ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Ўзбекистон Республикасининг 22.04.2009 й. ЎРҚ-212-сон "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 26.03.2009 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 28.03.2009 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

22.04.2009 й.

N ЎРҚ-212



"ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН

ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА

ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 26 мартда қабул қилинган

Сенат томонидан 2009 йил 28 мартда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги 660-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 9, 160-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 167-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 3-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Терроризмни молиялаштириш - террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлиши ва ишлаб туришини таъминлашга, террорчилик ҳаракатларини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситалар, ресурслар беришга ёхуд йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган, жиноий жазоланадиган ижтимоий хавфли қилмиш";


2) 4-модданинг:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга ошириладиган назорат";

тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар";


3) 5-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"5-модда. Махсус ваколатли давлат органи

томонидан амалга ошириладиган назорат


Махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга ошириладиган назорат - пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар тақдим этадиган ахборотни текшириш ва ушбу Қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан қабул қилинадиган чора-тадбирлар мажмуи";


4) 6-модда:

биринчи қисмидаги "қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий назорат" деган сўзлар "махсус ваколатли давлат органига хабар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилот фаолиятининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мажбурий назорат" деган сўзлар "махсус ваколатли давлат органига хабар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар учун ички назорат қоидалари тегишли назорат қилувчи, лицензияловчи ва рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда, бундай органлар бўлмаган ҳолда эса, махсус ваколатли давлат органи томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ички назорат қоидаларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат мазкур қоидаларни тасдиқлаган органлар, шунингдек махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади";


5) 7-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"7-модда. Мижозларни лозим даражада

текшириш бўйича чора-тадбирлар


Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар:

ички назорат қоидаларида белгиланган ҳолларда хўжалик, фуқаровий ҳуқуқий муносабатлар аниқланганда;

ички назорат қоидаларида белгиланган ҳолларда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ бир марталик операциялар амалга оширилганда;

шубҳали операциялар амалга оширилганда;

мижознинг шахси тўғрисида аввал олинган маълумотларнинг тўғрилигига нисбатан шубҳалар мавжуд бўлганда, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича мустақил чора-тадбирлар кўришлари шарт.

Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:

тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг ва қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текширишни;

таъсис ҳужжатлари асосида мулк ва бошқарув тузилишини ўрганиш орқали мулкдорни ёки юридик шахс бўлган мижозни назорат қилувчи шахсни идентификациялашни;

мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида, доимий асосда ўрганишни";


6) 9-модданинг тўртинчи - олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга алоқадор пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ҳақидаги материалларни жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи тегишли органларга юборади;

пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни, агар бундай операциялар тўғрисидаги ўзи олган хабар текшириш натижаларига кўра асосли деб топилган бўлса, икки иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида кўрсатмалар йўллайди;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни, шу жумладан автоматлаштирилган ахборот, маълумотнома тизимларидан ҳамда маълумотлар базаларидан сўрайди ва бепул олади";


7) 12 - 15-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"12-модда. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк

билан боғлиқ операцияларни амалга

оширувчи ташкилотлар


Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар қуйидагилардир:

банклар, кредит уюшмалари ва бошқа кредит ташкилотлари;

қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари;

биржа аъзолари;

суғурталовчилар ва суғурта воситачилари;

лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар;

пул ўтказмалари, тўловлар ва ҳисоб-китобларни амалга оширувчи ташкилотлар;

ломбардлар;

лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўтказувчи ташкилотлар;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи шахслар;

кўчмас мол-мулкнинг олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизматлар кўрсатувчи ва иштирок этувчи шахслар;

мижозлар номидан битимлар тайёрлаш ва уларни амалга оширишда нотариал идоралар (нотариуслар), адвокатлик тузилмалари (адвокатлар) ҳамда аудиторлик ташкилотлари.


13-модда. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк

билан боғлиқ, махсус ваколатли давлат органига

хабар қилиниши лозим бўлган операциялар


Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан ички назоратни ўтказиш давомида шубҳали деб топилган содир этилаётган ва тайёрланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши керак.

Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, ички назорат қоидаларида белгиланган мезонлар ва белгиларга мувофиқ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган операция шубҳали операция, деб топилади.

Агар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операциялар ҳам махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши керак.


14-модда. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан

боғлиқ, алоҳида ҳолларда махсус ваколатли давлат

органига хабар қилиниши лозим бўлган операциялар


Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар, шу операцияларнинг тарафларидан бири:

террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс;

террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс;

террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёки амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс эканлиги ҳақида белгиланган тартибда олинган ахборот мавжуд бўлса, ушбу Қонунга мувофиқ махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши ва тўхтатиб турилиши керак.


15-модда. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк

билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи

ташкилотларнинг мажбуриятлари


Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар қуйидагиларни бажаришлари шарт:

мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўриш;

пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши керак бўлган шубҳали операциялар аниқланган тақдирда, махсус ваколатли давлат органига бу операциялар бўйича улар аниқланган кундан кейинги бир иш кунидан кечиктирмай белгиланган тартибда ахборот тақдим этиш;

пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, ушбу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган операцияларни, юридик ёки жисмоний шахс ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операцияларни истисно этганда, бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч иш кунига тўхтатиб туриш ҳамда бундай операция ҳақида операция тўхтатиб турилган куннинг ўзида махсус ваколатли давлат органини хабардор қилиш. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни тўхтатиб туриш тўғрисида махсус ваколатли давлат органининг кўрсатмаси бўлмаса, кўрсатилган муддат ўтгач, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни амалга оширувчи ташкилот тўхтатиб турилган операцияни бажаришга киришади;

ички назорат тартиб-таомилини жорий этиш ва амалга ошириш";


8) 18-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялари тўғрисидаги ахборотни ёхуд бошқа маълумотларни махсус ваколатли давлат органига белгиланган тартибда тақдим этиш тижорат, банк сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни бузиш ҳисобланмайди";


9) 19-модданинг иккинчи қисмидаги "мажбурий" деган сўз чиқариб ташлансин;


10) 21-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"21-модда. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк

билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни,

шунингдек идентификациялаш маълумотларини

ва мижозларни лозим даражада текширишга

доир материалларни сақлаш


Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар мобайнида, лекин бундай операциялар амалга оширилганидан ёки мижозлар билан амалий иш муносабатлари тўхтатилганидан кейин камида беш йил мобайнида сақлашлари шарт";


11) 22-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Махсус ваколатли давлат органи зарур ахборот тақдим этиш тўғрисида чет давлатларнинг ваколатли органларига сўровлар юбориш ва чет давлатлар ваколатли органларининг сўровларига жавоб қайтариш ҳуқуқига эга".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 27 апрелда қабул қилинган "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни айрим моддаларининг амал қилишини вақтинча тўхтатиб туриш ҳақида"ги ЎРҚ-94-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 167-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                       И. Каримов



"Халқ сўзи" 2009 йил 23 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 17-сон, 210-модда.



















































Время: 0.1956
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск