ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Умумий қоидалар / Ҳисоботни ташкил этиш ва юритиш /

Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича Қоидалар (АВ томонидан 20.04.2009 й. 1945-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг 19.03.2009 й. 37-сон буйруғига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 20 апрелда 1945-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирининг

2009 йил 19 мартдаги

37-сонли буйруғига

7-ИЛОВА



Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот

шаклларини тўлдириш бўйича

ҚОИДАЛАР


1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларга мувофиқ молиявий ҳисоботлар барча мулкчилик шаклларидаги суғурталовчилар, шунингдек мулкида, хўжалик бошқарувида ёки оператив бошқарувида мулкка эга бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича ушбу мулк билан жавоб берувчи, шунингдек мустақил баланс ва ҳисоб рақамига эга бўлган, солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчи ҳисобланган алоҳида бўлинмалар томонидан тақдим этилади.

Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2000 йил 15 июнда 47-сон билан тасдиқланган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низом (2000 йил 3 июль, рўйхат рақами 942 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 йил, 13-сон) билан белгиланади.


2. Йиллик молиявий ҳисобот қуйидаги шакллар ҳажмида тақдим этилади:

а) "Бухгалтерия баланси" - 1-сонли шакл - суғурта;

б) "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот" - 2-сонли шакл - суғурта;

г) "Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот" - 4-сонли шакл - суғурта;

д) "Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот" - 5-сонли шакл - суғурта;

3. Чораклик молиявий ҳисобот қуйидаги шакллар ҳажмида тақдим этилади:

а) "Бухгалтерия баланси" - 1-сонли шакл - суғурта;

б) "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот" - 2-сонли шакл - суғурта;

4. Кичик корхона ёки микрофирма мақомига эга суғурталовчилар фақатгина бухгалтерия баланси - 1-сонли шакл - суғурта ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот - 2-сонли шакл - суғурталардан иборат йиллик молиявий ҳисобот тақдим этадилар.

5. Йиллик молиявий ҳисоботга ҳисобот йилида суғурталовчининг якуний натижаларига таъсир кўрсатган асосий омиллар баён этилган тушунтириш хати илова қилинади.

Агар йил боши ҳолатига баланс ўзгартирилган бўлса, тушунтириш хатида ўзгартириш сабаблари тушунтирилади. Унда, шунингдек, кейинги йилга қабул қилинган ҳисоб сиёсати келтирилади.

Агар ҳисобот йилининг биринчи санасига асосий фондларнинг қайта баҳоланиши амалга оширилган бўлса, қайта баҳолаш натижалари молиявий ҳисобот маълумотларини ҳисобот йили боши ҳолатига шакллантиришда қабул қилинади. Бунда ўтган йил якуни ва ҳисобот йили боши ҳолатига бўлган маълумотларнинг номувофиқлиги, ҳисобот йилининг биринчи санаси ҳолатига амалга оширилган асосий фондларни қайта баҳолаш натижалари сифатида тушунтирилади ва жорий давр молиявий ҳисоботининг тушунтириш хатида баён этилади.


6. Суғурталовчилар, аудиторлик текшируви ўтказилгандан сўнг 15 кун ичида, лекин ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмаган ҳолда, молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги тўғрисида аудиторлик хулосасининг нусхасини солиқ органларига тақдим этадилар.


7. Молиявий ҳисобот шаклларида барча реквизитлар ва белгиланган кўрсаткичлар тўлдирилиши шарт. Агар суғурталовчида тегишли актив, пассив, операцияларнинг мавжуд эмаслиги туфайли у ёки бу модда (сатр, устун) тўлдирилмаган тақдирда, ушбу модда (сатр, устун) устига чизиб қўйилади.


8. Молиявий ҳисобот шаклларининг манзил қисми қуйидаги тартибда тўлдирилади:

а) "Суғурталовчи" реквизити - суғурталовчининг тўлиқ номи (ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтган таъсис ҳужжатларига мувофиқ) ва КТУТга кўра унинг коди кўрсатилади;

б) "Тармоқ" реквизити - суғурталовчининг тармоғи ва ИФУТга кўра тармоқ коди кўрсатилади;

в) "Ташкилий-ҳуқуқий шакли" реквизити - суғурталовчининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва ТҲШТга кўра ташкилий-ҳуқуқий шаклининг коди кўрсатилади;

г) "Мулкчилик шакли" реквизити - суғурталовчининг мулкчилик шакли ва МШТга кўра мулкчилик шаклининг коди кўрсатилади;

д) "Вазирлик, идора ва бошқалар" реквизити - суғурталовчи, унинг тасарруфида бўлган, молиявий ҳисобот тақдим этиладиган орган номи (агар у мавжуд бўлса) ва ДБИБТга кўра ушбу органнинг коди кўрсатилади;

е) "Солиқ тўловчининг идентификацион рақами" реквизити - суғурталовчининг идентификацион рақами (СТИР) кўрсатилади;

ж) "Ҳудуд" реквизити - МҲОБТ бўйича код кўрсатилади;

з) "Манзил" реквизити - суғурталовчининг тўлиқ юридик манзили кўрсатилади.


9. Молиявий ҳисоботни тузишда "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги, "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари, шунингдек бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузиш масалалари бўйича бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиш лозим.

10. Суғурталовчининг алоҳида балансга чиқарилмаган барча алоҳида бўлинмалари кўрсаткичлари молиявий ҳисобот шакллари кўрсаткичлари маълумотларига киритилиши шарт.


11. Молиявий ҳисоботларни тузишда ҳисобот санаси бўлиб ҳисобот даврининг охирги календарь куни ҳисобланади.

Ҳисобот йилида тугатилган ёки қайта ташкил этилган суғурталовчи амалдаги йиллик молиявий ҳисобот шакллари бўйича йил бошидан тугатилиш (қайта ташкил этилиш) вақтигача бўлган давр учун ҳисобот топширади.

1 октябригача янги ташкил этилган суғурталовчилар, маблағлар ва уларнинг манбаларини молиявий ҳисоботда, ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ойнинг 1 санасидан бошлаб ҳисобот йилининг 31 декабригача, ҳисобот йилининг 1 октябридан кейин ташкил этилган суғурталовчилар эса - давлат рўйхатидан ўтган санадан кейинги йилнинг 31 декабригача, 31 декабрь ҳам шунга киради, бўлган давр учун кўрсатадилар (кўрсатилган тартиб тугатилган (қайта ташкил этилган) суғурталовчилар базасида ташкил этилган суғурталовчилар ва уларнинг алоҳида бўлинмаларига нисбатан қўлланилмайди).


12. Суғурталовчи балансининг моддалари, активлар ва мажбуриятларнинг изчил ўтказилган инвентаризацияси билан асосланган бўлиши шарт. Инвентаризация Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 19 октябрда ЭГ/17-19-2075-сон билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартида (19-сонли БҲМС) "Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш" (1999 йил 2 ноябрь, рўйхат рақами 833) белгиланган тартибда ўтказилади. Бунда йиллик молиявий ҳисобот тақдим этилгунга қадар, доимий ишлаб турувчи инвентаризация комиссиялари томонидан инвентаризация давомида қийматликларнинг ҳақиқатда мавжудлиги ва бухгалтерия маълумотлари орасидаги аниқланган тафовутлар бартараф этилган бўлиши шарт. Шунингдек, солиштирма далолатномалар ёки ўзаро ҳисоб-китоблар сальдосини тасдиқловчи хатлар билан расмийлаштирилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг инвентаризацияси ўтказилиши шарт. Ўтказилган инвентаризациялар сони ва натижалари, шунингдек уларнинг ўтказилмаслик сабаблари йиллик молиявий ҳисоботга илова қилинадиган тушунтириш хатида акс эттирилиши шарт.


13. Молиявий ҳисобот шакллари раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланади, имзолар муҳр билан тасдиқланади (муҳр мавжуд бўлган тақдирда).

14. Молиявий ҳисоботда ўчириш ва бўялишлар бўлмаслиги шарт. Хатолар тузатилган тақдирда тегишли қайдлар қилинади, уларни молиявий ҳисоботга имзо чеккан шахслар тасдиқлаб, тузатиш санасини кўрсатадилар.


15. Жорий ҳамда ўтган йил ҳисобот маълумотларини тузатишлар (улар тасдиқлангандан сўнг) маълумотлар хатолиги топилган ҳисобот даври учун тузилган ҳисоботга киритилади, бунда тузатишлар ҳисобот даври (чораги, йил боши) маълумотларига киритилади.

Ўтган даврда йўл қўйилган фундаментал (муҳим) хатоларни тузатиш суммаси молиявий ҳисоботда йил боши ҳолатига тақсимланмаган фойда сальдосини ўзгартириш ҳамда активлар, мажбуриятлар ва хусусий капиталнинг бошқа моддаларига тегишли тузатишлар киритиш йўли билан акс эттирилиши мумкин.

Йиллик молиявий ҳисоботни текшириш чоғида даромадларни яшириш ёки ишлаб чиқариш харажатлари (ёки муомала чиқимлари) билан боғлиқ бўлмаган харажатларни ишлаб чиқариш харажатларига (ёки муомала чиқимларига) киритиш натижасида молиявий натижаларни камайтириб кўрсатиш аниқланган ҳолда, бухгалтерия ҳисоби ва ўтган йил учун молиявий ҳисоботга тузатишлар киритилмайди, балки жорий йилда ҳисобот даврида аниқланган ўтган йиллар фойдаси сифатида акс эттирилади.



2-§. "БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ"

- 1-СОНЛИ ШАКЛ - СУҒУРТА


16. "Бухгалтерия баланси"ни (кейинги матнларда - баланс) тузишдан олдин ҳисобот даври охирига Бош китобнинг аналитик счётлари бўйича оборот ва қолдиқлари синтетик счётларнинг оборот ва қолдиқлари билан албатта солиштирилган бўлиши шарт.


17. 3-устунда ҳисобот даври боши ҳолатига маълумотлар, яъни, ўтган ҳисобот даври балансининг 4-устуни маълумотлари кўрсатилади.


18. Асосий воситалар, баланснинг "Бошланғич (қайта тиклаш) қиймати" моддасида (сатр 010), ҳисоби (0100) асосий воситаларни ҳисобга олувчи ва 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счётларда олиб бориладиган ўз асосий воситаларининг (амалдаги ҳамда консервация қилинган) ва молиявий ижарага олинган асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати бўйича кўрсатилади.

"Эскириш суммаси" моддасида (сатр 011) суғурталовчи томонидан ҳисоби асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларда (0200) олиб бориладиган, (0100) ва 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счётларида ҳисобга олинган асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш суммаси келтирилади.

"Қолдиқ (баланс) қиймати" моддаси (сатр 012) бўйича 010 сатр "Бошланғич (қайта тиклаш) қиймати" ва 011 сатр "Эскириш суммаси" ўртасидаги фарқ акс эттирилади.


19. Номоддий активлар, баланснинг "Бошланғич қиймати" моддасида (сатр 020), ҳисоби номоддий активларни ҳисобга олувчи счётларда (0400) олиб бориладиган, суғурталовчи томонидан табиий ресурслар, ер майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқи, патентлар, товар белгилари, саноат намуналари, ташкилий харажатлар, муаллифлик ҳуқуқлари ва бошқалар кўринишидаги номоддий активларга (хўжалик фаолиятида узоқ муддат фойдаланиладиган ва даромад келтирадиган) қилинган харажатлар суммаси сифатида бошланғич қиймати бўйича кўрсатилади.

Шунингдек, ушбу модда бўйича ҳисобот даврида амалга оширилган ҳисобдан чиқаришлар чегирилган ҳолдаги гудвилл (фирма баҳоси) суммаси акс эттирилади. Бухгалтерия ҳисобида номоддий актив гудвилл (фирма баҳоси) суммасининг ҳисобдан чиқарилиши, алоҳида счётда амортизацияни йиғиб бормаган ҳолда, тўғридан-тўғри 0480 счёт "Гудвилл" сальдосининг камайишига ёзилади.

"Амортизация суммаси" моддасида (сатр 021) ҳисоби номоддий активларнинг амортизациясини ҳисобга олувчи счётларда (0500) олиб бориладиган номоддий активлар бўйича ҳисобланган амортизация суммаси келтирилади.

"Қолдиқ (баланс) қиймати" моддаси (сатр 022) бўйича 020 сатр "Бошланғич қиймати" ва 021 сатр "Амортизация суммаси" ўртасидаги фарқ акс эттирилади.


20. "Узоқ муддатли инвестициялар, жами" моддаси (сатр 030) бўйича 040, 050, 060, 070, 080 сатрларда кўрсатилган қимматли қоғозлар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига, чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга инвестициялар ва бошқа узоқ муддатли инвестицияларга қўйилган маблағлар суммаси кўрсатилади.

Инвестор дивиденд олиш ҳуқуқига эга бўлган ва ушбу қўйилмалар бўйича тўлиқ мажбурият олиб борган тақдирда, қимматли қоғозлар баланс активида тўлиқ сотиб олиш нархи бўйича, сўндирилмаган қисмини эса, баланс пассивининг кредиторлар қисмига олиб борган ҳолда кўрсатилади. Қолган ҳолларда харид қилинадиган қимматли қоғозлар учун тўланган суммалар, баланс активида дебиторлар моддасида кўрсатилади.


21. "Қимматли қоғозлар" моддаси (сатр 040) бўйича 0610 счёт "Қимматли қоғозлар"да ҳисобга олинадиган облигациялар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга (шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг қимматли қоғозларидан ташқари) қўйилган сумма кўрсатилади.


22. "Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар" моддаси (сатр 050) бўйича 0620 счёт "Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар"да ҳисобга олинадиган, шўъба хўжалик жамиятларининг акциялари, облигациялари ва бошқа инвестицияларига қўйилган маблағлар суммаси кўрсатилади.


23. "Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар" моддаси (сатр 060) бўйича 0630 счёт "Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар"да ҳисобга олинадиган, қарам хўжалик жамиятларининг акциялари, облигациялари ва бошқа инвестицияларига қўйилган маблағлар суммаси кўрсатилади.


24. "Чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга инвестициялар" моддаси (сатр 070) бўйича 0640 счёт "Чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга инвестициялар"да ҳисобга олинадиган чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарнинг акциялари, облигациялари, устав капиталига қўйилмалар ва бошқа инвестицияларига қўйилган маблағлар суммаси кўрсатилади.


25. "Бошқа узоқ муддатли инвестициялар" моддаси (сатр 080) бўйича 0690 счёт "Бошқа узоқ муддатли инвестициялар"да ҳисобга олинадиган ва юқорида санаб ўтилган моддаларда ҳисобга олинмаган узоқ муддатли инвестицияларга қўйилган маблағлар суммаси кўрсатилади.


26. "Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар" моддаси (сатр 090) бўйича ҳисоби 0710 счёт "Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар - маҳаллий" ва 0720 счёт "Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар - хорижий"ларда олиб бориладиган, ҳақиқий қиймати бўйича ўрнатиладиган асбоб-ускуналар қиймати кўрсатилади.


27. "Капитал қўйилмалар" моддаси (сатр 100) бўйича ҳисоби капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётларда (0800) олиб бориладиган, хўжалик ҳамда пудрат йўли билан амалга оширилаётган тугалланмаган қурилиш қиймати, сотиб олинган эксплуатацияга берилмаган асосий воситалар ва номоддий активлар қиймати, асосий подани шакллантириш харажатлари, шунингдек ерни ободонлаштириш, молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган асосий воситаларга қўйилган суммалар ва бошқалар қиймати кўрсатилади.

28. "Узоқ муддатли дебиторлик қарзлари" моддаси (сатр 110) бўйича ҳисоби 0910 счёт "Олинган векселлар", 0920 счёт "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар", 0930 счёт "Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари", 0940 счёт "Бошқа узоқ муддатли дебитор қарзлар"ларда олиб бориладиган олинадиган векселларнинг узоқ муддатли қисми, молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича берилган асосий воситалар учун олинадиган тўловлар қолдиғи, ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари ва бошқа узоқ муддатли дебиторлик қарзлари кўрсатилади.

29. "Узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" моддаси (сатр 120) бўйича ҳисоби 0950 счёт "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи", 0960 счёт "Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар", 0990 счёт "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар"ларда олиб бориладиган вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи, дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар ва бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар кўрсатилади.


30. "I бўлим бўйича жами" моддаси (сатр 130) бўйича 012, 022, 030, 090, 100, 110, 120-сатрлар бўйича йиғинди кўрсатилади.


31. "Товар-моддий захиралари, жами" моддаси (сатр 140) бўйича 150, 160 сатрларда кўрсатилган материаллар, тугалланмаган хизматлар қолдиқлари йиғиндиси кўрсатилади.


32. "Материаллар" моддаси (сатр 150) бўйича 1000 счёт "Материалларни ҳисобга олувчи счётлар"да ҳисобга олинадиган хом ашё захиралари, харид қилинган ярим тайёр маҳсулот ва бутловчи буюмлар, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, идиш ва идишбоп материаллар, инвентар ва хўжалик жиҳозлари, қайтувчи чиқиндилар ва бошқа моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи кўрсатилади.

Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи счётлар (1500) ва материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи счётлар (1600) фойдаланилганда, ушбу счётларда кўрсатилган қийматликлар "Материаллар" моддасида акс эттирилади.


33. "Тугалланмаган хизматлар" моддаси (сатр 160) бўйича ҳисоби суғурта ишини юритиш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (2000), ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2300), хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётларда (2700) олиб бориладиган тугалланмаган хизматлар бўйича харажатлар кўрсатилади.


34. "Келгуси давр харажатлари" моддаси (сатр 170) бўйича келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётларда (3100) акс эттирилган, ҳисобот даврида амалга оширилган, лекин харажатлар тегишли бўлган кейинги ҳисобот даврларида молиявий-хўжалик фаолияти харажатларига олиб бориладиган харажатлар суммаси кўрсатилади. Бундай харажатларга оммавий ахборот воситалари нашрларига обуна бўлиш харажатлари, олдиндан тўланган ижара ҳақи ва бошқалар киради.


35. "Кечиктирилган харажатлар" моддаси (сатр 180) бўйича кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётларда (3200) ҳисобга олинган вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғининг жорий қисми, дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган харажатлар ва бошқа кечиктирилган харажатлар кўрсатилади.


36. "Дебиторлар, Жами" моддаси (сатр 190) бўйича жами дебиторлик қарзлари сифатида 200, 310, 320, 330, 340, 350, 360, 370, 380, 390-сатрларда кўрсатилган, харидор ва буюртмачилар, суғурта қилдирувчилар, суғурта агентлари ва брокерлари, қайта суғурталовчилар, қайта суғурта қилдирувчиларнинг қарзлари, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг қарзлари; мол етказиб берувчилар, пудратчилар, ходимларга берилган бўнаклар; Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларига ва суғурта бўйича аванс тўловлари; таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйича қарзи ва турли дебиторларнинг қарзлари суммалари йиғиндиси кўрсатилади.

191-сатрда маълумот учун дебитор қарздорликнинг муддати ўтган қисми кўрсатилади.


37. "Тўланадиган счётлар, жами" моддаси (сатр 200) бўйича жами тўланадиган счётлар, 210, 220-сатрларда кўрсатилган харидорлар ва буюртмачиларнинг қарзи, суғурта операциялари бўйича дебиторлик қарзлари суммаларининг йиғиндисидан 400-сатрда кўрсатилган ишончсиз қарзлар резервининг суммасини чегирган ҳолда кўрсатилади.


38. "Харидорлар ва буюртмачиларнинг қарзи" моддаси (сатр 210) бўйича 4010-счёт "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар", 4020-счёт "Олинган векселлар"ларда ҳисобга олинадиган буюртмачи (харидорлар)га сотилган товарлар, топширилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун қарздорлик кўрсатилади.


39. "Суғурта операциялари бўйича дебиторлар, Жами" моддаси (сатр 220) бўйича 230, 240, 250, 260, 270, 280,290, 300-сатрлар бўйича йиғинди кўрсатилади.


40. 4030-счёт "Суғурта қилдирувчилардан олинадиган счётлар"да ҳисобга олинадиган суғурта қилдирувчиларнинг дебиторлик қарзлари "Суғурта қилдирувчиларнинг қарзлари" моддаси (сатр 230) бўйича акс эттирилади.


41. 4040-счёт "Суғурта агентлари ва брокерларидан олинадиган счётлар"да ҳисобга олинадиган суғурта воситачиларининг дебиторлик қарзлари "Суғурта агентлари ва брокерларининг қарзлари" моддаси (сатр 240) бўйича акс эттирилади.


42. 4050-счёт "Қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар"да ҳисобга олинадиган қайта суғурта қилдирувчиларнинг дебиторлик қарзлари "Қайта суғурта қилдирувчиларнинг қарзлари" моддаси (сатр 250) бўйича акс эттирилади.


43. 4051-счёт "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантьемалар ва йиғимлар бўйича олинадиган счётлар"да ҳисобга олинадиган қайта суғурталовчиларнинг комиссион мукофотлар, тантьемалар ва бошқа мукофотлар бўйича дебиторлик қарзлари "Қайта суғурталовчиларнинг комиссион мукофотлар, тантьема ва бошқа мукофотлар бўйича қарзлари" моддаси (сатр 260) бўйича акс эттирилади.


44. 4060-счёт "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар"да ҳисобга олинадиган қайта суғурталовчиларнинг дебиторлик қарзлари "Қайта суғурталовчиларнинг қарзлари" моддаси (сатр 270) бўйича акс эттирилади.


45. 4070-счёт "Ҳаёт суғуртаси бўйича берилган ссудалар бўйича олинадиган счётлар"да ҳисобга олинадиган ҳаёт суғуртаси турлари бўйича суғурта полиси таъминоти остида суғурта қилдирувчиларга берилган ссудалар "Ҳаёт суғуртаси бўйича ссудалар" моддаси (сатр 280) бўйича акс эттирилади.


46. 4080-счёт "Суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо зарари"да ҳисобга олинадиган, қайта суғурталовчидан олинадиган суғурта қопламалари "Суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо зарари" моддаси (сатр 290) бўйича акс эттирилади.


47. 4090-счёт "Суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо мукофотлари"да ҳисобга олинадиган қайта суғурта қилдирувчидан олинадиган қайта суғурта мукофотлари "Суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо мукофотлари" моддаси (сатр 300) бўйича акс эттирилади.


48. "Алоҳида бўлинмаларнинг қарзи" моддаси (сатр 310) бўйича ҳисоби 4110-счёт "Алоҳида бўлинмалардан олинадиган счётлар"да олиб бориладиган алоҳида бўлинмаларнинг (филиалларнинг, ваколатхоналарнинг) жорий қарзлари акс эттирилади. Ушбу модда бўйича ахборот маълумот учун келтирилади.


49. "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг қарзи" моддаси (сатр 320) бўйича ҳисоби 4120-счёт "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар"да олиб бориладиган шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг жорий қарзлари (идора доирасидаги ҳисоб-китоблар) акс эттирилади. Шўъба ва (ёки) қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар ҳисоби бош жамият молиявий ҳисоботида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 14 октябрда 50-сон билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (8-сонли БҲМС) "Консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботлар ва шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар ҳисоби"га (1998 йил 28 декабрь, рўйхат рақами 580 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 йил, 6-сон) мувофиқ консолидациялаштирилган бўлиши шарт.


50. "Ходимларга берилган бўнаклар" моддаси (сатр 330) бўйича ходимларга меҳнат ҳақи, хизмат сафарлари, умумхўжалик харажатлари бўйича берилган бўнаклар ва бошқа бўлажак ҳисоб-китоблар бўйича берилган бўнаклар суммаси кўрсатилади. Ходимларга берилган бўнакларнинг ҳисоби ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётларда (4200) олиб борилади.


51. "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар" моддаси (сатр 340) бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муддати бир йилдан кам бўлган бўлажак ҳисоб-китоблар учун бошқа корхоналарга тўланган бўнаклар суммаси кўрсатилади. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларнинг ҳисоби мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётларда (4300) олиб борилади.


52. "Давлат бюджетига бўнак тўловлари" моддаси (сатр 350) бўйича Давлат бюджетига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари ва ортиқча тўловлар кўрсатилади. Давлат бюджетига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловларининг ҳисоби 4410-счёт "Давлат бюджетига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)"да олиб борилади.

53. "Мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловлари" моддаси (сатр 360) бўйича ҳисоби мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётларда (4500) олиб бориладиган мақсадли давлат жамғармаларига (Республика йўл жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашувчи давлат жамғармаси ва бошқа мақсадли давлат жамғармалари) мажбурий тўловлар ва суғурта бўйича бўнак тўловлари ва ортиқча тўловлар кўрсатилади.

54. "Таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйича қарзи" моддаси (сатр 370) бўйича 4610-счёт "Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи"да ҳисобга олинадиган таъсисчиларнинг устав капиталига улушлари бўйича қарзлари кўрсатилади.


55. "Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзи" моддаси (сатр 380) бўйича суғурталовчи ходимларининг уларга берилган қарзлар бўйича, суғурталовчига моддий зарарни қоплаш бўйича ва ходимларнинг бошқа қарзлари кўрсатилади. Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзлари ҳисоби ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётларда (4700) олиб борилади.


56. "Бошқа дебиторлик қарзлари" моддаси (сатр 390) бўйича ҳисоби турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётларда (4800) олиб бориладиган юқорида келтирилган дебиторлар билан ҳисоб-китоблар моддаларида кўрсатилмаган, турли операциялар бўйича турли дебиторларнинг қарзлари, хусусан, олинадиган: фоиз ва дивидендлар, молиявий ижара (лизинг) бўйича жорий тўловлар, оператив ижара бўйича тўловлар; роялти бўйича олинадиган счётлар, қарздорлар томонидан тан олинган ёхуд суд ёки уларни ундириш тўғрисида бошқа органнинг қарори олинган, молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига олиб борилган жарималар, пенялар, неустойкалар, бошқа шахсларнинг қарзлари кўрсатилади.

57. "Ишончсиз қарзлар бўйича резерв" моддаси (сатр 400) бўйича ишончсиз қарзлар бўйича резервни ҳисобга олувчи счётларда (4900) ҳисобга олинадиган ишончсиз қарзлар бўйича резерв суммаси кўрсатилади.


58. "Пул маблағлари, жами" моддаси (сатр 410) бўйича 420, 430, 440, 450-сатрларда кўрсатилган кассадаги, миллий валютадаги ҳисоб-китоб счётидаги ва валюта счётидаги, шунингдек бошқа пул маблағлари йиғиндиси кўрсатилади. Баланснинг ушбу моддаларида акс эттирилган суммалар банк ҳужжатларидан кўчирмаларга ва касса ҳисоботи бўйича пул маблағларининг қолдиқларига мос келиши шарт.


59. "Кассадаги пул маблағлари" моддаси (сатр 420) бўйича суғурталовчининг кассаларида ҳисобот даврининг охирги санаси ҳолатига мавжуд бўлган миллий валютадаги ва чет эл валютасидаги пул маблағлари қолдиғи кўрсатилади. Кассадаги пул маблағларининг ҳисоби кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларда (5000) олиб борилади.


60. "Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағлари" моддаси (сатр 430) бўйича банклардаги ҳисоб-китоб счётларида ҳисобот даврининг охирги санаси ҳолатига миллий валютада мавжуд бўлган пул маблағлари қолдиғи кўрсатилади. Ҳисоб-китоб счётидаги миллий валютадаги пул маблағларининг ҳисоби 5110-счёт "Ҳисоб-китоб счёти"да олиб борилади.


61. "Чет эл валютасидаги пул маблағлари" моддаси (сатр 440) бўйича суғурталовчи банклардаги валюта счётларидаги валюта маблағларининг ҳисобот даврининг охирги санаси ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валютада баҳоланган қолдиғини кўрсатади. Чет эл валютасидаги пул маблағларининг ҳисоби чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларда (5200) олиб борилади.


62. "Бошқа пул маблағлари ва эквивалентлари" моддаси (сатр 450) бўйича банкдаги махсус счётлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5500), пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар (5600), йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларини ҳисобга олувчи счётларда (5700) ҳисобга олинадиган суғурталовчининг пул маблағлари қолдиғи кўрсатилади.


63. "Қисқа муддатли инвестициялар" моддаси (сатр 460) бўйича ҳисоби қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётларда (5800) олиб бориладиган суғурталовчи томонидан бошқа корхоналарнинг қимматли қоғозларига, давлат заём облигациялари ҳамда ш.к.ларга қисқа муддатли инвестициялар, шунингдек бошқа корхоналарга берилган қарзлар ва бошқа жорий инвестициялар (12 ойдан ошмаган муддатга) кўрсатилади.


64. "Бошқа жорий активлар" моддаси (сатр 470) бўйича ҳисоби 5910-счёт "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" ва 5920-счёт "Бошқа жорий активлар"да олиб бориладиган мазкур ҳисобот даврида айбдор шахслар аниқланмаган инвентаризация давомида аниқланган камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан, ўғирликлардан йўқотишлар ва бўлимнинг юқорида келтирилган моддаларида келтирилмаган, лекин суғурталовчининг мулки ҳисобланган бошқа жорий активлар суммалари кўрсатилади.


65. "II бўлим бўйича жами" моддаси (сатр 480) бўйича 140, 170, 180, 190, 410, 460, 470-сатрлар бўйича йиғинди кўрсатилади.


66. "Баланс активи бўйича жами" моддаси (сатр 490) бўйича қуйидаги сатрларни қўшиш орқали олинган активларнинг жами суммаси кўрсатилади: сатр 130 + сатр 480.


67. "Устав капитали" моддаси (сатр 500) бўйича суғурталовчининг таъсисчилари улушларининг жами қўйилмалари (улушлар, акциялар номинал қиймати бўйича, пай бадаллари) сифатида таъсис ҳужжатларида рўйхатга олинган устав капитали ҳажми кўрсатилади. Устав капиталининг ҳисоби устав капиталини ҳисобга олувчи счётларда (8300) олиб борилади.


68. "Қўшилган капитал" моддаси (сатр 510) бўйича ҳисоби қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётларда (8400) олиб бориладиган, акцияларни номинал қийматидан баланд нархда бирламчи сотишдан олинган эмиссион даромад суммаси, суғурталовчининг устав капиталини шакллантиришда таъсис ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш санасидаги ва ҳақиқатда устав капиталига бадалнинг киритилиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курслари ўртасидаги фарқ натижасида вужудга келган курс фарқи суммаси кўрсатилади.


69. "Захира капитали" моддаси (сатр 520) бўйича ҳисоби захира капиталини ҳисобга олувчи счётларда (8500) олиб бориладиган суғурталовчининг уставига мувофиқ фойда ҳисобидан шакллантирилган резервлар, мулкни қайта баҳолашда шаклланадиган инфляцион резервлар, текинга олинган мулк суммаси кўрсатилади.

Ушбу моддада, шунингдек имтиёз муддати тугагандан сўнг 8840-счёт "Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари"дан 8530-счёт "Текинга олинган мулк"нинг кредити бўйича ҳисобдан чиқариладиган, солиққа тортишдан озод қилиш натижасида, маблағларни мақсадли вазифаларни бажаришга йўналтириш шарти билан озод бўлган, божхона тўловлари, солиқ ва Давлат бюджетига бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ имтиёзларининг суммалари акс эттирилади.

70. "Сотиб олинган хусусий акциялар" моддаси (сатр 530) бўйича суғурталовчида мавжуд бўлган кейинчалик тарқатиладиган ёки йўқ қилинадиган (бекор қилинадиган) сотиб олинган хусусий акциялар, улушлар ва пайлар қиймати кўрсатилади. Сотиб олинган хусусий акциялар, улушлар ва пайлар сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётларда (8600) ҳисобга олинади.


71. "Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)" моддаси (сатр 540) бўйича ҳисоби тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётларда (8700) олиб бориладиган ҳисобот йилининг соф фойдаси (зарари) ва ўтган йилларнинг йиғилган фойдаси (зарари) акс эттирилади.

Агар суғурталовчи томонидан зарар кўрилган бўлса, ҳисобот даврининг охирида ушбу зарар мазкур модда бўйича "айирув" белгиси билан кўрсатилади.


72. "Мақсадли тушумлар" моддаси (сатр 550) бўйича мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётларда (8800) ҳисобга олинган мақсадли йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун келиб тушган грантлар, субсидиялар, аъзолик бадаллари, мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари суммалари кўрсатилади.


73. "Келгуси давр харажатлари ва тўловлари учун захиралар" моддаси (сатр 560) бўйича суғурталовчи томонидан харажатларни бир текис тақсимлаш мақсадида келгуси харажат ва тўловлар учун захира қилинган маблағлар кўрсатилади.


74. "I бўлим бўйича жами" моддаси (сатр 570) бўйича қуйидаги натижа кўрсатилади: сатр 500 + сатр 510 + сатр 520 - сатр 530 + сатр 540 + сатр 550 + сатр 560.


75. "Суғурта захиралари, жами" моддаси (сатр 580) бўйича 590, 600, 610, 620, 630, 640, 650, 660-сатрлар бўйича йиғинди кўрсатилади.


76. "Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси" моддаси (сатр 590) бўйича 8010-счёт "Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси"да ҳисобга олинадиган ҳисобот санаси ҳолатига ҳисобланган ишлаб топилмаган мукофотлар захираси суммаси кўрсатилади.


77. "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси" моддаси (сатр 600) бўйича 8020-счёт "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси"да ҳисобга олинадиган ҳисобот санаси ҳолатига ҳисобланган содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси суммаси кўрсатилади.


78. "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси" моддаси (сатр 610) бўйича 8030-счёт "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси"да ҳисобга олинадиган ҳисобот санаси ҳолатига ҳисобланган хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси суммаси кўрсатилади.


79. "Огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси" моддаси (сатр 620) бўйича 8040-счёт "Огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси"да ҳисобга олинадиган ҳисобот санаси ҳолатига ҳисобланган огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси суммаси кўрсатилади.


80. "Активларнинг номувофиқлиги захираси" моддаси (сатр 630) бўйича 8050-счёт "Активларнинг номувофиқлиги захираси"да ҳисобга олинадиган ҳисобот санаси ҳолатига ҳисобланган активларнинг номувофиқлиги захираси суммаси кўрсатилади.


81. "Фалокатлар захираси" моддаси (сатр 640) бўйича 8060-счёт "Фалокатлар захираси"да ҳисобга олинадиган ҳисобот санаси ҳолатига ҳисобланган фалокатлар захираси суммаси кўрсатилади.


82. "Зарарлиликнинг тебраниши захираси" моддаси (сатр 650) бўйича 8070-счёт "Зарарлиликнинг тебраниши захираси"да ҳисобга олинадиган ҳисобот санаси ҳолатига ҳисобланган зарарлиликнинг тебраниши захираси суммаси кўрсатилади.


83. "Ҳаёт суғуртаси бўйича захиралар" моддаси (сатр 660) бўйича 8090-счёт "Ҳаёт суғуртаси бўйича захира"да ҳисобга олинадиган ҳисобот санаси ҳолатига ҳисобланган ҳаёт суғуртаси бўйича захиралар суммаси кўрсатилади.


84. "Қайта суғурталовчиларнинг суғурта захираларидаги улуши, Жами" моддаси (сатр 670) бўйича 680, 690, 700, 710-сатрлар бўйича йиғинди кўрсатилади.


85. "Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" моддаси (сатр 680) бўйича 8110-счёт "Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши"да ҳисобга олинадиган ҳисобот санаси ҳолатига ҳисобланган ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши суммаси кўрсатилади.


86. "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" моддаси (сатр 690) бўйича 8120-счёт "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши"да ҳисобга олинадиган ҳисобот санаси ҳолатига ҳисобланган хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши суммаси кўрсатилади.


87. "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" моддаси (сатр 700) бўйича 8130-счёт "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши"да ҳисобга олинадиган ҳисобот санаси ҳолатига ҳисобланган содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши суммаси кўрсатилади.


88. "Ҳаёт суғуртаси бўйича захиралардаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" моддаси (сатр 710) бўйича 8140-счёт "Ҳаёт суғуртаси бўйича захирадаги қайта суғурталовчиларнинг улуши"да ҳисобга олинадиган ҳисобот санаси ҳолатига ҳисобланган ҳаёт суғуртаси бўйича захиралардаги қайта суғурталовчиларнинг улуши суммаси кўрсатилади.


89. "II бўлим бўйича жами" моддаси (сатр 720) бўйича қуйидаги натижа кўрсатилади: сатр 580 - сатр 670.


90. "Узоқ муддатли мажбуриятлар, жами" моддаси (сатр 730) бўйича 740, 750, 850, 860, 870, 880, 890, 900, 910, 920-сатрларда кўрсатилган суғурталовчининг узоқ муддатли (сўндириш муддати бир йилдан ортиқ бўлган) мажбуриятлари йиғиндиси кўрсатилади.

731-сатрда маълумот учун 740, 760, 770, 780, 790, 800, 820, 830, 850, 870, 890, 920-сатрларда кўрсатилган суғурталовчининг узоқ муддатли кредиторлик қарзлари йиғиндиси суммаси кўрсатилади.


91. "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга узоқ муддатли қарз" моддаси (сатр 740) бўйича ҳисоби 7010-счёт "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар" ва 7020-счёт "Берилган векселлар"да олиб бориладиган харид қилинган мулк, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўлган узоқ муддатли мажбуриятлар кўрсатилади.


92. "Суғурта операциялари бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар, жами" моддаси (сатр 750) бўйича 760, 770, 780, 790, 800, 810, 820, 830-сатрлар бўйича йиғинди кўрсатилади.


93. "Огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга оширувчи пудратчиларга узоқ муддатли қарзлар" моддаси (сатр 760) бўйича 7011-счёт "Огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар"да ҳисобга олинадиган суғурталовчи ва пудратчи ўртасида огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича тузилган шартномага мувофиқ суғурталовчининг пудратчиларга бўлган узоқ муддатли мажбуриятлари суммаси кўрсатилади.


94. "Суғурта қилдирувчиларга узоқ муддатли қарзлар" моддаси (сатр 770) бўйича 7030-счёт "Суғурта қилдирувчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар"да ҳисобга олинадиган суғурта қилдирувчиларга бўлган қарзлар суммаси кўрсатилади.


95. "Суғурта агентлари ва брокерларига узоқ муддатли қарзлар" моддаси (сатр 780) бўйича 7040-счёт "Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган узоқ муддатли счётлар"да ҳисобга олинадиган суғурта воситачиларига бўлган қарзлар суммаси кўрсатилади.


96. "Қайта суғурта қилдирувчиларга узоқ муддатли қарзлар" моддаси (сатр 790) бўйича 7050-счёт "Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар"да ҳисобга олинадиган қайта суғурта қилдирувчиларга бўлган қарзлар суммаси кўрсатилади.


97. "Қайта суғурталовчиларга узоқ муддатли қарзлар" моддаси (сатр 800) бўйича 7060-счёт "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар"да ҳисобга олинадиган қайта суғурталовчиларга бўлган қарзлар суммаси кўрсатилади.


98. "Қайта суғурталовчиларнинг депо мукофотлари" моддаси (сатр 810) бўйича 7070-счёт "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотлар"да ҳисобга олинадиган қайта суғурталовчиларга бўлган қарзлар суммаси кўрсатилади.


99. "Қайта суғурта қилдирувчиларга комиссион мукофотлар, тантьема ва бошқа мукофотлар бўйича узоқ муддатли қарзлар" моддаси (сатр 820) бўйича 7080-счёт "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантьемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар"да ҳисобга олинадиган қайта суғурта қилдирувчиларга бўлган қарзлар суммаси кўрсатилади.


100. "Актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистансларга узоқ муддатли қарзлар" моддаси (сатр 830) бўйича 7090-счёт "Актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистансларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар"да ҳисобга олинадиган актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистансларга бўлган қарзлар суммаси кўрсатилади.


101. "Алоҳида бўлинмаларга узоқ муддатли қарз" моддаси (сатр 840) бўйича ҳисоби 7110-счёт "Алоҳида бўлинмаларга бўлган узоқ муддатли қарз"да олиб бориладиган алоҳида бўлинмаларга (филиалларга, ваколатхоналарга) бўлган узоқ муддатли мажбуриятлар акс эттирилади. Ушбу модда бўйича ахборот маълумот учун келтирилади.


102. "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларга узоқ муддатли қарз" моддаси (сатр 850) бўйича ҳисоби 7120-счёт "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарз"да олиб бориладиган, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар (идора ичидаги ҳисоб-китоблар) акс эттирилади.


103. "Узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" моддаси (сатр 860) бўйича ҳисоби 7210-счёт "Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар", 7220-счёт "Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар", 7230-счёт "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар"да олиб бориладиган, суғурталовчининг кечиктирилган даромад бўйича узоқ муддатли мажбуриятлари суммаси кўрсатилади.


104. "Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар" моддаси (сатр 870) бўйича ҳисоби 7240-счёт "Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар"да амалга ошириладиган, суғурталовчининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли мажбуриятлари суммаси кўрсатилади.


105. "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар" моддаси (сатр 880) бўйича ҳисоби қуйидаги счётларда: 7250-счёт "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар", 7290-счёт "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар"да амалга ошириладиган, суғурталовчининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлари суммаси кўрсатилади.


106. "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" моддаси (сатр 890) бўйича 7310-счёт "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар"да ҳисобга олинган, келгуси ҳисоб-китоблар бўйича бошқа ташкилотлардан бўнаклар кўринишида олинган узоқ муддатли қарзлар суммаси кўрсатилади.


107. "Узоқ муддатли банк кредитлари" моддаси (сатр 900) бўйича 7810-счёт "Узоқ муддатли банк кредитлари"да ҳисобга олинган, олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича банклар олдидаги қарздорликлар суммаси кўрсатилади.


108. "Узоқ муддатли қарзлар" моддаси (сатр 910) бўйича 7820-счёт "Узоқ муддатли қарзлар", 7830-счёт "Тўланадиган облигациялар", 7840-счёт "Тўланадиган векселлар"да ҳисобга олинган бошқа корхоналар ва муассасалардан олинган узоқ муддатли қарзлар бўйича қарздорликлар суммаси кўрсатилади.


109. "Бошқа узоқ муддатли кредиторлик қарзлар" моддаси (сатр 920) бўйича турли кредиторларга узоқ муддатли қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (7900) ҳисобга олинган, суғурталовчининг ижарага берувчи (лизингга берувчи), ходимлар, турли тоифадаги нотижорат операциялар бўйича жисмоний ва юридик шахсларга бўлган узоқ муддатли мажбуриятлари суммалари, ижро ҳужжатлари ёки судларнинг қарорлари асосида турли ташкилотлар ва алоҳида шахслар фойдасига суғурталовчининг ходимлари иш ҳақидан ушлаб қолинган суммалар кўрсатилади.


110. "Жорий мажбуриятлар, жами" моддаси (сатр 930) бўйича қуйидаги сатрларда: 940, 950, 1050, 1060, 1070, 1080, 1090, 1100, 1110, 1120, 1130, 1140, 1150, 1160, 1170, 1180 кўрсатилган суғурталовчининг жорий мажбуриятлари (бир йилдан кам бўлган муддатли) йиғиндиси акс эттирилади.


111. 931-сатрда маълумот учун 940, 960, 970, 980, 990, 1000, 1020, 1030, 1050, 1070, 1090, 1110, 1120, 1130, 1140, 1180-сатрларда кўрсатилган, суғурталовчининг жорий кредиторлик қарзлари йиғиндиси кўрсатилади.


112. 932-сатрда суғурталовчининг жорий кредиторлик қарзларининг муддати ўтган қисми маълумот учун кўрсатилади.


113. "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга қарз" моддаси (сатр 940) бўйича ҳисоби 6010-счёт "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" ва 6020-счёт "Берилган векселлар"да олиб бориладиган харид қилинган мулк, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўлган жорий мажбуриятлар суммаси кўрсатилади.


114. "Суғурта операциялари бўйича мажбуриятлар, жами" моддаси (сатр 950) бўйича 960, 970, 980, 990, 1000, 1010, 1020, 1030-сатрлар бўйича йиғинди кўрсатилади.


115. "Огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга оширувчи пудратчиларга қарзлар" моддаси (сатр 960) бўйича 6011-счёт "Огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган счётлар"да ҳисобга олинадиган суғурталовчи ва пудратчи ўртасида огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича тузилган шартномага мувофиқ суғурталовчининг пудратчиларга бўлган жорий мажбуриятлари суммаси кўрсатилади.


116. "Суғурта қилдирувчиларга қарзлар" моддаси (сатр 970) бўйича 6030-счёт "Суғурта қилдирувчиларга тўланадиган счётлар"да ҳисобга олинадиган суғурта қилдирувчиларга бўлган қарздорликлар суммаси кўрсатилади.


117. "Суғурта агентлари ва брокерларига қарзлар" моддаси (сатр 980) бўйича 6040-счёт "Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган счётлар"да ҳисобга олинадиган, суғурта воситачиларига бўлган қарздорлик суммаси кўрсатилади.


118. "Қайта суғурта қилдирувчиларга қарзлар" моддаси (сатр 990) бўйича 6050-счёт "Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар"да ҳисобга олинадиган қайта суғурта қилдирувчиларга бўлган қарздорлик суммаси кўрсатилади.


119. "Қайта суғурталовчиларга қарзлар" моддаси (сатр 1000) бўйича 6060-счёт "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар"да ҳисобга олинадиган қайта суғурталовчиларга бўлган қарздорлик суммаси кўрсатилади.


120. "Қайта суғурталовчиларнинг депо мукофотлари" моддаси (сатр 1010) бўйича 6070-счёт "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотлар"да ҳисобга олинадиган қайта суғурталовчиларга бўлган қарздорликлар суммаси кўрсатилади.


121. "Қайта суғурта қилдирувчиларга комиссион мукофотлар, тантьема ва бошқа мукофотлар бўйича қарзлари" моддаси (сатр 1020) бўйича 6080-счёт "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантьемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган счётлар"да ҳисобга олинадиган қайта суғурта қилдирувчиларга бўлган қарздорлик суммаси кўрсатилади.


122. "Актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистансларга қарзлар" моддаси (сатр 1030) бўйича 6090-счёт "Актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистансларга тўланадиган счётлар"да ҳисобга олинадиган актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистансларга бўлган қарздорлик суммаси кўрсатилади.


123. "Алоҳида бўлинмаларга қарз" моддаси (сатр 1040) бўйича ҳисоби 6110-счёт "Алоҳида бўлинмаларга тўланадиган счётлар"да олиб бориладиган, алоҳида бўлинмаларга (филиалларга, ваколатхоналарга) бўлган жорий мажбуриятлар акс эттирилади.


124. "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига қарз" моддаси (сатр 1050) (сатр 1050) бўйича ҳисоби 6120-счёт "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар"да олиб бориладиган шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган жорий қарзлар (идора ичидаги ҳисоб-китоблар) акс эттирилади.


125. "Кечиктирилган даромадлар" моддаси (сатр 1060) бўйича ҳисоби 6210-счёт "Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар", 6220-счёт "Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар", 6230-счёт "Бошқа кечиктирилган даромадлар"да амалга ошириладиган суғурталовчининг кечиктирилган даромадлар бўйича мажбурияти суммаси кўрсатилади.


126. "Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар" моддаси (сатр 1070) бўйича ҳисоби 6240-счёт "Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар"да олиб бориладиган суғурталовчининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли мажбуриятларининг жорий қисми кўрсатилади.


127. "Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар" моддаси (сатр 1080) бўйича ҳисоби қуйидаги счётларда: 6250-счёт "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар", 6290-счёт "Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар"да амалга ошириладиган суғурталовчининг молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа кечиктирилган мажбуриятлар суммаси кўрсатилади.


128. "Олинган бўнаклар" моддаси (сатр 1090) бўйича олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётларда (6300) ҳисобга олинган келгуси ҳисоб-китоблар бўйича бўнак кўринишида бошқа ташкилотлардан олинган қарздорликлар суммаси кўрсатилади.


129. "Давлат бюджетига тўловлар бўйича қарз" моддаси (сатр 1100) бўйича 6410-счёт "Давлат бюджетига тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)"да ҳисобга олинадиган Давлат бюджетига тўловларнинг барча турлари, шунингдек жисмоний шахсларнинг даромад солиғи суммаси бўйича суғурталовчининг қарзи кўрсатилади.

130. "Суғурта бўйича қарз" моддаси (сатр 1110) бўйича ҳисоби 6510-счёт "Суғурта бўйича тўловлар"да олиб бориладиган ва суғурталовчи суғурта қилдирувчи ҳисобланган суғурта шартномалар бўйича тўловларга оид қарзлар кўрсатилади.


131. "Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарз" моддаси (сатр 1120) бўйича ҳисоби 6520-счёт "Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар"да олиб бориладиган суғурталовчининг мақсадли давлат жамғармаларига қарзлари кўрсатилади.


132. "Таъсисчиларга бўлган қарзлар" моддаси (сатр 1130) бўйича ҳисоби 6610-счёт "Тўланадиган дивидендлар", 6620-счёт "Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар"да амалга ошириладиган суғурталовчининг таъсисчилар олдидаги дивидендлар бўйича ва чиқиб кетаётган таъсисчиларга уларнинг улушлари бўйича мажбуриятлари суммаси кўрсатилади.


133. "Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарз" моддаси (сатр 1140) бўйича 6710-счёт "Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар", 6720-счёт "Депонентланган меҳнат ҳақи"да ҳисобга олинган, ҳисобланган, лекин тўланмаган иш ҳақи, мукофотлар, нафақалар ва бошқа суммалари кўрсатилади.


134. "Қисқа муддатли банк кредитлари" моддаси (сатр 1150) бўйича ҳисоби 6810-счёт "Қисқа муддатли банк кредитлари"да амалга ошириладиган олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича банклар олдидаги қарздорликлар суммаси кўрсатилади.


135. "Қисқа муддатли қарзлар" моддаси (сатр 1160) бўйича ҳисоби 6820-счёт "Қисқа муддатли қарзлар", 6830-счёт "Тўланадиган облигациялар", 6840-счёт "Тўланадиган векселлар"да амалга ошириладиган бошқа корхона ва шахслардан олинган қарзлар бўйича қарздорликлар суммалари кўрсатилади.


136. "Узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми" моддаси (сатр 1170) бўйича ҳисоби 6950-счёт "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми"да амалга ошириладиган, суғурталовчининг узоқ муддатли мажбуриятларининг жорий қисми суммалари кўрсатилади.


137. "Бошқа кредиторлик қарзлар" моддаси (сатр 1180) бўйича ҳисоби 6910-счёт "Тўланадиган оператив ижара", 6920-счёт "Ҳисобланган фоизлар", 6930-счёт "Роялти бўйича қарз", 6940-счёт "Кафолатлар бўйича қарз", 6960-счёт "Даъволар бўйича тўланадиган счётлар", 6970-счёт "Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз" ва 6990-счёт "Бошқа мажбуриятлар"да амалга ошириладиган, суғурталовчининг турли кредиторлари билан операциялар бўйича қарзлар суммаси кўрсатилади.

138. "III бўлим бўйича жами" моддаси (сатр 1190) бўйича 730 ва 930-сатрлар бўйича йиғинди кўрсатилади.


139. "Баланс пассиви бўйича жами" моддаси (сатр 1200) бўйича қуйидаги сатрлар йиғиндисининг натижаси сифатида олинган, пассивнинг жами суммаси акс эттирилади: сатр 570 + сатр 720 + сатр 1190.


140. 1210 - 1340-сатрларда "Балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинадиган қийматликларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумотнома" суғурталовчига тегишли бўлмаган, лекин вақтинча унинг тасарруфида ва фойдаланишида бўлган қийматликларнинг (оператив ижарага олинган асосий воситалар, жавобгарлик остида сақланаётган, қайта ишланаётган моддий қийматликлар ва бошқалар) мавжудлиги, шартли ҳуқуқ ва мажбуриятлар, шунингдек алоҳида хўжалик операцияларини назорат қилиш мақсадида суғурталовчининг балансдан ташқари счётларида ҳисобга олинадиганлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилади.


2-1-§. МУДДАТИ ЎТГАН ДЕБИТОРЛИК ВА КРЕДИТОРЛИК

ҚАРЗЛАРИ РАСШИФРОВКАСИ (БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ -

1-СОНЛИ ШАКЛ - СУҒУРТАГА ИЛОВА)

140-1. Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари расшифровкасида суғурталовчининг ҳисобот даврининг охирги санасига мавжуд бўлган муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари акс эттирилади. Мазкур расшифровка суғурталовчида бухгалтерия баланси тузилаётган санада муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари мавжуд бўлган ҳолдагина тўлдирилади.


140-2. 2-устунда - "Муддати ўтган қарздорликка эга бўлган дебитор ва кредиторлар рўйхати" - дебиторнинг (кредиторнинг) юқори турувчи вазирликлари (идоралари) бўйича дебитор ва кредиторлар рўйхати кўрсатилади. Агар дебиторнинг (кредиторнинг) юқори турувчи вазирликлари (идоралари) бўлмаса, дебитор (кредитор) - юридик ташкилотнинг тўлиқ номи кўрсатилиши лозим.

Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги муддати ўтган қарзлар бўйича дебитор (кредитор) номи (тўлиқ ёки умумқабул қилинган қисқартиришлар билан) кўрсатилади, шунингдек қавсларда мамлакатнинг номи кўрсатилади.

2-устуннинг 2.1, 2.2.1, 3.1, 5.1, 5.2.1, 6.1 қаторларида мажбурий тартибда муддати ўтган қарздорликка эга бўлган дебиторнинг (кредиторнинг) номини кўрсатиш лозим.


140-3. 3-устунда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатда сўндирилмаган муддати ўтган қарзларнинг умумий суммаси кўрсатилади, хусусан:

а) 1-сатр бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзнинг умумий суммаси кўрсатилади, у 3-устуннинг 2 ва 3-сатрлари суммасига тенг бўлиши керак;

б) 4-сатр бўйича муддати ўтган кредиторлик қарзнинг умумий суммаси кўрсатилади, у 3-устуннинг 5 ва 6-сатрлари суммасига тенг бўлиши керак.

Муддати ўтган дебиторлик қарзнинг умумий суммаси бухгалтерия баланси - 1-сонли шакл - суғуртанинг 191-сатри суммасига мос келиши керак.

Муддати ўтган кредиторлик қарзнинг умумий суммаси бухгалтерия баланси - 1-сонли шакл - суғуртанинг 932-сатри суммасига мос келиши керак.


140-4. 3-устуннинг 2, 2.1, 2.2, 2.2.1, 3, 3.1 сатрлари бўйича 1-сатр бўйича акс эттирилган муддати ўтган дебиторлик қарзнинг умумий суммасининг қуйидаги тартибда расшифровкаси кўрсатилади:

а) 2-сатрда республика ичидаги муддати ўтган дебиторлик қарзнинг умумий суммаси кўрсатилади;

б) 2.1-сатрда республика ичидаги дебиторларнинг номлари бўйича муддати ўтган қарз кўрсатилади;

в) 2.2-сатрда ички идоравий муддати ўтган дебиторлик қарзнинг умумий суммаси келтирилади;

г) 2.2.1-сатр бўйича 2-сатрдан ажратилган, дебиторлар номлари бўйича ички идоравий муддати ўтган қарз суммаси кўрсатилади;

д) 3-сатр бўйича республикадан ташқаридаги муддати ўтган дебиторлик қарзнинг умумий суммаси кўрсатилади;

е) 3.1-сатр бўйича республикадан ташқаридаги дебиторлар номлари бўйича муддати ўтган қарз кўрсатилади.


140-5. 4, 5, 5.1, 5.2, 5.2.1, 6, 6.1 сатрлар мазкур Қоидаларнинг 1403 ва 1404-бандларига кўра муддати ўтган дебиторлик қарзга ўхшаш тарзда тўлдирилади.


140-6. Суғурталовчига боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича вужудга келган муддати ўтган қарзлар бўйича:

а) 4-устунда суғурталовчига боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича вужудга келган муддати ўтган қарзларнинг умумий суммаси кўрсатилади, хусусан:

1-сатр бўйича - муддати ўтган дебиторлик қарзнинг умумий суммаси, у 5, 6, 7, 8 устунларда кўрсатилган суммага тенг бўлиши керак;

4-сатр бўйича - муддати ўтган кредиторлик қарзнинг умумий суммаси 5, 7, 8 устунларда кўрсатилган суммага тенг бўлиши керак;

б) 5-устунда суғурталовчининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига асосан олдиндан ҳақ тўламай жўнатилган (олинган) маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) бўйича умумий муддати ўтган дебиторлик (кредиторлик) қарзи кўрсатилади.

в) 6-устунда давлат ресурслари ва жамғармаларидан жўнатиш кўзда тутилган хом ашё ва материаллар бўйича ўтказилган бўнак тўловлари суммаси кўрсатилади. 6-устунда акс эттирилаётган маълумот фақатгина муддати ўтган дебиторлик қарз қисмида тўлдирилади;

г) 7-устунда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари бўйича қарзни сўндириш муддати ўрнатилган тартибда кечиктирилган суғурталовчининг муддати ўтган қарзи акс эттирилади;

д) 8-устунда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ билдирилган даъволар бўйича суд жараёнида кўриб чиқилаётган муддати ўтган қарзлар суммаси кўрсатилади. Бу ерда унинг бўйича иқтисодий суднинг кредитордан ундириш тўғрисидаги қарорлари чиқарилган муддати ўтган қарзлар ҳам акс эттирилади.

140-7. Зарурат туғилган тақдирда суғурталовчига "Суғурталовчига боғлик бўлмаган сабаблар бўйича вужудга келган муддати ўтган қарзлар" бўлимида қўшимча устунлар очишга рухсат берилади.


140-8. Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари расшифровкаси сатрларининг миқдори тегишлича 2.1, 2.2.1, 3.1, 5.1, 5.2.1, 6.1 сатрлар бўйича кўрсатилаётган дебитор ва кредиторлар миқдорига боғлиқдир.


140-9. Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари расшифровкаси раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланади ва ҳар бир бетида муҳр билан тасдиқланади (муҳр мавжуд бўлган тақдирда).


3-§. "МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

ҲИСОБОТ" - 2-СОНЛИ ШАКЛ - СУҒУРТА


141. "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар, шу жумладан" моддаси (сатр 010) бўйича 9030-счёт "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар"да ҳисобга олинадиган суғурталовчининг суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлари кўрсатилади. 010-сатр бўйича қуйидаги сатрлар бўйича натижа кўрсатилади: 011 - 012 + 013 + / - 014 + / - 015 + / - 016 + / - 017 + / - 018 + 019.

Бунда 014, 015, 016, 017, 018-сатрлар бўйича суғурта захиралари ўзгаришининг ижобий натижаси "Харажатлар" устуни бўйича, салбий натижаси эса, "Даромадлар" устуни бўйича кўрсатилади.

011, 012, 013, 019-сатрлар бўйича тўғридан-тўғри суғурта қилиш ва биргаликда суғурта қилиш бўйича (биргаликда суғурта қилиш шартномасида суғурталовчининг ўрнатилган улуши қисмида) суғурта мукофотлари, қайта суғурта қилишга берилган шартномалар бўйича суғурта мукофотлари, қайта суғурта қилишга қабул қилинган шартномалар бўйича суғурта мукофотлари ва 9030-счёт "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар"да ҳисобга олинадиган суғурта хизматларини кўрсатишдан бошқа даромадлар суммалари кўрсатилади.


142. "Воситачилик хизматини кўрсатишдан даромадлар" моддаси (сатр 020) бўйича 9060-счёт "Суғурта воситачиси хизматларини кўрсатишдан даромадлар"да ҳисобга олинадиган, суғурталовчининг суғурта воситачилик хизматларини кўрсатишдан олган даромадлари кўрсатилади.


143. "Қайта суғурта бўйича зарарлар улушининг қопланиши бўйича даромадлар" моддаси (сатр 030) бўйича 9070-счёт "Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича зарарлар улушининг қопланиши бўйича даромадлар"да ҳисобга олинадиган, суғурта қилдирувчиларга тўланган суғурта қопламаларини қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ қоплаш бўйича қайта суғурталовчидан олинган суғурталовчининг даромадлари кўрсатилади.


144. "Қайта суғурта бўйича комиссион мукофотлар, тантьемалар ва йиғимлар бўйича даромадлар" моддаси (сатр 040) бўйича 9080-счёт "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантьемалар ва йиғимлар бўйича даромадлар"да ҳисобга олинадиган, суғурталовчи томонидан қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ қайта суғурталовчидан комиссион мукофотлар, тантьемалар ва йиғимлар кўринишида олинган даромадлар кўрсатилади.


145. "Аджастер ва сюрвейер хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлар" моддаси (сатр 050) бўйича 9090-счёт "Сюрвейер ва аджастер хизматларини кўрсатишдан даромадлар"да ҳисобга олинадиган, суғурталовчи томонидан сюрвейерлик ва аджастерлик хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлари кўрсатилади.


146. "Суғурта хизматларини кўрсатишдан соф тушум" моддаси (сатр 060) бўйича суғурта хизматларини кўрсатишдан соф тушум кўрсатилади. Сатр 060 бўйича 010, 020, 030, 040, 050-сатрларнинг йиғиндиси кўрсатилади.


147. "Кўрсатилган суғурта хизматларининг таннархи" моддаси (сатр 070) бўйича сотилган товарлар ва хизматлар таннархини ҳисобга олувчи счётларда (9100) ҳисобга олинган, кўрсатилган суғурта хизматларининг таннархи суммаси кўрсатилади.


148. "Суғурта хизматларини кўрсатишдан ялпи фойда (зарар)" (сатр 080) суғурта хизматларини кўрсатишдан соф тушум ва кўрсатилган суғурта хизматларининг таннархи ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади (сатр 060 - 070).


149. "Давр харажатлари, жами" моддаси (сатр 090) бўйича 100, 110, 120, 130-сатрлар бўйича жами йиғинди акс эттирилади.


150. "Сотиш харажатлари" моддаси (сатр 100) бўйича ҳисоби 9410-счёт "Сотиш харажатлари"да амалга ошириладиган, суғурта хизматларини сотиш бўйича харажатлар, яъни, маркетинг билан машғул бўлган бўлим ва ходимларнинг сарфлари билан боғлиқ харажатлар ва бошқалар акс эттирилади.


151. "Маъмурий харажатлар" моддаси (сатр 110) бўйича ҳисоби 9420-счёт "Маъмурий харажатлар"да олиб бориладиган, суғурталовчини бошқариш бўйича харажатлар, бошқарув ходимларининг иш ҳақи харажатлари, умуммаъмурий мақсадларда ишлатиладиган асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари, умумхўжалик мақсадларида ишлатиладиган жойларнинг ижара ҳақи ва бошқа маъмурий харажатлар кўрсатилади.


152. "Бошқа операцион харажатлар" моддаси (сатр 120) бўйича ҳисоби 9430-счёт "Бошқа операцион харажатлар", 9431-счёт "Тўғридан-тўғри суғурта бўйича ўтган даврларда содир бўлган, ўтган даврда хабар қилинган суғурта ҳодисалари бўйича суғурта товонлари", 9432-счёт "Тўғридан-тўғри суғурта бўйича ўтган даврларда содир бўлган, лекин ҳисобот даврида хабар қилинган суғурта ҳодисалари бўйича суғурта товонлари"да амалга ошириладиган, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш харажатлари, ахборот, аудиторлик ва маслаҳат хизматларини тўлаш бўйича харажатлар, компенсация ва рағбатлантириш характеридаги тўловлар, иш ҳақини ҳисоблашда ҳисобга олинмайдиган тўлов ва харажатлар, банк ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари хизматларининг тўлови, зарарлар, жарималар, пенялар, тўғридан-тўғри суғурта бўйича ўтган даврларда содир бўлган суғурта ҳодисалари бўйича суғурта товонлари ва асосий фаолият, молиявий фаолият билан боғлиқ бўлмаган ҳамда фавқулодда харажатлар моддалари сифатига эга бўлмаган бошқа харажатлар акс эттирилади.

153. "Келгусида солиққа тортиладиган базадан чиқариладиган ҳисобот даври харажатлари" моддаси (сатр 130) бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралда 54-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган "Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 2.4-бўлимида келтирилган, келгусида солиққа тортиш базасидан чиқариладиган ҳисобот даври харажатлари акс эттирилади ва 9440-счёт "Келгусида солиқ солинадиган базадан чиқариладиган, ҳисобот даври харажатлари"да умумлаштирилган ҳисоб маълумотлари асосида тўлдирилади.


154. "Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари" моддаси (сатр 140) бўйича ҳисоби асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётларда (9300) амалга ошириладиган, асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда, ундирилган штраф ва пенялар, ўтган йиллар фойдаси, оператив ижарадан даромадлар, кредиторлик ва депонент қарздорликларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар, хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг даромадлари, текин молиявий ёрдам ва бошқа операцион даромадлар кўрсатилади.

155. "Асосий фаолиятнинг фойдаси (зарари)" моддаси (сатр 150) бўйича суғурта хизматларини кўрсатишдан ялпи фойда (зарар)дан (сатр 080) давр харажатлари (сатр 090) суммасини чегириш ва асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари (сатр 140) суммасини қўшиш орқали аниқланадиган суғурталовчининг асосий фаолияти молиявий натижаси кўрсатилади.


156. "Молиявий фаолиятнинг даромадлари, жами" моддаси (сатр 160) бўйича 170, 180, 190, 200, 210-сатрлар бўйича жами йиғинди суммаси акс эттирилади.


157. "Дивидендлар кўринишидаги даромадлар" моддаси (сатр 170) бўйича ҳисоби 9520-счёт "Дивидендлар кўринишидаги даромадлар"да олиб бориладиган, бошқа корхоналар фаолиятидаги улуш иштирокидан, суғурталовчига тегишли бўлган акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар бўйича дивидендлар кўринишидаги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисидан олинган даромадлар акс эттирилади.


158. "Фоизлар кўринишидаги даромадлар" моддаси (сатр 180) бўйича ҳисоби 9530-счёт "Фоизлар кўринишидаги даромадлар"да олиб бориладиган, узоқ муддатли ва жорий инвестициялардан фоиз кўринишида олинган даромадлар кўрсатилади.


159. "Молиявий ижара (лизинг)дан даромадлар" моддаси (сатр 190) бўйича ҳисоби 9550-счёт "Молиявий ижарадан даромадлар"да олиб бориладиган, мулкни молиявий ижарага (лизингга) беришдан олинган даромадлар акс эттирилади.

160. "Валюта курси фарқларидан даромадлар" моддаси (сатр 200) бўйича ҳисоби 9540-счёт "Валюталар курслари фарқидан даромадлар"да амалга ошириладиган, валюта операциялари бўйича ижобий курс фарқидан, шунингдек баланс тузиш санасига баланснинг валюта билан боғлиқ моддаларини қайта баҳолашдан даромадлар акс эттирилади.


161. "Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари" моддаси (сатр 210) бўйича ҳисоби қуйидаги счётларда амалга ошириладиган: 9510-счёт "Роялти кўринишидаги даромадлар", 9560-счёт "Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар", 9590-счёт "Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари", қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар, роялти кўринишидаги даромадлар ва молиявий фаолиятдан бошқа даромадлар кўрсатилади.


162. "Молиявий фаолият бўйича харажатлар, жами" моддаси (сатр 220) бўйича 230, 240, 250, 260-сатрлар бўйича жами йиғинди суммаси акс эттирилади.


163. "Фоизлар кўринишидаги харажатлар" моддаси (сатр 230) бўйича ҳисоби 9610-счёт "Фоизлар кўринишидаги харажатлар"да амалга ошириладиган, банк кредитлари ва қарзлар бўйича фоизларни тўлаш харажатлари кўрсатилади.


164. "Молиявий ижара (лизинг) бўйича фоизлар кўринишидаги харажатлар" моддаси (сатр 240) бўйича ҳисоби 9610-счёт "Фоизлар кўринишидаги харажатлар"да олиб бориладиган, молиявий ижара (лизинг) бўйича фоизларни тўлаш харажатлари акс эттирилади.

165. "Валюта курси фарқларидан зарарлар" моддаси (сатр 250) бўйича ҳисоби 9620-счёт "Валюталар курслари фарқидан зарарлар"да амалга ошириладиган, валюта операциялари бўйича балансни тузиш санасига ва баланснинг валюта билан боғлиқ моддаларини қайта баҳолашдан салбий курс фарқлари акс эттирилади.


166. "Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар" моддаси (сатр 260) бўйича ҳисоби 9630-счёт "Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича харажатлар" ва 9690-счёт "Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар"да амалга ошириладиган, қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар акс эттирилади.


167. "Умумхўжалик фаолиятининг фойдаси (зарари)" моддаси (сатр 270) бўйича, асосий фаолиятнинг фойдаси (зарари) (сатр 150) суммасига молиявий фаолиятнинг даромадлари (сатр 160) суммасини қўшиш ва молиявий фаолият бўйича харажатлар (сатр 220) суммасини чегириш орқали аниқланадиган суғурталовчининг умумхўжалик фаолиятининг молиявий натижалари кўрсатилади.


168. "Фавқулоддаги фойда ва зарарлар" моддаси (сатр 280) бўйича фавқулоддаги ҳодисалар натижалари кўрсатилади, "Даромадлар (фойда)" устуни 9710-счёт "Фавқулоддаги фойдалар" маълумотлари асосида, "Харажатлар (зарарлар)" устуни эса, 9720-счёт "Фавқулоддаги зарарлар" маълумотлари асосида тўлдирилади.


169. "Фойда солиғини тўлагунга қадар фойда (зарар)" моддаси (сатр 290) бўйича +/- белгиларини ҳисобга олган ҳолдаги, 270 ва 280-сатрларнинг йиғиндиси натижалари акс эттирилади. Ушбу сатрнинг натижаси фойда солиғини ҳисоблашда асос ҳисобланади.


170. "Фойда солиғи" моддаси (сатр 300) бўйича 9810-счёт "Фойда солиғи бўйича харажатлар"да ҳисобга олинган, ҳисобот даври бошидан ҳисобланган фойда солиғи суммаси кўрсатилади.


171. "Фойдадан бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар" моддаси (сатр 310) бўйича суғурталовчи томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фойда ҳисобидан тўланадиган йил бошидан ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси акс эттирилади.


172. "Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)" моддаси (сатр 320) бўйича қуйидаги сатрларнинг фарқи сифатида аниқланган: сатр 290 - 300 - 310 ҳисобот даврининг якуний молиявий натижаси кўрсатилади.


173. Давлат бюджетига тўловлар тўғрисида маълумотнома"да (сатр 330 - 530) суғурталовчилар томонидан солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган ва тўланадиган, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг турлари бўйича Давлат бюджетига ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар кўрсатилади. Ушбу маълумотномада 530-сатр бўйича суғурталовчилар томонидан ҳисобот даври учун ҳисобланган ва тўланган Давлат бюджетига солиқлар ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар жами суммаси кўрсатилади.

Агар суғурталовчида ҳисобот даври учун ҳисоб-китоблар бўйича қўшилган қиймат солиғи бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ салбий фарқ мавжуд бўлса, ушбу салбий фарқ суммаси 360-сатр бўйича "Ҳисобот даври учун ҳисоб-китоб бўйича тўланади" устунида "минус" белгиси билан кўрсатилади.


5-§. "ПУЛ ОҚИМЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

ҲИСОБОТ" - 4-СОНЛИ ШАКЛ - СУҒУРТА


187. "Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот"да суғурталовчининг молиявий ресурсларидаги барча ўзгаришлар пул маблағларининг ҳаракати нуқтаи назаридан акс эттирилади.

Операцион, инвестицион ва молиявий фаолият давомидаги пул маблағларининг ҳаракати шундай йўл билан акс эттириладики, йил боши ва йил охиридаги пул маблағларининг қолдиқлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни белгилаш имконини беради.


188. "Суғурта операциялари бўйича пул тушумлари, жами" моддаси (сатр 010) бўйича 020, 030, 040, 050, 060-сатрларнинг йиғиндиси натижаси кўрсатилади.


189. "Суғурта ва биргаликда суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари кўринишида келиб тушган пул маблағлари" моддаси (сатр 020) бўйича суғурта ва биргаликда суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари кўринишида суғурталовчининг банк ҳисоб-китоб счёти ва кассасига ҳисобот даврида келиб тушган пул маблағлари суммаси кўрсатилади.


190. "Қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари кўринишида келиб тушган пул маблағлари" моддаси (сатр 030) бўйича қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари кўринишида суғурталовчининг банк ҳисоб-китоб счётларига ҳисобот даврида келиб тушган пул маблағлари суммаси кўрсатилади.


191. "Суғурта воситачиси, аджастери, сюрвейери хизматларини кўрсатишдан келиб тушган пул маблағлари" моддаси (сатр 040) бўйича суғурта воситачиси, аджастер, сюрвейер хизматларини кўрсатишдан суғурталовчининг банк ҳисоб-китоб счётларига ҳисобот даврида келиб тушган пул маблағлари суммаси кўрсатилади.


192. "Қайта суғурта қилиш бўйича комиссион мукофотлар, тантьемалар ва йиғимлар кўринишида келиб тушган пул маблағлари" моддаси (сатр 050) бўйича суғурталовчининг банк ҳисоб-китоб счётларига қайта суғурта қилиш бўйича комиссион мукофотлар, тантьемалар ва йиғимлар кўринишида ҳисобот даврида келиб тушган пул маблағлари суммаси кўрсатилади.


193. "Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича зарарлар улушини қоплаш бўйича келиб тушган пул маблағлари" моддаси (сатр 060) бўйича суғурталовчининг банк ҳисоб-китоб счётларига қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича зарарлар улушини қоплаш бўйича ҳисобот даврида келиб тушган пул маблағлари суммаси кўрсатилади.


194. "Суғурта операциялари бўйича пул тўловлари, жами" моддаси (сатр 070) бўйича 080, 090, 100, 110, 120, 130-сатрларнинг йиғиндиси натижаси кўрсатилади.


195. "Қайта суғурта ва ретроцессия шартномалари бўйича суғурта мукофотлари кўринишида тўланган пул маблағлари" моддаси (сатр 080) бўйича қайта суғурта қилиш ва ретроцессия шартномалари бўйича суғурта мукофотлари кўринишида тўланган пул маблағлари суммаси кўрсатилади.


196. "Суғурта ва биргаликда суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта товонлари кўринишида тўланган пул маблағлари" моддаси (сатр 090) бўйича суғурта ва биргаликда суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта товонлари кўринишида тўланган пул маблағлари суммаси кўрсатилади.


197. "Қайта суғурта қилиш ва ретроцессия бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича зарарлар улушини қоплаш кўринишида тўланган пул маблағлари" моддаси (сатр 100) бўйича қайта суғурта қилиш ва ретроцессия бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича зарарлар улушини қоплаш кўринишида тўланган пул маблағлари суммаси кўрсатилади.


198. "Суғурта воситачиларига суғурта, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномаларини тузганлик учун мукофотлар кўринишида тўланган пул маблағлари" моддаси (сатр 110) бўйича суғурта воситачиларига суғурта, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномаларини тузганлик учун мукофотлар кўринишида тўланган пул маблағлари суммаси кўрсатилади.


199. "Актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар, ассистанслар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўланган пул маблағлари" моддаси (сатр 120) бўйича актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар, ассистанслар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўланган пул маблағлари суммаси кўрсатилади.


200. "Огоҳлантириш чора-тадбирларини молиялаштиришга тўланган пул маблағлари" моддаси (сатр 130) бўйича огоҳлантириш чора-тадбирларини молиялаштиришга тўланган пул маблағлари суммаси кўрсатилади.


201. "Ходимларга ва улар номидан тўланган пул маблағлари" моддаси (сатр 140) бўйича ходимларга иш ҳақи, шунингдек мақсадли давлат жамғармаларига тўланган суммалар, жисмоний шахсларнинг даромад солиғини Давлат бюджетига тўлови, касаба уюшмасига ажратмалар, алиментлар, уй-жой фондига, ходимларга берилган банк кредитлари учун тўлов, ходимларга кўрсатилаётган хизматлар ҳақининг суғурталовчи томонидан тўланиши, ходимлар билан боғлиқ ва улар номидан операцияларга тўғри келадиган касса ва банк ҳисоб-китоб счётларидан пул маблағларининг бошқа харажатлари кўринишидаги тўланган пул маблағларининг суммаси кўрсатилади.

202. "Операцион фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ва тўловлари" моддаси (сатр 150) бўйича "Чиқим" устунида тўланган, "Кирим" устунида эса, роялти, турли кўринишдаги рағбатлантиришлар, комиссион йиғимлар ва бошқа операцион фаолиятдан келиб тушган пул маблағлари суммаси кўрсатилади.


203. "Жами: операцион фаолиятнинг соф пул кирими/чиқими" моддаси (сатр 160) бўйича 010, 070, 140, 150-сатрлар йиғиндисининг, "Кирим" устуни бўйича "+" ва "Чиқим" устуни бўйича "-" белгисининг таъсири ҳисобга олинган ҳолдаги натижаси кўрсатилади.

Бунда агар "Кирим" устуни суммаси "Чиқим" устуни суммасидан катта бўлса, ошган сумма сальдоси "Кирим" устуни бўйича, акс ҳолда, аксинча "Чиқим" устуни бўйича акс эттирилади.


204. "Асосий воситаларни сотиб олиш ва сотиш" моддаси (сатр 170) бўйича суғурталовчи "Чиқим" устунида асосий воситаларни сотиб олиш учун мол етказиб берувчига тўланган пул маблағлари, "Кирим" устунида эса асосий воситаларни сотишдан келиб тушган пул маблағларининг суммасини кўрсатади.


205. "Номоддий активларни сотиб олиш ва сотиш" моддаси (сатр 180) бўйича суғурталовчи "Чиқим" устунида сотиб олинган номоддий активлар учун тўланган пул маблағлари суммасини, "Кирим" устунида эса, номоддий активларни сотишдан келиб тушган пул маблағлари суммаси кўрсатади.


206. "Узоқ ва қиска муддатли инвестицияларни сотиб олиш ва сотиш" моддаси (сатр 190) бўйича "Чиқим" устунида қимматли қоғозлар ва бошқа инвестиция инструментларини сотиб олиш учун тўланган, шу билан биргаликда биржада тўланган воситачиларга комиссион мукофотлар ва фоизлар суммаси кўрсатилади, "Кирим" устунида эса, қимматли қоғозлар ва бошқа инвестиция инструментларини сотишдан келиб тушган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.


207. "Инвестицион фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ва тўловлари" моддаси (сатр 200) бўйича "Чиқим" устунида бошқа инвестицион фаолият бўйича тўланган, "Кирим" устунида эса, олинган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.


208. "Жами: инвестицион фаолиятнинг соф пул кирими/чиқими" моддаси (сатр 210) бўйича 170, 180, 190, 200-сатрлар йиғиндисининг "Кирим" устуни бўйича "+" ва "Чиқим" устуни бўйича "-" белгисининг таъсири ҳисобга олинган ҳолдаги натижаси кўрсатилади.

Бунда агар "Кирим" устуни суммаси "Чиқим" устуни суммасидан катта бўлса, ошган сумма сальдоси "Кирим" устуни бўйича, акс ҳолда, аксинча "Чиқим" устуни бўйича акс эттирилади.


209. "Олинган ва тўланган фоизлар" моддаси (сатр 220) бўйича "Кирим" устунида олинган фоизлар суммаси, "Чиқим" устунида эса, тўланган фоизлар суммаси акс эттирилади.


210. "Олинган ва тўланган дивидендлар" моддаси (сатр 230) бўйича "Кирим" устунида олинган дивидендлар суммаси, "Чиқим" устунида эса, тўланган дивидендлар суммаси акс эттирилади.


211. "Акциялар чиқаришдан ёки хусусий капитал билан боғлиқ бўлган бошқа инструментлардан тушган пул тушумлари" моддаси (сатр 240) бўйича ҳисобот йилида хусусий капитали билан боғлиқ чиқарилган (сотилган) акциялар ёки бошқа инструментлардан келиб тушган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.


212. "Хусусий акцияларни сотиб олганда ва уларни сотганда пул тўловлари ва тушумлари" моддаси (сатр 250) бўйича сотиб олинган хусусий акцияларнинг сотилишидан келиб тушган пул маблағлари, шунингдек суғурталовчида мавжуд бўлган кейинчалик сотиладиган ёки йўқ қилинадиган (бекор қилинадиган) хусусий акциялар, улушлар ва пайлар учун уларнинг эгаларига тўланган пул маблағлари суммаси кўрсатилади.


213. "Узоқ ва қисқа муддатли кредит ва қарзлар бўйича пул тушумлари ва тўловлари" моддаси (сатр 260) бўйича "Кирим" устунида ҳисобот даврида келиб тушган кредит ва қарзлар, "Чиқим" устунида эса, кредит ва қарзлар бўйича тўловлар суммаси кўрсатилади.


214. "Молиявий ижара (лизинг) бўйича пул тушумлари ва тўловлари" моддаси (сатр 270) бўйича "Чиқим" устунида ижара (лизинг) берувчига тўланган пул маблағлари суммаси, "Кирим" устунида эса, ижарага (лизингга) олувчидан келиб тушган пул маблағлари суммаси кўрсатилади.

215. "Молиявий фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ва тўловлари" моддаси бўйича (сатр 280) "Чиқим" устунида бошқа молиявий фаолият бўйича тўланган, "Кирим" устунида эса, олинган пул маблағлари суммаси кўрсатилади.


216. "Жами: молиявий фаолиятнинг соф пул кирими/чиқими" моддаси (сатр 290) бўйича 220, 230, 240, 250, 260, 270, 280-сатрларнинг, "Кирим" устуни бўйича "+" ва "Чиқим" устуни бўйича "-" белгиси таъсири ҳисобга олинган ҳолдаги йиғиндиси кўрсатилади.

Бунда агар "Кирим" устуни суммаси "Чиқим" устуни суммасидан катта бўлса, ошган сумма сальдоси "Кирим" устуни бўйича, акс ҳолда, аксинча "Чиқим" устуни бўйича акс эттирилади.


217. "Тўланган фойда солиғи" моддаси (сатр 300) бўйича тўланган фойда солиғи суммаси кўрсатилади.


218. "Тўланган бошқа солиқлар" моддаси (сатр 310) бўйича фойда солиғидан ташқари тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси кўрсатилади.


219. "Жами: тўланган солиқлар" моддаси (сатр 320) бўйича 300 ва 310-сатрларнинг йиғиндиси акс эттирилади.


220. "Жами: молиявий-хўжалик фаолиятининг соф пул кирими/чиқими" моддаси (сатр 330) бўйича 160, 210, 290, 320-сатрларнинг, "Кирим" устуни бўйича "+" ва "Чиқим" устуни бўйича "-" белгиси таъсири ҳисобга олинган ҳолдаги йиғиндиси кўрсатилади.

Бунда агар "Кирим" устуни суммаси "Чиқим" устуни суммасидан катта бўлса, ошган сумма сальдоси "Кирим" устуни бўйича, акс ҳолда, аксинча "Чиқим" устуни бўйича акс эттирилади.


221. "Чет эл валютасидаги пул маблағларини қайта баҳолашдан юзага келган курс фарқлари сальдоси" моддаси (сатр 331) бўйича чет эл валютасидаги пул маблағларининг (5000, 5200, 5500, 5600, 5700) қайта баҳоланишидан курс фарқларининг ҳисобот даври мобайнида шаклланган ижобий ёки салбий сальдоси кўрсатилади.


222. "Йил бошидаги пул маблағлари" моддаси (сатр 340) бўйича суғурталовчи балансининг 3-устуни 410-сатрида кўрсатиладиган пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлардаги (5000, 5100, 5200, 5500, 5600, 5700) пул маблағлари қолдиғи суммаси кўрсатилади.


223. "Йил охиридаги пул маблағлари" моддаси (сатр 350) бўйича суғурталовчи балансининг 4-устуни 410-сатрида кўрсатиладиган пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлардаги (5000, 5100, 5200, 5500, 5600, 5700) пул маблағлари қолдиғи суммаси кўрсатилади.


224. "Чет эл валютасидаги пул маблағларининг ҳаракати тўғрисида маълумотнома" бўлимида ҳисобот даврида чет эл валютасидаги пул маблағларининг ҳаракати кўрсатилади.

Валюта маблағлари Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг операцияни амалга ошириш вақтидаги курси бўйича, валюта маблағларининг қолдиғи эса, ҳисобот даврининг охирги санаси ҳолатига кўрсатилади.


225. "Йил бошига қолдиқ" моддаси (сатр 360) бўйича ҳисобот даврининг бошига суғурталовчининг валюта счётлари ва кассасидаги валюта маблағларининг суммаси кўрсатилади.


226. "Келиб тушган валюта маблағлари, жами" моддаси (сатр 370) бўйича 371, 372, 373, 374-сатрларда кўрсатилган, ҳисобот даврида келиб тушган валюта маблағларининг умумий суммаси кўрсатилади, бунда:

а) 371-сатр бўйича - "Сотишдан тушум" - ҳисобот даврида суғурталовчи томонидан олинган валюта тушуми суммаси;

б) 372-сатр бўйича - "Конвертацияланган" - сотиб олинган чет эл валютаси суммаси;

в) 373-сатр бўйича - "Молиявий фаолият бўйича" - молиявий фаолиятдан олинган валюта маблағлари суммаси;

г) 374-сатр бўйича "Бошқа манбалар" - 371, 372, 373-сатрларда кўрсатилмаган манбалардан суғурталовчининг валюта счётлари ва кассасига бошқа валюта тушумлари суммаси акс эттирилади.


227. "Сарфланган валюта маблағлари, жами" моддаси (сатр 380) бўйича 381-сатрдан 383-сатргача кўрсатилган, суғурталовчи томонидан турли мақсадларда сарфланган валюта маблағларининг умумий суммаси акс эттирилади, бунда:

а) 381-сатр бўйича - "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар" - мулк сотиб олишга, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларга сарфланган валюта маблағлари суммаси;

б) 382-сатр бўйича - "Молиявий фаолият бўйича тўловлар" - молиявий фаолият бўйича сарфланган валюта маблағлари суммаси;

в) 383-сатр бўйича - "Бошқа мақсадлар учун" - 381, 382-сатрларда кўрсатилмаган бошқа мақсадларга сарфланган валюта суммаси акс эттирилади.


228. "Чет эл валютасидаги пул маблағларини қайта баҳолашдан юзага келган курс фарқлари сальдоси" моддаси (сатр 390) бўйича чет эл валютасидаги пул маблағларини (5000, 5200, 5500, 5600, 5700) қайта баҳолашдан ҳисобот даври мобайнида шаклланган курслар фарқининг ижобий ёки салбий сальдоси кўрсатилади.


229. "Йил охиридаги қолдиқ" моддаси (сатр 400) бўйича қуйидаги сатрларнинг маълумотлари асосида аниқланадиган, ҳисобот даври охирида суғурталовчининг валюта счётлари ва кассасида мавжуд бўлган валюта маблағлари суммаси акс эттирилади: 360 + 370 - 380 + /- 390.



6-§. "ХУСУСИЙ КАПИТАЛ ТЎҒРИСИДАГИ

ҲИСОБОТ" - 5-СОНЛИ ШАКЛ - СУҒУРТА


230. "Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот" ҳисобот йилида суғурталовчининг хусусий капиталининг ҳолати ва ҳаракатини унинг шаклланиш манбалари кесимида кўрсатади.


231. "Йил бошидаги қолдиқ" моддаси (сатр 010) бўйича йил боши ҳолатига қуйидаги маълумот акс эттирилади:

а) 3-устунда - "Устав капитали" - таъсис ҳужжатларида белгиланган ва устав капиталини ҳисобга олувчи счётларда (8300) ҳисобга олинган устав капитали суммаси кўрсатилади;

б) 4-устунда - "Қўшилган капитал" - қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётларда (8400) ҳисобга олинган, қўшилган капитал суммаси кўрсатилади;

в) 5-устунда - "Захира капитали" - захира капиталини ҳисобга олувчи счётларда (8500) ҳисобга олинган, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шакллантирилган захира капитали маблағлари суммаси акс эттирилади;

г) 6-устунда - "Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)" - тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётларда (8700) ҳисобга олинган, йил боши ҳолатига тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) суммаси кўрсатилади;

д) 7-устунда - "Сотиб олинган хусусий акциялар" - сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётларда (8600) ҳисобга олинган, келгусида тарқатиш ёки йўқ қилиш учун суғурталовчида мавжуд бўлган сотиб олинган хусусий акциялар суммаси кўрсатилади;

е) 8-устунда - "Мақсадли тушумлар ва бошқалар" - грантлар, субсидиялар, аъзолик бадаллари ва бошқа Давлат бюджетидан, махсус мақсадли жамғармалардан, бошқа корхоналардан, мақсадли йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун жисмоний шахслардан тушумлар кўринишида текинга келиб тушган активлар, шунингдек хусусий капитал шаклланишининг бошқа манбаларидан мақсадли тушумлар кўрсатилади.

232. "Қимматли қоғозлар эмиссияси" моддаси (сатр 020) бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозларни чиқариш ва сотишдан ҳисобот йилида олинган эмиссион даромад суммаси акс эттирилади.


233. "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш" моддаси (сатр 030) бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобот йилининг биринчи санаси ҳолатига ўтказиладиган асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқа узоқ муддатли активларнинг, асосий фондларни қайта баҳолашдан ташқари, қайта баҳолаш суммаси акс эттирилади.


234. "Устав капиталини шакллантиришда пайдо бўлган валюта курси фарқлари" моддаси (сатр 040) бўйича бухгалтерия ҳисобида қўшилган капитал сифатида 8420-счёт "Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи"да акс эттириладиган, суғурталовчининг устав капиталини шакллантиришда таъсис ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш санасидаги ва устав капиталига ҳақиқатда улуш киритилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курслари ўртасида ҳисобот йилида вужудга келадиган курс фарқи акс эттирилади.


235. "Захира капиталига ажратмалар" моддаси (сатр 050) бўйича таъсис ҳужжатларига мувофиқ ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобот йилида захира капиталига қилинган ажратмалар суммаси акс эттирилади.


236. "Жорий йилнинг тақсимланмаган фойдаси (зарари)" моддаси (сатр 060) бўйича ҳисобот йилида олинган соф фойда (зарар) суммаси кўрсатилади.


237. "Текинга олинган мол-мулк" моддаси (сатр 070) бўйича турли манбалардан ҳисобот йилида текинга олинган мол-мулк қиймати кўрсатилади.


238. "Мақсадли фойдаланиш учун олинган маблағлар" моддаси (сатр 080) бўйича мақсадли йўналишда фойдаланиш учун ҳисобот йилида олинган грантлар, субсидиялар, аъзолик бадаллари ва бошқа мақсадли тушумлар кўрсатилади.


239. "Тўланган дивидендлар" моддаси (сатр 090) бўйича ўтган йил фаолият якунлари бўйича ҳисобот йили бошига тақсимланмаган фойдадан ҳисобланган дивидендлар суммаси кўрсатилади.


240. "Хусусий капитал шаклланишининг бошқа манбалари" моддаси (сатр 100) бўйича хусусий капитал шаклланишининг бошқа манбалари суммаси акс эттирилади.


241. "Йил охиридаги қолдиқ" моддаси (сатр 110) бўйича ҳисобот даври охирига тегишли устунлар бўйича хусусий капитал сальдоси кўрсатилади. Бунда 030, 040, 050, 100-сатрларда акс эттирилган ва қуйидаги счётларда ҳисобга олинган хусусий капитал манбаларининг камайиши йил бошидаги суммасига нисбатан минус белгиси билан кўрсатилади: 8420-счёт "Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи", 8510-счёт "Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар", 8520-счёт "Захира капитали", мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар (8800) ва келгуси харажатлар ва тўловлар резервларини ҳисобга олувчи счётлар (8900). Шунингдек, тўланган дивидендлар (сатр 090) ва ҳисобот йилининг қопланмаган зарари (сатр 060) суммаси минус белгиси билан акс эттирилади.


242. "Хусусий капиталининг кўпайиши (+) ёки камайиши (-)" моддаси (сатр 120) бўйича ҳисобот йили охирига хусусий капитал суммасининг ҳисобот йили бошига нисбатан кўпайиши ёки камайиши суммаси акс эттирилади.


243. Акциядорлик жамиятлари 130 дан 152 гача бўлган сатрларни маълумот учун тўлдирадилар.


8-§. ТУШУНТИРИШ ХАТИ


254. Молиявий ҳисоботга тушунтиришлар суғурталовчининг ҳисоб сиёсатини очиб бериши ва ҳисоботдан фойдаланувчиларни суғурталовчининг ҳақиқатдаги мулкий ва молиявий ҳолатини баҳолаш учун керакли бўлган қўшимча маълумотлар билан таъминлаши керак.


255. Молиявий ҳисоботга тушунтириш хати, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 26 июлда 17-07/86-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) "Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот"да (1998 йил 14 август, рўйхат рақами 474 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 5-сон) белгиланган талабларга мувофиқ равишда тузилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 17-сон, 217-модда.


















































Время: 0.1534
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск