Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида тадбиркорлик тузилмаларидаги суғурта /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.04.1998 й. 167-сон "Миллий экспорт қилувчиларни суғурталашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.04.1998 й.

N 167


МИЛЛИЙ ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИЛАРНИ

СУҒУРТАЛАШНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Суғурта тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, миллий экспорт қилувчиларни сармоя, товарлар ва хизматлар халқаро бозорларида суғурталаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки:

тўловни кечиктириш шартларида амалга оширилаётган ҳамда биринчи даражали банкларнинг тўлов мажбуриятлари билан таъминланмаган экспорт контрактларни сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш иловага мувофиқ тартибга биноан амалга оширилади.


2. Тўлов кечиктирилишини назарда тутувчи экспорт контрактлар бўйича сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қопламаси Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган экспорт қилувчилар ва тижорат банкларига суғурта ташкилотлари томонидан берилади.

Экспорт юк ташишларни суғурта қилиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда "Инкотермс" халқаро қоидаларига мувофиқ тижорат ташкилотлари бўлган ва тегишли турдаги суғурталашни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 21 апрелдаги

167-сон қарорига

ИЛОВА



Сармоя, товарлар ва хизматларни экспорт

қилувчиларга суғурта қопламаси бериш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур тартиб экспорт контрактларини суғурта қилиш, шунингдек сармоя, товарлар ва хизматлар халқаро бозорларида давлатнинг ва миллий экспорт қилувчиларнинг манфаатларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан ҳимоя қилиш мақсадида экспорт контрактлари бўйича тижорат банкларининг кредитларига суғурта қопламаси бериш тартибини белгилаб беради.


1. Суғурта қопламаси Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган экспорт қилувчиларга (кейинги ўринларда "экспорт қилувчи" деб аталади) ва Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган тижорат банкларига фақат келиб чиққан мамлакати Ўзбекистон бўлган маҳсулотларни экспорт қилиш (лизинг ҳам шу жумлага киради) билан боғлиқ операциялар бўйича берилади.


2. Тижорат ташкилотлари бўлган ва тегишли турдаги суғуртани амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ҳамда суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товони тўловини амалга ошириш мажбуриятини олувчи юридик шахслар суғурта ташкилотлари деб эътироф этилади.

3. Экспорт контрактларини суғурта қилиш таваккалчиликларнинг қуйидаги гуруҳи қопланишини таъминлайди:

Сиёсий таваккалчиликлар - хорижий ҳамкор мамлакатида у томонидан қабул қилинган контракт мажбуриятлари бажарилишига тўлиқ ёки қисман тўсқинлик қилувчи сиёсий ва макроиқтисодий вазият ноқулай ўзгариши билан боғлиқ таваккалчиликлар, улар экспорт контрактлари бажарилиши ва инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши билан боғлиқ таваккалчиликларга бўлинади.

Экспорт контрактлари бажарилиши билан боғлиқ сиёсий таваккалчиликларга қуйидагилар киради:

спорт ёки спортга эмбарго жорий қилиш;

хорижий ҳамкор мамлакатидаги эълон қилинган ёки эълон қилинмаган урушлар, фуқаролар ғалаёнлари, инқилоблар, террористик ҳаракатлар, саботаж;

хорижий ҳамкор мамлакати ҳукуматининг тузилган контракт шартлари умуман ёки унинг қисмлари бажарилишига тўсқинлик қилувчи хатти-ҳаракатлари, шу жумладан Ўзбекистонга нисбатан камситувчи тусдаги янги қонун ҳужжатлари жорий этилиши;

хорижий ҳамкор мамлакатида конвертация қилинадиган валюта етишмаслиги туфайли трансферт кечиктирилиши, Ўзбекистон билан хорижий ҳамкор мамлакати ўртасидаги тўловларни чеклаб қўювчи хорижий ҳамкор мамлакатининг Ўзбекистонга ташқи қарзига хизмат кўрсатишга мораторий эълон қилиниши.

Инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши билан боғлиқ сиёсий таваккалчиликларга қуйидагилар киради:

мулкнинг экспроприация қилиниши, шунингдек хорижий ҳамкор мамлакатида қабул қилинган мулк ёки улардан олинадиган даромад устидан назорат қилиш йўқотилишига олиб келадиган ҳар қандай қонун ҳужжатлари ёки маъмурий чоралар, хорижий ҳамкор мамлакати ҳукумати томонидан ўз ҳудудида иқтисодий фаолиятни тартибга солиш мақсадида жорий этиладиган умумий қўлланиладиган камситмайдиган тусдаги чоралардан ташқари;

хорижий ҳамкор мамлакатдаги эълон қилинган ёки эълон қилинмаган урушлар, фуқаролар ғалаёнлари, инқилоблар, террористик ҳаракатлар, саботаж.

Тижорат таваккалчиликлари. Бу - хорижий ҳамкорнинг молиявий-иқтисодий аҳволи билан бевосита боғлиқ бўлган ҳамда унинг исбот қилинган тўловга қодир эмаслиги ёки банкротлиги билан ва контракт бўйича унинг томонидан қабул қилинган молиявий мажбуриятлар бажарилиши мумкин эмаслиги билан ифодаланади.



II. ЭКСПОРТ КОНТРАКТЛАРГА СУҒУРТА

ҚОПЛАМАСИ БЕРИШ ТАРТИБОТИ


4.

Банк кредитларини жалб қилмасдан тўловни тўлиқ (ёки қисман) кечиктириш шартларида амалга ошириладиган экспорт контракти бўйича суғурта қопламаси олиш учун экспорт қилувчи суғурта ташкилотига;

ариза-сўровнома;

экспорт контрактининг асл нусхасини ва нусхасини;

экспорт контрактини амалга оширишдаги таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб суғурта ташкилоти контракт мажбуриятларини бажариш бўйича хорижий харидорнинг жавоб тариқасидаги кафолатини ёки кафолатини талаб этишга ҳақлидир;

экспорт контракти қийматининг камида 15 фоизи миқдорида аванс тўлови олинганлиги тўғрисида банкнинг (экспорт қилувчининг ваколатли банкининг) маълумотномаси нусхасини тақдим этади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан ушбу маълумотнома тақдим этиш талаб қилинмайди.

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган контрактлар кўриб чиқиш учун қабул қилинади (А-илова - экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш схемаси).

Берилган суғурта қопламаси суғурта ташкилоти томонидан тасдиқланган стандарт полис кўринишида расмийлаштирилади.

Суғурта мукофотини тўлаш шартлари суғурталанувчи билан суғурта ташкилоти ўртасида тузиладиган суғурта шартномасида қайд этилади.

Суғурта ташкилотининг суғурта полиси бўйича мажбуриятлари суғурта мукофоти унинг ҳисоб рақамларига тушган кундан бошлаб кучга киради.


III. ЭКСПОРТ КОНТРАКТЛАРИ БЎЙИЧА

ТИЖОРАТ-БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТЛАРИГА

СУҒУРТА ҚОПЛАМАСИ БЕРИШ ТАРТИБОТИ


5. Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган тижорат банклари ва (ёки) экспорт қилувчилар томонидан экспортга кредит беришнинг халқаро амалиётига мувофиқ шартларда ва муддатларга бериладиган кредитлар суғурта билан таъминланади, хусусан:

хорижий ҳамкор (харидор) томонидан контракт қийматининг камида 15 фоизи миқдоридаги аванс тўлови тўланганда, башарти кредит бир йилдан ортиқ даврга берилса;

кредитдан фойдаланишнинг 5 йилгача (имтиёзли давр чиқариб ташланган ҳолда) бўлган, товарларнинг айрим турлари бўйича 12 йилгача бўлган энг кўп муддатига риоя қилинганда;

экспорт контракти бажарилгандан кейин кредит бўйича асосий қарз кредитнинг тўланмаган суммасига қўшилган фоизлар билан бир вақтда тўланган ҳолда камида ҳар олти ойда изчил тенг тўловларда қайтарилганда.


6. Экспорт ва кредит талабларига ён босиш фақат суғурта ташкилоти билан ёзма келишувга кўра қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

Компенсация ёки қарши битишув тузилган тақдирда экспорт ва импорт контрактлари мутлақо бир-биридан ажратилиши ва бир-бирига боғлиқ бўлмаслиги керак.


7. Тижорат банкларининг экспорт қилувчиларга тўловни кечиктириш билан боғлиқ бўлмаган контрактлар учун бериладиган кредитлари суғурта қилинмайди.


8. Тижорат банкларининг экспорт контрактлари бўйича кредитлари маҳсулот етказиб берувчининг кредити ва харидорга бериладиган кредит сифатида берилиши мумкин.

Маҳсулот етказиб берувчининг кредити - кредит экспорт қилувчи томонидан етказиб берилган технология, товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловни кечиктириш кўринишида Харидорга берилади.

Экспорт қилувчи суғурталанувчи, экспорт қилувчи ва (ёки) Ўзбекистон Республикасининг ваколатли тижорат банки бенефициар (наф кўрувчи) бўлади.

"Маҳсулот етказиб берувчининг кредити" тури бўйича суғурта қопламаси бериш қуйидаги изчилликда амалга оширилади (Б-илова - экспорт контрактлари юзасидан "маҳсулот етказиб берувчининг кредити" тури бўйича тижорат банкларининг кредитини суғурта қилиш схемаси):

экспорт қилувчи билан хорижий харидор ўртасида экспорт контракти шартларининг келишилиши;

ваколатли тижорат банкига ва суғурта ташкилотига ариза ва зарур ҳужжатлар туркуми тақдим этиш;

аризанинг ваколатли тижорат банкида ва суғурта ташкилоти томонидан кўриб чиқилиши, лойиҳани маблағ билан таъминлаш мақсадга мувофиқлиги ва суғурта қопламаси бериш (ёки рад этиш) имконияти тўғрисидаги хулоса асосида қарор қабул қилиш;

экспорт қилувчи томонидан хорижий харидор билан маҳсулот етказиб бериш юзасидан контракт тузилиши;

экспорт контрактини амалга оширишдаги таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб суғурта ташкилоти хорижий харидор томонидан экспорт қилувчига ёки суғурта ташкилотига контракт мажбуриятлари бажарилиши бўйича кафолат ёки кафиллик тақдим этилишини талаб этишга ҳақлидир;

ваколатли тижорат банки билан экспорт қилувчи ўртасида кредит шартномаси тузилиши ва маблағ билан таъминлаш бошланиши;

экспорт қилувчи томонидан хорижий ҳамкорнинг мажбуриятлари бажарилиши бўйича талаблар ҳуқуқининг суғурта ташкилотига берилиши, суғурта мукофоти тўланиши, суғурта ташкилотидан суғурта полиси олиниши;

кредит бир йилдан ортиқ муддатга берилган тақдирда хорижий харидор томонидан контракт қийматининг камида 15 фоизи миқдорида аванс тўланиши;

тузилган контракт шартларига мувофиқ экспорт қилувчи томонидан хорижий харидорга маҳсулот етказиб берилиши. Қарз мажбуриятларининг Ўзбекистоннинг ваколатли тижорат банкида ҳисобга олиниши;

экспорт контракти бўйича етказиб берилган маҳсулот учун хорижий харидор томонидан экспорт қилувчига ҳақ тўланиши;

экспорт қилувчи томонидан кредитнинг ваколатли тижорат банкига қайтарилиши;

суғурта воқеаси юз берган тақдирда:

а) экспорт қилувчи ёки ваколатли тижорат банки суғурта воқеаси юз берганлиги тўғрисида суғурта ташкилотини хабардор қилади;

б) экспорт қилувчи ёки ваколатли тижорат банки суғурта ташкилотига мазкур Тартибнинг 12-1-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги талабнома йўллайди, шунингдек зарарлар бўйича регресс ҳуқуқига кўра талабнома беради;

в) суғурта ташкилоти эътирозни ўрганиб чиқади ва суғурта товони тўлаш ёки уни беришни рад этиш ҳақида асосланган қарор қабул қилади;

г) харидорнинг кафили ёки кафиликка ўтувчи хорижий харидор контракт бўйича қарзни суғурта ташкилоти фойдасига тўлайди.

Суғурта ташкилоти ва ўзбекистонлик экспорт қилувчи суғурта зарари қайтарилиши чора-тадбирларини кўради (суғурта ташкилоти томонидан тўланган суғурта қопламаси суммасига муқобил бўлган нобудгарчиликни қоплаш).

"Харидорга бериладиган кредит" - кредит амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган тижорат банки томонидан, кредитни кейинчалик хорижий харидорга қайта молиялаш учун хорижий харидор банкига - Қарз олувчига ёхуд экспорт контракти ҳақини тўлаш учун тўғридан-тўғри хорижий харидорга - Қарз олувчига берилади.

Ўзбекистон Республикаси резиденти - ваколатли тижорат банки суғурталанувчи бўлади.

Суғурта қопламаси бериш қуйидаги изчилликда амалга оширилади (В-илова - экспорт контрактлари юзасидан "харидорга бериладиган кредит" тури бўйича тижорат банклари кредитларини суғурта қилиш схемаси);

экспорт қилувчи билан хорижий харидор ўртасида маҳсулот етказиб беришга экспорт контракти шартларининг келишилиши;

ваколатли тижорат банки билан хорижий харидор ёки хорижий харидор банки ўртасида кредит битими лойиҳасининг келишилиши;

экспорт контрактига суғурта қопламаси олиш учун ваколатли тижорат банки номидан суғурта ташкилотига ариза берилиши;

аризанинг суғурта ташкилотида кўриб чиқилиши ва суғурта қопламасини маъқуллаш (рад этиш) тўғрисидаги хулоса асосида қарор қабул қилиш;

Ўзбекистонлик экспорт қилувчи билан хорижий харидор ўртасида экспорт контракти имзоланиши;

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган ваколатли тижорат банки билан хорижий харидор банки ёки хорижий харидор ўртасида кредит битими имзоланиши;

кредит битимини амалга оширишдаги таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб суғурта ташкилоти қарз олувчи томонидан кредитор банкка ёки суғурта ташкилотига кредит бўйича мажбуриятлар бажарилиши юзасидан кафолат ёки кафиллик берилишини талаб қилишга ҳақлидир;

ваколатли тижорат банки билан суғурта ташкилоти ўртасида суғурта шартномаси тузилиши;

ваколатли тижорат банки томонидан суғурта мукофотининг тўланиши, суғурта ташкилоти томонидан экспорт кредити қопламасининг берилиши;

қарз олувчи томонидан экспорт контракти суммасининг камида 15 фоизи тўланиши;

ваколатли тижорат банки томонидан маблағ билан таъминлаш бошланиши;

экспорт контракти шартларига мувофиқ экспорт қилувчи томонидан маҳсулот етказиб берилиши;

хорижий харидор (банк) томонидан ваколатли тижорат банкига кредитнинг тўланиши;

суғурта воқеаси юз берган тақдирда:

а) ваколатли тижорат банки томонидан суғурта ташкилотининг суғурта воқеаси юз берганлиги тўғрисида хабардор қилиниши;

б) ваколатли тижорат банки суғурта ташкилотига мазкур Тартибнинг 12-1-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда суғурта товонини тўлаш тўғрисида талабнома йўллайди, шунингдек зарарлар бўйича регресс ҳуқуқига кўра талабнома беради;

в) суғурта ташкилоти томонидан эътирознинг ўрганиб чиқилиши ва суғурта товони тўлаш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида асосланган қарор қабул қилинишини;

г) суғурта ташкилоти ва экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки томонидан зарарнинг қайтарилиши чора-тадбирлари кўрилиши (суғурта ташкилоти томонидан тўланган суғурта қопламаси суммасига муқобил бўлган нобудгарчиликларни қайтариш).


IV. СУҒУРТА МУКОФОТИНИ

ВА СУҒУРТА ТОВОНИНИ ТЎЛАШ

9. Таваккалчиликларни қоплаш суғурта ташкилоти томонидан франшиза белгиланмаган ҳолда хорижий валютада амалга оширилади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун таваккалчиликларни қоплаш суғурта ташкилоти томонидан миллий валютада ҳам амалга оширилиши мумкин.

10. Суғурта мукофоти тўлаш тузилган суғурта шартномасига мувофиқ амалга оширилади.

12. Суғурта мукофотини тўлаш харажатлари экспорт контрактининг қийматига киритилади.

12-1. Суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги қарор суғурталанувчи томонидан суғурта ташкилотига тақдим этиладиган, суғурта ҳодисасини ва унинг сабабини ҳамда етказилган зарар миқдорини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлар асосида суғурталанувчининг биринчи талабига кўра қабул қилинади:

суғурталанувчининг экспорт контракти ёки кредит битими бўйича пул маблағлари тушмаганлиги тўғрисидаги аризаси;

экспорт контракти бўйича тушум тушмаган инвойслар нусхалари;

экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи банкнинг экспорт контракти бўйича тушмаган пул маблағлари миқдори тўғрисидаги хати;

экспорт контракти бўйича юк хатлари (экспортга сотилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар) ва божхона юк декларациялари нусхалари;

кредит битими бўйича ваколатли тижорат банки - Ўзбекистон Республикаси резиденти томонидан хорижий ҳамкорга пул маблағлари ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Суғурталанувчи қуйидаги ҳужжатлардан бирини:

экспорт контрактлари бажарилиши билан боғлиқ сиёсий таваккалчиликлар юзага келганда: хорижий ҳамкор мамлакатининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг хорижий ҳамкор мамлакатидаги ваколатхонаси хати, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хати, оммавий ахборот воситаларидаги, интернетдаги янгиликлар ёки кўрсатилган таваккалчиликларнинг юзага келганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар. Хорижий ҳамкор мамлакатида конвертация қилинадиган валюта етишмаслиги туфайли трансферт кечиктирилса, Ўзбекистон билан хорижий ҳамкор мамлакати ўртасидаги тўловларни чеклаб қўювчи хорижий ҳамкор мамлакатининг ташқи қарзига хизмат кўрсатишга Ўзбекистонга мораторий эълон қилинганда суғурталанувчи юқорида келтирилган ҳужжатларга қўшимча равишда хорижий ҳамкорга хизмат кўрсатувчи банкнинг хорижий ҳамкор ҳисоб рақамидаги етарли маблағ депонентга қўйилганлиги ва хорижий ҳамкор мамлакатининг ҳукумати ёки бошқа ваколатли органининг қарори туфайли экспорт контракти бўйича экспорт қилувчига валюта ўтказишнинг имконияти мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хатини;

инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши билан боғлиқ сиёсий таваккалчиликлар юзага келганда: хорижий ҳамкор мамлакатининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг хорижий ҳамкор мамлакатидаги ваколатхонаси хати, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хати, оммавий ахборот воситаларидаги, интернетдаги янгиликлар, хорижий ҳамкор мамлакати судининг қарорлари ёки кўрсатилган таваккалчиликларнинг юзага келганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни;

тижорат таваккалчиликлари юзага келганда: экспорт контракти ёки кредит битими бўйича тушмаган пул маблағлари хорижий ҳамкорнинг қарздорликни тан олганлиги тўғрисидаги хати, суднинг хорижий ҳамкорни банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги суднинг қарори ёки хорижий ҳамкор мамлакати қонунчилигига мувофиқ хорижий ҳамкор томонидан контракт бўйича қабул қилинган молиявий мажбуриятлар бажарилиши имконсизлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни қўшимча равишда тақдим этади.

Суғурта ташкилотларига суғурталанувчидан ушбу Тартибнинг мазкур бандида назарда тутилмаган қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

13. Суғурта қопламаси бўйича суғурта товони:

а) уруш, инқилоблар ёки фуқароларнинг ғалаёнлари бўлган ҳолларда асосий сармояга тўғридан-тўғри зиён етказилгани исботланганда ёки хорижий ҳамкор 10 ой мажбуран бекор турган тақдирда;

б) мулк экспроприация қилинган тақдирда ҳодиса юз берган санадан 10 ойдан кейин;

в) маъмурлар томонидан пул ўтказишга чеклашлар жорий этилганда 6 ой мобайнида валютани репатриация қилишнинг имконияти бўлмаган тақдирда;

г) контракт муносабатларига хорижий ҳамкор маъмурлари аралашган тақдирда маъмурлар аралашуви юридик тан олинган санадан бошлаб 6 ой ўтгандан кейин;

д) Ўзбекистонлик инвесторларга нисбатан камситувчи тусга эга бўлган янги қонун-қоидалар жорий этилган тақдирда жорий этилган янги қонун-қоидаларнинг камситувчи тусдаги халқаро эътироф этилган санадан бошлаб 6 ойдан кейин;

е) хорижий харидордан ва (ёки) хорижий харидор банкидан белгиланган тўлов кунидан бошлаб 6 ой (контракт ёки кредит битимида келишилган сана) ўтгандан кейин кутилаётган тўловлар олинмаган тақдирда;

ж) хорижий харидор ва (ёки) хорижий харидор банки банкротликка учраган тақдирда уларнинг банкротлиги эътироф этилганлигининг исботи тақдим этилгандан кейин 30 кун мобайнида тўланади.

14. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун берилган суғурта қопламаси бўйича суғурта товони, ушбу Тартибнинг 12-1-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, суғурта воқеаси юз берган санадан бошлаб 60 кун ичида тўланади, бундан ушбу Тартибнинг 13-банди "ж" кичик бандида назарда тутилган ҳолат мустасно.





А-илова


Экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат

таваккалчиликларидан суғурта қилиш

СХЕМАСИ

(банк кредитлари жалб қилинмасдан тўловни кечиктириш

шартларида амалга ошириладиган экспорт контрактлари)

1


Хорижий шерик (харидор)


Ўзбекистонлик экспорт қилувчи

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки


Экспорт контракти тузиш

Контрактни рўйхатдан ўтказиш

2

Суғурта ташкилоти


- Экспорт қилувчи томонидан тақдим этилган контрактни суғурта қилишга берилган буюртманомани кўриб чиқиш

- Таваккалчилик даражасини баҳолаш

- Суғурта қопламаси бериш имконияти тўғрисида (ёки рад этиш тўғрисида) хулоса тайёрлаш

Хорижий харидорнинг кафолати/кафиллиги


3

Хорижий шерик (харидор)


Ўзбекистонлик экспорт қилувчи

Таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб суғурта ташкилоти хорижий харидор томонидан контракт бўйича мажбуриятлар бажарилишининг кафолати ёки кафиллигини талаб қилишга ҳақлидир


Контракт қийматининг камида 15 фоизи миқдорида аванс тўлаш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.



4

Суғурта ташкилоти


Ўзбекистонлик экспорт қилувчи




- Суғурта шартларини келишиш

- Суғурта қопламаси бериш тўғрисидаги шартномани имзолаш

- Суғурта мукофоти тўлаш ва суғурта ташкилоти мажбуриятлари кучга кириши


5

Хорижий шерик (харидор)


Ўзбекистонлик экспорт қилувчи



Тузилган контракт шартларига мувофиқ маҳсулот етказиб бериш ташкил этилиши


6

Хорижий шерик (харидор)


Ўзбекистонлик экспорт қилувчи, экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки




Тузилган контракт  шартларига мувофиқ хорижий харидор томонидан маҳсулот ҳақининг экспорт қилувчига тўланиши



Олинган технологиялар, товарлар ва хизматлар учун  ҳақ тўлаш рад этилган ёки контрактда кўрсатилган муддатларда хорижий харидор ҳақ тўлай олмаган тақдирда (суғурта ҳодисаси)


7

Ўзбекистонлик экспорт қилувчи


Суғурта воқеаси бошланганлиги тўғрисидаги билдиришнома


8

Суғурта ташкилоти


Даъволарни ўрганиш ва суғурта қопламаси тўлаш ҳақида асосланган қарор қабул қилиш


9

Суғурта ташкилоти

Ўзбекистонлик экспорт қилувчи




- Зарарлар бўйича регресс талаблар ҳуқуқини бериш

- Суғурта ташкилоти ва ўзбекистонлик экспорт қилувчи суғурта қопламаси қайтарилиши чора-тадбирларини кўради (суғурта суммаси доирасида экспорт қилувчи томонидан кўрилган зарар суммасига муқобил бўлган нобудгарчиликларни қоплаш)






Б-илова


"Маҳсулот етказиб берувчининг кредити" типи

бўйича экспорт контрактлари бўйича тижорат

банклари кредитларини суғурта қилиш

СХЕМАСИ

1


Хорижий шерик (харидор)


Ўзбекистонлик экспорт қилувчи

Хорижий харидорнинг кафолати/кафиллиги


Маҳсулот етказиб беришга экспорт контракти лойиҳаси

Таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб суғурта ташкилоти хорижий харидор томонидан контракт бўйича мажбуриятлар бажарилишининг кафолати ёки кафиллигини талаб қилишга ҳақлидир


Ўзбекистонлик экспорт қилувчи






2

Суғурта ташкилоти


Экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки

- Экспорт кредитига суғурта қопламаси берилиши учун тақдим этилган ариза

- Суғурта қопламаси бериш имконияти тўғрисида (ёки рад этиш тўғрисида) хулоса тайёрлаш


- Лойиҳани экспертиза қилиш, қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини баҳолаш

- Мулоҳазалар, лойиҳани маблағ билан таъминлашнинг мақсадга мувофиқлиги дастлабки маъқулланилиши, кредит битими лойиҳаси тақдим этилиши

3

Хорижий шерик (харидор)


Ўзбекистонлик экспорт қилувчи

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки


- Суғурта ташкилоти ва экспорт қилувчи банкининг мулоҳазалари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот етказиб беришга контракт тузиш

- Суғурта ташкилотининг талабига кўра кафолат ёки кафиллик бериш

Контрактларни рўйхатдан ўтказиш

4.

Ўзбекистонлик экспорт қилувчи


Экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки






- Мулоҳазалар ва таклифларни ҳисобга олган ҳолда кредит битимини имзолаш

- Маблағ билан таъминлашнинг бошланиши



5

Ўзбекистонлик экспорт қилувчи


Суғурта ташкилоти






- Хорижик шерик (харидор) томонидан тақдим этилган кафолат ёки кафилликни бериш

- Суғурта қопламаси бериш тўғрисидаги шартномани имзолаш

- Суғурта мукофоти тўлаш ва суғурта ташкилоти мажбуриятларининг кучга кириши



6

Ўзбекистонлик экспорт қилувчи


Хорижий шерик (харидор)






1 йилдан ортиқ муддатга кредит берилганда контракт қийматининг 15 фоизи миқдорида аванс тўлови тўлаш



7

Хорижий шерик (харидор)


Ўзбекистонлик экспорт қилувчи


Экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки



Тузилган контракт шартларига мувофиқ хорижий шерик (харидор)нинг манзилига маҳсулот етказиб бериш


Қарз мажбуриятлари ҳисобини юритиш

8

Хорижий шерик (харидор)


Ўзбекистонлик экспорт қилувчи






Тузилган контракт шартларига мувофиқ хорижий шерик (харидор) томонидан ўзбекистонлик экспорт қилувчига маҳсулот нархининг тўланиши




Суғурта ҳодисаси

Сиёсий ва тижорат таваккалчиликлари оқибатида контракт бўйича мажбуриятларнинг хорижий харидор томонидан бажарилмаслиги



9

Ўзбекистонлик экспорт қилувчи, экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки


Суғурта ташкилоти






- Суғурта воқеаси бошланганлиги тўғрисида билдиришнома

- Даъволарни ўрганиш ва суғурта қопламаси тўлаш тўғрисида асосланган қарор қабул қилиш



10

Ўзбекистонлик экспорт қилувчи, экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки

обслуживающий экспортера


Суғурта ташкилоти






Зарарлар бўйича регресс талаблар ҳуқуқини бериш



11

Ўзбекистонлик экспорт қилувчи, экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки


Суғурта ташкилоти






Суғурта қопламаси тўлаш (суғурта суммаси доирасида), рад этилган тақдирда эса - асосланган жавоб бериш



12

Суғурта ташкилоти, ўзбекистонлик экспорт қилувчи


Хорижий шерикнинг (харидорнинг)

кафили/кафилга ўтувчиси






Суғурта ташкилоти ва ўзбекистонлик экспорт қилувчи суғурта қопламаси қайтарилиши чора-тадбирларини кўради (суғурта суммаси доирасида экспорт қилувчи томонидан кўрилган зарар суммасига муқобил бўлган нобудгарчиликларни қоплаш)







В-илова


"Маҳсулот етказиб берувчининг кредити" типи

бўйича экспорт контрактлари бўйича тижорат

банклари кредитларини суғурта қилиш

СХЕМАСИ

1

Ўзбекистонлик экспорт қилувчи


Хорижий шерик (харидор)






Маҳсулот етказиб беришга экспорт контракти лойиҳаси



2

Ўзбекистонлик экспорт қилувчи, экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки


Хорижик шерик (харидор) ёки хорижий харидорнинг банки

Қарз олувчи






Кредит битими лойиҳаси



3

Экспорт қилувчига хизмат қилувчи тижорат банки


Суғурта ташкилоти






- Экспорт кредитига суғурта қопламаси берилиши учун тақдим этилган ариза

- Суғурта қопламаси бериш имконияти тўғрисида (ёки рад этиш тўғрисида) хулоса тайёрлаш

- Кредит битимига, кафиллик матнига ва экспорт контрактига нисбатан мулоҳазалар ва таклифлар



4

Хорижий шерик (харидор)


Ўзбекистонлик экспорт қилувчи


Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки экспортера



Суғурта ташкилоти ва экспорт қилувчи банкининг мулоҳазалари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот етказиб беришга контракт  тузиш


Контрактни рўйхатдан ўтказиш

5

Экспорт қилувчига хизмат қилувчи тижорат банки


Қарз олувчи






Мулоҳазалар ва таклифларни ҳисобга олган ҳолда кредит битимини имзолаш



6

Суғурта ташкилоти


Экспорт қилувчига хизмат қилувчи тижорат банки экспортера


Қарз олувчининг кафолати/кафиллиги



Суғурта ташкилотининг талабига кўра кафолат ёки кафиллик бериш


Таваккалчилик дара-жасидан келиб чиқиб суғурта ташкилоти хорижий харидор томонидан контракт бўйича мажбуриятлар бажарилишининг кафолати ёки кафилли-гини талаб қилишга ҳақлидир

7

Экспорт қилувчига хизмат қилувчи тижорат банки


Суғурта ташкилоти






- Суғурта қопламаси бериш тўғрисидаги шартномани имзолаш

- Суғурта мукофоти тўлаш ва суғурта ташкилоти мажбуриятларининг кучга кириши



8

Ўзбекистонлик экспорт қилувчи


Қарз олувчи






Қарз олувчи томонидан экспорт контракти суммасининг камида 15 фоизи тўланиши



9

Экспорт қилувчига хизмат қилувчи тижорат банки


Қарз олувчи






Маблағ билан таъминлаш бошланиши



10

Ўзбекистонлик экспорт қилувчи


Хорижий шерик (харидор)






Тузилган контракт шартларига мувофиқ Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулот хорижий шерик (харидор) манзилига етказиб берилишини ташкил этиш



11

Экспорт қилувчига хизмат қилувчи тижорат банки


Қарз олувчи






Тузилган кредит битими шартларига мувофиқ хорижий харидор (банк) - Қарз олувчи томонидан кредитнинг қайтарилиши




Суғурта ҳодисаси

Сиёсий ва тижорат таваккалчиликлари оқибатида хорижий харидор, хорижий харидорнинг банки - Қарз олувчи томонидан кредит битими бўйича мажбуриятларнинг томонидан бажарилмаслиги



12

Экспорт қилувчига хизмат қилувчи тижорат банки экспортера


Суғурта ташкилоти






Суғурта воқеаси бошланганлиги тўғрисида билдиришнома



13

Экспорт қилувчига хизмат қилувчи тижорат банки


Суғурта ташкилоти






Зарарлар бўйича регресс талаблар ҳуқуқини бериш



14

Экспорт қилувчига хизмат қилувчи тижорат банки


Суғурта ташкилоти






- Даъволарни ўрганиш ва суғурта қопламаси тўлаш тўғрисида асосланган қарор қабул қилиш

- Суғурта қопламаси тўлаш (суғурта суммаси доирасида), рад этилган тақдирда асосланган жавоб бериш



15

Қарз олувчи, қарз олувчининг (хорижий харидор ёки хорижий харидор банкининг  кафолатчиси ёки кафили


Суғурта ташкилоти






Суғурта ташкилоти ва экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки зарарни қайтарилиши бўйича чора-тадбирлар кўради (суғурта суммаси доирасида экспорт қилувчи томонидан кўрилган зарар суммасига муқобил бўлган нобудгарчиликларни қоплаш)



           












Время: 0.1469
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск