Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маълумотларни тармоқлар орқали узатишни ташкиллаштириш. Интернет /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2001 й. 230-сон "2001-2005 йилларда компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш, "Интернет"нинг халқаро ахборот тизимларига кенг кириб боришни таъминлаш дастурини ишлаб чиқишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.05.2001 й.

N 230



2001-2005 ЙИЛЛАРДА КОМПЬЮТЕР

ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ, "ИНТЕРНЕТ"НИНГ

ХАЛҚАРО АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИГА КЕНГ

КИРИБ БОРИШНИ ТАЪМИНЛАШ ДАСТУРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Замонавий компьютер ва ахборот технологияларини иқтисодиёт, фан ва таълимнинг барча соҳаларига кенг жоирй этиш, халқаро ахборот тизимларига, шу жумладан, "Интернет"га кириб боришини кенгайтириш, юқори малакали дастурчи-мутахассислар тайёрлаш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2001-2005 йилларда компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилсин.


2. Махсус ишчи гуруҳ:

республикада компьютер ва ахборот технологияларини ташкил этиш ва ривожлантириш, дастурий таъминлаш, компьютер асбоб-ускуналари ва ахборот тармоқлари соҳасида кадрлар тайёрлаш, "Интернет"нинг халқаро ахборот тармоқларига кириб бориши ҳолатини ва унинг амалий қўлланилиши даражасини чуқур ва батафсил ўрганиб чиқсин;

мазкур таҳлил асосида уч ой муддатда 2001-2005 йилларда компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳасини киритсин.

Дастур лойиҳасини шакллантиришда:

иқтисодиёт тармоқларида, умумтаълим мактаблари, коллежлар ва лицейлар, олий ўқув юртларининг ўқув жараёнида замонавий компьютер ва ахборот технологияларини кенг жорий этиш, тегишли таълим стандартларини ишлаб чиқиш;

республиканинг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида замонавий компьютер ва ахборот технологиялари бўйича юқори малакали дастурчилар ва мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш даражасини ошириш;

дастурий таъминлаш, компьютер ва тармоқ асбоб-ускуналари, рақамли телекоммуникациялар соҳасида мутахассислар тайёрлайдиган ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари ташкил этиш;

республика ўқув ва тадқиқот муассасалари, корхоналари ва ташкилотларининг халқаро ахборот тармоқларига, шу жумладан, "Интернет"га кенг кириб боришини таъминлаш;

компьютер ва ахборот технологиялари соҳасида асбоб-ускуналар ва техник воситалар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш;

компьютер ва ахборот технологиялари соҳасида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилсин.


3. Махсус ишчи гуруҳ Макроиқтисодиёт ва статистика вазирилги, Фан ва техника давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус тахлим вазирлиги, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлашда ахборот тизимлари ва тармоқларини ташкил этиш, ривожлантириш ва уларнинг ўзаро ҳамкорлигига, истиқболли дастурларни ишлаб чиқиш, тармоқ стандартлари ва нормативларини белгилашга доир ишларни мувофиқлаштирувчи Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш марказини ташкил қилиш юзасидан таклиф киритсин.


4. Республика корхоналари ва ташкилотларидан, халқаро ташкилотлардан ҳомийларни, шунингдек, хорижий инвесторларни кенг жалб этган ҳолда Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси В. Голишев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов


































Время: 0.1868
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск