ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Лицензиялаш ва сертификатлаштириш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2009 й. 122-сон "Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.04.2009 й.
N 122
ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ
ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 29 апрелдаги ПҚ-847-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
2. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги:
телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун илгари берилган лицензиялар бўйича лицензия битимларига 2010 йил 1 июлгача белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин;
кўрсатиб ўтилган муддат тугагандан кейин ушбу қарор талабларига мувофиқ бўлмаган телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш юзасидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирларни кўрсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 18-сон, 223-модда.