Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 29.04.2009 й. 1950-сон билан рўйхатга олинган ХТВ 27.03.2009 й. 4/4-сон ва ДТМ 01-11К/К-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 29 апрелда 1950-сон

билан рўйхатга олинган

Халқ таълими вазирлиги ва

Давлат тест марказининг

2009 йил 27 мартдаги

4/4, 01-11Қ/Қ-сонли

қўшма қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат

умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган

синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим

муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сон "Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида"ги ва 2008 йил 7 августдаги 173-сон "Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари (бундан кейинги ўринларда ихтисослаштирилган синф деб юритилади), давлат ихтисослаштирилган мактаблари ва мактаб-интернатларга (бундан кейинги ўринларда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси деб юритилади) ўқувчилар қабул қилиш ва уларни ушбу ихтисослаштирилган синф ҳамда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасидан ўқишдан четлатиш тартибини белгилайди.

Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига тегишли синфни муваффақиятли якунлаган, чуқурлаштириб ўқитиш белгиланган ўқув фанларидан муайян қобилиятини кўрсата олган ўқувчилар танлов натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Давлат тест маркази томонидан қўшма буйруқ билан белгиланган квота доирасида қабул қилинади.



II. ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


1. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ҳужжатлар 2-синфлар учун 1 апрелдан 20 майгача, 5-синфлар учун 25 майдан 20 июнгача (шу кун ҳам) қабул қилинади.


2. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, расмийлаштириш, сақлаш ва танловда иштирок этувчи ўқувчилар рўйхатини шакллантириш ҳамда қабулга оид ҳисоботларни тайёрлаш учун ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ёки умумтаълим мактабларида камида 5 кишидан иборат қабул комиссиялари тузилади. Қабул комиссияси директор, директор ўринбосарлари, фан ўқитувчилари ва ота-оналар қўмитаси вакилларидан иборат таркибда тузилади. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ёки умумтаълим мактаби директори қабул комиссияси раиси ҳисобланади.


3. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим мактабга жорий ўқув йилида 1-синфини тугатган ўқувчилар 2-синфга танлов асосида қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатига жорий ўқув йилида 4-синфни тугатган ўқувчилар 5-синфга танлов асосида қабул қилинади.


4. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ва умумтаълим мактаби маъмурияти ўқувчилар танловининг сифатли ва рақобатли ўтказишга эришиш мақсадида танлов бошланишидан камида 2 ой олдин танлов ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон беради.


5. Танловда иштирок этиш учун ўқувчилардан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади.

а) ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ёки умумтаълим мактаби директори номига ариза;

б) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

в) № 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;

г) 3 х 4 ҳажмдаги 6 та фотосурат;

д) психологик-педагогик ташхис дафтари асосида ўқувчининг қизиқишлари, ўқув фанларини ўзлаштириши ҳақида тасдиқланган тавсифнома;

е) турар жойидан маълумотнома;

ё) истеъдод ва иқтидорини кўрсатувчи ишларидан намуналар таълим соҳаси бўйича (нашр этилган ёки қўлёзма сифатида ёзилган шеърлар, ҳикоялар, расмлар ва шу кабилар).


6. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида тасдиқланган режа асосида мурожаат қилувчилар учун доимий равишда маслаҳат бериб борилади.



III. ТАНЛОВ ИШЛАРИНИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


7. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар Давлат тест маркази томонидан тегишли фанлар бўйича ўтказиладиган тест натижаларига ҳамда психологик-педагогик диагностика хулосалари асосида танлаб олинади.


8. Тест синови материаллари ва методикаси Давлат тест маркази, психологик-педагогик диагностика материаллари ва методикаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги иштирокида Халқ таълими вазирлиги томонидан шакллантирилади.

Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан, психологик-педагогик диагностика Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги иштирокида Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилади.


9. Тест синовлари 2-синфда 40 минут, 5-синфда 60 минут давом этади.

Тест синовлари бошланишига қадар 20 дақиқагача тушунтириш ишлари ўтказилади, бу вақт тест ўтказиш учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.


10. 2-синф қабули учун таълим соҳалари бўйича Давлат тест маркази томонидан қуйидаги фанлардан тест синовлари ўтказилади:

филология: она тили ва ўқишдан 15 та, математикадан 5 та, жами 20 та тест саволи;

математика: математикадан 15 та, она тили ва ўқишдан 5 та, жами 20 та тест саволи;

инсон ва жамият: она тили ва ўқишдан 15 та, математикадан 5 та, жами 20 та тест саволи.

5-синф қабули учун таълим соҳалари бўйича Давлат тест маркази томонидан қуйидаги фанлардан тест синовлари ўтказилади:

филология: она тили ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

ижтимоий билимлар: она тили ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

математика: математикадан 20 та, она тили ва адабиётидан 10 та, жами 30 та тест саволи;

табиий билимлар: математикадан 20 та, она тили ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

маънавият: она тили ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи ;

санъат: она тили ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

технология: математикадан 20 та, она тили ва адабиётидан 10 та, жами 30 та тест саволи;

соғломлаштириш машғулотлари: математикадан 20 та, она тили ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи.


11. Ўқувчилар қабул комиссияси томонидан шакллантирилган рўйхат асосида тест синовларига киритилади.


12. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Давлат тест маркази ва тасарруфида ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар ҳамкорликда тест синов ишларини ташкиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.


13. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчиларни синов (фанлардан тест ва психологик тест)дан ўтказиш ва танлаш 2-синфлар учун 5 июндан 20 июнгача, 5-синфлар учун 5 августдан 20 августгача ўтказилади.

Тест синовлари эрталаб соат 9.00 да ёки 14.00 дан бошлаб ўтказилади.

Тест синовларига келмаган ўқувчилар учун қўшимча синовлар ўтказилмайди.


14. Ўқувчиларга тест синовлари ўтказиладиган бинога ўзи билан фақат ручка ва оқ қоғоз олиб киришларига рухсат этилади.


15. Тест синовлари умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартлари доирасида ҳамда муассасанинг ўқитиш тилида ўтказилади.


16. Тест синовларининг (таълим соҳалари бўйича фанлардан тест синовлари ҳамда психологик-педагогик диагностикаси) ҳар биридан алоҳида 70 фоиздан кам бўлмаган натижа кўрсатган ўқувчилар белгиланган квотага мувофиқ қабул қилинади.


17. Ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тест синовларида улар тўплаган баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча балл имтиёз сифатида қўшиб берилади.


18. Ўқувчиларнинг тест синовларидаги кўрсаткичлари тенг бўлиб қолган ҳолларда қуйидагилар имтиёзга эга бўлади:

ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;

кўп болали, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари.


19. Танловнинг якуний натижалари 5 кун ичида эълон қилинади, қабул комиссияси томонидан муассасанинг кўрсаткичлар доскасига осиб қўйилади.


20. Тест синовларидан ўтмаган ўқувчиларнинг ҳужжатлари ота-оналарга қайтариб берилади.


21. Танловни ўтказиш жараёнидан норози бўлган ўқувчилар ёки уларнинг ота-оналари Давлат тест марказига, унинг жойлардаги доимий вакилларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлигига, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига мурожаат этишлари мумкин.


22. Танловдан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2-синфлар учун 1 июлга, 5-синфлар учун 25 августга қадар ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ёки умумтаълим мактаби директори буйруғи асосида ўқувчилар сафига киритилади.



IV. ЎҚУВЧИЛАРНИ ЎҚИШДАН

ЧЕТЛАТИШ ВА БЎШ ЎРИНЛАРГА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


23. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ёки умумтаълим мактабининг уставида белгиланган ички тартиб-қоидаларни бузган ўқувчилар туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар билан келишилган ҳолда педагогик кенгаш қарори асосида аввал ўқиган синфи ёки мактабига қайтариб юборилади (ўқувчининг яшаш жойи ўзгарган шароитда тегишли ҳудуддаги бошқа мактабга).


24. Ихтисослаштирилган синф ёки ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида бўшаб қолган ўринларга танловда иштирок этиб, таълим соҳалари бўйича тегишли фанлардан 70 фоиздан ортиқ натижа кўрсатган, лекин ўтиш бали юқори бўлганлиги сабабли қабул қилинмай қолган ўқувчилар қабул қилинади.

Агар ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан рад жавоби олинса, унда рўйхат бўйича бу ўқувчидан кейинги юқори балл тўплаган ўқувчи чақирилиши мумкин. Мазкур талабга фақатгина ўқув йилининг биринчи ярми натижалари бўйича риоя этилади. Ўқув йили тугаганда эса бўш ўринларни тўлдириш учун қўшимча танлов эълон қилинади ва ўтказилади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДА


25. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 18-сон, 232-модда.
















































Время: 0.1536
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск