ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.04.2009 й. ПҚ-1106-сон "Тошкент шаҳрида Турин политехника университети фаолиятини ташкил килиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.04.2009 й.

N ПҚ-1106


ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ТУРИН

ПОЛИТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Саноатнинг юқори технологияга асосланган тармоқлари, саноат ва хўжалик объектларини лойиҳалаштириш ҳамда қуриш учун илғор таълим стандартлари даражасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлашни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси, "Женерал Моторс" корпорацияси ва Турин политехника университетининг (Италия Республикаси) Тошкент шаҳрида Турин политехника университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети (кейинги ўринларда Университет деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Турин политехника университети (Италия Республикаси), "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси ва бошқа манфаатдор хўжалик бирлашмалари ҳамда корхоналари томонидан нотижорат ташкилот сифатида ташкил этиладиган олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

Турин политехника университетида (Италия Республикаси) қабул қилинган таълим дастурларига ҳамда олий таълим сифатига қўйиладиган умумий эътироф этилган халқаро талабларга, Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунининг мақсад ва вазифаларига мувофиқ автомобиль, машинасозлик ва электротехника саноати, энергетика, саноат ва хўжалик объектларини лойиҳалаштириш ҳамда қуриш корхона ва ташкилотлари учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш Университетнинг асосий вазифаси ҳисоблансин.

"Тошкент шаҳрида Турин политехника университетининг ташкил этиш бўйича Ташкилий комиссия таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

Университет Турин политехника университети (Италия Республикаси) билан тузиладиган сервис ва лицензия битимлари асосида 2009 йилнинг 1 сентябридан бошлаб кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда, 2-иловага* мувофиқ асосий таълим йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича барча даражалардаги мутахассислар, шу жумладан илмий-педагогик кадрлар тайёрлайди, шунингдек кадрлар тайёрлашнинг асосий йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширади;

абитуриентларни қабул қилиш ва Университет битирувчиларини аттестациядан ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда, Турин политехника университетида (Италия Республикаси) белгиланган тартиб, талаб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;

талабаларни ўқитиш, Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда, Турин политехника университети (Италия Республикаси) ўқув режалари ва дастурлари бўйича олиб борилади;

Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Турин политехника университетининг (Италия Республикаси) белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Университетнинг қабул параметрлари Турин политехника университети (Италия Республикаси), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Университет Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқланади.

4. Турин политехника университети (Италия Республикаси):

Университетда илғор педагогика ва ахборот технологиялари, илм-фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларидан фойдаланишга асосланган ҳолда, ўқув-услубий раҳбарликни ва ўқув жараёнини амалга оширишни таъминлаши;

Университетнинг кутубхона фондини шакллантириш ва уни замонавий ўқув, ўқув-услубий ва илмий-техника адабиётлари билан тўлдиришга, ўқув-лаборатория базаси ҳамда замонавий ахборот марказини ташкил этишга кўмаклашиши;

ўзбекистонлик ёш ва истиқболли илмий-педагог кадрларнинг малакасини, шу жумладан чет элда оширишга кўмаклашиши маълумот учун қабул қилинсин.


5. Белгилансинки, Университет фаолиятини молиялаштириш:

талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушадиган маблағлар, шу жумладан манфаатдор ташкилотлар томонидан талабалар билан тузилган контрактлар асосида бериладиган грантлар;

Университет Васийлик кенгаши қарорлари асосида жалб қилинадиган бошқа маблағлар, шунингдек ҳомийлар маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети Васийлик кенгашининг шахсий таркиби 3-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


6. Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети барча турдаги солиқлардан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича республикамизга Университетни реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун олиб келинадиган асбоб-ускуналар, компьютер ва ташкилий техника, адабиёт, мультимедия маҳсулотлари, қурилиш материаллари, жиҳозлар ва моддий-техника ресурслари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 5 йил муддатга озод этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси ва Университет буюртманомалари бўйича Университетнинг ушбу қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган чет эллик профессор-ўқитувчилари ва маъмурий ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари учун кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси ва Университет буюртманомалари бўйича Университетнинг чет эллик профессор-ўқитувчилари ва маъмурий ходимларига, уларнинг оила аъзоларига, давлат божлари тўлашдан озод этган ҳолда, кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек вақтинчалик яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистон Республикасига чет эллик профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимларни жалб қилиш учун Университетга, уни давлат божи тўлашдан озод этган ҳолда белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини таъминласин.

10. Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети қуйидаги манзилдаги туташ ҳудудга эга бинолар комплексида жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, Ниёзов кўчаси (Кичик ҳалқа йўли), 17-уй.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда юқорида кўрсатилган туташ ҳудудга эга бинолар комплексини "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси балансига, 2009/2010 ўқув йили бошлангунга қадар бинолар комплексини компания томонидан реконструкция қилиш ва Университетни зарур мебеллар, жиҳозлар, ўқув ва лаборатория анжомлари, компьютер ва бошқа ташкилий техника билан замонавий талабларга мувофиқ жиҳозлашни таъминлаш шарти билан беришни назарда тутадиган қарор қабул қилсин.


12. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 18-сон, 222-модда.


















































Время: 0.1896
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск