Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 14.05.2009 й. 1956-сон билан рўйхатга олинган 21.04.2009 й. Халқ таълими вазирлигининг 17/2-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 6/3-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 14 майда 1956-сон

билан рўйхатга олинган

Халқ таълими вазирлиги ва

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2009 йил 21 апрелдаги

17/2, 6/3-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг

ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни

ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 431-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим муассасаларида (бундан кейинги ўринларда мактабгача таълим муассасаси деб юритилади) болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мактабгача таълим муассасасида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мактабгача таълим муассасаси ҳамда штатдаги тиббиёт ходимлари, шунингдек мактабгача таълим муассасасига бириктирилган соғлиқни сақлаш органларининг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.

Мактабгача таълим муассасаси маъмурияти томонидан болаларнинг ҳаёти, соғлиғи ва жисмоний ривожланиши, даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилиши, санитария-гигиена нормаларига, овқатланиш режими ва сифатига риоя этилиши доимий равишда назорат қилиб борилиши лозим.


2. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар улар билан мактабгача таълим муассасаси ўртасида ўзаро муносабатлар бўйича шартнома тузилаётган вақтда ушбу Низом талаблари билан таништирилиши лозим.



II. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА

БОЛАЛАРНИНГ ҲАЁТИ ВА СОҒЛИҒИНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТАРТИБИ ВА ҚОИДАЛАРИ


3. Мактабгача таълим муассасасида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишда қуйидагилар:

барча телефон аппаратлари олдида ҳамда мактабгача таълим муассасасининг марказида ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда вазиятлар, тез ёрдам хизматлари, ички ишлар идораларининг телефон рақамлари ва уларга боғланиш тартиби кўрсатилган пешлавҳалар мавжуд бўлиши;

мактабгача таълим муассасасининг барча ходимларида муассаса мудири ҳамда ўз гуруҳидаги тарбияланувчиларнинг яшаш манзили, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг телефон рақамлари мавжуд бўлиши шарт.


4. Мактабгача таълим муассасаси ходимлари бола тўсатдан касал бўлиб қолса ёки нохуш ҳолат юзага келган тақдирда, биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга тайёр туриши лозим. Ҳар бир гуруҳда болалар томонидан олишнинг имконияти бўлмаган жойда керакли дори-дармонлари бўлган аптечка бўлиши шарт.


5. Мактабгача таълим муассасасида педагогик кенгашлар, касаба уюшмаси йиғилишлари ва бошқа тадбирларни болаларнинг уйқу соатларида ташкил этиш лозим. Бунда албатта гуруҳда тарбиячи ёрдамчиси қолиши шарт.


6. Мактабгача таълим муассасасида овқатланишни ташкил этиш, озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиши ва таомларнинг тайёрланиши Ўзбекистон Республикасида тасдиқланган санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.


7. Болалар сайр ва экскурсияга олиб чиқилганда, тарбиячи томонидан уларнинг ҳеч қандай мева ва ўсимликларни истеъмол қилмасликлари назорат қилиниши лозим.


8. Мактабгача таълим муассасаси ҳудудидан узоқроққа сайр ёки экскурсияга чиқаётган гуруҳ камида икки нафар ходим билан таъминланган бўлиши лозим. Бунда ходимларнинг бири сафнинг олдида, иккинчиси сафнинг орқасида ҳаракатланиб бориши лозим.


9. Болаларнинг тартибли равишда сайр ёки экскурсияга олиб чиқилиши ички ишлар идоралари билан келишилган ҳолда ўрнатилган тартибда йўл-патрул хизмати ходимлари кузатувида амалга оширилиши керак.


10. Яёв ҳолда сайр ёки экскурсияга чиқишдан олдин тарбиячи:

ўтказиладиган тадбир ҳақида мактабгача таълим муассасаси маъмуриятини олдиндан огоҳлантириши;

ўзи билан олиб кетадиган болаларнинг сонини билиши;

болалар олиб бориладиган жойни аввалдан режалаштириб олиши ва ҳаракатланиш йўналишига аниқлик киритиши лозим.


11. Куннинг иссиқ пайтларида болаларга иссиқлаб кетмаслиги учун енгил бош кийимлари кийдирилиши лозим. Болаларнинг қуёш ванналарини қабул қилиши ҳамда мактабгача таълим муассасаси ҳудудидаги сув ҳавзаларида чўмилишлари тиббиёт ходимлари ва тарбиячининг назорати остида олиб борилиши зарур.


12. Мактабгача таълим муассасасининг тарбиячилари ва бошқа мутахассислари томонидан иш вақти давомида болаларни қаровсиз қолдириш тақиқланади. Тарбиячи ёки бошқа мутахассислар бўлмаганда тегишли гуруҳга мудира томонидан бошқа жавобгар шахс тайинланиши лозим.


13. Мактабгача таълим муассасаси ҳудудига шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган кишиларнинг киритилиши тақиқланади.



III. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИГА

БОЛАЛАРНИ ОЛИБ КЕЛИШ ВА

ОЛИБ КЕТИШ ҚОИДАЛАРИ


14. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз болаларини мактабгача таълим муассасасига олиб келганда тарбиячининг шахсан ўзига топшириши, шунингдек болани мактабгача таълим муассасасидан олиб кетиш вақтида тарбиячилар болани шахсан ота-оналарга ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга топшириши шарт.


15. Болаларнинг мактабгача таълим муассасасидан яқин қариндошлари томонидан олиб кетилишига йўл қўйилади. Бунда болаларни олиб кетувчи шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари кўрсатилиши лозим.

Мактабгача таълим муассасасидан болаларнинг бошланғич мактаб ёшидаги (1 - 4-синфлар) ҳамда маст ҳолатдаги шахслар томонидан олиб кетилиши ман этилади.


16. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз боласини мактабгача таълим муассасасидан олиб кетишга келмай қолганда, тарбиячи иш вақтидан сўнг болани уйига кузатиб қўйиши лозим. Бундай вақтда тарбиячи томонидан болани бир ўзини гуруҳда ёлғиз қолдириш ёки бошқа ходимларга ташлаб кетиши қатъиян тақиқланади.


17. Тарбиячи томонидан болани уйига кузатиб бориш билан боғлиқ бўлган харажатлар боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслари томонидан қопланади.



IV. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ

БИНОЛАРИДА ХАВФСИЗЛИКНИ

ТАШКИЛ ЭТИШГА ОИД ТАЛАБЛАР


18. Мактабгача таълим муассасасининг икки қаватли биноларида жойлашган хоналарнинг зинапоя ва ўтиш жойларида оралиғи бир-бирига зич бўлган вертикаль панжаралар билан жиҳозланган баланд тўсиқлар ўрнатилиши лозим.


19. Мактабгача таълим муассасасининг иккинчи қаватидаги балкон тўсиқларининг баландлиги бир метрдан ортиқ бўлиши керак.


20. Гуруҳ ва фойдаланилаётган хоналардаги барча деразалар ичкарига очилиши ва фиксаторлар билан мустаҳкамланиши лозим, очиладиган деразаларда тўрлар бўлиши керак. Иккинчи қават деразаларини болалар хонада бўлган вақтда очиш ман этилади.


21. Мактабгача таълим муассасасига киришдаги эшикларга қўнғироқ ўрнатилган бўлиши ҳамда осон очиладиган бўлиши керак.


22. Мактабгача таълим муассасасидаги шифт панеллари, блоклар, поллар, ювиниш хоналаридаги сантехник жиҳозлар ва шу кабилар мунтазам равишда техник кўрикдан ўтказиб турилиши лозим.


23. Мактабгача таълим муассасасида водопровод ва канализация тизимлари, мебель, жисмоний тарбия жиҳозлари, дераза дарчалари ва фрамугаларнинг мустаҳкамлиги ҳамда созлиги доимий назорат қилиниши керак.


24. Болаларнинг ўйинчоқлари учун мўлжалланган шкафлар, хўжалик шкафлари, сочиқ ва кийимлар учун илгичлар, расм ва портретлар девор ёки полга мустаҳкам қоқилган ҳолда бўлиши керак.


25. Гуллар учун ишлатиладиган мосламалар мустаҳкам ўрнатилган бўлиши керак. Хона гуллари тикансиз бўлиб, барглари инсон организми учун безарар бўлиши керак.



V. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШГА ОИД ТАЛАБЛАР


26. Мактабгача таълим муассасаси маъмурияти барча турдаги ёнғин хавфсизлиги бўйича тадбирларни ўтказиш ва ҳар ҳафтада кўнгилли ёнғин дружинаси ходимлари иштирокида ёнғин чиққанда ҳаракатланиш тартибини ўрганиш бўйича машғулотларни ташкил этиш йўли билан ходимларнинг ёнғин ва электр хавфсизлиги қоидаларини ўзлаштиришларини ташкил этишлари лозим.


27. Ҳар бир мактабгача таълим муассасаси ёнғин хавфсизлиги жиҳозлари билан таъминланиши керак. Мактабгача таълим муассасасининг мудири бинони зарур бўлган иш ҳолатидаги бирламчи ўт ўчириш воситалари билан етарли миқдорда таъминлаши керак.


28. Мактабгача таълим муассасасининг ҳар бир ходими қуйидагиларга мажбур:

а) ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билишга ва уларга қатъий риоя қилишга;

б) бирламчи ўт ўчириш воситалари жойлашган жойни ва уларни қўллашни билишга;

в) болалар ва мулкни эвакуация қилиш режаси бўйича ўзининг функционал вазифаларини ва ҳаракатланиш тартибини билишга (эвакуация режаси ҳар бир қаватнинг кўринарли жойига илинади);

г) ёнғин юзага келганда, бу ҳақда ўз вақтида ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар бериши ва ёнғинни ўчириш, болаларни қутқариш бўйича барча чораларни қўллашга;

д) эвакуация режаси асосида мунтазам равишда ёнғин ҳолатлари юзага келганда, болаларни бинодан эвакуация қилиш бўйича машғулотларни ўтказиб боришга;

е) ёнғин чиққанда болалар ва ходимларнинг эвакуацияси икки йўл орқали амалга оширилишини билишга.


29. Мактабгача таълим муассасасида иш вақти тугаганидан сўнг ёнғин чиқишининг олдини олиш мақсадида барча электр жиҳозлари ток манбаидан ўчирилиши лозим.


30. Электр симлари изоляцияланган ва электр жиҳозлари болалар қўли етмайдиган жойда бўлиши лозим. Мактабгача таълим муассасасидаги электр жиҳозлари истеъмолчи электр мосламалардан фойдаланишдаги техника хавфсизлиги талабларига жавоб бериши керак.


31. Печка орқали иситиладиган мактабгача таълим муассасаси уларни ёқиш болалар келишидан бир соат олдин, кечаю кундуз ишлайдиган мактабгача таълим муассасасида эса болалар кечки уйқуга кетишидан икки соат олдин ўчирилиши керак.


32. Ўйин ва бошқа хоналардаги марказий иситиш радиаторлари тозалаш учун очиладиган ва ечиладиган экранлар билан тўсилган бўлиши керак.


33. Тунги вақтда навбатчилик қилувчи ходимларда ҳар бир хонанинг захира калитлари сақланиши ва улар фонарлар билан таъминланган бўлиши керак.


34. Мактабгача таълим муассасаси атрофидаги йўлларда ўт ўчирувчи машиналарнинг киришига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган тўсиқлар мавжуд бўлмаслиги лозим.


35. Тунги гуруҳи бўлган мактабгача таълим муассасасидаги навбатчи ва тунги тарбиячи ҳар куни кечқурун 20:00 гача ёнғин хавфсизлиги идораларига мактабгача таълим муассасасидаги мавжуд болалар ва ходимлар сони ҳақида ўрнатилган тартибда ахборот бериши шарт.



VI. ҲУДУД ХАВФСИЗЛИГИГА

БЎЛГАН ТАЛАБЛАР


36. Мактабгача таълим муассасаси ер майдони баландлиги 1,5 метрдан паст бўлмаган, тўғри вертикал ва ўткир учларисиз ҳамда оралиғи зич бўлган панжаралар билан ўралган бўлиши керак.

Мактабгача таълим муассасаси ҳудуди тунги вақтда ёритилган бўлиши керак.


37. Жисмоний тарбия машғулотлари ва ўйин майдончаларидаги жиҳозлар ҳамда уларнинг тўсиқ ва устунлари мустаҳкам ўрнатилган бўлиши, шунингдек фойдаланиш учун хавфсиз бўлиши керак. Павильонлар, соябонлар ва бошқа жиҳозларнинг созлиги, техник мустаҳкамлиги ва хавфсизлиги мунтазам равишда назорат қилиниши керак.


38. Мактабгача таълим муассасаси ҳудудига инсон соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган тиканакли буталар ҳамда заҳарли мевали ўсимликларни экиш ман этилади.


39. Қиш мавсумида мактабгача таълим муассасаси ҳудудидаги бино томлари муз ва қордан тозаланиши керак, томда осилган муз ва қорлар ҳосил бўлишига йўл қўймаслик керак.


40. Чуқурликлар тўлдирилиши, қудуқлар ва чиқинди қутилари маҳкам ёпилиши керак. Ҳудудда болага хавф туғдирувчи (михи чиқиб турган қутилар, узилган электр симлари, синган ойна, тош ва ҳоказолар) нарсалар бўлмаслиги керак. Қуриган дарахт ва шох-шаббалар муассаса ҳудудидан вақтида чиқариб ташланиши керак.


41. Мактабгача таълим муассасаси ҳудуди ёнғин хавфсизлиги меъёр ва қоидалари талабларига мувофиқ ёнғинга қарши воситалар билан таъминланган ўт ўчириш қалқонлари билан жиҳозланиши керак.


42. Хўжалик майдони мактабгача таълим муассасасининг асосий худудидан ажратилган бўлиши ва алоҳида қулфланадиган кириш йўлагига эга бўлиши керак.


43. Ёқилғи захиралари бола кира олмайдиган ва алоҳида ажратилган жойда сақланиши лозим. Кўмир захираси алоҳида ажратилган жойда ва усти ёнмайдиган қоплама (тупроқли қоришма) билан ёпилган бўлиб, бирламчи ўт ўчириш мосламалари билан таъминланган бўлиши керак.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


44. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


45. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 19-20-сон, 245-модда.




















































Время: 0.1950
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск