Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2009 й. 135-сон "Қишлоқ аҳоли пунктлари ўртасида "Республикадаги энг яхши қишлоқ" танловини ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.05.2009 й.

N 135




ҚИШЛОҚ АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ

ЎРТАСИДА "РЕСПУБЛИКАДАГИ ЭНГ ЯХШИ

ҚИШЛОҚ" ТАНЛОВИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили" Давлат дастури тўғрисида" 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1046-сон қарорининг ижросини таъминлаш, республикадаги қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий-бадиий қиёфасини янада яхшилаш, қишлоқларда анъанавий ва замонавий қурилиш материалларидан фойдаланилган ҳолда намунавий лойиҳалар асосида уй-жой, маданий-маиший ва ижтимоий объектлар қурилиши соҳасидаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ибратли ишларни муносиб баҳолаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Мамлакатимизда қишлоқ аҳоли пунктлари ўртасида "Республикадаги энг яхши қишлоқ" танлови 2009 йилнинг ноябрь ойида ўтказилсин.

Танловнинг асосий ташкилотчилари этиб "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги белгилансин.


2. Республика танлови ташкилий қўмитасининг таркиби 1-иловага, Қишлоқ аҳоли пунктлари ўртасида "Республикадаги энг яхши қишлоқ" танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилсин:

танловнинг юқори савияда ўтказилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

танловнинг барча босқичлари доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва жойлардаги маҳаллий ҳокимликларга тегишли амалий ёрдам кўрсатиш;

танловнинг якуний босқичининг юқори савияда ташкил этилишини таъминлаш;

танлов Низомига кўра, ғолибларни тақдирлаш, рағбатлантириш ва уларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари:

жойларда танловнинг саралаш босқичларини ташкил этиш бўйича тегишли ҳоким ўринбосарлари раҳбарлигида Ишчи гуруҳларни тузсин ва уларнинг фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратсин;

ишчи гуруҳ томонидан танловнинг саралаш босқичлари натижаларини умумлаштириш, Низом талабларига мувофиқ танловга тавсия этиладиган қишлоқ аҳоли пунктлари ва уларни комплекс ривожлантириш ва фаровонлигини таъминлаш борасида вилоят миқёсида амалга оширилаётган ишларга оид ҳужжатларни Ташкилий қўмитага ўз вақтида тақдим этилишини таъминласин;

туман, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят саралаш босқичлари ғолиб ва иштирокчиларини маҳаллий бюджет ҳамда ҳомийлар маблағлари ҳисобига муносиб рағбатлантириш чораларини кўрсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

ғолибларни мукофотлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан;

танловнинг туманлар, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар саралаш босқичига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, ғолибларни мукофотлаш, вилоят саралаш босқичи ғолибларининг республика босқичида иштирок этишини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджет доирасида ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан қопланади.


5. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига танлов тадбирларини кенг ёритиш тавсия этилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 13 майдаги

135-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қишлоқ аҳоли пунктлари ўртасида

"Республикадаги энг яхши қишлоқ" танловини

ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

Қосимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ташкилий қўмита раиси


Тохтаев А.Р.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг ўринбосари, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Шоабдураҳмонов Р.М.

-

Иқтисодиёт вазири ўринбосари


Турсунов Ё.Э.

-

Молия вазири ўринбосари


Шаропов Н.Ў.

-

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари


Эсанов М.Т.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


Сайфуллаев Б.С.

-

Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари


Ачилов А.М.

-

Халқ таълими вазири ўринбосари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи директори


Сатторов З.М.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори


Аҳмедов А.А.

-

Республика "Маҳалла" хайрия жамғармаси раиси


Хожиматов М.М.

-

Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари


Қуронов М.Қ.

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари


Файзиев А.Х.

-

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси раиси ўринбосари


Шоназаров Ш.Т.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси архитектура ва шаҳарсозлик бошқармаси бошлиғи


Леннешмидт Э.Ю.

-

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" МЧЖ лойиҳа-тадқиқот институти директори вазифасини бажарувчи


Солихўжаев И.И.

-

"Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ лойиҳа-тадқиқот институти директори


Умаров М.У.

-

"Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ лойиҳа-тадқиқот институти бош муҳандиси


Мираҳмедов М.М.

-

Тошкент архитектура ва қурилиш институти ректори


*) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари ҳамда саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари Ташкилий қўмита аъзоси ҳисобланадилар.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 19-20-сон, 237-модда.



















































Время: 0.1987
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск