ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 24.04.2009 й. 2009-25-сон "Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.05.2009 й. 1899-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.05.2009 й.

N 1899-1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

24.04.2009 й.

N 2009-25


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар бозори профессионал

иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги

низомга ўзгартириш киритиш ҳақида


(2009 йил 22 майдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2008 йил 29 ноябрдаги 2008-41-сонли бўйруғи (2009 йил 6 февраль, рўйхат рақами 1899 - Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 66-модда) билан тасдиқланган "Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисида"ги низомнинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Профессионал иштирокчи унинг кузатувчи кенгаши томонидан тасдиқланган ички назорат тўғрисидаги Йўриқномага (низомга) (кейинги ўринларда - Йўриқнома) эга бўлиши керак. Кузатувчи кенгаши мавжуд бўлмаган ҳолда Йўриқнома профессионал иштирокчининг ижроия органи томонидан тасдиқланади".


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

маркази бош директори                                                         К. Толипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 19-20-сон, 243-модда.



















































Время: 0.1436
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск