Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.1998 й. 203-сон "Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.05.1998 й.

N 203


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ, умумтаълим мактабларининг ўқитиш дастурларини ислоҳ қилиш, тўққиз йиллик умумий ўрта таълимнинг сифат жиҳатидан янги тизимини яратиш, унинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан давомийлигини ва узвий боғлиқлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, умумий ўрта таълимнинг (мактабнинг 1-9-синфлари) таълим дастурлари:

ўқувчиларнинг мунтазам билим олишини, уларда билим олиш эҳтиёжини ривожлантиришни, асосий ўқув, илмий ва умуммаданий билимларни шакллантиришни;

ўқувчиларда меҳнат кўникмалари, мустақил ижодий фикрлаш, касб танлашга ва атроф-оламга онгли муносабатни ҳосил қилишни;

миллий ва умумбашарий қадриятларни узвий бирлаштириш асосида юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни тарбиялашни, ўз Ватанига ва халқига содиқ фуқарони шакллантиришни;

1-9 синфлар ўқув дастурларининг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларидаги ўқитиш дастурлари билар ўзаро узвий боғланишини таъминлаши лозим.

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

1998 йил 1 августга қадар - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда умумий ўрта таълим давлат таълим стандартини ишлаб чиқсин, унда:

тайёрлаш сифати ва таълим мазмунига талабларни белгилашни;

ўқувчиларни тайёрлаш учун мақбул бўлган зарур ўқув фанларини, таълим дастурларини ва ўқув соатлари ҳажмларини шакллантиришни;

мактабни битирувчиларга нисбатан малака талабларини белгилашни;

таълим муассасаси (мактаб) фаолиятини баҳолаш тартибини ишлаб чиқишни назарда тутсин;

1998-1999 ўқув йили давомида - умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартини синовдан ўтказишни таъминласин;

1999 йил 1 июлга қадар - синов натижаларини ҳисобга олган ҳолда умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартини пухта ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

1999-2000 ўқув йилидан бошлаб - умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартини умумтаълим мактабида ўқитиш дастурлари билан биргаликда жорий этилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

1998 йил 1 сентябрга қадар - умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартини ишлаб чиқиш билан бир пайтда унинг асосида умумтаълим мактаблари учун тажриба ўқув дастурлари ишлаб чиқилишини таъминласин. Бунда 10-11 синфлар ўқув юкламалари ва дастурларининг тегишли равишда 5-9 синфлар ўқув дастурларига, шунингдек, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари дастурларига ўтказилишини назарда тутсин;

1998-1999 ўқув йили мобайнида - кўрсатиб ўтилган ўқув дастурларини умумтаълим мактабларида тажриба тариқасида синаб кўрсин;

1999 йил 1 июлгача - тажриба ўқув дастурларини жорий этишни тажриба тариқасида синаб кўриш якунларини ҳисобга олган ҳолда халқ таълими тизими педагоглари, мутахассислари ва раҳбарларининг хулосаларини умумлаштирсин ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Тажриба ўқув дастурлари ишлаб чиқилиши ва уларнинг синаб кўрилиши устидан назоратни таъминлаш, шунингдек, киритилган таклифларни умумлаштириш мақсадида 2-иловага* мувофиқ Республика комиссияси ва махсус ишчи гуруҳлари ташкил этилсин. Комиссияга ва ишчи гуруҳларига она тили, адабиёт, тарих, математика, физика, кимё, биология ва бошқа фанлар бўйича ўқув дастурлари тайёрлаш, шунингдек, уларнинг республикада тажриба тариқасида синаб кўрилиши учун жавобгарлик юклансин.

Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳам шундай комиссиялар тузилсин. Комиссияларга малакали педагоглар ва мутахассисларни ишга жалб қилишга рухсат этилсин.

Республика комиссияси тадбирлар иш режасини тайёрласин ҳамда тажриба ўтказиш жараёнида, ўтказилган тажрибанинг тўпланган натижаларини, фанлар бўйича махсус ишчи гуруҳлари ва ҳудудий комиссиялар таклифларини ҳисобга олган ҳолда, 1999 йил 1 августгача 1-9 синфлар учун мактаб дарсликларини тайёрлаш дастур-топшириқларини ишлаб чиқишни таъминласин.

Дарсликларни тайёрлаш бўйича шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ва Давлат матбуот қўмитаси раиси зиммасига юклансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда умумий ўрта мактабларда янги ўқитиш дастурлари ва услублари бўйича махсус курсларни ишлаб чиқсин ва уларни 1999-2000 ўқув йилидан бошлаб педагогика институтлари ва университетларининг талабаларини тайёрлаш дастурига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Давлат тест маркази:

1998 йил 1 августга қадар - таълим муассасаларини, умумий ўрта таълим раҳбар ходимларини ва педагог кадрларини даврий равишда аттестациядан ўтказиб туриш тартибини ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;

1998 йил 1 сентябрига қадар - 5-9-синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

1998-1999 ўқув йили мобайнида - 5-9-синфлар битирувчиларини якуний аттестациядан ўтказишнинг тест усулларини тажриба текширувидан ўтказсинлар ва уларнинг 1999-2000 ўқув йилидан бошлаб жорий қилинишини таъминласинлар.

9. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили 1 августга қадар:

мактабларнинг малакали педагог кадрлар, ўқув-услубий адабиётлар ва дидактик материаллар, ўқитишнинг техник ва ахборот воситалари билан таъминланишини;

умумий ўрта таълим тизими таълим муассасаларининг моддий-техника базасини тайёрлашни, ўқувчилар учун зарур санитария-маиший ва ижтимоий шароитлар яратилишини таъминласинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, "Устоз" жамғармаси ўқитишнинг илғор усулларини, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқаётган ва улардан фойдаланаётган умумий ўрта ва олий таълимнинг илғор таълим муассасалари негизида умумий ўрта мактаблар ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этсинлар ва уларнинг мунтазам ишлашини таъминласинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мактаб ўқувчиларини ҳар йили тиббий кўрикдан ўтказишни, санитария ва мактаб гигиенаси нормаларига, ўқув-тарбиявий жараённинг соғломлаштириш йўналишига риоя қилинишини таъминласин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов



*) 2-илова рус тилидаги матнда берилган


















































Время: 0.1988
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск