ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2009 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2009 й. 142-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2009 й.

N 142



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банкини

ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1083-сон

ва "Агробанк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш

тўғрисида" 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сон қарорлари)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1083-сон ва "Агробанк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш.Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 20 майдаги

142-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 14 августдаги 283-сон қарорининг 3-бандидаги "Пахта-банк" сўзлари "Агробанк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Қоракўлчиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 13 июндаги 250-сон қарорининг 8-бандидаги "Пахта-банк" сўзлари "Агробанк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 70-модда):

а) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги "Пахта-банк" сўзлари "Агробанк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-банднинг учинчи хатбошидаги "Пахта-банк" сўзлари "Агробанк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-илова матнидаги "Пахта-банк"ка кўрсатмалар тегишли келишикда "Агробанк" АТБ"га кўрсатмалар билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 октябрдаги 419-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси даромад (фойда)ларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1-бандидаги "Жамғарманинг молиявий агентлари ("Пахта-банк" ва "Ғалла-банк")" сўзлари "Жамғарманинг молиявий агенти ("Агробанк" АТБ") сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 2-модда):

а) 4-банднинг биринчи хатбошидаги "Пахта-банк", "Ғалла-банк" сўзлари "Агробанк" АТБ, "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссия тўғрисида намунавий низомга иловадаги "Пахта-банк" сўзлари "Агробанк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 15 февралдаги 52-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошидаги "Пахта-банк" акциядорлик-тижорат банки" сўзлари "Агробанк" акциядорлик тижорат банки" сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига шошилинч тиббий ёрдам хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 2 декабрдаги 537-сон қарорига 2-иловадаги "Тошматов Қ.Ф. - "Пахта-банк" бошқарувининг раиси" сўзлари Боймуратов А.Ж. - "Агробанк" АТБ бошқарувининг раиси" сўзлари билан алмаштирилсин.

18. Вазирлар Маҳкамасининг "Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш ҳайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 3 апрелдаги 162-сон қарорида:

а) 1-иловада:

12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. "Агробанк" АТБ";

16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ;

б) 2-илованинг тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Боймуратов А.Ж. - "Агробанк" АТБ бошқарувининг раиси".

21. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Кичик ва микро молиялаштиришни ривожлантириш" лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 4 августдаги 186-сон қарорига илованинг 5-бандидаги "Пахта-банк" сўзлари "Агробанк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин.

24. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. II босқич" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 27 августдаги 196-сон қарорида:

а) 3-банднинг учинчи хатбошидаги "Пахта-банк" сўзлари "Агробанк" сўзи билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг "Изоҳ" сатрининг 3-бандидаги "Пахта-банк" сўзлари "Агробанк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги 288-сон қарори билан тасдиқланган Иқтисодиётнинг реал сектори соҳасида корхоналарни ва инвестицион фаолликни кредит йўли билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом 2-бандининг олтинчи хатбошидаги "Пахта-банк" акциядорлик-тижорат банки", "Ғалла-банк" акциядорлик-тижорат банки" сўзлари "Агробанк" АТБ", "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 декабрдаги 726-ф-сон фармойишига иловадаги "Шарипов Илҳом Раҳмонович - "Пахта-банк" бошқаруви раисининг ўринбосари" сўзлари "лавозимига кўра - "Агробанк" АТБ бошқаруви раисининг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 20 майдаги

142-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ғалла-банк" ихтисослаштирилган акционерлик-тижорат банкининг фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратишга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 27 июндаги 322-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ихтисослаштирилган акционерлик-тижорат "Пахта-банк"ни ташкил этиш тўғрисида" 1995 йил 27 июлдаги 294-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Банк тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 15 январдаги 24-сон қарорининг 5-банди, шунингдек қарорга 1-илова.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 21-сон, 252-модда.




























































Время: 0.1340
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск