Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2009 й. 144-сон "Инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2009 й.

N 144



ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ТАТБИҚ ЭТИШНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Инновацион лойиҳалар ишлаб чиқувчиларини, шунингдек Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси доирасида танлаб олинган инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқаришга татбиқ қилаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг грант сифатида 400 млн. сўм миқдорида маблағ, шу жумладан, кейинчалик уларни инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқувчиларга, шунингдек Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси якунларига кўра инновацион ишланмаларни татбиқ этаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига бериш учун Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси ҳисобига - 300 млн. сўм ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳисобига - 100 млн. сўм ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, инновацион ишланмаларни танлаб олиш ва уларни молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасини ўтказишни Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ деб аталади) билан келишган ҳолда амалга оширилади.


3. Белгилансинки:

инновацион ишланмаларни тугаллашга, тажриба саноат намуналарини яратишга, дастлабки лойиҳаларни амалга оширишга, шунингдек уларни давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларга татбиқ этишга грант маблағлари ажратиш молиялаштириш шартларида амалга оширилади;

инновацион ишланмаларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига тижорат сифатида татбиқ этишга грант маблағлари ажратиш татбиқ этиш қийматининг 70 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда қўшимча молиялаштириш шартларида амалга оширилади;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда патентлар, лицензиялар ва/ёки амалий фаолиятда инновацион ишланмалардан фойдаланиш хавфсизлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши инновацион ишланмаларни танлаб олишнинг асосий шартлари ҳисобланади;

ҳар бир аниқ ҳолатда грантлар ажратиш шартлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси (грант берувчи) билан инновацион лойиҳалар ишлаб чиқувчилар ҳамда инновацион лойиҳаларни татбиқ этаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган битимларда белгиланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги:

бир ой муддатда ушбу қарорда назарда тутилган маблағлар ҳисобига уларнинг татбиқ этилишига грантлар бериш учун инновацион ишланмаларнинг рўйхатини Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ кўриб чиқиши учун киритсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда грантлар ажратиш бўйича уч томонлама намунавий битимлар лойиҳаларини ишлаб чиқсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 21-сон, 253-модда.

















































Время: 0.1513
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск