язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.05.2009 й. ПҚ-1112-сон "Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.05.2009 й.

N ПҚ-1112


ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик янада ривожланишини рағбатлантиришни кучайтириш, мамлакат иқтисодиётининг барқарор фаолият юритишида унинг ролини ошириш, янги иш жойларини шакллантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, шунингдек, хусусий тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ҳамда юритиш учун қўшимча равишда қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида:

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2009 йил 1 июндан бошлаб:

тадбиркорлик объектларининг архитектура-режалаштириш топшириқларини ишлаб чиқиш ва уларнинг лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш қийматини 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

3. Белгилансинки, кичик корхона ўз уйларида ишлаётган (касаначилик билан шуғулланаётган) фуқаролар билан, қонун ҳужжатларида белгиланган ходимлар сонининг чекланган нормативидан кўпи билан 30 фоиз ошган миқдорда меҳнат шартномалари тузганда, кичик корхоналар учун назарда тутилган кафолатлар, имтиёзлар ва преференциялар мазкур корхона учун сақланиб қолади.


4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси мунтазам равишда:

жойларда давлат бошқаруви ҳамда давлат ҳокимияти органлари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларига риоя этилиши мониторинги олиб борилишини таъминласин. Мониторинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни, аниқ таклифлар билан биргаликда Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштириш кенгашига ҳар чоракда киритиб борсин;

жойлардаги давлат бошқаруви ҳамда давлат ҳокимияти органларининг тадбиркорлар ҳуқуқларини поймол этаётган қарорларини тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас (ноқонуний) деб эътироф этиш тўғрисида, шунингдек, жойлардаги давлат бошқаруви ҳамда давлат ҳокимияти органларининг тадбиркорлар ҳуқуқларини чекловчи қарорлар қабул қилган мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш тўғрисида судларга даъво аризалари киритилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 21-сон, 249-модда.