Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.05.2009 й. ПҚ-1114-сон "Тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизими фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.05.2009 й.

N ПҚ-1114



ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ

КЎРСАТИШ ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Қайд этиб ўтилсинки, Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ғоят катта маблағлар йўналтирилаётганига қарамасдан, замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланишда жиддий камчиликлар мавжуд, ихтисослаштирилган тиббиёт автотранспорти парки етарлича ташкил этилмаган.

Айрим вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази филиаллари томонидан ихтисослаштирилган автотранспортдан нооқилона ва мақсадга номувофиқ тарзда фойдаланиш ҳолатларига йўл қўйилмоқда, гараж хўжалиги ва транспортга техник хизмат кўрсатиш тизимлари суст ташкил этилган, соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳудудий органлари томонидан назорат-тафтиш ишлари паст даражада олиб борилмоқда, айрим ҳолларда эса батамом хўжасизликка йўл қўйилмоқдаки, бунга мутлақо тоқат қилиб бўлмайди.

Навоий, Наманган, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида айниқса нохуш ҳолат юзага келган бўлиб, мазкур вилоятлардаги тез тиббий ёрдам кўрсатиш автомобиль парки деярли тўлиқ эскириб кетган ва ўз ресурсини тугатиб бўлган.

Юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф этиш, мавжуд ихтисослаштирилган автотранспорт паркидан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш юзасидан жойлардаги соғлиқни сақлаш тизими ҳамда давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг жавобгарлигини тубдан ошириш, шунингдек тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида:


1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятига соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқармалари ва Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази ҳамда унинг жойлардаги филиаллари фаолияти вазирлик томонидан етарлича назорат қилинмаётганлиги кўрсатиб ўтилсин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази, биринчи навбатда унинг ҳудудий филиаллари кадрлар таркибини мустаҳкамлаш борасида қўшимча чора-тадбирларни қабул қилсин.

Қабул қилинган чора-тадбирлар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига маълумот берилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги:

соғлиқни сақлаш муассасаларининг мансабдор шахслари ва ҳайдовчилари томонидан автомобилларнинг чиқиш-киришини ҳисобга олиш тизимига риоя этилиши, шунингдек уларнинг ихтисослаштирилган автотранспортдан мақсадли фойдаланишни таъминлашлари устидан доимий равишда қаттиқ назоратни амалга оширсин;

ихтисослаштирилган тиббиёт автотранспортидан мақсадга номувофиқ фойдаланилишининг ҳар бир аниқланган фактини Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг ҳудудий филиаллари раҳбарлари томонидан хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш деб ҳисобласин. Бундан келиб чиқадиган барча оқибатларни қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда кўриб чиқсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

бир ой муддатда тез тиббий ёрдам тизими автогараж хўжалигига ва унинг моддий-техника воситалари билан таъминланганлигига нисбатан талабларни, шунингдек ихтисослаштирилган автотранспортнинг узлуксиз ишлаши учун ёқилғи-мойлаш материаллари ҳамда эҳтиёт қисмлар сарфи нормаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

икки ой муддатда автохўжаликларни йириклаштиришни, уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш, таъмирлаш устахоналари билан таъминлашни ва ихтисослаштирилган автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратилишини назарда тутган ҳолда гараж хўжалигини бошқариш ва ундан фойдаланишни тўлиқ қайта ташкил этсин;

ихтисослаштирилган автотранспортга хизмат кўрсатувчи муҳандис-техник ва таъмирловчи ходимлар малакасини ошириш чора-тадбирлари мунтазам асосда амалга оширилишини таъминласин.

Ҳудудий молия органлари ва соғлиқни сақлаш органлари раҳбарлари зиммасига ихтисослаштирилган автотранспортнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун сарф нормаларига мувофиқ, зарур эҳтиёт қисмлар ҳамда ёқилғи-мойлаш материалларининг ўз вақтида харид қилиниши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг:

Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази ва унинг вилоят филиалларига Корея Республикаси ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига келтирилган 110 та тез ёрдам автомобилларини 2-иловага мувофиқ фойдаланишга топшириш;

Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази автопаркида мавжуд бўлган санитария автотранспортини 3-иловага* мувофиқ туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг шошилинч тиббий ёрдам хизматларига топшириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тез ҳамда шошилинч тиббий ёрдам хизматларини санитар автотранспорти билан жиҳозлаш учун Корея Республикаси ҳукуматининг грантидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 5 ноябрдаги ПҚ-724-сон қарорининг иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



*) 1, 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 21-сон, 250-модда.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2009 йил 21 майдаги

ПҚ-1114-сон қарорига

2-ИЛОВА


Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий

маркази ва унинг филиалларини жиҳозлаш

учун санитария автомашиналарини

ТАҚСИМЛАШ

      

Минтақаларнинг номи


Муассасалар


Автомашиналар

сони (та)


Қорақалпоғистон Республикаси

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Нукус филиали


7

Андижон вилояти

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон филиали


7

Бухоро вилояти

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали


7

Жиззах вилояти

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали


7

Қашқадарё вилояти

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиали


8

Навоий вилояти

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Навоий филиали


7

Наманган вилояти

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиали


8

Самарқанд вилояти

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиали


7

Сурхондарё вилояти

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Термиз филиали


6

Сирдарё вилояти

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Гулистон филиали


6

Тошкент вилояти

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти филиали (Хонобод шаҳарчаси)


3

Бекобод шаҳар касалхонаси


1

Ангрен марказий шаҳар касалхонаси


2

Бўстонлиқ марказий шаҳар касалхонаси


1

Фарғона вилояти

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Фарғона филиали


6

Қўқон шаҳар касалхонаси


1

Марғилон марказий шаҳар касалхонаси


1

Хоразм вилояти

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Хоразм филиали


6

Тошкент шаҳри

Тошкент шаҳри Тез тиббий ёрдам хизмати


14

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази


2

Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасалари


3

Жами



110

        












































Время: 0.1689
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск