ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.2009 й. 145-сон "Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.05.2009 й.

N 145



РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг фаолиятини ташкил этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази тўғрисидаги низом ҳамда унинг тузилмаси 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ;

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази тўғрисидаги низом ҳамда унинг тузилмаси 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ;

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази тўғрисидаги низом ҳамда унинг тузилмаси 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ;

Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази тўғрисидаги низом ҳамда унинг тузилмаси 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ;

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази тўғрисидаги низом ҳамда унинг тузилмаси 5 ва 5а-иловаларга мувофиқ;

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази тўғрисидаги низом ҳамда унинг тузилмаси 6 ва 6а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлиқни сақлаш тизимида экспериментни тугаллаш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 8 июндаги 264-сон қароридаги:

аҳолига пулли асосда диагностика ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;

давлат бюджети маблағлари ҳисобига имтиёзга эга бўлган шахсларга ордерлар бериш, уларни даволашга ётқизиш ва даволаш ҳақини тўлаш тартиби;

шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлган беморларни даволашга ётқизиш;

марказлар даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва улар фаолиятини молиялаштириш тартиби юқорида кўрсатиб ўтилган республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига татбиқ этилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг давлат тасарруфидаги мол-мулки фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда гаров, айирбошлаш ёки олди-сотди предмети бўлиши мумкин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан: 2010 йилдан бошлаб - Республика акушерлик ва гинекология илмий-амалий марказининг ҳамда Республика терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий марказининг, 2014 йилдан бошлаб - Республика дерматология ва венерология илмий-амалий марказининг ҳамда Республика эндокринология илмий-амалий марказининг ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ва ўз харажатларини ўзи қоплашга ўтиши жадвали тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларини бюджетдан молиялаштириш ҳажмларини тасдиқласин;

икки ҳафта муддатда марказлар кенгашлари тўғрисидаги низомларни ва уларнинг шахсий таркибларини, янги шарт-шароитларда марказлар фаолиятини тартибга солувчи бошқа норматив ҳужжатларни тасдиқласин;

ҳар бир республика илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича унинг соҳасидан келиб чиққан ҳолда пулли хизматлар кўрсатиш бўйича табақалаштирилган тариф сиёсатини, шунингдек бюджет маблағларидан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланилиши ҳамда бюджет интизомига риоя этилиши устидан қатъий назоратни назарда тутувчи чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин.

Амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунигача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 21 майдаги

145-сон қарорига

1а-ИЛОВА



Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва

гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази

ТУЗИЛМАСИ

Директор

Марказ Кенгаши

Илмий кенгаш

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари

Директорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари - бош врач

Директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари

Илмий бўлимлар:

1. Гинекология бўлими

2. Акушерлик муаммолари ва гемостазнинг бузилиши бўлими

3. Ҳомиладорларда тромбоцитопатия бўлими

4. Ҳомиладорларда анестезиология бўлими

5. Ҳомиладор аёлларда жинсий алоқа орқали юқадиган инфекциялар (ОИТС/ОИВ) бўлими

6. Плазмофереза ва аутодонорлик бўлими

7. Катта ёшдаги аёлларда гормонал ўрнини босадиган терапия бўлими

8. Янги технологияларни ишлаб чиқиш бўлими


Стационар бўлимлар:

1. Ҳомиладорлар патологияси бўлими

2. Туғруқхона бўлими

3. Эндохирургия маркази билан гинекология бўлими

4. Анестезиология ва реанимация бўлими

5. Гинекологик эндокринология бўлими

6. Бепушт никоҳ бўлими

7. Янги туғилган чақалоқлар учун реанимация бўлими

8. Янги туғилган чақалоқлар бўлими


Консультация поликлиникаси

1. Рўйхатга олиш хонаси

2. Мутахассислар хоналари

3. "Соғлом оила" хонаси

4. Сунъий уруғланиш бўлими

5. Остеопороз диагностикаси ва профилактикаси бўлими

6. Тиббий-генетик маслаҳат бериш

7. Физиотерапия бўлими

8. Болалар гинекологияси бўлими

9. "Саломатлик" мактаби

10. Янги туғилган чақалоқни ўстириш хонаси



Диагностика блоки

1. Лаборатория хизмати (клиник, биокимёвий, гормонал, клиник иммунология, гемостаза, бактериология хоналари)

2. Функционал диагностика бўлими (ЭКГ, УЗИ)

3. Нур диагностикаси бўлими (рентген, маммография, қон-томир эмболизацияси)

4. Перинатал диагностика маркази



Молия-бухгалтерия хизмати

Кадрлар бўлими














































































Дорихона

Қон қуйиш бўлими

Архив

Ташкилий-методик бўлим

Марказлаштирилган стерилизация бўлими



Маъмурий-хўжалик хизмати

1. Техник хизмат

2. Тиббий омбор

3. Гараж

4. Кирхона

5. Озиқ-овқат блоки

6. Бошқалар

  





Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 21 майдаги

145-сон қарорига

2а-ИЛОВА



Республика ихтисослаштирилган педиатрия

илмий-амалий тиббиёт маркази

ТУЗИЛМАСИ


Директор

Марказ Кенгаши

Илмий кенгаш

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари

Директорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари - бош врач

Директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари

Илмий бўлимлар:

1. Педиатрияда тиббий-ижтимоий масалалар бўлими

2. Пульмонология бўлими

3. Гастроэнтерология бўлими

4. Гепатология бўлими

5. Септик ҳолатлар бўлими

6. Иммунопрофилактика бўлими

7. Янги туғилган чақалоқлар неонатологияси ва реабилитацияси бўлими

8. Кардиология бўлими

9. Бириктирувчи тўқималарнинг тизимли касалликлари бўлими

10. Нефрология бўлими

11. Тиббиёт генетикаси билан неврология

12. Клиник-лаборатория диагностикаси бўлими

Стационар бўлимлар:

1. Пульмонология бўлими

2. Гельминтология билан гастроэнтерология бўлими

3. Гепатология бўлими

4. Илк ёшдаги патология бўлими

5. Иммунопрофилактика ва аллергология бўлими

7. Янги туғилган чақалоқлар патологияси бўлими

8. Чала туғилган чақалоқларни парвариш қилиш бўлими

9. Кардиология бўлими

10. Бириктирувчи тўқималарнинг тизимли касалликлари бўлими

11. Гемодиализ билан нефрология бўлими

12. Тиббиёт генетикаси билан неврология бўлими

13. Реабилитация бўлими

14. Реанимация бўлими

15. Бокслар билан қабул қилиш бўлими

Консультация поликлиникаси

1. Рўйхатга олиш хонаси

2. Мутахассислар хоналари (педиатр, кардиолог, аллерголог, гастроэнтеролог, генетик, гепатолог, қулоқ-томоқ-бурун касалликлари, офтальмолог, болалар жарроҳи, болалар гинекологи, психолог хоналари)

3. Соғлом бола хонаси

4. Соғлом оила хонаси

Диагностика блоки

1. Лаборатория хизмати (клиник, биокимёвий, бактериологик, иммунологик, генетик)

2. Функционал диагностика бўлими (ЭКГ, ЭЭГ, ФКГ, спирография, РЭГ)

3. Нур диагностикаси бўлими (рентген, КТ, УЗИ)

4. Эндоскопия бўлими (ЭФГДС, бронхоскопия)

Молия-бухгалтерия хизмати

Кадрлар бўлими

Дорихона

Архив

Ташкилий-методик бўлим

Дезинфекция-камера блоки

Марказлаштирилган стерилизация бўлими

Маъмурий-хўжалик хизмати

1. Техник хизмат

2. Тиббий омбор

3. Гараж

4. Кирхона

5. Озиқ-овқат блоки

6. Бошқалар





Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 21 майдаги

145-сон қарорига

3а-ИЛОВА



Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий

реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази

ТУЗИЛМАСИ


Директор

Марказ Кенгаши

Илмий кенгаш

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари

Директорнинг болалик масалалари бўйича ўринбосари


Директорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари - бош врач

Директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари


Илмий бўлимлар:

1. Юрак-қон-томир паталогияси бўлими

2. Нафас олиш органлари бўлими

3. Таянч-ҳаракатланиш аппарати бўлими

4. Овқат ҳазм қилиш органлари бўлими

5. Янги технологиялар бўлими

Болалар учун консультация поликлиникаси

1. Рўйхатга олиш хонаси

2. Мутахассислар хоналари (невропатолог, қулоқ-томоқ-бурун касалликлари, педиатр, стоматолог, логопед хоналари)

Болалар учун стационар бўлимлар:

1. Қабул қилиш бўлими

2. Ревматологик беморлар реабилитацияси бўлими

3. Гастроэнтерологик беморлар реабилитацияси бўлими

4. Неврологик беморлар реабилитацияси бўлими

5. Пульмонологик беморлар реабилитацияси бўлими

Физиотерапия бўлими

Бальнеология бўлими

Катта ёшдагилар учун консультация поликлиникаси

1. Рўйхатга олиш хонаси

2. Мутахассислар хоналари (терапевт, невропатолог, ревматолог, гастроэнтеролог, уролог, психотерапевт, кардиолог, стоматолог хоналари)

Катта ёшдагилар учун стационар бўлимлар:

1. Қабул қилиш бўлими

2. Ревматология бўлими

3. Кардиология бўлими

4. Реанимация бўлими

5. Кардиореабилитация бўлими

6. Кардиоцеребрал патология бўлими

7. Гастроэнтерология бўлими

8. Гепатобилиар патология бўлими

9. Клиник аллергология билан пульмонология бўлими

Физиотерапия бўлими

Бальнеология бўлими

Балчиқ билан даволаш бўлими

Диагностика блоки

1. Лаборатория хизмати (клиник, биокимёвий, бактериологик)

2. Функционал диагностика бўлими (ЭКГ, УЗИ, ЭЭГ, ЭхоЭГ, РЭГ, спирография)

3. Нур диагностикаси бўлими (рентген, КТ, МРТ ангиограф)

4. Эндоскопия бўлими (ЭФГДС, колоскопия, ректороманоскопия)

Молия-бухгалтерия хизмати

Кадрлар бўлими

Дорихона

Архив

Ташкилий-методик бўлим

Марказлаштирилган стерилизация бўлими

Маъмурий-хўжалик хизмати

1. Техник хизмат

2. Тиббий омбор

3. Гараж

4. Кирхона

5. Озиқ-овқат блоки

6. Бошқалар





Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 21 майдаги

145-сон қарорига

4а-ИЛОВА



Республика ихтисослаштирилган дерматология ва

венерология илмий-амалий тиббиёт марказининг

ТУЗИЛМАСИ


Директор

Марказ Кенгаши

Илмий кенгаш

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари

Директорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари - бош врач

Директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари

Илмий бўлимлар:

1. Венерология, урогенитал инфекциялар ва репродуктив бузилишлар бўлими

2. Оппортунистик микозларни ўрганиш гуруҳи билан дерматомикология бўлими

3. Онко ва генодерматозларни ўрганиш гуруҳи билан дерматология бўлими

4. Электрон микроскопия лабораторияси билан фармакология ва патоморфология бўлими

5. Экспериментал-биология гуруҳи (виварий) билан микробиология

6. ПЦР ва серодиагностика илмий-консультация бўлими

7. Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва режалаштириш бўлими

Стационар бўлимлар:

1. Сифилидология бўлими

2. Урогенитал инфекциялар, ОИВ/ОИТС ва репродуктив бузилишлар бўлими

3. Болалар микологияси билан клиник дерматомикология

4. Клиник дерматология бўлими

5. Умумий касалхона бўлими (тор мутахассислар  окулист, невропатолог, терапевт, жарроҳ, хуфиёна текшириш хонаси)

6. Қабул қилиш бўлими

7. Физиотерапия бўлими

Консультация поликлиникаси

1. Рўйхатга олиш хонаси

2. Мутахассислар хонаси (дерматовенерологлар)

3. Ишончли врач хонаси

4. Жинсий йўл орқали юқадиган касалликлар / ОИВнинг дастлабки профилактика хонаси

5. Соғлом оила хонаси

Диагностика блоки

1. Лаборатория хизмати (марказий серологик, микологик, бактериологик, иммунология ва жинсий йўл орқали юқадиган касалликлар / ОИВ ИФА-диагностикаси

2. Функционал диагностика бўлими (ЭКГ, УЗИ)

Молия-бухгалтерия хизмати

Кадрлар бўлими

Дорихона

Архив

Ташкилий-методик бўлим

Дезинфекция-камера блоки

Марказлаштирилган стерилизация бўлими

Маъмурий-хўжалик хизмати

1. Техник хизмат

2. Тиббий омбор

3. Гараж

4. Кирхона

5. Озиқ-овқат блоки

6. Бошқалар





Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 21 майдаги

145-сон қарорига

5а-ИЛОВА



Ш. Алимов номидаги республика ихтисослаштирилган

фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази

ТУЗИЛМАСИ


Директор

Марказ Кенгаши

Илмий кенгаш

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари

Директорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари - бош врач

Директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари

Илмий бўлимлар:

1. Лаборатория диагностикаси гуруҳи билан сил касаллиги терапияси ва сил жарроҳлиги бўлими

2. Сил эпидемиологияси ва диспансер ишлари бўлими

3. Пульмонология бўлими

Стационар бўлимлар:

1. Ўпка сил касаллиги бўлими

3. Полирезистент сил касаллиги (DOTS+) бўлими

4. Диагностика бўлими

5. Болалар бўлими

6. Ўпка жарроҳлиги бўлими

7. Суяк сили бўлими

8. Урогенитал сил касаллиги бўлими

9. Лимфоузеллар, тери, кўз, мия пардаси ва суяк сили касалликлари бўлими

10. Анестезиология ва реанимация бўлими

Консультация поликлиникаси (сил касаллиги ва пульмоно-

логия бўйича)

1. Рўйхатга олиш хонаси

2. Мутахассислар хонаси (ўпка сил касаллиги, ўпкадан ташқари касалликлар бўйича фтизиатр, фтизиопедиатр)

Диагностика блоки

1. Лаборатория хизмати

2. Функционал диагностика бўлими

3. Нур диагностикаси бўлими

4.Эндоскопия бўлими

5. Мобил-флюрография гуруҳи

Молия-бухгалтерия хизмати

Кадрлар бўлими

Дорихона

Архив

Ташкилий-методик бўлим

Дезинфекция-камера блоки

Марказлаштирилган стерилизация бўлими

Маъмурий-хўжалик хизмати

1. Техник хизмат

2. Тиббий омбор

3. Гараж

4. Кирхона

5. Озиқ-овқат блоки

6. Бошқалар





Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 21 майдаги

145-сон қарорига

6а-ИЛОВА



Республика ихтисослаштирилган эндокринология

илмий-амалий тиббиёт маркази

ТУЗИЛМАСИ


Директор

Марказ Кенгаши

Илмий кенгаш

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари

Директорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари - бош врач

Директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари

Илмий бўлимлар:

1. Эндокрин жарроҳлик

2. Гипофиз жарроҳлиги билан нейроэндокринология бўлими

3. Диабетология бўлими

4. Болалар эндокринологияси бўлими

5. Экспериментал ва клиник тиреоидология бўлими

6. Репродуктив эндокринология бўлими

Стационар бўлимлар:

1. Эндокрин жарроҳлиги бўлими

2. Репродуктив эндокринология бўлими

3. Гипофиз жарроҳлиги билан нейроэндокринология бўлими

4. Диабетология бўлими

5. Диабетик оёқ панжаси бўлими

6. Гемодиализ терапия билан диабетик нефропатия бўлими

7. Реанимация бўлими

8. Болалар эндокринологияси бўлими

9. Тиреоид патологияси бўлими

10. Нуклеар тиббиёт бўлими

11. Қабул қилиш бўлими

12. Физиотерапия бўлими

Консультация поликлиникаси

1. Рўйхатга олиш хонаси

2. Мутахассислар хоналари (эндокринолог, болалар эндокринологи, уролог-андролог, гинеколог, офтальмолог, невропатолог, кардиолог, нефролог, психолог, диетолог, генетик хоналари)

3. Қандли диабет ва унинг асоратлари профилактикаси хонаси

Диагностика блоки

1. Лаборатория хизмати (клиник, биокимёвий, гормонал, радиоиммунология)

2. Функционал диагностика бўлими (ЭКГ, УЗИ, РЭГ, рефлексометрия)

3. Нур диагностикаси бўлими (рентген, скинограф, гамма-камера, ренограф)

Молия-бухгалтерия хизмати

Кадрлар бўлими

Дорихона

Архив

Ташкилий-методик бўлим

Дезинфекция-камера блоки

Марказлаштирилган стерилизация бўлими

Маъмурий-хўжалик хизмати

1. Техник хизмат

2. Тиббий омбор

3. Гараж

4. Кирхона

5. Озиқ-овқат блоки

6. Бошқалар

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 21-сон, 254-модда.


















































Время: 0.1965
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск