Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикасининг 20.11.1991 й. 431-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишига доир масалаларни ҳал қилиш тартиби тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

20.11.1991 й.

N 431-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ ТУЗИЛИШИГА

ДОИР МАСАЛАЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бўлаклари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия, қишлоқ, овул ва шаҳар посёлкасидан иборатдир.



I. ВИЛОЯТЛАР, НОҲИЯЛАР, ШАҲАРЛАРДАГИ

НОҲИЯЛАР, ҚИШЛОҚЛАР ҲАМДА ОВУЛЛАР

ТУЗИШ ВА УЛАРНИ ТУГАТИШ

1-модда.

Вилоятларни тузиш ва уларни тугатиш халқ депутатлари тегишли вилоят Советларининг илтимослари асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан амалга оширилади.

Зарурат бўлган ҳолларда ушбу масалалар бўйича тегишли вилоятларда референдум ўтказилиши мумкин.



2-модда.

Ноҳиялар, шаҳар ноҳиялари тузиш ва уларни тугатиш халқ депутатлари бўлинаётган (тугатилаётган) ноҳия, шаҳардаги ноҳия ва тегишли вилоят, Тошкент шаҳар Советларининг илтимослари асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса - Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан амалга оширилади.



3-модда.

Қишлоқлар ва овуллар тузиш ҳамда уларни тугатиш халқ депутатлари бўлинаётган (тугатилаётган) қишлоқ, овул Советлари ҳамда халқ депутатлари тегишли ноҳия Советлари раёсатларининг илтимослари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати, халқ депутатлари вилоят Советлари раёсатлари томонидан амалга оширилади.



II. АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИ ШАҲАРЛАР, ШАҲАР

ПОСЁЛКАЛАРИ ТУРКУМИГА КИРИТИШ, ҚАЙТА

ТУЗИШ ВА УЛАРНИНГ БЎЙСУНУВИНИ

ЎЗГАРТИРИШ

4-модда.

Ўзбекистон Республикасининг аҳоли пунктлари шаҳар ва қишлоқ жойларига бўлинади. Шаҳар жойларига шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари, қишлоқ жойларига эса қишлоқлар ва овуллар киради.

Шаҳарлар республикага, вилоятга ёки ноҳияга бўйсунувчи шаҳарлар бўлиши мумкин.

Шаҳар посёлкалари ноҳиялар таркибида ёки халқ депутатлари шаҳар, шаҳардаги ноҳия Советларининг маъмурий бўйсунувида бўлиши мумкин.



5-модда.

Республикага бўйсунувчи шаҳарлар туркумига йирик иқтисодий, маданий ва маъмурий марказ ҳисобланган, аҳолиси 500 минг кишидан ортиқ бўлган шаҳарлар киритилиши мумкин.

Шаҳарларни республикага бўйсунувчи шаҳарлар туркумига киритиш халқ депутатлари тегишли шаҳар ва вилоят Советларининг илтимоси асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан амалга оширилади.



6-модда.

Вилоятга, республикага (Қорақалпоғистон Республикасига) бўйсунувчи шаҳарлар туркумига камида 30 минг аҳолиси бўлиб, муҳим саноат аҳамиятига эга бўлган, иқтисодий ва маданий марказ ҳисобланган шаҳарлар киритилиши мумкин.

Шаҳарларни вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар туркумига киритиш ёки уларни қайта тузиш халқ депутатлари тегишли шаҳар, ноҳия ва вилоят Советларининг илтимоси асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати томонидан амалга оширилади. Шаҳарларни республикага (Қорақалпоғистон Республикасида) буйсунувчи шаҳарлар туркумига киритиш эса - Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан амалга оширилади.



7-модда.

Ноҳияга бўйсунувчи шаҳарлар туркумига саноат корхоналари, коммунал хўжалиги, давлат уй-жой фонди, ривожланган социал-маданий муассасалар тармоғи, савдо, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари бўлган, аҳолиси камида 7 минг кишидан иборат бўлиб, уларнинг ҳеч бўлмаганда учдан икки қисмини ишчилар, хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ташкил қилган шаҳар посёлкалари ва бошқа аҳоли пунктлари киритилиши мумкин. Бунда аҳоли пунктининг маъмурий аҳамияти ва келгусида ривожланиш истиқболлари ҳам эътиборга олинмоғи лозим.

Шаҳар посёлкалари ва бошқа аҳоли пунктларини ноҳияга бўйсунувчи шаҳарлар туркумига киритиш ва қайтадан тузиш халқ депутатлари тегишли посёлка, қишлоқ Совети ҳамда ноҳия ва вилоят Советлари раёсатларининг илтимослари асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсати томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса - Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати томонидан амалга оширилади.



8-модда.

Шаҳар посёлкалари туркумига саноат корхоналари, қурилишлар, темир йўл станциялари ва бошқа хил муҳим объектлар ёнида жойлашган ва аҳолиси камида 2 минг киши бўлиб, уларнинг ҳеч бўлмаганда учдан икки қисмини ишчилар, хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ташкил қилган аҳоли пунктлари киритилиши мумкин.

Шаҳар посёлкалари туркумига, шунингдек санаторий ва дам олиш уйлари жойлашган, аҳолисининг умумий сони 2 минг кишидан кам бўлмаган аҳоли пунктлари ҳам киритилиши мумкин. Лекин бу ердаги санаторий ва дам олиш уйларига келган кишиларнинг сони шу аҳоли пунктида доимий яшаб турган аҳолининг камида 50 фоизини ташкил этиши шарт.

Алоҳида ҳолларда шаҳар посёлкалари туркумига аҳолиси 2 минг кишидан кам, лекин 500 кишидан кўп бўлган, жуда муҳим объектлар ёнида барпо этилган аҳоли пунктлари, шунингдек бориш қийин бўлган ерларда жойлашган, иқтисодий жиҳатдан янада ривожланиш ва аҳолисининг сони ортиши истиқболига эга бўлган аҳоли пунктлари ҳам киритилиши мумкин.

Аҳоли пунктини шаҳар посёлкалари туркумига киритиш халқ депутатлари тегишли қишлоқ Совети ҳамда ноҳия Советлари раёсатларининг илтимослари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати, халқ депутатлари вилоят Советлари раёсатлари томонидан амалга оширилади.



9-модда.

Қишлоқ ноҳияси таркибида бўлган шаҳар посёлкаларини халқ депутатлари шаҳар, шаҳардаги ноҳия Советларининг маъмурий қарамоғига бериш ёки халқ депутатлари шаҳар, шаҳардаги ноҳия Советларининг маъмурий қарамоғида турган шаҳар посёлкаларини қишлоқ ноҳияси таркибига олиб бериш халқ депутатлари тегишли посёлка Совети ҳамда шаҳар ва ноҳия Советлари раёсатларининг илтимосига кўра халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Советлари раёсатлари томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса - Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати томонидан амалга оширилади.



III. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР,

НОҲИЯЛАР, ШАҲАРЛАРДАГИ НОҲИЯЛАР, ҚИШЛОҚЛАР

ВА ОВУЛЛАРНИНГ ЧЕГАРАЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ

ҲАМДА МАЪМУРИЙ МАРКАЗЛАРИНИ КЎЧИРИШ

10-модда.

Қорақалпоғистон Республикасининг чегаралари фақат унинг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.



11-модда.

Вилоятларнинг чегараларини ўзгартириш, шунингдек маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш халқ депутатлари тегишли вилоят Советларининг илтимоси асосида Ўзбекистон Республикасининг Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан амалга оширилади.



12-модда.

Шаҳарлардаги ноҳиялар чегараларини ўзгартириш халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Советлари раёсатлари томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса - Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати томонидан халқ депутатлари тегишли шаҳардаги ноҳия ва шаҳар Советлари раёсатларининг илтимосларига кўра амалга оширилади.



13-модда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар доирасида ноҳияларнинг чегараларини ўзгартириш, яъни ноҳияга бўйсунувчи шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар, овуллар ва айрим аҳоли пунктларини бир ноҳиядан иккинчисига ўтказиш, шунингдек қишлоқлар, овулларнинг чегараларини ўзгартириш ва маъмурий марказларини кўчириш Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсати, халқ депутатлари тегишли вилоят Советининг раёсати томонидан халқ депутатлари тегишли шаҳар, шаҳар посёлкаси, қишлоқ, овул Советлари ҳамда ноҳия Совети раёсатининг илтимосига мувофиқ амалга оширилади.

Алоҳида ҳолларда айрим қишлоқлар ва овуллар Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг Фармони ва халқ депутатлари вилоят Советлари раёсатларининг халқ депутатлари тегишли қишлоқ, овул Совети ҳамда ноҳия Совети раёсатининг илтимосларига асосланган қарорлари билан ноҳия таркибидан халқ депутатлари шаҳар Советининг маъмурий қарамоғига олиб берилиши мумкин.

Алоҳида ҳолларда хўжалик ва иқтисодий жиҳатдан шаҳар ёки шаҳар посёлкаси билан боғлиқ бўлган айрим қишлоқ аҳоли пунктлари Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг Фармони, вилоят Советлари раёсатларининг халқ депутатлари тегишли қишлоқ Советининг илтимосига асосланган қарорлари билан халқ депутатлари тегишли шаҳар ёки шаҳар посёлкаси Советининг маъмурий қарамоғига олиб берилиши мумкин.



14-модда.

Ноҳияларнинг марказларини белгилаш ва кўчириш халқ депутатлари тегишли ноҳия Совети ҳамда вилоят Совети раёсатининг илтимослари асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса - Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати томонидан амалга оширилади.



IV. АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИ БИРЛАШТИРИШ

15-модда.

Қишлоқ жойларидаги бир-бири билан ўзаро туташиб кетган бир неча аҳоли пунктларини битта аҳоли пунктига бирлаштириш халқ депутатлари тегишли қишлоқ, овул Совети ва ноҳия Совети раёсатининг илтимосларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати, халқ депутатлари вилоят Советлари раёсатлари томонидан амалга оширилади. Бирлаштирилган аҳоли пунктининг номи қилиб, одатда, бирлаштирилаётган аҳоли пунктларидан бирининг номи сақлаб қолинади ёки унга ушбу Қонунда белгиланган тартибда янги ном берилади. Бирлаштириб юборилган бошқа аҳоли пунктлари эса ҳисобдан чиқариб ташланади.



V. ШАҲАРЛАР ВА ШАҲАР ПОСЁЛКАЛАРИНИНГ

ЧЕГАРАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ВА КЕНГАЙТИРИШ

16-модда.

Шаҳарларнинг чегараларини белгилаш ва кенгайтириш халқ депутатлари тегишли қишлоқ, овул Совети ҳамда ноҳия, шаҳар ва вилоят Советлари раёсатларининг илтимослари асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса - Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати томонидан амалга оширилади.



17-модда.

Шаҳар посёлкаларининг чегараларини белгилаш ва кенгайтириш халқ депутатлари тегишли қишлоқ, овул Совети ва ноҳия, шаҳар Советлари раёсатларининг илтимосига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва халқ депутатлари вилоят Советлари раёсатлари томонидан амалга оширилади.



VI. МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ БЎЛАКЛАРГА, АҲОЛИ

ПУНКТЛАРИГА, КОРХОНАЛАР, МУАССАСАЛАР,

ТАШКИЛОТЛАР ВА БОШҚА ОБЪЕКТЛАРГА

НОМ БЕРИШ ВА УЛАРНИНГ НОМИНИ

ЎЗГАРТИРИШ

18-модда.

Вилоятлар, ноҳиялар, шаҳарлар, шаҳарлардаги ноҳияларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати томонидан Қорақалпоғистон Республикасида эса - Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати томонидан халқ депутатлари тегишли Советларининг илтимосига мувофиқ амалга оширилади.

Шаҳар посёлкалари, қишлоқлар, овуллар ва аҳоли пунктларига ном бериш, уларнинг номини ўзгартириш Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати, халқ депутатлари вилоят Советлари раёсатлари томонидан халқ депутатлари тегишли Советларининг сессияларида қабул қилинган қарорлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.



19-модда.

Маъмурий-ҳудудий бўлаклар ва аҳоли пунктларига номлар умумдавлат манфаатлари, жуғрофий, тарихий, миллий, табиий ва бошқа маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда берилади ва ўзгартирилади.

Маъмурий-ҳудудий бўлаклар ва аҳоли пунктларининг номи фақат алоҳида ҳоллардагина ўзгартирилиши мумкин.



20-модда.

Маъмурий-ҳудудий бўлаклар ва аҳоли пунктларига ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш чоғида Қорақалпоғистон Республикаси ёки мазкур вилоятда бор бўлган, шаҳарлар ва ноҳияларга эса - Ўзбекистон Республикасида бор бўлган номлар берилишига йўл қўйилмайди.



21-модда.

Вилоят, шаҳар, ноҳия, шаҳардаги ноҳия, қишлоқ, овул, шаҳар посёлкалари ва аҳоли пунктларига одамларнинг номи, шунингдек сиёсий воқеа ва ҳодисалар билан боғлиқ бўлган номлар берилишига йўл қўйилмайди.



22-модда.

Корхоналарга, темир йўл станцияларига, аэропортларга, муассасаларга, ташкилотларга, ўқув юртлари ва бошқа объектларга, шунингдек маҳаллалар, проспектлар, кўчалар, тор кўчалар, майдонлар, ҳиёбонлар, истироҳат боғлари ва аҳоли пунктларининг бошқа таркибий қисмларига давлат, жамоат арбоблари, сиёсий арбоблар, Ватан ҳимоячилари, Меҳнат Қаҳрамонлари, фан, маданият арбобларининг ҳамда бошқа хизмат кўрсатган кишиларнинг номларини бериш фақат уларнинг вафотидан кейин амалга оширилиши мумкин.



23-модда.

Республикага ва маҳаллий идораларга бўйсунувчи корхоналар, темир йўл станциялари, аэропортлар, муассасалар, ташкилотлар ва ўқув юртларига, жамоа хўжаликлари, ширкатлар ва бошқа хил бирлашмаларга, шунингдек табиий-жуғрофий объектларга ном бериш, уларнинг номини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.



24-модда.

Халқ депутатлари шаҳар, посёлка, қишлоқ, овул Советларига бўйсунувчи ҳудудда жойлашган маҳаллалар, проспектлар, кўчалар, тор кўчалар, майдонлар, хиёбонлар, истироҳат боғлари, кўприклар ва бошқа иншоотларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тегишли халқ депутатлари Советлари раёсатлари (ноҳияга бўйсунувчи шаҳар, шаҳар посёлкаси, қишлоқ ва овулларга - халқ депутатлари тегишли Советлари ижроия қўмиталари) томонидан амалга оширилади.



25-модда.

Маҳаллалар, проспектлар, кўчалар, тор кўчалар, хиёбонлар, истироҳат боғлари ва аҳоли пунктининг бошқа таркибий қисмларига одамларнинг номини бериш халқ депутатлари тегишли Советлар раёсатларининг илтимослари асосида халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Советлари раёсатлари, Қорақалпоғистон Республикасида эса - Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати томонидан амалга оширилади.



VII. АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИ ҲИСОБ

ҚИЛИБ БОРИШ ВА РЎЙХАТГА ОЛИШ

26-модда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоят доирасида мавжуд аҳоли пунктларини ҳисоб қилиб бориш ва янги пайдо бўлган аҳоли пунктларини рўйхатга олиш ишлари, халқ депутатлари ноҳия (шаҳар) Советлари раёсатларининг илтимосларига мувофиқ, тегишлича, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати, халқ депутатлари вилоят Советларининг раёсатлари томонидан амалга оширилади.

Вақтинчалик аҳамиятга эга бўлган ва аҳолиси доимий бўлмаган кичик (хўжаликлари сони 10 тадан ошмайдиган) аҳоли пунктлари алоҳида ҳисобга олинмайди, балки хўжалик, маъмурий ёки ҳудудий жиҳатдан улар қайси аҳоли пункти билан боғлиқ бўлса, ўша аҳоли пунктига қўшиб ҳисобга олинади.

Аҳолиси кўчиб кетган ёки бошқа жойга кўчирилган аҳоли пунктлари халқ депутатлари ноҳия (шаҳар) Советлари раёсатларининг илтимосномаларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати, халқ депутатлари тегишли вилоят Советлари раёсатлари томонидан ҳисобдан чиқарилади. Қонунда белгиланган тартибда шаҳар, шаҳар посёлкаси доирасига кирган ёки бошқа аҳоли пунктлари билан бирлаштирилган аҳоли пунктлари ҳам ҳисобдан чиқарилган ҳисобланади.



27-модда.

Маъмурий-ҳудудий бўлакларни ифодаловчи атамалар Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида ва зарур ҳолларда аутентик таржимада рус ва бошқа тилларда ёзилади.



28-модда.

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишига доир масалаларни ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатига, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Советлари раёсатларига ушбу Қонунга илова қилинган рўйхатда кўрсатилган ҳужжат ва маълумотномалар топширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Советларининг раёсатлари маъмурий-ҳудудий бўлинишда ушбу Қонунга мувофиқ юз берган ўзгаришлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатига ҳар ойда хабар бериб турадилар.

Маъмурий-ҳудудий бирликлар ва аҳоли пунктларини тузиш, тугатиш, уларга ном бериш, номини ўзгартириш, аҳоли пунктларини шаҳарлар, шаҳар посёлкалари тоифасига ўтказиш, қайта тузиш ва уларнинг бўйсунишини ўзгартириш, Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятлар, ноҳиялар, шаҳарлардаги ноҳиялар, қишлоқлар, овуллар чегараларини ўзгартириш ҳамда уларнинг маъмурий марказларини кўчириш, аҳоли пунктларини бирлаштириш, ҳисобга олиш ва қайд этиш, шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг чегараларини белгилаш ва кенгайтириш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг фармонлари, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Советлари раёсатларининг қарорлари "Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси"да эълон қилиниши шарт.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 2-сон, 82-модда





























Время: 0.2217
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск