Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Ўзбекистон Республикасининг 20.11.1991 й. 436-XII-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

20.11.1991 й.

N 436-XII



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИДАН, АЖНАБИЙ ФУҚАРОЛАРДАН

ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРДАН

ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ҲАМДА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Республика аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


"Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралдаги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 88-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 3-модданинг 1 бандидаги "в" кичик бандида "ва ҳунар-техника билим юртлари" сўзларидан сўнг, "шу жумладан олий ва ўрта диний ўқув юртлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 3-модданинг 1 бандидаги "т" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"т) давлат корхоналари мол-мулкини сотиб олишга, акциялар харид этишга ва шу мақсад учун берилган қарзларни узишга ишлатиладиган, солиқ солиниши керак бўлган фуқаролар иш ҳақи ва бошқа даромадларининг суммаси, шунингдек акциялар бўйича олинган ва акцияли жамиятнинг ёки дивидент олинган корхоналарнинг акцияларини сотиб олишга ишлатиладиган дивидентлар. Айтиб ўтилган мол-мулк ва акцияларни сотиш вақтида илгари солиқдан озод қилинган даромадлардан умумий асосларда солиқ олинади";


3) 4-модданинг 1-бандидаги "о" кичик банди "Афғонистон Республикасида" сўзларидан сўнг "ва жанговар ҳаракатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) 4-модданинг 2-банди қуйидаги мазмундаги "с" ва "т" кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"с) Чернобиль фалокати оқибатида жафо чеккан фуқаролар - оладиган барча даромадлари юзасидан, шу жумладан:

Чернобиль атом электр станциясидаги фалокат оқибатида нурланиш касаллиги билан оғриган ва бундай касалликни бошидан кечирган фуқаролар, шунингдек ногиронликнинг келиб чиқиш сабаби Чернобиль фалокати билан боғлиқ эканлиги аниқланган ногиронлар, чунончи:

Чернобиль атом электр станциясида ажратиб қўйилган тегра доирасида фалокат оқибатларини бартараф қилишда иштирок этган шахслар (йўлланма ёки хизмат сафари билан вақтинча юборилганлар ҳам шулар сирасига киради) ёки станцияни ишлатишда ёхуд бошқа ишларда банд бўлган шахслар;

ички ишлар идораларининг хизматни ажратиб қўйилган теграда ўтаган (ўтаётган) раҳбар ва оддий ходимлари жумласидан бўлган шахслар;

ҳарбий хизматчилар - офицерлар, прапоршчиклар, мичманлар, СССР Қуролли Кучларида, СССР Давлат хавфсизлиги қўмитасининг қўшинлари ва идораларида, ички қўшинлар ва темир йўл қўшинларида ҳамда бошқа ҳарбий тузилмаларда муддатдан ташқари хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар, аёл ҳарбий хизматчилар, ҳақиқий муддатли хизматни ўтаётган сержантлар ва оддий аскарлар, шунингдек махсус йиғинларга чақирилган ва ажратиб қўйилган теграда мазкур фалокат оқибатларини тугатиш билан боғлиқ ишларни бажаришга жалб этилган ҳарбий хизматни ўташга мажбур шахслар;

1986 йилда ажратиб қўйилган теградан кўчирилган (ихтиёрий равишда кўчиб кетган), шунингдек 1986 йил 26 апрелдан эътиборан кўчириб юборилган теграда ҳамда кўчириб юбориш ҳуқуқи сақлаб қолинган теграда яшаб турган (яшаган) шахслар;

1986-1987 йилларда ажратиб қўйилган теграда Чернобиль атом электр станциясидаги фалокат оқибатларини тугатиш ишларида қатнашган ёки шу даврда Чернобиль атом электр станциясини ишлатишда ёхуд бошқа ишларда банд бўлган шахслар (шу жумладан йўлланма ёки хизмат сафари билан вақтинча юборилган шахслар);

қаерда жойлашганлиги ва қанақа иш бажарганлигидан қатъи назар, ушбу кичик банднинг бешинчи хатбошисида санаб ўтилган ҳарбий хизматчилар ҳамда махсус йиғинларга чақирилиб, 1986-1987 йилларда мазкур фалокат оқибатларини тугатиш билан боғлиқ ишларни бажаришга жалб этилган ҳарбий хизматни ўташга мажбур шахслар;

ички ишлар идораларининг 1986-1987 йилларда ажратиб қўйилган теграларда хизматни ўтаган бошлиқлари ва оддий аскарлари жумласидан бўлган шахслар;

т) қишлоқ жойларда яшайдиган, хўжалиги қишлоқ хўжалик солиғи ёки ер солиғи тўлашдан озод этилган, 60 ёшга тўлган эркаклар ёки 55 ёшга тўлган аёллар - хоҳ якка тартибда, хоҳ тадбиркорлар жамоаси таркибида амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятидан келадиган даромадлар юзасидан";


5) 10-моддада "13 фоиз" сўзи "12 фоиз" сўзлари билан алмаштирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 1-сон, 50-модда












































Время: 0.2023
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск