Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Ўзбекистон Республикасининг 14.01.1992 й. 521-XII-сон "Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

14.01.1992 й.

N 521-XII



"КОРХОНАЛАР, БИРЛАШМАЛАР ВА

ТАШКИЛОТЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

СОЛИҚЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Бозор иқтисодиёти шароитларида солиқ тизимини такомиллаштириш зарурлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


I. "Корxоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


1. Муқаддиманинг еттинчи ва саккизинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Қонунга мувофиқ даромад келтирадиган тадбиркорлик фаолияти ва ўзга фаолият билан шуғулланувчи корxоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида қуйидаги солиқларни тўлайдилар:

корхоналар даромадига солинадиган солиқ;

қўшилган қиймат учун солиқ;

акциз солиғи;

корхоналарнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;

республикадан ташқарига олиб чиқиб кетилаётган хом ашё ресурслари ва маҳсулотларга солинадиган солиқ;

экспорт-импорт солиғи

жамоа хўжалиги аъзоларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фондига солинадиган солиқ;

Солиқ тўловларининг суммаси Ўзбекистон Республикаси бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар, Тошкент шаҳри бюджетларига ва бошқа маҳаллий бюджетларга ҳар йили келаси молиявий йил учун бюджет тасдиқланаётганида белгиланадиган нормативлар бўйича ўтказилади".


2. I боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"I БОБ. КОРХОНАЛАР ДАРОМАДИГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ


1-модда. Солиқ тўловчилар


Қуйидагилар солиқ тўловчилар ҳисобланади:

юридик шахс бўлган (2-моддада санаб ўтилганлардан ташқари) мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар, шунингдек юридик шахс бўлмаган, лекин мустақил балансига ҳамда банк муассасаларида ҳисоб-китоб счётига эга бўлган корxоналар, бирлашмалар, ташкилотларнинг филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа мустақил бўлинмалари;

хўжалик ҳисобида бўлмаган, лекин хўжалик (тижорат) фаолиятидан даромад оладиган ташкилотлар;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган чет эл инвестицияси иштирокидаги ҳамда хўжалик ҳисоби асосида хўжалик (тижорат) фаолиятини амалга ошираётган корхоналар, уларнинг шуъбалари ва филиаллари, халқаро бирлашмалар, ўзга давлатлар ҳудудида жойлашган корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги филиаллари ва шуъбалари;

хўжалик (тижорат) фаолиятини амалга ошираётган ҳукумат тасарруфида бўлмаган халқаро ташкилотлар (бирлашмалар);

банклар, суғурта идоралари.

Ушбу моддада кўрсатилган солиқ тўловчилар бундан буён "корхоналар" деб аталади.


2-модда. Тўловчиларнинг алоҳида тоифалари


Жамоа хўжаликлари, шўро хўжаликлари, деҳқон (фермер) хўжаликлари ва ўзга қишлоқ хўжалиги корхоналари фақат қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган фаолиятдан келган даромадлари бўйича, қишлоқ хўжалигига оид бўлган фаолиятнинг эса тўловчининг ўз тасарруфидаги ер билан таъминланмаган қисми бўйича олинган даромадлар юзасидан даромад солиғи тўловчи ҳисобланадилар. Тўловчиларнинг алоҳида тоифалари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан бюджетни тасдиқлаш чоғида қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади.


3-модда. Солиқ солиш объекти


1. Корхонанинг ҳисобот давридаги ялпи даромади солиқ солиш объекти бўлади.

Солиқ солиш мақсадларида корxонанинг ҳисоблаб чиқилган ялпи даромади маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни ўзга моддий бойликларни реализация қилишдан келган тушум суммасидан ҳамда реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган операцияларнинг натижасидан иборат бўлади.


2. Ушбу Қонунда маҳсулот (ишлар, xизматлар)ни реализация қилишдан келган тушум деганда ортиб жўнатилган маҳсулот ва бажарилган иш ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўланган счётлар бўйича сумма, шунингдек реализация қилинган маҳсулот учун ҳақ сифатида солиқ солинадиган давр тугагунга қадар корхоналарнинг банкдаги счётларига, кассаларига амалда тушган пул маблағлари ва бошқа тушумлар тушунилади, башарти махсус норматив ҳужжатларда ўзгача тартиб кўзда тутилмаган бўлса.


3. Харид моллари билан савдо қилувчи корхоналар учун солиқ солиш мақсадларида реализация (тушум)дан олинадиган даромадлар деганда реализация қилинган товарларнинг сотиб олинган ва сотилган қиймати ўртасидаги фарқ тушунилади.


4. Воситачилик фаолиятидан (комиссион мукофот сифатида) даромад олаётган корхоналар учун солиқ ундириш мақсадларида реализациядан олинадиган даромадлар деганда солиқ олинадиган даврда амалга оширилган барча битимлар юзасидан олинган комиссион мукофотлар (фоизлар) суммаси тушунилади.


5. Реализацияга оид бўлмаган операцияларнинг натижалари деганда мулкни ижарага топширишдан келган тушумлар, олинган жарималар ва неустойкалар, облигациялардан олинган даромадлар, берилган ссудалар бўйича олинган фоизлар ва даромадларга кирувчи бошқа тушумлар тушунилади.

Солиқ солиш мақсадларида ҳисоблаб чиқиладиган реализацияга оид бўлмаган операцияларнинг натижаларига акциялардан олинган дивидендлар ва ўзга корхоналарнинг устав фондларига киритилган капиталдан олинган даромадлар кирмайди.


6. Ҳам бевосита айирбошлаш орқали, ҳам маҳсулотни таннархидан арзонроқ баҳода бериш орқали товар айирбошлаш операцияларини амалга оширувчи корхоналар учун реализация қилишдан олинган даромад деганда битимнинг суммаси тушунилади, бу сумма худди шундай маҳсулотни реализация қилишда битимни амалга ошириш тариқасида қўлланилган баҳодан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Бунда қатъий белгиланган нархлар ва тарифлар бўйича ишлаётган корхоналар учун ҳисоб-китоб баҳоси деганда қатъий белгиланган нарх тушунилади, бошқа ҳар қандай нархлар ва тарифлар бўйича ишлаётган корхоналар учун эса - давлат статистика идоралари томонидан биржалардаги битимлар ҳажми бўйича тахминан ҳисоблаб чиқилган ўртача биржа нархи тушунилади.


7. Умумий вазифаларни ҳал этиш учун жамланган бадаллар, улушлар ва ўзга аниқ мақсадга қаратилган молиявий маблағлар ана шу умумий вазифаларни ҳал этиш учун махсус тузилган юридик шахсларнинг даромадларига кирмайди ва улар солиқ солиш объекти бўлиши мумкин эмас. Ушбу юридик шахс тижоратдан ёки жамланган маблағни ўзгача тарзда ишлатишдан олган даромад солиқ солиш объекти ҳисобланади.


4-модда. Солиқ солиш базасини ҳисоблаб чиқиш


Ушбу Қонунга мувофиқ солиқ тўловчи деб ҳисобланган корхоналарга солиқ солиш мақсадларида моддий ва унга тенглаштирилган ўзга ҳаражатлар, шунингдек мажбурий тўловлар, чунончи:

қўшилган қийматга солинадиган солиқ, акцизлар, республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиладиган хом ашё ресурслари ва маҳсулотларга солинадиган солиқлар, жамоа хўжалиги аъзоларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фондига солинадиган солиқ, ер солиғи тарзида бюджет тўловига қўшиладиган суммалар, умумий фойдаланишдаги йўлларни сақлаб туриш, таъмирлаш ва қуриш учун ажратмалар;

Ўзбекистон Республикаси Пенсия фондига, Ўзбекистон Республикаси Аҳолини иш билан таъминлаш фондига, Ўзбекистон Республикаси ижтимоий суғурта фондига ажратиладиган суммалар, мажбурий суғурта тўловлари суммалари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланадиган бошқа мажбурий тўловлар;

муддати узайтирилган ва муддати кечиктирилган ссудалар бўйича фоизлар суммасидан ташқари банк кредитлари учун тўланадиган фоизлар суммаси;

белгиланган тартибдаги рента тўловлари суммаси;

солиқ тўлаш даврида ҳисоблаб чиқилган ва реализация қилинган маҳсулот таннархининг калькуляциясида ҳисобга олинган асосий ишлаб чиқариш фондларини тўлиқ тиклаш учун сарфланадиган амортизация ажратмаларининг суммаси. Бунда ишлаб чиқаришни тўлиқ тиклаш учун амортизация ажратмалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган нормаларга мувофиқ амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестицияси иштирокида ташкил этилган корхоналар, бундай корхоналарнинг бошқа мамлакатлар ёки республикаларнинг ҳудудида Ўзбекистон Республикаси корхоналари иштирокида ташкил этилган шуъба корхоналари ва филиаллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган чет эл корхоналари, башарти, халқаро ва республикалараро шартномалар ҳамда амалдаги қонунларда ўзга қоидалар назарда тутилмаган бўлса, асосий ишлаб чиқариш фондларини тўлиқ тиклаш учун амортизация ажратмаларини республика корхоналари учун белгиланган нормалар бўйича ва тартибда ажратадилар;

ижара тўлови (молия лизинги бўйича ҳисоб-китоб). Бунда асосий фондларнинг ҳаммасини ёки муайян қисмини ижарага олган, шу жумладан бу фондларни мулкдордан сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олган ёки молия лизингидан фойдаланадиган корхоналар ижарага олинган асосий фондларни тўла тиклаш учун амортизация ажратмаларини ижара ҳақига (молиявий лизинг бўйича ҳисоб-китобларга) қўшадилар;

буюм-натура шаклида бўлмай, аммо корхонага даромад келтирувчи ёки даромад олиш учун шароит яратувчи сотиб олинадиган номоддий активларнинг суммаси. Номоддий активларнинг таркибига: сотиб олинадиган патентлар, муаллифлик ҳуқуқлари, лицензиялар, "ноу-хау", дастурларни таъминлаш, ўз патентлари ва савдо маркасидан фойдаланиш қиймати қўшилади. "Номоддий активлар" моддаси бўйича қилинадиган харажатларни амортизация ажратмалари сингари ялпи даромаддан чиқариб ташлашга рухсат этилади. Чиқариб ташлаш тартиби тўловчи томонидан белгиланади. Бунда амортизация муддати беш йилдан ошмаслиги керак;

Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ номоддий активларга бўлган ҳуқуқлардан фойдаланиш билан боғлиқ барча турдаги тўловлар;

маҳсулотлар сертификацияси, маслаҳатлар бериш, ахборот ва аудитор хизматлари кўрсатиш бўйича ишларга ҳақ тўлашга кетадиган харажатлар суммаси;

ёнғиндан сақлаш ва қоровуллик хизмати учун чет корхоналарга тўланадиган ҳақ;

алоқа хизмати ва ҳисоблаш марказлари хизматлари учун ҳақ тўлашга кетган харажатлар суммаси;

амалдаги қонунларга мувофиқ хизмат сафарларига кетган харажатлар суммаси;

амалдаги нормаларга мувофиқ вакиллик қилиш мақсадларига сарфланган суммалар;

реклама учун кетган харажатлар суммаси;

корхона солиқ солиш даври тугаши кунига қадар амалга оширган бўлиб, реализация қилинган маҳсулотлар (xизматлар) қийматига киритилган моддий харажатлар чиқариб ташланган ҳолда корхонанинг ялпи даромади солиқ солиш базаси сифатида белгиланади.

Ушбу модданинг 9, 10, 11 ва 14-қисмларида кўрсатиб ўтилган харажатлар хизматлар учун белгиланган амалдаги норма ва тарифлардан ошмайдиган миқдорда солиқ солиш базасини (ялпи даромаддан) чиқариб ташланади.

Банкларнинг солиқ солиш базаси юқорида санаб ўтилган харажатлар ва мажбурий тўловлардан ташқари харажатлар ҳамда ажратмаларнинг қуйидаги суммаларига, чунончи:

Республика Давлат банкидан вақтинча фойдаланиш учун олинган кредит ресурслари учун тўловлар суммасига;

корхоналарнинг депозитлари ва аҳолининг омонатлари бўйича тўланадиган фоизларга;

банкларнинг резерв ва суғурта фондларига банк устав фондининг 25 фоизига етгунча қилинадиган банклар даромадларининг 20 фоизидан иборат бўлган ажратмалар миқдорига камайтирилади. Омонат банки учун резерв фондига ажратма нормативи Ўзбекистон Республикаси Давлат банки томонидан белгиланади.

Суғурта ташкилотларининг солиқ солиш базаси ушбу моддада санаб ўтилган харажатлар ва мажбурий тўловлардан ташқари харажатлар ва ажратмаларнинг куйидаги суммаларига, чунончи:

1) қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича берилган тўловлар суммасига;

ҳисобот йилининг охирига келиб амал қилиши тўхтамаган суғурта ва қайта суғурта шартномалари бўйича тўловлар суммасига;

суғурта ва қайта суғурта қилиш мажбуриятлари бўйича амалга оширилган ва устама қўйиб ҳисоблаб чиқилган суммаларга;

ўтган йилларда юз берган ҳодисалар юзасидан охирига етказилмаган суғурта тўловларининг суммаларини, шу жумладан даъво муддати доирасидаги мажбуриятларга;

суғурта тўлаш ҳоллари рўй бергану, бироқ кўрилган зиён миқдорлари тақдим этилмаган шартномалар бўйича суғурта суммасини ўз ичига оладиган суғурта ва қайта суғурта қилиш операциялари бўйича харажатлар суммаларига;

2) суғурта ва резерв фондларига ажратмалар суммасига;

Суғурта ва резерв фондларига ажратмалар даромад суммасидан фоизлар тарзида амалга оширилади. Ажратмалар фоизи суғурта ташкилоти томонидан суғуртанинг ҳар бир тури учун тузилган суғурта шартномаларининг миқдори ва амал қилиш муддатига, суғурта мажбуриятларининг ҳажмига суғурта ишларидаги таваккалчиликнинг характерига, аввал амал қилган шартномалар бўйича амалга оширилган тўловларнинг миқдорига ҳамда суғуртанинг муайян туридаги ва умуман суғурта ташкилоти фаолиятида юзага келадиган ўзга алоҳидаликларга асосланиб, мавжуд лицензияларга мувофиқ ҳолда белгиланадиган нормативларнинг жамламаси бўйича аниқланади.

Бунда суғурта ташкилотининг суғурта ва резерв фондларига ажратмалар миқдори суғурта ташкилоти устав фондининг 25 фоизига етгунича суғурта ташкилотлари даромадларининг 20 фоизидан кўп бўлмаслиги керак;

3) суғурта ташкилоти суғурта тўлашга сабаб бўладиган ҳодисалар юз беришининг олдини олиш ва бу тўғрида огоҳлантириш чора-тадбирларига (эҳтиёт чораларига) сарфлайдиган маблағлар суммасига камайтирилади.


5-модда. Моддий харажатлар


1. Солиқ солиш базасини ҳисоблаб чиқиш чоғида корхонанинг моддий харажатларига (ишлаб чиқаришнинг қайси босқичида қилинишидан қатъи назар) тўланган ва реализация қилинган маҳсулот таннархининг калькуляциясида ҳисобга олинган қуйидаги харажатлар киради, чунончи:

четдан сотиб олинадиган ҳамда мазкур корхонада ишлов бериладиган, қайта ишланадиган хом ашё ва материалларга қайта сотиш мақсадида сотиб олинадиган хом ашё ва материаллардан ташқари кетадиган харажатлар;

корхонанинг ишлаб чиқариш ва хўжалик эхтиёжлари учун фойдаланиладиган материаллар сотиб олишга кетадиган xаражатлар;

асосий фондларга кирмайдиган асбоблар, мосламалар, инвентарлар, ускуналар, коржомалар ҳамда реализация қилинган маҳсулот таннархига киритиладиган нархи паст ҳамда тез ейиладиган бошқа ашёларнинг эскиришига кетадиган xаражатлар;

сотиб олиниб корхонада монтаж қилиниши ва қўшимча равишда ишлов берилиши лозим бўлган комплектловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотларга қилинадиган харажатлар;

чет корхоналар ёки корхонанинг ўз мустақил балансига эга бўлган бўлинмаси томонидан бажариладиган ишлаб чиқариш характеридаги ишлар ва хизматларга кетадиган xаражатлар. Ўз мустақил балансига эга бўлган бўлинма бажарадиган ишлар ва кўрсатадиган хизматлар учун тўланадиган ҳақ ана шундай бўлинманинг даромадлари таркибига қўшилади;

технология мақсадларига, бошқа турдаги энергия ҳосил қилиш, иситиш, ўз транспорти учун фойдаланиш мақсадида сарфланадиган барча турдаги ёқилғини четдан сотиб олишга кетадиган ҳаражатлар;

корхонанинг ишлаб чиқариш ва хўжалик эхтиёжларига сарфланадиган барча турдаги энергияни сотиб олишга, шу жумладан бу энергияни хўжалик ичида трансформациялаш ва узатишга кетадиган ҳаражатлар;

геология-разведка ва геология қидирув ишлари;

асосий ишлаб чиқариш фондларини таъмирлашнинг барча турларини (жорий, ўртача, тубдан таъмирлаш) ўтказиш xаражатлари;

ерларни рекультивациялаш, шу жумладан чет ташкилотлар томонидан бажариладиган рекультивация ишлари;

табиий хом ашёдан фойдаланиш, илдизи билан сотиладиган дарахтлар учун белгиланган лимитлар доирасида сув хўжалиги тизимидан олинадиган сув учун тўланадиган ҳақ. Бунда табиий ресурслар учун бошқа турдаги тўловлар, шу жумладан ижара шаклидаги тўловлар ва жарималар корхоналарда қоладиган даромад ҳисобидан амалга оширилади;

сотиб олинаётган ресурсларнинг нархига киритилмаган идишлар ва ўраш материалларининг қиймати;

мол етказиб берувчининг кучи билан молларни ташиш, етказиб бериш ва сақлашга қилинадиган xаражатлар. (Башарти, молларни ташиш, етказиб бериш, шу жумладан ортиш-тушириш ишлари, сақлаш учинчи ташкилотлар ёхуд пул тўловчининг ўз кучи билан амалга оширилса, молнинг нархига қўшилмайди, бироқ ишлаб чиқариш харажатларининг тегишли моддаларига киритилади).


2. Моддий ресурсларга қилинадиган, маҳсулотларнинг таннархига қўшиладиган харажатлардан қайта тикланадиган чиқитларнинг қиймати чиқариб ташланади.


3. Моддий xаражатларнинг калькуляция қилиш пайтида таннархга қўшиладиган барча қолган моддалари солиқ солиш базасини ҳисоблаб чиқиш чоғида корхона ялпи даромадидан чиқариб ташланмаслиги керак.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси моддий харажатлар ва уларга тенглаштирилган харажатлар рўйхатига аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш билан боғлиқ аниқликларни киритишга ҳақли.


6-модда. Солиқ ставкалари


4-моддага мувофиқ ҳисоблаб чиқилган солиқ солиш базасига қуйидаги тарзда солиқ солинади:

1) мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналарнинг даромадларига, ушбу модданинг 2, 3, 4 ва 5-бандларида санаб ўтилганларидан ташқари, 18 фоиз ставка бўйича солиқ солинади.

Халқ хўжалигининг айрим тармоқлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан энг камида 12 фоизгача пасайтирилган ставкалар ва кўпи билан 30 фоизгача оширилган ставкалар белгиланиши мумкин;

2) банклар, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналари, давлат тасарруфида бўлмаган тижорат суғурта ташкилотларининг даромадларига 30 фоизгача ставка бўйича солиқ белгиланади. Банк ва суғурта идораларига солиқ солишнинг ўзига хос жиҳатлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;

3) видеосалонлар (видео кўрсатувлар), ким ошди савдолари, казинолар, пул ютуғи чиқадиган ўйин автоматлари, давлатга қарашли бўлмаган идоралар ўтказадиган лотерея ўйинларидан ва оммавий концерт-томоша тадбирлари ўтказишдан олинадиган даромадларга 60 фоиз ставка бўйича солиқ солинади;

4) чет эл капиталининг улуши устав фондининг 30 фоизидан камни ташкил этган қўшма корхоналарнинг даромадларига ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ устав фондида чет эл капиталининг улуши 30 фоиздан кўп бўлган корхоналарнинг, шунингдек чет эл корхоналарининг, улар филиалларининг, ваколатхоналарининг ва шуъба корхоналарининг даромадларига эса 10 фоиз ставка бўйича солиқ солинади;

Устав фондида чет эл капитали бўлган қўшма корхоналар хорижий қатнашчиларининг даромадлари чет элга ўтказилаётганда, башарти, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ўзга тартиб белгиланмаган бўлса, уларга 15 фоиз ҳажмда солиқ солиниши керак.

Даромадлар чет элга ўтказилаётганда солиқ тўловининг суммаси ўтказилаётган даромад валютасида тўланади;

5) ажнабий юридик шахслар Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятга боғлиқ бўлмаган даромадлар олганларида дивидендлардан, фоизлардан, муаллифлик ҳуқуқлари ва лицензиялардан, фраxтдан, ижара тўловларидан ҳамда манбаи Ўзбекистон Республикасида бўлган ва Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ўзга даромадлардан, башарти, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ўзга тартиб белгиланмаган бўлса, доимий ваколатхоналар орқали даромаднинг 20 фоизи (фраxтдан олинган даромаддан ташқари) миқдоридаги ставка бўйича солиқ тўлайдилар;

6) халқаро ташиш ишларини амалга оширганлиги учун ажнабий юридик шахсларга тўланадиган фрахт даромади суммасига 6 фоиз ставка бўйича солиқ солинади;

7) корхонанинг акциялар бўйича олинган дивидендлардан тушадиган даромадига хамда ўзга корхоналарнинг устав фондига киритган капиталдан олган бошқа даромадларига 15 фоиз ставка бўйича солиқ солинади.


7-модда. Солиқ ставкаларини ўзгартириш


Солиқ ставкаларининг миқдори, шунингдек солиқ имтиёзларининг таркиби ва бу имтиёзларни бериш тартибига Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши келгуси молиявий йил учун бюджет тасдиқланаётганида аниқлик киритиши мумкин.


8-модда. Солиқ тўловларини бюджетга ўтказиш


Солиқ тўловларининг суммаси ҳар йили қонуний тартибда белгиланадиган нормативлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг бюджетига, Қорақалпоғистон Республикасининг бюджетига, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва бошқа маҳаллий бюджетларга ўтказилади.


3. Қонуннинг II боби қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"II БОБ. КОРХОНАЛАР ДАРОМАДЛАРИГА

СОЛИНАДИГАН СОЛИҚЛАР БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР


9-модда. Солиқдан озод этиш


Қуйидаги корхоналар даромад солиғи тўлашдан озод этиладилар:

а) асосий ходимларининг умумий сонида:

- ногиронлар камида 50 фоиз бўлган;

- ўрта мактаб ўқувчилари ва ҳунар-техника билим юртининг талабалари камида 75 фоиз бўлган корхоналар;

б) протез-ортопедия буюмлари ишлаб чиқаришга, ногиронларга протез тайёрлаб беришга ихтисослашган корxоналар;

в) тарих ва маданият ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш ишларини амалга оширишдан даромад оладиган корxоналар;

г) даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш устаxоналари;

д) белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ногиронларнинг жамоат ташкилотлари, уларга қарашли муассасалар, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари;

е) Қизил Ярим ой жамияти, Уруш ва меҳнат фахрийлари жамияти, Афғонистон фахрийларининг иттифоқи, "Орол", Улуғбек, Навоий, Ойбек, Қодирий номидаги жамғармалар, ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларга ёрдам жамғармаси, Халқ дипломатияси бош миссияси жамғармаси, Ўзбекистон маданияти уюшмаси, Байналмилалчи жангчилар уюшмаси ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган бошқа ҳайрия жамғармалари ва уюшмалари ва уларнинг бўлинмалари ҳамда ёшлар жамғармалари ўз устав фаолиятларини амалга оширишга қаратиладиган даромадлари бўйича;

ж) олий, ўрта махсус ўқув юртлари, ўрта ва ҳунар-техника билим юртлари ҳузурида ёшлар, касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан тузилган корхоналарнинг талабалар ва ўқувчилар ижтимоий-маиший шароитларини яхшилашга қаратиладиган даромадлари;

з) деҳқон бозорларининг қурилишга ва ўз моддий-техника базасини кенгайтиришга, ўзига қарашли меҳмонхоналарни ривожлантиришга, ободонлаштиришга, бозорларни ишлатиш харажатларини қоплашга қаратиладиган даромадлари;

и) шаҳар пассажир транспортининг даромадлари (таксидан ташқари);

к) матбуот тарқатиш бўйича аҳолига хизмат кўрсатишдан келадиган даромадлар;

л) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишларидан олинган даромадлар;

м) уруш ва меҳнат ветеранлари кенгашлари ҳузурида тузилган уруш ва меҳнат ветеранларининг корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотлари, башарти, уларда ишлаётганларнинг камида 50 фоизини пенсия ёшига етганлар (пенсионерлар) ташкил этса.


10-модда. Янги тузилган корхоналар учун имтиёзлар


Янги тузилган корхоналар ишга тушган (рўйхатдан ўтган) пайтдан бошлаб биринчи йили белгиланган ставканинг 25 фоизи ва иккинчи йили 50 фоизи миқдорида солиқ тўлайдилар.

Ушбу имтиёз аввал амал қилиб турган корхоналар, уларнинг филиаллари ва тармоқ бўлинмалари асосида тузилган корхоналар учун, шунингдек корxоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар ҳузурида тузилган бўлиб, улардан ижарага олинган ускуналар ёрдамида ишлаётган корхоналарга тааллуқли эмас.

Корхона фаолияти уч йиллик муддат ўтмай туриб тўхтатилган тақдирда солиқ суммаси унинг бутун фаолият даври учун тўла миқдорда ҳисобланади.


11-модда. Солиқдан вақтинча озод этиш


Қуйидагилар:

1) патент эгаси бўлган корхона шу корхонадаги ихтирони қўллашдан оладиган даромадларига ва валюта тушумларига - патент амалда бўлган даврда ихтиро қўллана бошлаган кундан эътиборан икки йил давомида;

2) хорижий қатнашчининг устав фондидаги улуши 30 фоиздан ортиқ бўлган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаб чиқаришга (узум винолари ва мева-резавор винолар, маст қилувчи ичимликлар тайёрлашдан ташқари); Халқ истеъмоли моллари ва бинокорлик материаллари ишлаб чиқаришга; тиббиёт ускуналар, қишлоқ хўжалиги, енгил ва озиқ-овқат саноати учун машиналар ва ускуналар ишлаб чиқаришга; иккиламчи хом ашёни ва рўзғор чиқиндиларини тайёрлаш, қайта ишлашга ихтисослашган қўшма корxоналар, уларнинг филиаллари ва шуъбалари рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб икки йил давомида солиқ солишдан озод этиладилар.

Солиқ тўлашдан озод этилган қўшма корхона уч йиллик муддат ўтмай туриб тугатилган тақдирда солиқ суммаси унинг бутун фаолият даври учун тўла миқдорда ундирилади;

3) деҳқон (фермер) хўжаликлари ва хусусий корхоналар қишлоқ xўжалик маҳсулотларини етиштириш ҳамда қайта ишлаш, Халқ истеъмоли моллари чиқариш ва бинокорлик материаллари ишлаб чиқариш бўйича - рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб дастлабки икки йил давомида солиқ солишдан озод қилинади.


12-модда. Солиқ солиш базасининг камайтирилиши


Солиқ солиш базаси куйидаги суммага камайтирилади:

корхоналар балансида турувчи соғлиқни сақлаш объектлари, қариялар ва ногиронлар уйлари, мактабгача тарбия болалар муассасалари, болаларнинг дам олиш лагерлари, маданият ва спорт объектлари, Халқ таълими муассасалари ва уй-жой фондини сақлаш бўйича маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари томонидан тасдиқланган нормативларга мувофиқ қилинган xаражатлар суммасига, шунингдек корхоналарнинг санаб ўтилган муассасаларни сақлашда улушбай асосида иштирок этганида қилган харажатлари суммасига;

озиқ-овқат, бинокорлик материаллари, Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш учун инвестицияга, шунингдек инвестицияни амалга ошириш мақсадида олинган кредитларни тўлаш учун қилинган харажатларнинг 30 фоизига.

қайд этиб ўтилган имтиёз инвестицияни амалга ошириш учун ўзларидаги мавжуд амортизация ажратмаларини бутунлай ишлатиб бўлган корхоналарга берилади;

алоқа корхоналарига капитал маблағ сарфларининг корхоналар тасарруфида қолдириладиган даромадлар қопламайдиган миқдорини пул билан таъминлаш учун берилган кредитни тўлаш мақсадида фойдаланилган даромад суммасига;

табиатни қўриқлаш чора-тадбирларини амалга оширишга, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажаришга, янги технологиялар ва маҳсулот турларини ўзлаштиришга қилинаётган харажатларнинг 30 фоизига;

корхоналар аввалги йилнинг тегишли даврига нисбатан озиқ-овқат маҳсулотлари, халқ истеъмоли буюмлари, болалар буюмлари, болалар учун озиқ-овқат ва дори-дармонлар ишлаб чиқариш физик ҳажмларини оширганлиги ҳисобига олган даромаднинг 20 фоизига;

маданият, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, жисмоний тарбия ва спорт корxоналари, муассасалари ва ташкилотлари учун экология, соғломлаштириш ва ўзга ҳайрия жамғармаларига (башарти, улар рўйхатдан ўтган юридик шахслар бўлса) киритган бадаллар суммасига, лекин солиқ солинадиган даромаднинг кўпи билан 1 фоизига;

белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган диний ва жамоат ташкилотлари ҳамда бирлашмаларининг (касаба уюшмалари, сиёсий партиялар ва ҳаракатлардан ташқари), ижодий уюшмалар, ҳайрия жамғармаларининг ана шу ташкилотлар, жамиятлар, бирлашмалар, уюшмалар ва жамғармалар устав фаолиятини амалга оширишга қаратиладиган даромадларидан қилинадиган ажратмалар суммасига;

Ўзбекистон Республикаси Граждан мудофаасининг авариялар, фалокатлар ва табиий офатлар чоғида қутқариш ишларини олиб бориш билан боғлиқ бўлган ихтисослашган авария-қутқарув бўлинмаларининг моддий-техника базасини тайёрлашга, жиҳозлашга қаратиладиган харажатларнинг 30 фоизига;

ходимларга касб ўргатишга, уларнинг малакасини оширишга, стажировкасига ва ўсмирлар орасида мактабдан ташқари ишлар олиб боришга сарфланадиган харажатлар суммасига;

вақтли матбуот нашрлари, болалар нашрлари, ўқув, кам тиражли (2000 нусхагача), илмий ва техника адабиёти, кам сонли халқлар тилида чиқарилган адабиётлар ва сенсор нуқсонлари бор шахслар учун нашрлар чиқаришдан келадиган даромадларнинг 20 фоизига;

ижтимоий соҳага мўлжалланган объектлар барпо этувчи қурилиш ташкилотлари даромадининг 15 фоизига камайтирилади.


13-модда. Ажнабий шерикларга имтиёзлар бериш тартиби


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган, устав фондида чет эл капитали бўлган қўшма корхонанинг Ўзбекистон Республикаси тузган халқаро шартномага мувофиқ тақсимот тартибига кўра ўзига тегишли даромаддан солиқ тўлашдан бутунлай ёки қисман озод бўлиш ҳуқуқига эга бўлган хорижий қатнашчиси солиқни камайтириш ёки бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ариза тақдим этади. Агар ариза даромад чет элга ўтказилганидан кейин берилса, у даромад ўтказилган кундан бошлаб календарь йили ичида тақдим этилиши лозим. Бир йил муддат ўтиб кетгач берилган аризалар қараб чиқилмайди.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасига биноан Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан оладиган даромадидан солиқ тўлашдан бутунлай ёки қисман озод этилиш ҳуқуқига эга бўлган ажнабий юридик шахслар ушбу ҳуқуқдан мазкур модданинг 1-бандида баён этилган тартибда фойдаланадилар.


14-модда. Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув

идораларининг имтиёзлар бериши тартиби


Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари даромадлардан олинадиган солиқлар юзасидан ўз ҳудудларидаги тўловчилардан олинадиган ва маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган солиқ суммалари доирасида қўшимча имтиёзлар беришлари мумкин.


15-модда. Давлатнинг қимматли қоғозларидан

келадиган даромадларга солиқ солиш


Давлат облигациялари ва давлатнинг бошқа қимматли қоғозлари бўйича олинадиган фоизлар ва дивидендлар солиқ солишдан озод қилинади.


4. Қонуннинг III боби қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"III БОБ. ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТГА

СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ


Қўшилган қийматга солинадиган солиқ товарларни сотиш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнида янги ҳосил қилинган қийматга асосланган ҳолда соф даромаднинг бир қисмини бюджет даромадига олиб қўйишнинг бир шаклидир.


16-модда. Солиқ тўловчилар


Мулкчиликнинг барча шаклларига кирувчи корxоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар, ушбу Қонуннинг 1-моддасида санаб ўтилган уларнинг мустақил бўлинмалари ва филиаллари солиқ тўловчилардир, банклар ва суғурта ташкилотлари бундан истисно.

Тадбиркорлик фаолиятининг ҳамма турлари билан шуғулланадиган ва юридик шахс бўлмаган ҳолда тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган шахслар ҳам қўшилган қийматдан солиқ тўловчилар бўладилар.


17-модда. Солиқ солиш объекти


Маҳсулот, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларни реализация қилиш оборотлари солиқ солиш объектларидир.

Ўзи ишлаб чиқарган товарларни ҳам, четдан сотиб олинган ва четда тайёрланган товарларни ҳам сотиш оборотларига солиқ солиниши керак.

Қуйидагилар ҳам солиқ солиш объектлари бўлади:

корхонанинг ичида ўз истеъмоли учун амалга оширилиб, харажатларини маҳсулот (ишлар, xизматлар) таннархига киритмайдиган ҳолда, шу жумладан ўз ходимларига товарлар ва хизматларни реализация қилиш оборотлари;

товарларни бевосита пул тўламасдан бошқа товарлар (xизматлар)га айирбошлаш йўли билан сотиш оборотлари;

товарларни бошқа корхоналар ёки шахсларга текинга бериш ёки қисман ҳақ олиб бериш бўйича оборотлар, бюджетда турадиган муассасаларга ва бошқа ташкилотларга ҳайрия мақсадларида бериш ҳоллари бундан мустасно;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, xизматлар)ни чет эл валютасида реализация қилиш оборотлари.


18-модда. Солиқ ставкалари


Қўшилган қийматга солиқ 30 фоиз ставка бўйича тўланади.


19-модда. Солиқ имтиёзлари


Қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадилар:

1) экспорт қилинадиган моллар (ишлар, xизматлар);

2) экспорт қилинадиган молларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб ўтиладиган чет эл юкларини (транзит юк ташиш) ташиш, ортиш, тушириш, қайта юклаш юзасидан кўрсатилган xизматлар;

3) шаҳар пассажир транспорти (таксидан ташқари) кўрсатадиган xизматлар, шунингдек темир йўл, автомобиль ва дарё транспортида шаҳар атрофи қатновида йўловчилар ташиш юзасидан кўрсатиладиган xизматлар;

4) чакана савдо умумий овқатланиш хизматлари, тайёрлов, улгуржи ҳамда таъминот-сотиш корхоналарининг хизматлари;

5) аҳолига кўрсатиладиган уй-жой коммунал хизмати ва уй-жойдан фойдаланиш хизмати (бунга ижара ҳақи ва ётоқхоналарда яшаганлик учун тўланадиган ҳақ ҳам киради);

6) хусусийлаштириш тарзида сотиб олинадиган мол-мулк қиймати, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил этилган ижара корхоналари бўйича тўланган ижара ҳақи;

7) суғурта ва қайта суғурта юмушлари, шу жумладан суғурта бўйича воситачилар ва агентлар амалга оширган ана шундай юмушлар билан боғлиқ xизматлар;

8) ссуда бериш ва ссуда ўтказиш;

9) пул жамғармалари, жорий счётлар, пул тўловлари, пул ўтказиш, чеклар ва бошқа қимматли қоғозларга тааллуқли юмушлар;

10) қонунга кўра тўлов воситалари ҳисобланмиш валюталар, пуллар ва банкнотлар муомаласига тааллуқли юмушлар, нумизматика мақсадларида фойдаланиладиган валюталар, пуллар ва банкнотлар бундан мустасно;

11) қимматли қоғозлар: акциялар, облигациялар, сертификатлар, векселлар, чеклар, лотерея билетлари муомаласига тааллуқли юмушлар, қимматли қоғозлар тайёрлаш ва сақлашга доир юмушлар бундан мустасно;

12) почта маркалари (коллекция учун мўлжалланганларидан ташқари), маркаси бор откриткалар, конвертлар сотиш;

13) махсус вакил қилинган идораларнинг кўрсатган хизмати учун давлат пошлинаси ундириб олинадиган ишлари;

14) казино, ўйин автоматларининг оборотлари, отчопарларда ўртага тикилган сумма юзасидан ютуқлар;

15) мактабгача тарбия муассасаларида болалар таъминоти юзасидан, беморлар ва кексаларни боқиш ҳамда парваришлаш юзасидан кўрсатилган хизматлар;

16) дафн бюролари, қабристон ва крематорийларда кўрсатиладиган маросим xизматлари;

17) халқ таълими соҳасида ўқув-ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ хизматлар;

18) ҳақини бевосита аҳолининг ўзи тўлайдиган курслар, тўгараклар, секциялар, студия ёки дарслар;

19) кашфиёт учун патентлар, муаллифлик ҳуқуқлари, лицензиялар бериш, бериб туриш ва олиш;

20) адвокатлар ҳайъатлари аъзоларининг одил судлов соҳасида кўрсатадиган xизматлари;

21) диний ташкилотлар томонидан ўтказиладиган расм-русм ва маросимлар;

22) пенсия ва нафақалар тўлашга доир алоқа хизматлари;

23) гидрометерология ва аэрология ишлари;

24) геология ва топография ишлари;

25) умумий фойдаланишдаги йўлларни ишлатиш ва уларни таъмир этиш юзасидан бажарилган ишлар ҳажмидан тушган пул;

26) якка тартибда кийим-кечак ва пойабзал тикиш, таъмирлаш ҳамда болалар трикотаж буюмлари тайёрлаш ва уларни таъмирлаш, кийим-кечакларни кимёвий усулда тозалаш бўйича аҳолига кўрсатиладиган xизматлар, сартарошлик хизматлари ва ҳаммомлар хизмати;

27) санаторий-курорт ва соғломлаштириш, туристик-экскурсия xизматлари, жисмоний-тарбия ва спорт муассасалари, пионер лагерлари xизматлари;

28) протез-ортопедия буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарнинг маҳсулоти ва ногиронларга ортопедик протезлаш хизмати кўрсатиш.

Солиқ ставкаларининг миқдори ва солиқ имтиёзлари таркиби ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан келгуси молиявий йил учун бюджетни тасдиқлаш вақтида аниқлаштирилиши мумкин".


5. Қонуннинг IV боби қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"IV БОБ. АКЦИЗ СОЛИҒИ


20-модда. Солиқ солиш объекти


Сотиладиган товарларнинг натура ёки қиймат ифодасидаги ҳажми солиқ солиш объекти бўлади.


21-модда. Солиқ тўловчилар


Мулкчиликнинг барча шаклларига мансуб бўлиб, акциз солиғи солинадиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва сотувчи корxоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар солиқ тўловчилардир.


22-модда. Солиқ ставкалари


Акциз солиғи солинадиган товарлар рўйхатини, акциз солиғи ставкаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.


23-модда. Солиқ бўйича имтиёзлар


Ўзи ишлаб чиқарган молларни чет элларга етказиб берилганда акциз олинмайди.


24-модда. Солиқ суммасини аниқлаш ва уни тўлаш тартиби


Акцизларнинг суммасини солиқ тўловчи сотилган товарлар рўйхати ва ҳажми ҳамда ана шу товарлар юзасидан белгиланган акциз ставкаларига қараб мустақил белгилайди".


6. V бобнинг 20, 21, 22-моддалари тегишли равишда 25, 26, 27-моддалар деб ҳисоблансин.


7. Қонуннинг VI бобига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"VI БОБ. РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИДАН ТАШҚАРИГА

ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИЛАЁТГАН ХОМ АШЁ РЕСУРСЛАРИ

ВА МАҲСУЛОТГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ";


2) 23-модда 28-модда деб ҳисоблансин. Бу модда "ресурсларни" сўзидан кейин "ва маҳсулотни" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 24-модда 29-модда деб ҳисобланиб, у қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқиб кетилаётган хом ашё ресурслари ва маҳсулотларга солинадиган солиқ моллар айрим турлари баҳосига қўшиладиган ҳамда сотиш чоғида қўшилган қиймат солиғига қўшимча тарзда истеъмолчилардан олинадиган соф даромаднинг бир қисмини олиб қўйишдан иборатдир";

4) 25-модда 30-модда деб ҳисоблансин. Бу модда "ресурсларининг" деган сўздан кейин "ва маҳсулотларнинг" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


8. Қонуннинг VII бобига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 26, 27, 28-моддалар тегишли равишда 31, 32, 33-моддалар деб ҳисоблансин. 27-моддадан "жамоа хўжалигида ишлайдиган ҳар бир аъзога бир ойда 160 сўм ҳисобидаги" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 29-модда 34-модда деб ҳисоблансин, шу модданинг иккинчи қисмидан "жамоа хўжалигида ишловчи хар бир аъзо ҳисобига 160 сўм миқдорда" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


9. Қонуннинг VIII боби қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"VIII БОБ. КОРХОНАЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИГА

СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ


35-модда. Солиқ тўловчилар


Мустақил балансга эга бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган мулкчиликнинг барча шаклига мансуб юридик шахслар корхона мулки учун солиқ тўловчилар ҳисобланади.


36-модда. Солиқ солиш объекти ва солиқни

ҳисоблаб чиқариш тартиби


Солиқ тўловчининг қийматда ифодаланган мол-мулки солиқ солиш объекти ҳисобланади. Бу қиймат солиқ тўловчи бухгалтерия баланси активининг якуни сифатида аниқланиб, ундан:

асосий воситаларнинг ейилиши;

арзон ва тез ёйиладиган воситаларнинг ейилиши;

капитал маблағ сарфлари ва аванслари;

кредитлар ва бошқа қарз маблағлари;

ҳисоблар ва бошқа пассивлар чиқариб ташланади.

Солиқ солинадиган база:

солиқ тўловчининг балансида бутунлай ёки қисман турадиган уй-жой, коммунал ва ижтимоий-маданий соҳа объектларининг;

табиатни муҳофаза қилиш, санитария-тозалаш ва ёнғинга қарши мақсадларда фойдаланиладиган объектларнинг;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва селекцияси учун, балиқ боқиш, овлаш ва қайта ишлаш учун фойдаланиладиган мол-мулкнинг;

озиқ-овқат узаткичлар, йўллар (шу жумладан автомобиль йўллари), алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек уларга туташ ерларнинг, ушбу объектларни фойдаланишга яроқли ҳолда сақлаб туриш мақсадларида ишга тушириладиган иншоотларнинг;

корхоналар автотранспорт воситаларининг;

алоқа йўлдошларининг;

республика Ҳукуматининг қарорларига биноан тўхтатиб қўйилган асосий ишлаб чиқариш фондларининг баланс қийматига камайтирилади.


37-модда. Солиқ ставкалари


Корхоналарнинг мол-мулкига 0,5 фоиз ставка бўйича солиқ солинади.

Солиқ тўловининг ҳисоблаб чиқилган суммаси солиқ тўловчининг тасарруфида қолган даромаддан биринчи навбатда тўланади.


38-модда. Солиқ имтиёзлари


1. Корхоналар мол-мулкига солинадиган солиқ қуйидаги мол-мулкларга солинмайди:

а) бюджет ташкилотлари ва муассасаларининг давлат бошқаруви идораларининг мол-мулкига;

б) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва чорвачилик маҳсулотларини етиштириш, селекциялаш ва сақлаш, балиқ етиштириш, овлаш ва қайта ишлаш соҳасидаги корхоналарнинг мол-мулкига;

в) халқ таълими ва маданият муассасаларининг эҳтиёжлари учун ишлатиладиган мол-мулкка;

г) диний бирлашмалар ва ташкилотлар, миллий-маданий марказларнинг мол-мулкига;

д) умуман фуқароларга мўлжалланган уй-жой, коммунал ва шаҳар xўжалигидаги ўзга мол-мулкка;

е) янги очилган корхоналарнинг мол-мулкига рўйхатга олинган кундан бошлаб дастлабки икки йил давомида;

"е" кичик бандида кўрсатилган солиқ имтиёзи тугатилган (қайта ташкил этилган корxоналарнинг, улар филиаллари ва тармоқ бўлинмалари асосида тузилган корхоналарга, шунингдек корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар ҳузурида тузилган корхоналарга (башарти, улар ана шу корхоналардан ижарага олинган ускуналар билан ишласа) тааллуқли эмас.

Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари мол-мулки ўз ҳудудларида жойлашган солиқ тўловчиларга қўшимча имтиёзлар беришлари мумкин.


39-модда. Тўловларни бюджетга киритиш


Мол-мулкка солинган солиқ маҳаллий бюджетга киритилади".


10. Қонуннинг IX боби чиқариб ташлансин, X ва XI боблари эса IX ва X боблар деб ҳисоблансин. Бу моддалардан "оборот солиғи" деган сўзлар чиқариб ташлансин, "фойда" деган сўз эса "даромад" деган сўз билан алмаштирилсин.


11. Муқаддиманинг биринчи ва тўққизинчи қисмларидаги ҳамда 43-модданинг 6-бандидаги "Қорақалпоғистон АССР" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 4-сон, 177-модда


















































Время: 0.1954
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск