Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Ўзбекистон Республикасининг 14.01.1992 й. 522-XII-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

14.01.1992 й.

N 522-ХII



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИДАН, АЖНАБИЙ ФУҚАРОЛАРДАН

ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРДАН

ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ҲАҚИДА


"Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 3-модда 1-бандининг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) давлат ижтимоий суғуртаси ва давлат ижтимоий таъминот нафақалари, вақтинча ишга лаёқатсизлик юзасидан тўланадиган нафақалар (шу жумладан, бемор болани парваришлаш нафақалари)дан ташқари, шунингдек хайрия жамғармалари ва экология жамғармалари маблағларидан фуқароларга бериладиган нафақалар ва пул ҳамда натура шаклидаги ёрдамнинг бошқа турлари";


2) 3-модда 2-бандининг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) фуқароларнинг корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан ўзларига тўланиши керак бўлган даромадлардан хайрия жамғармалари ва экология жамғармаларига ўтказадиган суммалар, шунингдек давлат бюджетидан қисман ёки тўлиқ таъминланадиган маданият, халқ таълими, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига ўтказиладиган суммалари";


3) 4-модда 1-бандининг "а", "б", "в" кичик бандларида "йилига 1920 сўмдан ошмайдиган" деган сўзлар "йилига 4200 сўмдан ошмайдиган" деган сўзлар билан алмаштирилсин, 4-модда 1-бандининг "а" кичик бандидаги "160 сўм" деган сўз "350 сўм" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 4-модданинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. қуйидагилар ҳам даромад солиғи тўлашдан батамом озод қилинадилар:

а) хорижий давлат дипломатия ваколатхоналарининг дипломатлик ва консуллик даражаларига эга бўлган бошлиқлари ва аъзолари, уларнинг ўзлари билан бирга яшаётган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлмасалар, Ўзбекистон Республикасида дипломатия ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган манбалардан чиқариб олинаётган даромадлардан ташқари барча даромадлар бўйича;

б) хорижий давлатлар дипломатия ваколатхоналарининг маъмурий-техникавий ходимлари ва уларнинг ўзлари билан бирга яшаётган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлмасалар ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамасалар - Ўзбекистон Республикасида бўлган ҳамда дипломатия ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган манбалардан чиқариб олинаётган даромадлардан ташқари барча даромадлар бўйича;

в) мазкур ваколатхоналар хизматчи ходимлари таркибига кирадиган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлмаган ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган шахслар - ўз хизматлари юзасидан олган барча даромадлари бўйича:

г) хорижий давлатлар дипломатия ваколатхоналари ходимларининг у xизматчилари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлмасалар ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамасалар - ўз хизматлари юзасидан олган даромадларнинг барча турлари бўйича;

д) халқаро ноҳукумат ташкилотларининг мансабдор шахслари ушбу ташкилотларда олган даромадлари бўйича;


5) 13-модданинг 1-бандидаги "8-модданинг 2-бандидаги" деган сўзлар "8-модданинг 1-бандидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 15-модданинг 3-банди қуйидаги мазмунда бўлган хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси белгилаб қўядиган рўйхат бўйича якка тартибдаги фаолиятнинг алоҳида турлари билан шуғулланувчи шахсларнинг даромадларидан даромад солиғи маҳаллий ҳокимият идоралари белгилаб қўядиган қатьий миқдорларда ундирилади".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 4-сон, 168-модда


































Время: 0.2026
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск