Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.04.2009 й. ПҚ-1103-сон "2009-2014 йилларда Ўзбекистон миллий автомагистралини реконструкция қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.04.2009 й.

N ПҚ-1103



2009-2014 ЙИЛЛАРДА

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АВТОМАГИСТРАЛИНИ

РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган, Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи I тоифали тўрт йўлакли халқаро автомобиль йўлларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш йўли билан республиканинг барча минтақаларини ишончли бирлаштирадиган ягона миллий транспорт тизимини яратиш, унинг негизида автотранспортда юк ташиш ҳажмларини кўпайтириш ва самарадорлигини ошириш, янги иш жойларини шакллантириш ҳамда аҳолининг бандлиги оширилишини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Республика йўл жамғармаси ва "Ўзавтойўл" ДАК томонидан ишлаб чиқилган 2009-2014 йилларда Ўзбекистон миллий автомагистралини реконструкция қилиш ва ривожлантиришнинг қуйидагиларни ўз ичига оладиган параметрлари:

"Ўзбекистон миллий автомагистрали" лойиҳасини амалга оширишнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари комплекси 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

2009-2014 йилларда Ўзбекистон миллий автомагистралини ривожлантириш бўйича тасдиқланган параметрлар тўлиқ ҳажмда ҳамда белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижрочи директори ва "Ўзавтойўл" ДАК раиси зиммасига юклансин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобиль йўллари участкаларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича буюртмачи этиб - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси;

Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобиль йўллари участкаларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича зарур ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳаловчи ташкилот этиб - "Йўл лойиҳа бюроси" МЧЖ лойиҳа институти;

Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлардан ўтадиган автомобиль йўллари участкаларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича бош пудрат ташкилотлари этиб - "Ўзавтойўл" ДАКнинг тегишли ҳудудий бўлинмалари белгилансин.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ халқаро ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган автомобиль йўллари участкалари бўйича бош пудрат ташкилоти тузилган халқаро шартномага мувофиқ танлов асосида аниқланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда:

уч ой муддатда Ўзбекистон миллий автомагистралини реконструкция қилиш ва ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилишини жадаллаштириш учун халқаро молия институтларининг маблағларини, ушбу маблағларни фақат цемент-бетон қопламали участкалар қурилишига мақсадли йўналтирган ҳолда жалб этиш масалаларини ишлаб чиқсин;

6 тўпламдан иборат ихтисослаштирилган мобил асфальт-бетон комплексларини Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ресурсларидан 5 йил давомида тўланадиган кредит маблағлари ҳисобига 2010 йилнинг биринчи чорагида етказиб берилишини ҳисобга олган ҳолда уларни харид қилиш бўйича белгиланган тартибда тендер савдолари ўтказилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш объектлари мазкур Қарорга 1-иловага* мувофиқ белгиланган тартибда Инвестиция дастурига киритилишини таъминласин.


5. "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, "Ўзавтойўл" ДАК ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда 2009 йил 1 августгача мотеллар ва кемпинглар, АЁҚШ, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш станциялари ҳамда бошқа объектларнинг ягона меъморий қиёфасини ҳисобга олган ҳолда, аниқ инвесторларни ва уларни молиялаштириш манбаларини белгилаш билан уларнинг комплекс қурилишини назарда тутувчи Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервисини ривожлантириш дастури лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

6. "Давархитектқурилиш" қўмитаси 2009-2014 йилларда Ўзбекистон миллий автомагистралини реконструкция қилиш ва ривожлантириш лойиҳасини амалга оширишнинг бутун даври ичида бажарилаётган йўл-қурилиш ишлари, шунингдек халқаро ва миллий талабларга мувофиқ даражада қўлланадиган қурилиш материаллари сифати устидан тизимли назорат ўрнатсин.


7. Мазкур Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й. 4-сон, 173-модда











































Время: 0.1927
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск