ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2009 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2009 й. 147-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.05.2009 й.

N 147



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тижорат банклари депозитларига аҳоли ва хўжалик субъектлари бўш маблағларини жалб этишни янада рағбатлантириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 6 апрелдаги ПҚ-1090-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда белгиланган тартибда тасдиқлаш тавсия қилинсин.

3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 23 майдаги

147-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 264-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 31-модда) 3-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"белгиланган савдо қоидалари бузилган, назорат-касса машиналаридан фойдаланилмаган, тўловларни пластик карточкалар бўйича қабул қилиш терминаллари билан жиҳозлаш ва тўловни пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда қабул қилишга доир белгиланган талаблар бузилган, шунингдек нақд пул маблағлари банк кассаларига ўз вақтида топширилмаган ҳолларда шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари солиқ органларининг тақдимномасига кўра чакана савдо учун берилган рухсатномаларнинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб қўяди ёхуд ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб қўйиш ёки рухсатномаларни бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 19-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Савдо залининг майдони 150 кв метрдан ортиқ бўлган турғун савдо шохобчаларида тўловни пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш учун тўловларни пластик карточкалар бўйича қабул қилиш терминалларининг мавжудлиги таъминланиши керак";

б) 30-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Савдо залининг майдони 150 кв метрдан ортиқ бўлган турғун савдо шохобчаларида тўловни пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш учун тўловларни пластик карточкалар бўйича қабул қилиш терминалларининг мавжудлиги таъминланиши керак";


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда):

а) 1-иловада:

21-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Савдо залининг майдони 150 кв метрдан ортиқ бўлган турғун савдо шохобчаларида тўловни пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш учун тўловларни пластик карточкалар бўйича қабул қилиш терминалларининг мавжудлиги таъминланиши керак";

189-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) чек (квитанция, счёт) бермасдан сотиш";

ўнинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи хатбоши билан алмаштирилсин:

"қуйидагиларга:

тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартибига";

ўн биринчи - йигирманчи хатбоши тегишли равишда ўн иккинчи - йигирма биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) 2-иловада:

14-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Барча ресторанларда, шунингдек иш ҳақи пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўланадиган корхоналар ва муассасалар ҳузуридаги умумий овқатланиш объектларида тўловни пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш учун тўловларни пластик карточкалар бўйича қабул қилиш терминалларининг мавжудлиги таъминланиши керак";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

25-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) чек (квитанция, счёт) бермасдан сотиш";

еттинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбоши билан алмаштирилсин:

"қуйидагиларга:

тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартибига";

саккизинчи - ўн учинчи хатбоши тегишли равишда тўққизинчи - ўн тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 22-сон, 258-модда.






















































Время: 0.1907
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск