ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2009 й. 149-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.05.2009 й.

N 149



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ДАВЛАТ

ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ,

СУД ОРГАНЛАРИ ВА НОТАРИАЛ ИДОРАЛАР

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ

ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"

1996 ЙИЛ 12 АПРЕЛДАГИ 147-СОН ҚАРОРИГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этаётган мутахассисларнинг лавозим маошларини улар томонидан бажарилаётган функцияларга мувофиқлаштириш ҳамда ижро ишини юритиш такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига қуйидаги мазмундаги 24а-илова қўшилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 12 апрелдаги

147-сон қарорига

24а-ИЛОВА


Туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлимлари ходимларининг

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи


Разряд

Катта суд ижрочиси


9

Суд ижрочиси


8


2. Ушбу қарор 2009 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш.Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 22-сон, 260-модда.




















































Время: 0.2033
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск