ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Алоҳида операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби / Лизинг операциялари ҳисоби /

Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 01.06.2009 й. 1961-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 11.05.2009 й. 54-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 1 июнда 1961-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирининг

2009 йил 11 майдаги

54-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини

акс эттириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги ва "Лизинг тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартибини белгилайди.


1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектларга (бундан кейинги ўринларда корхона деб юритилади) (бюджет ташкилотлари, банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари) татбиқ этилади.


2. Мазкур Низом қуйидаги объектлар ва операцияларга нисбатан қўлланилмайди:

а) табиат ресурслари, шу жумладан нефть, табиий газ ва бошқа қайта тикланмайдиган ресурсларни қидириш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ижара келишувларига;

б) интеллектуал мулк объектлари бўйича лицензия келишувларига.


3. Мазкур Низом мақсадларида молиявий ижара ўз ичига лизингни ҳам қамраб олади.



2-§. ИЖАРАГА БЕРУВЧИДА (ЛИЗИНГГА

БЕРУВЧИДА) МОЛИЯВИЙ ИЖАРА

БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАРНИНГ ҲИСОБИ


4. Молиявий ижара объектларини кейинчалик молиявий ижарага бериш мақсадларида харид қилиш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) молиявий ижара объектлари уларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини қўшган ҳолда (агар улар қопланмаса) кирим қилинганда:

дебет капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800);

кредит 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" ёки 6120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар" ёки турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900) ёхуд бошқа тегишли счётлар;

б) молиявий ижара объектларини харид қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатларга:

дебет капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800);

кредит 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счёти, 6110 "Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар", 6120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар", турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900) ва бошқа тегишли счётлар;

в) молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага олувчи (лизингга олувчи) томонидан қопланадиган ва ижарага берувчи (лизингга берувчи) томонидан молиявий ижара объектини етказиб бериш ва уни белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ харажатлар амалга оширилганда:

дебет капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800);

кредит материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ва бошқа тегишли счётлар;

г) молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага олувчи (лизингга олувчи) томонидан қопланмайдиган ва ижарага берувчи (лизингга берувчи) томонидан молиявий ижара объектини етказиб бериш ва уни белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ харажатлар амалга оширилганда:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти;

кредит материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ва бошқа тегишли счётлар;

д) молиявий ижара объектини харид қилиш ва уни белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ хизматларни кўрсатган мол етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар олдидаги қарзларнинг тўланиши (қопланиши):

дебет 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар", 6120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар", турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900) ва бошқа тегишли счётлар;

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар.


5. Агар молиявий ижара шартномасининг шарти бўйича молиявий ижара объекти сотувчи томонидан ижарага берувчини (лизингга берувчини) четлаб бевосита ижарага олувчига (лизингга олувчига) етказиб берилса, ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) бухгалтерия ҳисобида молиявий ижара объектининг кирими ва чиқими тўғрисидаги ёзувлар молиявий ижара объектининг ҳаракатини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.


6. Агар молиявий ижара шартномасининг шарти бўйича ижарага берувчи (лизингга берувчи) томонидан молиявий ижара объекти сотиб олинган бўлса, лекин ижарага олувчи (лизингга олувчи) маълум сабабларга кўра уни қабул қилишдан бош тортса, мазкур молиявий ижара объекти ундан фойдалангунга ёки чиқиб кетгунга қадар капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётларда (0800) ҳисобга олинади.


7. Агар минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қиймати молиявий ижара объектининг жорий қийматидан паст бўлса, унда молиявий ижара ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) бухгалтерия ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) сифатида минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қиймати бўйича тан олиниши лозим.


8. Агар минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қиймати молиявий ижара объектининг жорий қийматидан юқори бўлса, унда молиявий ижара ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) бухгалтерия ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) сифатида молиявий ижара объектининг жорий қиймати бўйича тан олиниши лозим.


9. Молиявий ижара объектлари берилганда, ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) бухгалтерия ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) сифатида тан олинадиган қиймат билан молиявий ижара объектининг бошланғич (агар берилаётган объект олдин фойдаланилмаган бўлса) ёки қолдиқ (агар объект берилгунга қадар фойдаланишда бўлган бўлса) қиймати ўртасидаги фарқ 8510 "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счётида ҳисобга олинадиган молиявий ижара объектларининг қайта баҳолаш натижаларини, яъни, ушбу молиявий ижара объекти баҳосининг олдинги ўсиши суммасининг, ижара объекти баҳосининг олдинги пасайиши суммасидан ортган суммасини ҳисобга олган ҳолда тузатишлар қилингандан сўнг, кечиктирилган даромад (харажат) сифатида акс эттирилади ва ижара (лизинг) тўловининг ҳисобланишига қараб бир маромда (ойма-ой) асосий фаолиятнинг бошқа даромадларига (бошқа операцион харажатларига) олиб борилади.


10. Молиявий ижара объектларининг ижарага олувчига (лизингга олувчига) берилиши, агар берилаётган объект олдин фойдаланилмаган бўлса, бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) молиявий ижара объектлари молиявий ижарага берилганда, ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) бухгалтерия ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) сифатида тан олинадиган қийматига:

дебет 0920 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар" счёти;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти;

б) молиявий ижара объектларининг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилганда:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти;

кредит капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800);

в) молиявий ижара объектининг қайта баҳолаш натижалари (қолдиқ) суммасига:

дебет 8510 "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар";

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти;

г) молиявий ижара шартномаси бўйича молиявий ижара объектларини бериш натижасида кечиктирилган даромадлар пайдо бўлганда:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти;

кредит 7230 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счёти;

д) молиявий ижара шартномаси бўйича молиявий ижара объектларини бериш натижасида кечиктирилган харажатлар пайдо бўлганда:

дебет 0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счёти;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти.


11. Молиявий ижара объектларининг ижарага олувчига берилиши, агар берилаётган объект олдин фойдаланишда бўлган бўлса, яъни, асосий воситалар таркибида бўлган ҳолатда, бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) асосий воситалар молиявий ижарага берилганда, ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) сифатида тан олинадиган қийматига:

дебет 0920 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар" счёти;

кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

б) асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати ҳисобдан чиқарилганда:

дебет 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

кредит асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0100);

в) асосий воситаларнинг жамланган эскириши ҳисобдан чиқарилганда:

дебет асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200);

кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

г) ижарага берувчи томонидан молиявий ижара объектини етказиб бериш ва уни белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ харажатлар суммасига:

дебет 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

кредит материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ва бошқа тегишли счётлар;

д) асосий воситаларнинг ушбу объектини қайта баҳолаш натижалари (қолдиғи) суммасига:

дебет 8510 "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счёти;

кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

е) молиявий ижара шартномаси бўйича асосий воситаларни бериш натижасида кечиктирилган даромадлар пайдо бўлганда:

дебет 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

кредит 7230 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счёти;

ж) молиявий ижара шартномаси бўйича асосий воситаларни бериш натижасида кечиктирилган харажатлар пайдо бўлганда:

дебет 0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счёти;

кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;


12. Молиявий ижара объектларининг молиявий ижара шартномаси бўйича берилиши натижасида пайдо бўлган кечиктирилган даромадлар ва кечиктирилган харажатларнинг ҳисобдан чиқарилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ, молиявий ижара шартномаси бўйича молиявий ижара объектларининг берилиши натижасида пайдо бўлган узоқ муддатли кечиктирилган даромадларнинг жорий қисми ўтказилганда:

дебет 7230 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счёти;

кредит 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счёти;

б) молиявий ижара шартномаси бўйича молиявий ижара объектларининг берилиши натижасида пайдо бўлган кечиктирилган даромадларнинг жорий қисмининг ҳисобот даври давомида бир маромда молиявий натижаларга ўтказиб борилиши:

дебет 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счёти;

кредит 9390 "Бошқа операцион даромадлар" счёти;

в) ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ, молиявий ижара шартномаси бўйича молиявий ижара объектларининг берилиши натижасида вужудга келган узоқ муддатли кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми ўтказилганда:

дебет 3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар" счёти;

кредит 0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счёти;

г) молиявий ижара шартномаси бўйича молиявий ижара объектларининг берилиши натижасида пайдо бўлган кечиктирилган харажатларнинг жорий қисмининг ҳисобот даври давомида бир маромда молиявий натижаларга ўтказиб борилиши:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти;

кредит 3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар" счёти.


13. Мулкни молиявий ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланган корхоналар жорий ҳисобот даврига тегишли бўлган ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) ҳисобланган даромади суммасини (ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ) бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттиради:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар";

кредит 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счёти.


14. Мулкни молиявий ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланмаган корхоналар жорий ҳисобот даврига тегишли бўлган ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) ҳисобланган даромади суммасини (ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ) бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттиради:

дебет 4830 "Олинадиган фоизлар"счёти;

кредит 9550 "Молиявий ижарадан даромадлар"счёти.


15. Мулкни молиявий ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланган корхоналарда ижарага олувчидан (лизингга олувчидан) ижара (лизинг) тўловларининг келиб тушиши бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ молиявий ижара бўйича олинадиган узоқ муддатли тўловларнинг жорий қисми ўтказилганда:

дебет 4810 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар - жорий қисми" счёти;

кредит 0920 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар" счёти;

б) молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага олувчидан (лизингга олувчидан) пул маблағлари келиб тушганда:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

кредит 4810 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар - жорий қисми" счёти;

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

в) ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ тўлов муддати етиб келмаган ижара (лизинг) тўловлари бўйича ижарага олувчидан (лизингга олувчидан) бўнак келиб тушганда:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

кредит 6390 "Бошқа олинган бўнаклар" счёти;

г) ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ тўлов муддати етиб келганда ижарага олувчидан (лизингга олувчидан) олдин олинган бўнаклар қоплашга (ҳисоблашишга) олиб борилганда:

дебет 6390 "Бошқа олинган бўнаклар" счёти;

кредит 4810 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар - жорий қисми" счёти;

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар".


16. Мулкни молиявий ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланмаган корхоналарда ижарага олувчидан (лизингга олувчидан) ижара (лизинг) тўловларининг келиб тушиши бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ молиявий ижара бўйича олинадиган узоқ муддатли тўловларнинг жорий қисми ўтказилганда:

дебет 4810 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар - жорий қисми" счёти;

кредит 0920 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар" счёти;

б) молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага олувчидан (лизингга олувчидан) пул маблағлари келиб тушганда:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

кредит 4810 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар - жорий қисми" счёти;

кредит 4830 "Олинадиган фоизлар" счёти;

в) ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ тўлов муддати етиб келмаган ижара (лизинг) тўловлари бўйича ижарага олувчидан (лизингга олувчидан) бўнак келиб тушганда:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

кредит 6390 "Бошқа олинган бўнаклар" счёти;

г) ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ тўлов муддати етиб келганда, ижарага олувчидан (лизингга олувчидан) олдин олинган бўнаклар қоплашга (ҳисоблашга) олиб борилганда:

дебет 6390 "Бошқа олинган бўнаклар" счёти;

кредит 4810 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар - жорий қисми" счёти;

кредит 4830 "Олинадиган фоизлар" счёти.


17. Молиявий ижара шартномаси муддати тугагандан кейин ижарага олувчи (лизингга олувчи) томонидан молиявий ижара объектининг қайтарилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) молиявий ижара шартномасига мувофиқ молиявий ижара объектининг қопланмаган қиймати суммасига:

дебет капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800);

кредит 4810 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар - жорий қисми" счёти;

б) ижарага олувчи (лизингга олувчи) томонидан амалга оширилган молиявий ижара объектини яхшилаш харажатларининг ижарага берувчи (лизингга берувчи) томонидан қоплаш учун тан олиниши:

дебет капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800);

кредит турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900);

в) молиявий ижара шартномасига мувофиқ ижарага берувчи (лизингга берувчи) томонидан амалга оширилган молиявий ижара объектини қайтариш бўйича харажатлар (бузиш, ташиш ва бошқалар) суммасига:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти;

кредит меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ва бошқа тегишли счётлар;

г) ижарага олувчи (лизингга олувчи) томонидан амалга оширилган молиявий ижара объектини яхшилаш бўйича харажатларини қоплаш учун пул маблағлари ўтказилганда:

дебет турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900);

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар.


18. Ижарага олувчи (лизингга олувчи) томонидан молиявий ижара объектини муддатидан олдин қайтариши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) молиявий ижара тўхтатилган санадаги молиявий ижара шартномасига мувофиқ молиявий ижара объектининг қопланмаган қиймати суммасига:

дебет капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800);

кредит 4810 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар - жорий қисми" счёти;

кредит 0920 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар" счёти - узоқ муддатли қисми;

б) ижарага олувчи (лизингга олувчи) томонидан амалга оширилган молиявий ижара объектини яхшилаш харажатларининг ижарага берувчи (лизингга берувчи) томонидан қоплаш учун тан олиниши:

дебет капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800);

кредит турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900);

в) молиявий ижара шартномаси бўйича молиявий ижара объектларининг берилиши натижасида вужудга келган кечиктирилган даромадларнинг қолган суммаларини молиявий натижаларга ўтказиш:

дебет 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счёти - жорий қисми;

дебет 7230 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счёти - узоқ муддатли қисми;

кредит 9390 "Бошқа операцион даромадлар" счёти;

г) молиявий ижара шартномаси бўйича молиявий ижара объектларининг берилиши натижасида вужудга келган кечиктирилган харажатларнинг қолган суммаларини молиявий натижаларга ўтказиш:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти;

кредит 3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар" счёти - жорий қисми;

кредит 0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счёти - узоқ муддатли қисми;

д) молиявий ижара шартномасига мувофиқ ижарага берувчи (лизингга берувчи) томонидан амалга оширилган молиявий ижара объектини қайтариш бўйича харажатлар (бузиш, ташиш ва бошқалар) суммасига:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти;

кредит меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ва бошқа тегишли счётлар;

е) ижарага олувчи (лизингга олувчи) томонидан амалга оширилган молиявий ижара объектини яхшилаш бўйича харажатларини қоплаш учун пул маблағлари ўтказилганда:

дебет турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900);

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар.



3-§. ИЖАРАГА ОЛУВЧИДА (ЛИЗИНГГА

ОЛУВЧИДА) МОЛИЯВИЙ ИЖАРА

БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАРНИНГ ҲИСОБИ


19. Агар минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қиймати молиявий ижара объектининг жорий қийматидан паст бўлса, унда молиявий ижара ижарага олувчининг (лизингга олувчининг) бухгалтерия ҳисобида актив ва мажбурият сифатида минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қиймати бўйича тан олиниши лозим.


20. Агар минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қиймати молиявий ижара объектининг жорий қийматидан юқори бўлса, унда молиявий ижара ижарага олувчининг (лизингга олувчининг) бухгалтерия ҳисобида актив ва мажбурият сифатида молиявий ижара объектининг жорий қиймати бўйича тан олиниши лозим.


21. Молиявий ижара шартномаси бўйича олиб келинган молиявий ижара объектлари бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) молиявий ижара объектларини ижарага олувчининг (лизингга олувчининг) бухгалтерия ҳисобида актив ва мажбурият сифатида тан олинадиган қиймати бўйича кирим қилиш:

дебет капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800);

кредит 7910 "Тўланадиган молиявий ижара" счёти;

б) молиявий ижара объектларини белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ бўлган харажатлар суммасига:

дебет капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800);

кредит материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ва бошқа тегишли счётлар;

в) молиявий ижара объектларини бошланғич қиймат бўйича фойдаланишга топшириш (уларнинг асосий воситалар таркибига ўтказилиши):

дебет 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счёти;

кредит капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800).


22. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалардан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларга эскириш ҳисобланганда:

дебет харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (2000, 2100, 2300, 2500, 2600, 2700, 9400 ва бошқа счётлар - молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг белгиланган мақсадига қараб);

кредит 0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" счёти;

б) Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ишчи ҳолатда сақлаб туриш (жорий, ўртача ёки капитал таъмирлаш ва бошқалар) билан боғлиқ харажатлар суммасига:

дебет харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (2000, 2100, 2300, 2500, 2600, 2700, 9400 ва бошқа счётлар - молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг белгиланган мақсадига қараб);

кредит материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ва бошқа тегишли счётлар.


23. Молиявий ижара бўйича фоизларни ҳисоблаш ва ижарага берувчига (лизингга берувчига) ижара (лизинг) тўловларини тўлаш бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ молиявий ижара бўйича узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми ўтказилганда:

дебет 7910 "Тўланадиган молиявий ижара" счёти;

кредит 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми" счёти;

б) ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ молиявий ижара бўйича ҳисобланган фоизлар суммасига:

дебет 9610 "Фоиз кўринишидаги харажатлар" счёти;

кредит 6920 "Ҳисобланган фоизлар" счёти;

в) ижарага берувчига (лизингга берувчига) ижара (лизинг) тўловларининг жорий қисми тўланганда:

дебет 6920 "Ҳисобланган фоизлар" счёти;

дебет 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми" счёти;

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

г) ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ тўлов муддати етиб келмаган ижара (лизинг) тўловлари бўйича ижарага берувчига (лизингга берувчига) бўнак тўланганда:

дебет 4330 "Бошқа берилган бўнаклар" счёти;

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

д) ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ тўлов муддати етиб келганда, ижарага берувчига (лизингга берувчига) олдин тўланган бўнаклар қоплашга (ҳисоблашга) олиб борилганда:

дебет 6920 "Ҳисобланган фоизлар" счёти;

дебет 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми" счёти;

кредит 4330 "Бошқа берилган бўнаклар" счёти.


24. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш (ободонлаштириш, қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, реконструкция, модернизация қилиш, техник жиҳатдан қайта қуроллантириш ва бошқалар) харажатлари суммаси молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар қийматини кўпайтирувчи капитал қўйилмалар сифатида бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) капитал қўйилмалар амалга оширилганда:

дебет 0860 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар" счёти;

кредит материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ва бошқа тегишли счётлар;

б) капитал қўйилмалар асосий воситалар таркибига ўтказилганда:

дебет 0112 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш" счёти;

кредит 0860 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар" счёти;

в) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш бўйича эскириш ҳисобланганда:

дебет харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (2000, 2100, 2300, 2500, 2600, 2700, 9400 ва бошқа счётлар - молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг белгиланган мақсадига қараб);

кредит 0212 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши" счёти.


25. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг ободонлаштирилишини қайта баҳолаш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг баҳолари ўсиши суммасига:

дебет 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счёти - молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар объектлари бошланғич (қайта тиклаш) қийматининг ўсиши суммасига;

дебет 0112 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш" счёти - молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматининг ўсиши суммасига;

кредит 0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" счёти - молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг жамланган эскириши баҳосининг ўсиши суммасига;

кредит 0212 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши" счёти - молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг жамланган эскириши баҳосининг ўсиши суммасига;

кредит 8510 "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счёти - молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати баҳосининг ўсиши ва жамланган эскиришлар баҳосининг ўсиши суммалари ўртасидаги фарқ суммасига;

б) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг баҳолари пасайиши суммасига:

дебет 0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" счёти - молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг жамланган эскириши баҳосининг пасайиши суммасига;

дебет 0212 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши" счёти - молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг жамланган эскириши баҳосининг пасайиши суммасига;

дебет 8510 "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счёти - илгари қайта баҳолаш натижасида молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар объектларининг ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг баҳолари ўсиши суммасига ёки ушбу объектларнинг илгариги баҳолари ўсиши суммасининг илгариги баҳолари пасайиши суммасидан ошган қисми доирасидаги суммага;

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти - молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар объектларининг ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг баҳолари пасайиши суммасининг ушбу объектларни илгари қайта баҳолаш натижасида баҳолари ўсиши суммасидан ошган қисмига ёки ушбу объектларнинг илгариги баҳолари ўсиши суммасининг илгариги баҳолари пасайиши суммасидан ошган суммасига (яъни, ушбу объектлар бўйича баҳосининг пасайиши суммасининг 8510 "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счётида ҳисобга олинган қолдиқ суммасидан ортган қисмига);

кредит 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счёти - молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар объектлари бошланғич (қайта тиклаш) қийматининг пасайиши суммасига;

кредит 0112 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш" счёти - молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматининг пасайиши суммасига.


26. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг ижарага олувчининг (лизингга олувчининг) мулкига ўтиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг ўз асосий воситалари таркибига ўтказилиши, агарда ушбу объектлар бўйича амалга оширилган ободонлаштириш ишлари қиймати мавжуд бўлса, уларни ҳам қўшган ҳолда:

дебет асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0100 - асосий воситаларнинг турлари бўйича);

кредит 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счёти - молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматига;

кредит 0112 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш" счёти - молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматига;

б) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг ободонлаштиришини ўз асосий воситалар таркибига ўтказилганда, улар бўйича жамғарилган эскириш суммаларини ўтказиш (кўчириш):

дебет 0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" счёти - молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг жамланган эскириши суммасига;

дебет 0212 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши" счёти - молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг жамланган эскириши суммасига;

кредит асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200 - асосий воситаларнинг турлари бўйича);

в) молиявий ижара шартномаси бўйича асосий қарзнинг қопланмаган қолдиғини тўлаш суммасига:

дебет 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми" счёти - жорий қисми;

дебет 7910 "Тўланадиган молиявий ижара" счёти - узоқ муддатли қисми;

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар.


27. Ижарага берувчига (лизингга берувчига) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш объектлари қайтарилганда, бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилади:

а) бошланғич (қайта тиклаш) қийматига:

дебет 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

кредит 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счёти - молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматига;

кредит 0112 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш" счёти - молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматига;

б) жамланган эскириш суммасига:

дебет 0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" счёти - молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг жамланган эскириш суммасига;

дебет 0212 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши" счёти - молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг жамланган эскириш суммасига;

кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

в) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш қийматининг ижарага берувчи (лизингга берувчи) томонидан қопланадиган суммасига:

дебет 4890 "Бошқа дебиторлар қарзлари" счёти;

кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

г) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган мазкур асосий воситалар объектларини ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш объектларини қайта баҳолаш натижаси (қолдиқ) суммасига:

дебет 8510 "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счёти;

кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

д) ижара (лизинг) тўловлари жадвали (тартиби) бўйича асосий қарзнинг қопланмаган қолдиғи суммасига:

дебет 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми" счёти;

дебет 7910 "Тўланадиган молиявий ижара" счёти - узоқ муддатли қисми (молиявий ижара шартномаси муддати тугагунга қадар қайтарилиш амалга оширилган ҳолларда қўлланилади);

кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

е) молиявий ижара шартномасига мувофиқ ижарага олувчи (лизингга олувчи) томонидан амалга оширилган молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни қайтариш бўйича харажатлар (бузиш, ташиш ва бошқалар) суммасига:

дебет 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

кредит материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ва бошқа тегишли счётлар;

ж) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни қайтариш натижасида олинган фойда суммасига:

дебет 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

кредит 9310 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда" счёти;

з) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни қайтариш натижасида кўрилган зарар суммасига:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти;

кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

и) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш бўйича харажатларни қоплаш учун ижарага берувчидан (лизингга берувчидан) пул маблағлари келиб тушганда:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

кредит 4890 "Бошқа дебиторлар қарзлари" счёти.


28. Мулкни кейинчалик қайта молиявий ижарага олиш (лизингга олиш) шарти билан сотиш ҳолларида, ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) мулкини сотиш операциялари олди-сотди сифатида қаралади ва сотувчининг бухгалтерия ҳисобида Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) "Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома"га (рўйхат рақами 1181, 2002 йил 23 октябрь) мувофиқ амалга оширилади.

Кейинчалик молиявий ижара ҳисоби ижарага олувчи (лизингга олувчи) ва ижарага берувчи (лизингга берувчи) томонидан мазкур Низомда ўрнатилган тартибда юритилади.


4-§. ОПЕРАТИВ ИЖАРА ҲИСОБИ


29. Оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар ижарачида балансдан ташқари счёт ҳисобланган 001 "Оператив ижарага олинган асосий воситалар" счётининг дебетида акс эттирилади. Бунда, оператив ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар ижарага берувчида худди олдинги каби асосий воситалар таркибида ҳисобга олинади.


30. Оператив ижара билан боғлиқ операциялар ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) оператив ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситаларга эскириш ҳисобланганда:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти;

кредит асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200);

б) мулкни оператив ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланган корхоналарда жорий даврга тегишли бўлган ва ижарага олувчидан келиб тушадиган ижара тўловлари (ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ) ҳисобланганда:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар";

кредит 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счёти;

в) мулкни оператив ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланмаган корхоналарда жорий даврга тегишли бўлган ва ижарага олувчидан келиб тушадиган ижара тўловлари (ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ) ҳисобланганда:

дебет 4820 "Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар" счёти;

кредит 9350 "Оператив ижарадан даромадлар" счёти;

г) мулкни оператив ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланган корхоналарда ижара тўловларининг келиб тушиши:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар";

д) мулкни оператив ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланмаган корхоналарда ижара тўловларининг келиб тушиши:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

кредит 4820 "Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар" счёти;

е) ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ тўлов муддати етиб келмаган ижара тўловлари бўйича бўнак келиб тушганда:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

кредит 6390 "Бошқа олинган бўнаклар"счёти;

ж) мулкни оператив ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланган корхоналарда ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ тўлов муддати етиб келганда, ижарачидан олдин олинган бўнаклар қоплашга (ҳисоблашга) олиб борилганда:

дебет 6390 "Бошқа олинган бўнаклар" счёти;

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар";

з) мулкни оператив ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланмаган корхоналарда ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ тўлов муддати етиб келганда, ижарачидан олдиндан олинган бўнаклар қоплашга (ҳисоблашга) олиб борилганда:

дебет 6390 "Бошқа олинган бўнаклар" счёти,

кредит 4820 "Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар" счёти;

и) ижарачи томонидан амалга оширилган оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш бўйича харажатларнинг ижарага берувчи томонидан қоплаш учун тан олинганда:

дебет асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0100);

кредит турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900);

к) ижарачи томонидан амалга оширилган оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш бўйича харажатларни қоплаш учун ижарачига пул маблағлари ўтказилганда:

дебет турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900);

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар.


31. Оператив ижара билан боғлиқ операциялар ижарачининг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) ижарага берувчига тўланиши лозим бўлган ва ҳисобот даврига тегишли (ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ) ижара тўловлари ҳисобланганда:

дебет харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (2000, 2100, 2300, 2500, 2600, 2700, 9400 ва бошқа счётлар - оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг белгиланган мақсадига қараб);

кредит 6910 "Тўланадиган оператив ижара" счёти;

б) ижарага берувчига ижара тўловлари тўланганда:

дебет 6910 "Тўланадиган оператив ижара" счёти;

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

в) ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ тўлов муддати етиб келмаган ижара тўловлари бўйича ижарага берувчига бўнак тўланганда:

дебет 4330 "Бошқа берилган бўнаклар" счёти;

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

г) ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ тўлов муддати етиб келганда, ижарага берувчига олдин тўланган бўнакларни қоплашга (ҳисоблашга) олиб борилганда:

дебет 6910 "Тўланадиган оператив ижара" счёти;

кредит 4330 "Бошқа берилган бўнаклар" счёти;

д) оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш бўйича капитал қўйилмалар амалга оширилганда:

дебет капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800);

кредит материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ва бошқа тегишли счётлар;

е) оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар қайтарилганда, капитал қўйилмалар суммасини ҳисобдан чиқариш:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти;

кредит капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800);

ж) оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш бўйича капитал қўйилмалар қийматининг ижарага берувчи томонидан қопланадиган суммасига:

дебет 4890 "Бошқа дебиторлар қарзлари" счёти;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти;

з) оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш бўйича капитал қўйилмаларнинг берилиши натижасида олинган фойда суммасига:

дебет 9220 " Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти;

кредит 9320 "Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда" счёти;

и) оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш бўйича капитал қўйилмаларнинг берилиши натижасида кўрилган зарар суммасига:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти;

к) оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш бўйича капитал қўйилмалар қийматини қоплаш учун ижарага берувчидан пул маблағлари тушганда:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

кредит 4890 "Бошқа дебиторлар қарзлари счёти.

Оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар қайтариб берилганда, балансдан ташқари счёт ҳисобланган 001 "Оператив ижарага олинган асосий воситалар" счёти кредитланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 23-сон, 265-модда.


















































Время: 0.1522
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск