ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Талабалар ва таълим олувчилар /

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисида Низом (АВ томонидан 05.06.2009 й. 1963-сон билан рўйхатга олинган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 22.05.2009 й. 160-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 5 июнда 1963-сон

билан рўйхатга олинган

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирининг

2009 йил 22 майдаги

160-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси олий таълим

муассасалари битирувчиларининг якуний

давлат аттестацияси тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ўқув жараёни жадвалига мувофиқ ўтказилади.


2. Якуний давлат аттестацияси олий таълим муассасасидаги ҳар бир таълим йўналиши (мутахассислиги) бўйича ташкил этиладиган якуний давлат аттестация комиссиялари томонидан амалга оширилади.


3. Якуний давлат аттестацияси комиссияларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

битирувчининг билим, малака ва кўникма даражасининг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ келишини комплекс баҳолаш;

якуний давлат аттестацияси натижалари бўйича битирувчиларга бакалавр (магистр) академик даражасини бериш масаласини ҳал қилиш;

комиссия фаолияти натижаларини таҳлил қилиш ва улар асосида олий маълумотли кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


4. Якуний давлат аттестацияси комиссиялари ўз фаолиятларини мазкур Низом ҳамда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирувчиларнинг тайёргарлик даражаси ва таълим мазмунига қўйилган Давлат таълим стандартлари талабларини бажаришга йўналтирилган бошқа ҳужжатларга таянган ҳолда олиб борадилар.



II. ЯКУНИЙ ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯСИ СИНОВЛАРИ


5. Якуний давлат аттестацияси таълим йўналиши (мутахассислиги) ўқув режаларига мувофиқ қуйидаги турлардаги аттестация синовларидан иборат:

хорижий тил бўйича якуний давлат аттестация синови (олий таълим муассасаси Кенгаши қарорига асосан ўтказилиши мумкин);

таълим йўналиши бўйича фанлараро (мажбурий фанлар) якуний давлат аттестация синови;

диплом лойиҳаси ҳимояси;

битирув малакавий иш (магистрлик диссертацияси) ҳимояси.

6. Хорижий тил бўйича якуний давлат аттестацияси синови мазкур фаннинг давлат таълим стандартида белгиланган зарурий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ўқув дастурида назарда тутилган материалларни талаба томонидан ўзлаштирилганлик даражасини аниқлашга йўналтирилган бўлиши керак.

7. Таълим йўналиши (мутахассислиги) бўйича фанлараро якуний давлат аттестация синови фанлар мазмунига қўйиладиган талаблар билан бир қаторда, талаба тайёргарлигининг мазкур таълим йўналиши (мутахассислик) бўйича малака талабларида битирувчига нисбатан назарда тутилган умумий талабларга ҳам жавоб бера олиш даражасини аниқлашга йўналтирилган бўлиши керак.

8. Якуний давлат аттестациясини мажбурий фанлардан (фанлараро) якуний давлат аттестация синови ёки диплом лойиҳаси ҳимояси ёхуд битирув малакавий иши (магистрлик диссертацияси) ҳимояси шаклида ўтказилиши битирувчиларнинг иқтидори, хоҳиши ва таълим хусусиятидан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасаси Кенгаши қарори билан белгиланади.

Якуний давлат аттестациясига олий таълим муассасаси Кенгаши қарорига асосан хорижий тил бўйича якуний давлат аттестация синови қўшимча сифатида киритилиши мумкин.

Олий таълим муассасаси Кенгашининг қарори билан битирувчи учун белгиланган якуний давлат аттестациясининг шакли бир ўқув йили давомида ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.

Якуний давлат аттестацияси синовлари ўқув жараёни жадвалида кўрсатилган муддатларда факультет декани ёки ўқув-услубий бўлим (бошқарма) томонидан тайёрланган, олий таълим муассасаси ўқув ишлари бўйича проректори томонидан тасдиқланган Якуний давлат аттестацияси синовлари жадвали асосида ўтказилади.

9. Олий таълим муассасалари томонидан тажрибали профессор-ўқитувчиларни жалб этган ҳолда якуний давлат аттестацияси синовларининг дастурлари ва баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади ҳамда олий таълим муассасаси Кенгаши томонидан тасдиқланади ва якуний давлат аттестацияси бошланишидан камида уч ой олдин талабалар эътиборига етказилади.


III. ЯКУНИЙ ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯ

КОМИССИЯЛАРИ ТАРКИБИ


10. Якуний давлат аттестацияси комиссиялари раислигига номзодлар кафедра мудири томонидан тасдиқлаш учун олий таълим муассасаси ректорига (филиал директорига) тақдим этилади.

11. Якуний давлат аттестацияси комиссияси раислари олий таълим муассасасининг идоравий мансублигидан қатъи назар, ушбу таълим муассасасида фаолият юритмаётган олимлар, ишлаб чиқаришнинг тажрибали мутахассисларидан тегишли олий таълим муассасаси ректорининг (филиал директорининг) буйруғи билан бир йил (календарь йил) муддатга тасдиқланади.

Бир киши кетма-кет бир олий таълим муассасасида тегишли йўналиш (мутахассислик) бўйича икки мартадан ортиқ якуний давлат аттестацияси комиссиясининг раиси бўлиши мумкин эмас.

12. Якуний давлат аттестацияси комиссияси раислари раҳбарлигида олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) билан биргаликда хорижий тил бўйича якуний давлат аттестация синови (олий таълим муассасаси Кенгаши қарорига асосан) ва (ёки) таълим йўналиши (мутахассислик) бўйича фанлараро якуний давлат аттестация синови ва диплом лойиҳаси ёки битирув малакавий иши (магистрлик диссертацияси) ҳимояси ёки мажбурий фанлардан якуний давлат аттестация синовини ўтказиш бўйича якуний давлат аттестацияси комиссиялари таркиби шакллантирилади.

13. Якуний давлат аттестацияси комиссиялари таркиби мутахассис тайёрловчи олий таълим муассасасининг илмий-педагогик кадрлари (аттестация комиссияси умумий таркибининг 50 фоизигача), шунингдек мазкур соҳа кадрларининг истеъмолчилари бўлган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг юқори малакали мутахассислари, турдош олий таълим муассасаларининг етакчи профессор-ўқитувчи ва илмий ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимидаги тегишли соҳа олимларидан иборат бўлади.


14. Якуний давлат аттестация комиссиялари таркиби камида 5 нафар профессор-ўқитувчи ва мутахассислардан шакллантирилади. Якуний давлат аттестациясида васийлик кенгаши ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, битирувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг қонуний вакиллари ҳамда кадрлар буюртмачилари жамоатчилик асосида кузатувчи сифатида қатнашиши мумкин.

Якуний давлат аттестация синовлари жараёни онлайн режимда овозли видеотрансляция қилинади ҳамда ушбу видео тасвирлар 1 йил давомида мутахассислик кафедрасида сақланади.

15. Якуний давлат аттестация синовлари бўйича якуний давлат аттестацияси комиссияларининг таркиби олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан битирув семестри бошланишидан бир ой олдин тасдиқланади.

Зарурият бўлганда аттестация синовларининг бири бўйича битта раис раҳбарлигида бир нечта якуний давлат аттестация комиссиялари тузилиши мумкин.

Якуний давлат аттестацияси жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси вакиллари иштирок этишлари мумкин.

Олий таълим муассасаларининг давлат аттестациясидан ўтмаган йўналиш ва мутахассислик битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ушбу олий таълим муассасасининг юқори турувчи вазирлик (идора) томонидан ташкил этиладиган давлат аттестация комиссияси томонидан ўтказилади.


IV. ЯКУНИЙ ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯСИНИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


16. Якуний давлат аттестацияси синовлари бошланишидан олдин якуний давлат аттестация комиссияси раислари билан олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) шахсан якуний давлат аттестацияси комиссияларининг тайёргарлик даражаси, комиссия раислари ва аъзоларининг вазифалари, битирувчиларга қўйилаётган талаблар, тартиб-интизом тўғрисида йиғилиш ўтказади.

17. Якуний давлат аттестацияси синовлари ёзма, тест ёки оғзаки усулда ташкил этилади ва ушбу тартиб олий таълим муассасаси Кенгаши қарори асосида таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланади ҳамда якуний давлат аттестацияси бошланишидан уч ой олдин талабалар эътиборига етказилади. Талабалар синов ўтказиладиган фанлар дастурлари билан таъминланадилар, уларга тайёргарлик кўриш ва маслаҳатлар бериш учун зарур шароитлар яратилади.

18. Якуний давлат аттестациясига тегишли ўқув режа ва фан дастурларини тўлиқ тугатган ва ўқув режасида назарда тутилган барча синовлардан муваффақиятли ўтган талабалар қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчилари тегишли таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин якуний давлат аттестациясидан ўтишлари мажбурийдир.


19. Якуний давлат аттестацияси синовлари ва диплом лойиҳаси ёки битирув малакавий иш (магистрлик диссертацияси) ҳимояси ёхуд мажбурий фанлардан якуний давлат аттестация синови якуний давлат аттестация комиссияларининг очиқ мажлисларида, аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этган ҳолда, раис иштирок этмаган тақдирда раис ўринбосари раислигида ўтказилади.

Диплом лойиҳаси ёки битирув малакавий иш (магистрлик диссертацияси) ҳимояси ёхуд мажбурий фанлардан якуний давлат аттестация синови ишлаб чиқариш базасида ташкил этилган кафедра филиалларида соҳанинг етакчи мутахассисларини жалб этган ҳолда ўтказилиши мумкин.

Якуний давлат аттестациясига киритилган барча турдаги аттестация синовлари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ аниқланади ҳамда якуний давлат аттестацияси комиссиясининг мажлис баёни расмийлаштирилгандан сўнг шу куннинг ўзида эълон қилинади.

Якуний давлат аттестациясига киритилган барча турдаги аттестация синовларида муаллифликни ўзлаштиришга (плагиатга) йўл қўйилмайди. Бундай ҳолат аниқланганда давлат аттестация комиссияси томонидан битирувчига тегишли аттестация синовидан қониқарсиз баҳо қўйилади ёки қўйилган ижобий баҳо бекор қилинади.

20. Якуний давлат аттестация комиссияси битирувчиларнинг якуний давлат аттестацияси синовлари натижалари асосида уларга таълим йўналиши (мутахассислиги) бўйича бакалавр (магистр) даражаси бериш ҳақида қарор қабул қилади.

Якуний давлат аттестация комиссияларининг қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан, мажлисда иштирок этувчиларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган ҳолда, раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


21. Олий таълим муассасаси битирувчиси якуний давлат аттестацияси таркибига киритилган якуний давлат аттестация синовидан муваффақиятли ўтгандан сўнг унга мувофиқ даражадаги олий маълумот тўғрисидаги диплом ва унинг иловаси берилади.

22. Фанлар дастурларини ўзлаштиришда катта ютуқларга эришган ва ўқув режасидаги барча фанларнинг камида 3/4 қисми бўйича 86 балл ва ундан юқори (5 баҳолик тизимда 5 баҳо (аъло) ўзлаштириш кўрсаткичларига эришган, (бошқа фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи 71 баллдан (5 баҳолик тизимда ўзлаштириш кўрсаткичи 4 баҳодан (яхши) кам бўлмаган), шунингдек, якуний давлат аттестацияси синовлари бўйича камида 86 балл (5 баҳолик тизимда 5 баҳо (аъло) ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлган бакалавриат битирувчисига "имтиёзли" диплом берилади.

23. Якуний давлат аттестацияси синовидан ўта олмаган шахс ўқиш муддати тугагандан сўнг, аризасига мувофиқ якуний давлат аттестацияси синовини кейинги 3 йил давомида қайта топшириш ҳуқуқига эга.

Якуний давлат аттестацияси синовидан ўта олмаган шахс кейинги ўқув йили бошланганидан кейин якуний давлат аттестация синовини қайта топширишга рухсат беришни сўраб олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) номига ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Бунда, шахсга якуний давлат аттестация синовини кейинги ҳар бир ўқув йилида (3 йил давомида) 2 мартадан ортиқ қайта топширишга йўл қўйилмайди.

Якуний давлат аттестация синовини қайта топширишга рухсат бериш олий таълим муассасаси ректорининг (филиал директорининг) буйруғи билан расмийлаштирилади.

24. Якуний давлат аттестацияси синовидан кейинги 3 йил давомида қайта ўта олмаган талабага академик маълумотнома берилади ва у ўрнатилган тартибда, тўлов-контракт асосида тегишли битирув курсига ўқиш учун қайта тикланиши мумкин.

26. Узрли сабаб билан якуний давлат аттестацияси синовларига келмаган талабалар ректорнинг буйруғи билан якуний давлат аттестация комиссиясининг иши якунланишига қадар бошқа муддатларда ўтказиладиган якуний давлат аттестацияси синовларига киритилиши мумкин.


27. Якуний давлат аттестацияси синовларида олган баҳосига эътироз билдирган битирувчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун олий таълим муассасаси ректорининг (филиал директорининг) буйруғи билан апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция комиссияси олий таълим муассасасининг илмий-педагогик кадрлари (апелляция комиссияси умумий таркибининг 40 фоизигача), шунингдек тегишли соҳанинг малакали мутахассислари, турдош олий таълим муассасаларининг тажрибали профессор-ўқитувчи ва илмий ходимлари орасидан камида 5 кишидан иборат таркибда шакллантирилади.

Апелляция комиссияси таркибига жорий йилда якуний давлат аттестацияси комиссияси ишида иштирок этган шахсларнинг киритилиши тақиқланади.

28. Якуний давлат аттестацияси жараёнида қўйилган баҳодан норози бўлган битирувчилар якуний давлат аттестацияси баҳолари эълон қилинган кундан эътиборан уч кун муддат ичида апелляция комиссиясига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.


29. Апелляция комиссияси ўз хулосасини битирувчига бир кун муддат ичида маълум қилиши лозим.


30. Якуний давлат аттестацияси комиссиясининг иши бўйича йиллик ҳисобот олий таълим муассасаси Илмий кенгашида кўриб чиқилади. Мазкур Илмий кенгашга якуний давлат аттестацияси комиссиялари раислари таклиф қилинади.


V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


32. Мазкур Низомда белгиланган қоидалар бўйича низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.


33. Ушбу Низом Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК, Давлат солиқ қўмитаси, Бадиий академия, Навоий кон-металлургия комбинати, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 23-сон, 267-модда.





















































Время: 0.2083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск