Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа масалалар /

Нақд пул тушимини яширишга йўл қўйган корхоналар ва ташкилотларга нисбатан жазо жарималарини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 28.09.2001 й. 1070-сон билан рўйхатга олинган 14.09.2001 й. ДСҚ 2001-67-сон, МБ 202-В-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 28 сентябрда 1070-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси ва

Марказий банкининг

2001 йил 14 сентябрдаги

2001-67, 202-В-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Нақд пул тушумини яширишга йўл қўйган

корхоналар ва ташкилотларга нисбатан жазо

жарималарини қўллаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 июндаги "Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг жавобгарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 264-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва нақд пул тушумини яширишга йўл қўйган корхоналар ва ташкилотларга нисбатан жазо жарималарини қўллаш тартибини белгилайди.



1-§ . НАҚД ПУЛ ТУШУМИНИ ЯШИРИШГА ЙЎЛ ҚЎЙГАН

КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРГА НИСБАТАН

ЖАЗО ЖАРИМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


1. Аҳоли билан нақд пул ҳисоб-китобларини амалга оширувчи корхона ва ташкилотларда нақд пул тушумини яшириш ҳолати аниқланганда, солиқ органининг қарорига кўра, яширилган нақд пул тушуми миқдорида белгиланган тартибда жарима солинади.


2. Нақд пул тушумини яшириш деб қуйидагилар тан олинади:

а) олинган нақд пул маблағларини белгиланган муддатларда хизмат кўрсатувчи банкка ўтказмаслик.

Молиявий чора қўлланганда банкка ўтказилиши лозим бўлган олинган нақд пул маблағлари суммасидан, хизмат кўрсатувчи банк томонидан белгиланган касса лимити чегирилган ҳолда, келиб чиқиб жарима белгиланади;

б) тегишли равишда бухгалтерияга оид ва бошқа ҳужжатлар билан расмийлаштирилмаган товарлар ва маҳсулотнинг сотиш жойларида мавжудлиги.


3. Хизмат кўрсатувчи банк томонидан белгиланган касса лимити доирасида корхона кассасида пул маблағларининг мавжудлиги нақд пул тушумини яширганлик деб ҳисобланмайди.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 135 моддаси 3 банди, мазкур Низомнинг 2 бандида кўзда тутилган харакатларга қўлланилмайди.


4. Корхона ва ташкилотлар томонидан нақд пул тушумининг яширилганлик ҳолатлари солиқ ва бошқа назорат органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда (режали, режадан ташқари ва қисқа муддатли текширувлар ўтказиш йўли билан аниқланади, уларнинг натижалари тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.

Бунда бошқа назорат органлари текширув далолатномаларини корхона ва ташкилот рўйхатга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига тегишли қарор қабул қилиш учун юборадилар.


5. Белгиланган савдо қоидаларини бузганлик, назорат-касса машиналаридан фойдаланмаганлик ва банклар кассаларига нақд пул маблағларини ўз вақтида ўтказмаганлик ҳоллари аниқланганда солиқ органлари 5 кун ичида чакана савдо қилиш ва пуллик хизматлар кўрсатишга берилган рухсатномаларнинг амал қилишини бир ойгача тўхтатиб туриш учун шаҳар ва туманлар ҳокимиятларига тақдимнома юборадилар.

Такрорий қонунбузарликлар аниқланганда солиқ органлари қонунбузарлик белгиланганидан сўнг 5 кунлик муддат ичида савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатномани бекор қилиш тўғрисидаги тақдимномани ҳокимиятларга юборадилар.


6. Аҳоли билан нақд пул ҳисоб-китобини амалга оширувчи корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари нақд пул тушуми яширилган ҳолларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.



2.-§ ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


7. Ушбу низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазири билан келишилган.



“Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат кумиталари ва идораларининг меъёрий хужжатлари”, 18-сон 2001 й.



















































Время: 0.2190
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск