Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.1998 й. 297-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг божхона коллежини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.07.1998 й.

N 297



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ БОЖХОНА

КОЛЛЕЖИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ ҳамда божхона органларини юқори малакали, чуқур билимларга эга бўлган кадрлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона коллежи ташкил этилсин.

Белгилансинки:

коллеж ҳарбийлаштирилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаси, таълим олувчилар эса - курсантлар ҳисобланади;

коллежда ўқиш давлат таълим грантлари асосида кундузги шаклда амалга оширилади:

коллежда ўқиш муддати 3 йил ва 1 йил божхона хизмати органларида амалий ишда синов. 11 йиллик умумий ўрта таълимга эга бўлган абитуриентлар учун (тўққиз йиллик умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари жорий этилгунгача) ўқиш муддати тегишлича - 2 ва 1 йил;

коллеж курсантлари норматив пул таъминоти, кийим-бош ва озиқ-овқат билан таъминланадилар;

Божхона коллежини тамомлаган курсантларга ўқиш вақти божхона органларида хизмат стажига қўшилади, Қуролли Кучлар сафларида хизмат қилмаганларга эса - ҳақиқий ҳарбий хизмат муддатига қўшилади.


2. Қуйидагилар Божхона коллежининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

республика божхона хизматининг малакали, ўз касб бурчига содиқ ўрта бўғин кадрларига бўлган эҳтиёжини қондириш;

курсантларнинг касб майлларини, малака ва кўникмаларини чуқур ривожлантириш, улар томонидан божхона иши мутахассисликлари чуқур ўзлаштирилиши;

давлат таълим стандартлари доирасида курсантларнинг интеллектуал ривожланишини, амалий фаолият кўникмалари ва ижодий қобилиятлари шаклланишини таъминловчи умумтаълим ва касб-ҳунар дастурларини амалга ошириш;

Ўзбекистон божхона хизматини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш ва тарбиялашда хорижий тажрибани ўрганиш ва ўзлаштириш, республика божхона хизмати ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш тизимини ривожлантириш;

таълим олувчиларни юксак ахлоқийлик ва Ўзбекистон мустақиллиги мафкураси ва демократияга, Қасамёдга содиқ ҳамда Ватан ва халққа садоқатли хизмат қилиш руҳида тарбиялаш;

божхона органлари учун кадрлар тайёрлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.


3. Божхона коллежининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Давлат божхона қўмитаси раисига ходимларнинг тасдиқланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида коллеж тузилмасига ўзгартириш киритишга рухсат этилсин.

Божхона коллежи профессор-ўқитувчилари ва бошлиқлар таркибига кирувчи ходимлари сони, уларни 2-иловага мувофиқ босқичма-босқич бутлаган ҳолда, 66 нафардан иборат этиб белгилансин (хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи ходимлардан ташқари).

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бир ой муддатда тузилмага мувофиқ штат жадвалини тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мудофаа вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда Коллеж тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

1998 йил 1 сентябрдан бошлаб коллежда машғулотлар бошланишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 1998 йил 1 сентябргача коллеж профессор-ўқитувчилари таркибини танлаб олиш ва тайёрлаш тизимини ишлаб чиқсин;

Давлат тест маркази билан биргаликда тест синовлари натижалари бўйича абитуриентларни белгиланган тартибда 1998/99 ўқув йилида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитиш учун белгиланган давлат грантлари доирасида холисона, сифатли танлаб олсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 1998 йил 1 сентябргача:

Божхона коллежи ўқув режалари ва дастурлари ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини таъминласин, уларни 1998/99 ўқув йилида тажриба тариқасида синовдан ўтказсин;

дарсликлар, ўқув қўлланмалари, дидактик материаллар ишлаб чиқиш бўйича танлов асосида муаллифлар жамоаларини ташкил этсин.


7. Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда тажриба синови натижалари бўйича 1999 йил 1 августгача:

божхона иши соҳасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсин, бунда:

битирувчиларга малака талабларини белгилашни;

тайёрлаш сифатига ҳамда таълим ва касб-ҳунар дастурлари мазмунига талабларни белгилашни;

ўқув фанларини, таълим дастурлари ва махсус дастурларни шакллантиришни;

кадрларни сифатли тайёрлаш учун зарур бўлган ўқув соатлари ҳажмларини белгилашни назарда тутсин;

ўқув режалари ва дастурларига зарур ўзгартиришлар киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1999 йилдан бошлаб божхона коллежи харажатларига белгиланган тартибда зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.

1998 йилда Божхона коллежини маблағ билан таъминлашни жорий йилга Давлат божхона қўмитасининг тасдиқланган харажатлари сметасини тежаш доирасида амалга оширсин.

Белгилансинки, Божхона коллежи бинолари ва иншоотлари қурилиши, уларни реконструкция қилиш ва тузатиш ҳамда унинг моддий-техника таъминоти Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда озиқ-овқат, ашёвий мулк, мебель ва казарма инвентари, озиқ-овқат хизмати мол-мулки ва Божхона коллежи автотранспорт воситалари билан таъминлаш нормаларини бир ой муддатда тасдиқласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси 1998/99 ўқув йили бошлангунга қадар коллеж бинолари ва иншоотлари тузатилишини, профессор-ўқитувчилар таркиби бутланишини, коллеж ходимлари ва курсантлари учун зарур моддий ва санитария-маиший шароитлар яратилишини таъминласин.


11. "Ўзбекенгилсаноат" "Ўзгўштсутсаноат" давлат уюшмалари, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси ва "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси Божхона коллежи курсантлари формали кийим-бош, озиқ-овқат билан таъминланишида кўмаклашсинлар.


12. Божхона коллежини жойлаштириш учун "Тошкент лак-бўёқ заводи" ижара корхонасининг Мирзо Улуғбек тумани, Раим Солиев кўчаси 7-уйда жойлашган ётоқхонаси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси балансига текин ўтказилсин.


13. Тошкент шаҳар ҳикимлиги "Тошкент лак-бўёқ заводи" ижара корхонаси раҳбарияти билан биргаликда Р.Солиев кўчаси 7-уйдаги ётоқхонадан кўчирилаётган яшовчиларни 10 кун мобайнида амалдаги нормаларга мувофиқ уй-жой билан таъминлаш масалаларини ҳал қилсинлар.


14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқиб киритиладиган ўзгартиришлар тўғрисида таклифлар тайёрласинлар.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов
























Время: 0.1427
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск