Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикасининг 15.02.1991 й. 207-XII-сон "Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

15.02.1991 й.

N 207-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ТАДБИРКОРЛИК ТЎҒРИСИДА*


Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни ташкил этиш, унинг амал қилиши ва ривожланишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди.

Қонун тадбиркорларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий мустақиллигини кафолатлайди, уларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилаб беради, тадбиркорларнинг бир-бирлари билан ва бошқа корхоналар ҳамда ташкилотлар билан, барча бошқарув идоралари билан ўзаро муносабатларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган мулкчилик шакллари асосида ва уларга мувофиқ тартибга солиб туради.

Қонун фуқароларнинг тадбиркорлик қобилиятини бутун чоралар билан ишга солиш, уларнинг ишбилармонлигини ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий кафолатларини белгилаш асосида бозор муносабатларини шакллантириш ва ривожлантириш жараёнларини жадаллаштиришга қаратилгандир.

Қонун мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларини эркин танлаш, бу шаклларнинг тенг ҳуқуқлилик асосида амал қилиши, ўзаро ҳамкорлик ва эркин рақобатлашув таъминланадиган шароитларнинг яратилишига кўмаклашади.



1-модда. Тадбиркорлик


Тадбиркорлик - мулкчилик субъектларининг моллар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда фойда ёки даромад олишга қаратилган амалдаги қонунлар доирасида ташаббускорлик билан фаолият кўрсатишидир.

Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик:

тадбиркорнинг шахсий мол-мулки асосида;

тадбиркорнинг бошқа жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан ажнабий жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулкларини турли шаклларда жалб этиши асосида;

тадбиркорнинг давлат ва жамоат ташкилотлари мол-мулкларидан фойдаланиш асосида;

юқорида қайд этилган шаклларни қўшиб олиб бориш асосида амалга оширилади.

Тадбиркорлик фаолияти мулкдор томонидан ҳам, шунингдек унинг мол-мулкини идора қилувчи субъект томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.

Ҳар қандай шаклдаги тадбиркорлик мулк эгасининг ишлаб чиқариш жараёнида шахсан бевосита иштирок этишига ва (ёки) бошқа фуқароларнинг меҳнатини қўллаш йўли билан фойдаланишига асосланиши мумкин.



2-модда. Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунлар


Тадбиркорлик билан боғлиқ муносабатлар, мулкчиликнинг шаклидан, фаолият туридан, қайси соҳага ихтисослашидан қатъи назар, ушбу Қонун билан, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Асосий фаолияти тадбиркорликдан иборат бўлмаган давлат ташкилотлари ва ўзини ўзи бошқариш ташкилотларига, жамоат ва диний ташкилотларга ҳамда ўзга ташкилотларга нисбатан ушбу Қонун улар фаолиятининг ўз хусусиятига кўра тадбиркорликдан иборат бўлган қисмига тадбиқ қилинади.



3-модда. Тадбиркорликнинг умумий қоидалари


Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий қоидалари қуйидагилардан иборат:

қонун билан таъқиқланмайдиган ҳар қандай тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда тадбиркорнинг ўзига тегишли бўлган мол-мулкдан фойдаланиш эркинлиги;

тадбиркорларнинг барча турдаги ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини юритишда, мулк шаклларидан қатъи назар, қонун олдида тенг ҳуқуқлилиги;

даромад олишнинг манбалари ва усуллари қандай бўлишидан қатъи назар, солиқ идоралари ҳузурида ҳисоб беришнинг асослов (декларатив) шакли, тадбиркорларнинг даромадларини яшириб қолганлик (пасайтириб кўрсатганлик) учун Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосан моддий жавобгарлиги.



4-модда. Тадбиркорлик субъектлари


Қуйидагилар тадбиркорлик субъекти бўлиши мумкин:

- қонунда белгиланган тартибда муомала лаёқати чекланмаган Ўзбекистон Республикаси ҳар қандай фуқароси;

- фуқаролар гуруҳи (шериклар), шу жумладан давлат, кооператив ва бошқа корхоналарнинг меҳнат жамоаси - жамоа тадбиркорлари;

- Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган ваколатлар доирасида бошқа ажнабий давлатларнинг фуқаролари ёки юридик шахслари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар;

- аралаш мулк субъектлари.

Давлат ҳокимияти ва давлат бошқарув идораларининг раҳбар ходимлари ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши ман этилган шахсларнинг бу фаолият билан шуғулланишига рухсат берилмайди.



5-модда. Тадбиркорлик шакллари


Тадбиркорлик шакллари қуйидагилардан иборат:

- якка тартибдаги фаолият;

- ёлланма меҳнатни жалб этиш асосида амалга ошириладиган тадбиркорлик;

Бир гуруҳ фуқаролар ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган жамоа тадбиркорлиги ёки ҳамкорликдаги тадбиркорлик.


6-модда. Тадбиркорлик ташкилоти (ширкати)

ва унинг фаолияти асослари


Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тадбиркорлик субъекти тадбиркорлик ташкилотлари (ширкатларини) тузади. Тадбиркорлик ташкилотлари (ширкатларини) тузиш, уларнинг фаолият кўрсатиши, уларни қайта ташкил этиш ва тугатишнинг умумий ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий асослари "Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинади.



7-модда. Тадбиркорлик ҳуқуқлари


Ҳар бир фуқаро (бир гуруҳ фуқаролар) хўжалик юритувчи бошқа субъектлар билан тенг асосларда Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган шартларга риоя қилган ҳолда:

корхоналар ва ташкилотларни вужудга келтириш, таъсис этиш, сотиб олиш ва қайта тузиш йўли билан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва давом эттириш;

тадбиркор турли даражада мулкий жавобгар бўладиган ўз тадбиркорлик ташкилотини таъсис этиш;

бу фаолиятни бажариш учун бошқа юридик шахслар ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳамда пул маблағларини ихтиёрий асосларда жалб этиш;

мустақил тарзда ходимларни ёллаш ва ишдан бўшатиш;

тадбиркорлик орқали чегараланмаган миқдорда, лекин солиқ солинадиган шахсий даромад орттириш;

ижтимоий таъминлаш ва ижтимоий суғурта қилиш ҳуқуқига эгадир.

Тадбиркор ёки у вакил қилган шахслар хўжалик юритувчи бошқа субъектларнинг ҳар қандай хатти-ҳаракатлари ва тадбиркорга қилаётган даъволари ҳамда белгиланган тартибда бериладиган жазо чоралари хусусида баҳслашишга ҳақли, Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ҳеч сўзсиз қўлланадиганлари бундан мустаснодир.



8-модда. Тадбиркорлик мажбуриятлари


Тадбиркор:

- амалдаги қонунлардан ҳамда ўзи тузган битимлардан келиб чиқадиган барча мажбуриятларни бажариши;

- ёлланиб ишлаётган ходимлар билан Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ меҳнат шартномалари (битимлар) тузиши;

- ишга жалб этилган барча ходимлар билан тузилган битимга мувофиқ, корхонанинг молиявий аҳволидан қатъи назар, тўла ҳисоб-китоб қилиши;

- ёлланиб ишлаётган ходимларни ижтимоий ва тиббий суғурта қилиши;

- қонунларга мувофиқ махсус билим ва кўникма талаб қилинадиган ишга фақатгина зарур тайёргарликка эга, касб-кори жиҳатидан яроқли ва тегишли маълумотга эга бўлган шахсларнигина жалб этиши шарт.



9-модда. Тадбиркорлик масъулияти


Солиқ ва кредит мажбуриятларининг, тузилган битимларнинг ижроси, бошқа субъектларнинг мулкий ҳуқуқларни бузганлиги, бехатар меҳнат шароитларига риоя этмаслиги, истеъмолчиларга одамларнинг саломатлигига зарар етказадиган маҳсулот етказиб берганлиги, атроф-муҳитга зарар етказганлиги, якка ҳокимликка қарши қонунларни бузганлиги учун тадбиркор ўз мол-мулки доирасида амалдаги қонунларга мувофиқ жавобгар бўлади.

Ўзбекистон Республикаси қонунларини бузганлик учун тадбиркор мулкий ёки қонунларда кўзда тутилган асосларда, суд тартибида тадбиркорлик фаолиятини тўхтатишга қадар ўзга тарзда жавобгар бўлади.

Мулкий даъволар тадбиркорликнинг меросхўрларига ҳам тааллуқли бўлади, лекин улар мерос қилиб қолдирилган мол-мулк ҳажмидан ошмаслиги керак.



10-модда. Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва

манфаатларининг кафолатлари


Ўзбекистон Республикаси "Ўзбекистон Республикаси мулкчилик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ушбу Қонун, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тадбиркорнинг мулкчилик муносабатлари барқарор бўлишига кафолат беради. Давлат тадбиркорлар мулкий ҳуқуқларига кафолат беради.

Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари мулкдорнинг ҳуқуқини тўхтатадиган қонун ҳужжатларини қабул этган тақдирда, шу ҳужжатлар қабул этилиши натижасида мулкдорга етказилган зарар суднинг қарорига биноан тегишли ҳокимият ёки бошқарув идораси ихтиёридаги маблағ ҳисобидан мулкдорга тўла ҳажмда тўланади.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда ва тартибда мулкдорнинг мажбуриятлари юзасидан унинг мол-мулкига жазо чораси белгиланган тақдирдагина давлатнинг тадбиркорлик ташкилоти ихтиёридаги мол-мулкни мулкдордан тортиб олишига йўл қўйилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



*) Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 30 сентябрдаги 364-XII-сон  Қонунига асосан "Ўзбекистон ССР" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси" деган сўзлар билан алмаштирилган.



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 4-сон, 60-модда; 1993 й., 6-сон, 237-модда





















































Время: 0.2147
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск