Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Ўзбекистон Республикасининг 15.02.1991 й. 225-XII-сон "Корхоналар, уюшмалар ва ташкилотлардан солиқ олиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

15.02.1991 й.

N 225-XII



КОРХОНАЛАР, БИРЛАШМАЛАР ВА

ТАШКИЛОТЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

СОЛИҚЛАР ТЎҒРИСИДА*


"Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг, Қорақалпоғистон Республикаси давлат бюджетининг ҳамда маҳаллий бюджетларнинг солиқлар тарзидаги даромадлар манбаларини белгилаб беради, бу солиқларни жорий этишдан кўзланган мақсад давлат ижтимоий кафолатларининг молиявий базасини таъминлашдан, ҳуқуқий шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишдан, Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатидаги мақомини рўёбга чиқариш билан боғлиқ халқаро тўловларни марказлаштирилган асосда амалга ошириш учун барқарор молиявий манбаларни таъминлашдан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютаси муомаласини барқарорлаштиришдан, табиий бойликлардан тежаб-тергаб фойдаланишни ва атроф муҳитни муҳофаза этишни рағбатлантиришдан иборатдир.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилувчи солиқлар, солиқ тўловчилар, солиқ солиш объектлари, солиқларни тўлаш тартиби, солиқ солиш юзасидан бериладиган имтиёзлар, қонунни бузганлик учун жавобгарлик ҳамда солиқлар тўлаш муносабати билан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишнинг умумий тартиби белгиланади. Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг фаолиятини солиқ йўли билан тартибга солиш қуйидаги умумий қоидалар асосида амалга оширилади:

- манбаларидан қатъи назар, барча даромадлардан солиқ тўланиши мажбурийлиги;

- барча ҳудудий-маъмурий поғоналар учун ягона бўлган умумдавлат солиқ сиёсатини маҳаллий ҳокимият идораларининг умумдавлат солиқ сиёсати доирасида солиқларга оид қонун чиқариш фаолиятидаги мустақиллиги билан уйғун ҳолда амалга ошириш;

- ўз фаолияти билан энг муҳим ижтимоий, иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал этишга кўмаклашаётган самарали ишловчи корхоналарга имтиёз бериш, шунингдек хўжалик юритишнинг илғор шаклларини рағбатлантириш системаси орқали солиқ мезонларининг рағбатлантирувчи аҳамиятини таъминлаш;

- декларациялар ҳамда танлаб ўтказиладиган текшириш ва тафтишлар уюштириш асосида барча субъектларнинг солиқ тўловлари юзасидан олган мажбуриятлари устидан молиявий назорат қилиш, қонунларни бузувчиларга нисбатан иқтисодий чоралар кўриш.

Ушбу Қонунга мувофиқ даромад келтирадиган тадбиркорлик фаолияти ва ўзга фаолият билан шуғулланувчи корxоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида қуйидаги солиқларни тўлайдилар:

корхоналар фойдасига (даромадига) солинадиган солиқ;

қўшилган қиймат учун солиқ;

акциз солиғи;

корхоналарнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;

ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун олинадиган солиқ.

Солиқ тўловларининг суммаси Ўзбекистон Республикаси бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар, Тошкент шаҳри бюджетларига ва бошқа маҳаллий бюджетларга ҳар йили келаси молиявий йил учун бюджет тасдиқланаётганида белгиланадиган нормативлар бўйича ўтказилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Ўзбекистон қонун ҳужжатларига биноан ўз ҳудудида корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқларни белгилайди.

Халқ депутатлари маҳаллий Советлари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ва солиқ сиёсатининг умумий йўналишига асосланган ҳолда ўз ҳудудларида олинадиган маҳаллий солиқларни белгилайдилар.

Солиқнинг аниқ турини белгиланган ҳокимият идораси ёки у вакил қилган бошқа идора:

- солиқ тўловчини;

- солиқ солинадиган объектни;

- солиқ ставкаларини;

- солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини;

- солиқ солиш бўйича имтиёзларни;

- солиқнинг амал қилиш муддатини белгилайди.

Ушбу Қонуннинг қоидаларидан қатъи назар, қуйидагилар солиқ тўловчилар ҳисобланади:

резидентлар - барча манбалардан олинадиган даромадлар бўйича;

норезидентлар - Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинадиган даромадлар бўйича.


I БОБ. КОРХОНАЛАР ФОЙДАСИГА (ДАРОМАДИГА)

СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ

1-модда. Солиқ тўловчилар

Корхоналар фойдага солинадиган солиқни тўловчилардир, ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатиб ўтилганлари бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган:

банклар ва суғурта ташкилотлари (Марказий банк ва унинг муассасалари бундан мустасно);

видеосалонлар (видео намойиш пунктлари), ким ошди савдолари, казинолар, видео ва аудио кассеталарни кўпайтириш, ижарага бериб туриш, пул ютуқли ўйин автоматларидан фойдаланиш, лотерея ўйинларини, оммавий концерт-томоша тадбирларини ўтказиш орқали даромад оладиган корхоналар даромадга солинадиган солиқ тўловчилардир.

Корхоналар фойдага (даромадга) солинадиган солиқ бўйича бюджет билан ҳисоб-китобларни мустақил тарзда амалга оширадилар. Айрим тармоқлар корхоналарининг хўжалик бирлашмалари йил давомида бюджет билан ҳисоб-китобларни ҳукуматнинг рухсати билан марказлаштирилган тарзда амалга оширишлари мумкин.


3-модда. Солиққа тортиладиган объект

Маҳсулотни, ишларни ва xизматларни (бундан кейин матнда "маҳсулот" деб юритилади) реализация қилишдан тушадиган фойда (зарар), шунингдек асосий фаолиятдан тушадиган бошқа даромадлар, молиявий фаолиятдан тушадиган даромадлар ва тегишли харажатлар суммасига камайтирилган фавқулодда даромадлар суммасидан иборат бўлган, корхонанинг умумий хўжалик фаолиятидан олинган фойда фойдага солинадиган солиқ объекти ҳисобланади. Маҳсулотни реализация қилишдан тушадиган фойда (зарар) маҳсулотни реализация қилишдан тушадиган, қўшилган қиймат солиғи, акцизлар, божхона тўловлари ва йиғимларисиз тушум ҳамда маҳсулот таннархига қўшиладиган ишлаб чиқариш ва реализация қилиш харажатлари ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

Маҳсулотни реализация қилишдан тушадиган тушум, шунингдек асосий фаолиятдан тушадиган бошқа даромадлар, молиявий фаолиятдан тушадиган даромадлар ва тегишли харажатлар суммасига камайтирилган фавқулодда даромадлар суммасидан иборат бўлган, корхонанинг умумий хўжалик фаолиятидан олинган даромад - даромад солиғи объекти ҳисобланади. Маҳсулот таннархида ва солиқ солинадиган базани ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган харажатлар рўйхати, шунингдек асосий фаолиятдан келадиган бошқа даромадлар, молиявий фаолиятдан келадиган даромадлар, фавқулодда даромадлар ва уларга доир чиқимлар таркиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тасдиқлайдиган низом билан белгилаб қўйилади.

Алоҳида тартибда солиққа тортиладиган бошқа корхоналар фаолиятида ўз ҳиссаси билан қатнашишдан олинган дивидендлар, фоизлар бўйича даромадлар солиқ солиш объектида ҳисобга олинмайди.

Умумий вазифаларни ҳал этиш учун устав фондига (капиталига) жамланадиган бадаллар, улушлар ва бошқа аниқ мақсадга қаратилган молиявий маблағлар ана шу умумий вазифаларни ҳал этиш учун махсус тузилган юридик шахснинг даромадлари ҳисобланмайди ва улар солиқ солиш объекти бўлмайди.



4-модда. Солиқ солиш базасини ҳисоблаб чиқиш

Ушбу Қонунга мувофиқ солиқ тўловчи деб ҳисобланган корхоналарга солиқ солиш мақсадларида моддий ва унга тенглаштирилган ўзга харажатлар, шунингдек мажбурий тўловлар, чунончи:

қўшимча қиймат солиғи, акцизлар, республика ҳудудидан ташқарига олиб кетилаётган хом ашё ресурслари ва маҳсулотларга солинадиган солиқлари, мол-мулкка, транспорт воситаларининг эгаларига солинадиган солиқлар;

Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия фондига, Ўзбекистон Республикаси Аҳолини иш билан таъминлаш фондига ажратиладиган суммалар, мажбурий суғурта тўловлари суммалари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланадиган бошқа мажбурий тўловлар;

муддати узайтирилган ва муддати кечиктирилган ссудалар бўйича фоизлар суммасидан ташқари қисқа муддатли банк кредитлари учун тўланадиган фоизлар суммаси;

белгиланган тартибдаги рента тўловлари суммаси;

солиқ тўлаш даврида ҳисоблаб чиқилган ва реализация қилинган маҳсулот таннархининг калькуляциясида ҳисобга олинган асосий ишлаб чиқариш фондларини тўлиқ тиклаш учун сарфланадиган амортизация ажратмаларининг суммаси. Бунда ишлаб чиқаришни тўлиқ тиклаш учун амортизация ажратмалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган нормаларга мувофиқ амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестицияси иштирокида ташкил этилган корхоналар, бундай корхоналарнинг бошқа мамлакатлар ёки республикаларнинг ҳудудида Ўзбекистон Республикаси корхоналари иштирокида ташкил этилган шўъба корхоналари ва филиаллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган чет эл корхоналари, башарти, халқаро ва республикалараро шартномалар ҳамда амалдаги қонунларда ўзга қоидалар назарда тутилмаган бўлса, асосий ишлаб чиқариш фондларини тўлиқ тиклаш учун амортизация ажратмаларини республика корхоналари учун белгиланган нормалар бўйича ва тартибда ажратадилар;

ижара тўлови (молия лизинги бўйича ҳисоб-китоб). Бунда асосий фондларнинг ҳаммасини ёки муайян қисмини ижарага олган, шу жумладан бу фондларни мулкдордан сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олган ёки молия лизингидан фойдаланадиган корхоналар ижарага олинган асосий фондларни тўла тиклаш учун амортизация ажратмаларини ижара ҳақига (молиявий лизинг бўйича ҳисоб-китобларга) қўшадилар;

буюм-натура шаклида бўлмай, аммо корхонага даромад келтирувчи ёки даромад олиш учун шароит яратувчи сотиб олинадиган номоддий активларнинг суммаси. Интеллектуал мулкка ва бошқа номоддий мулк объектларига бўлган ҳуқуқ олинганда бу ҳуқуқнинг қиймати номоддий харажатлар таркибига қўшилади. "Номоддий активлар" моддаси бўйича қилинадиган харажатларни амортизация ажратмалари сингари ялпи даромаддан чиқариб ташлашга рухсат этилади. Чиқариб ташлаш тартиби тўловчи томонидан белгиланади. Бунда амортизация муддати беш йилдан ошмаслиги керак;

Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ номоддий активларга бўлган ҳуқуқлардан фойдаланиш билан боғлиқ барча турдаги тўловлар;

маҳсулотлар сертификацияси, маслаҳатлар бериш, ахборот ва аудитор хизматлари кўрсатиш бўйича ишларга ҳақ тўлашга кетадиган харажатлар суммаси;

ёнғиндан сақлаш ва қоровуллик хизмати учун чет корхоналарга тўланадиган ҳақ;

алоқа хизмати ва ҳисоблаш марказлари хизматлари учун ҳақ тўлашга кетган харажатлар суммаси;

амалдаги қонунларга мувофиқ хизмат сафарларига кетган харажатлар суммаси;

амалдаги нормаларга мувофиқ вакиллик қилиш мақсадларига сарфланган суммалар;

реклама учун амалдаги меъёрлар бўйича кетган харажатлар суммаси;

корхона солиқ солиш даври тугаши кунига қадар амалга оширган бўлиб, реализация қилинган маҳсулотлар (xизматлар) қийматига киритилган моддий харажатлар чиқариб ташланган ҳолда корхонанинг ялпи даромади солиқ солиш базаси сифатида белгиланади.

Банкларнинг солиқ солиш базаси юқорида санаб ўтилган харажатлар ва мажбурий тўловлардан ташқари харажатлар ҳамда ажратмаларнинг қуйидаги суммаларига, чунончи:

банклардан вақтинча фойдаланишга олинган кредит ресурслари учун тўловлар, операция сарф-харажатлари, пул маблағлари ва қимматбаҳо хом ашёларини ташиш ва сақлаш сарф-харажатлари;

ҳисоб-китоб ва жорий счётлар бўйича, депозит счётлар, аҳоли жамғармалари, Давлат суғуртаси счётлари бўйича ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган фоизлар;

банкларнинг резерв ва суғурта фондларига банк устав фондининг 25 фоизига етгунча қилинадиган банклар даромадларининг 20 фоизидан иборат бўлган ажратмалар миқдорига камайтирилади. Омонат банки учун резерв фондига ажратма нормативи Ўзбекистон Республикаси Давлат банки томонидан белгиланади.

Суғурта ташкилотларининг солиқ солиш базаси ушбу моддада санаб ўтилган харажатлар ва мажбурий тўловлардан ташқари харажатлар ва ажратмаларнинг қуйидаги суммаларига, чунончи:

1) қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича берилган тўловлар суммасига;

ҳисобот йилининг охирига келиб амал қилиши тўхтамаган суғурта ва қайта суғурта шартномалари бўйича тўловлар суммасига;

суғурта ва қайта суғурта қилиш мажбуриятлари бўйича амалга оширилган ва устама қўйиб ҳисоблаб чиқилган суммаларга;

ўтган йилларда юз берган ҳодисалар юзасидан охирига етказилмаган суғурта тўловларининг суммаларини, шу жумладан даъво муддати доирасидаги мажбуриятларга;

суғурта тўлаш ҳоллари рўй бергану, бироқ кўрилган зиён миқдорлари тақдим этилмаган шартномалар бўйича суғурта суммасини ўз ичига оладиган суғурта ва қайта суғурта қилиш операциялари бўйича харажатлар суммаларига;

2) суғурта ва резерв фондларига ажратмалар суммасига;

Суғурта ва резерв фондларига ажратмалар даромад суммасидан фоизлар тарзида амалга оширилади. Ажратмалар фоизи суғурта ташкилоти томонидан суғуртанинг ҳар бир тури учун тузилган суғурта шартномаларининг миқдори ва амал қилиш муддатига, суғурта мажбуриятларининг ҳажмига суғурта ишларидаги таваккалчиликнинг характерига, аввал амал қилган шартномалар бўйича амалга оширилган тўловларнинг миқдорига ҳамда суғуртанинг муайян туридаги ва умуман суғурта ташкилоти фаолиятида юзага келадиган ўзга алоҳидаликларга асосланиб, мавжуд лицензияларга мувофиқ ҳолда белгиланадиган нормативларнинг жамламаси бўйича аниқланади.

Бунда суғурта ташкилотининг суғурта ва резерв фондларига ажратмалар миқдори суғурта ташкилоти устав фондининг 25 фоизига етгунича суғурта ташкилотлари даромадларининг 20 фоизидан кўп бўлмаслиги керак;

3) суғурта ташкилоти суғурта тўлашга сабаб бўладиган ҳодисалар юз беришининг олдини олиш ва бу тўғрида огоҳлантириш чора-тадбирларига (эҳтиёт чораларига) сарфлайдиган маблағлар суммасига камайтирилади.

Давлат суғуртаси депозитлар бўйича фоизлардан олган пул суммаси.

Чет эл инвестициялари иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг даромадлари бўйича солиқ солинадиган базаси шундай корхоналарнинг резерв фонди ёки шунга ўхшаш мақсадга мўлжалланган фондларга ажратмалари суммаси бу фонднинг миқдори устав фондининг 25 фоизига етгунга қадар корхоналар даромадларининг 20 фоизи миқдорида камайтирилади.


5-модда. Моддий харажатлар

1. Солиқ солиш базасини ҳисоблаб чиқиш чоғида корхонанинг моддий харажатларига (ишлаб чиқаришнинг қайси босқичида қилинишидан қатъи назар) тўланган ва реализация қилинган маҳсулот таннархининг калькуляциясида ҳисобга олинган қуйидаги харажатлар киради, чунончи:

четдан сотиб олинадиган ҳамда мазкур корхонада ишлов бериладиган, қайта ишланадиган хом ашё ва материалларга қайта сотиш мақсадида сотиб олинадиган хом ашё ва материаллардан ташқари кетадиган харажатлар;

корхонанинг ишлаб чиқариш ва хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган материаллар сотиб олишга кетадиган харажатлар;

асосий фондларга кирмайдиган асбоблар, мосламалар, инвентарлар, ускуналар, коржомалар ҳамда реализация қилинган маҳсулот таннархига киритиладиган нархи паст ҳамда тез ейиладиган бошқа ашёларнинг эскиришига кетадиган xаражатлар;

сотиб олиниб корхонада монтаж қилиниши ва қўшимча равишда ишлов берилиши лозим бўлган комплектловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотларга қилинадиган харажатлар;

чет корхоналар ёки корхонанинг ўз мустақил балансига эга бўлган бўлинмаси томонидан бажариладиган ишлаб чиқариш характеридаги ишлар ва хизматларга кетадиган xаражатлар. Ўз мустақил балансига эга бўлган бўлинма бажарадиган ишлар ва кўрсатадиган хизматлар учун тўланадиган ҳақ ана шундай бўлинманинг даромадлари таркибига қўшилади;

технология мақсадларига, бошқа турдаги энергия ҳосил қилиш, иситиш, ўз транспорти учун фойдаланиш мақсадида сарфланадиган барча турдаги ёқилғини четдан сотиб олишга кетадиган харажатлар;

корхонанинг ишлаб чиқариш ва хўжалик эҳтиёжларига сарфланадиган барча турдаги энергияни сотиб олишга, шу жумладан бу энергияни хўжалик ичида трансформациялаш ва узатишга кетадиган харажатлар;

геология-разведка ва геология қидирув ишлари;

асосий ишлаб чиқариш фондларини таъмирлашнинг барча турларини (жорий, ўртача, тубдан таъмирлаш) ўтказиш xаражатлари;

ерларни рекультивациялаш, шу жумладан чет ташкилотлар томонидан бажариладиган рекультивация ишлари;

табиий хом ашёдан фойдаланиш, илдизи билан сотиладиган дарахтлар учун белгиланган лимитлар доирасида сув хўжалиги тизимидан олинадиган сув учун тўланадиган ҳақ. Бунда табиий ресурслар учун бошқа турдаги тўловлар, шу жумладан ижара шаклидаги тўловлар ва жарималар корхоналарда қоладиган даромад ҳисобидан амалга оширилади;

сотиб олинаётган ресурсларнинг нархига киритилмаган идишлар ва ўраш материалларининг қиймати;

мол етказиб берувчининг кучи билан молларни ташиш, етказиб бериш ва сақлашга қилинадиган харажатлар. (Башарти, молларни ташиш, етказиб бериш, шу жумладан ортиш-тушириш ишлари, сақлаш учинчи ташкилотлар ёхуд пул тўловчининг ўз кучи билан амалга оширилса, молнинг нархига қўшилмайди, бироқ ишлаб чиқариш харажатларининг тегишли моддаларига киритилади).


2. Моддий ресурсларга қилинадиган, маҳсулотларнинг таннархига қўшиладиган харажатлардан қайта тикланадиган чиқитларнинг қиймати чиқариб ташланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси моддий харажатлар ва уларга тенглаштирилган харажатлар рўйхатига аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш билан боғлиқ аниқликларни киритишга ҳақли.



6-модда. Солиқ ставкалари

Фойдага (даромадга) солиқ солинганда қуйидаги ставкалар қўлланилади:

1) фойдага солинадиган солиқни тўлайдиган корхоналарга - 37 фоиз солиқ солинади. Қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштирувчи корхоналар фойдасига табақалаштирилган ставкалар бўйича, лекин 20 фоиздан ошмаган миқдорда солиқ солинади. Солиқ ставкаларининг аниқ миқдорини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.

Ишлаб чиқариш ҳажмида маҳсулот экспорти камида 30 фоизни ташкил этадиган корхоналар фойдага (даромадга) солинадиган солиқни белгиланганига нисбатан икки баравар камайтирилган ставка бўйича тўлайдилар.

Болаларга мўлжалланган ассортиментдаги товарлар, бадиий ҳунармандчилик буюмлари ва ўйинчоқлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар фойдага солинадиган солиқни 10 фоизли ставка бўйича тўлайдилар.

Ишлаб чиқараётган маҳсулотлари ҳажмида болаларга мўлжалланган товарлар, бадиий ҳунармандчилик буюмлари ва ўйинчоқлар камида 20 фоизни ташкил этадиган корхоналар фойдага солинадиган солиқни амалдаги ставкадан 30 фоиз камайтирилган ставка бўйича тўлайдилар.

Банклар ва суғурта ташкилотларига даромад солиғи 35 фоизли ставка бўйича солинади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси айрим банклар учун солиқларнинг пасайтирилган ставкаларини, лекин 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорда белгилашга ҳақлидир;

2) видеосалонлардан (видео намойиш пунктларидан), кимошди савдолари, казинолар, пул ютуқли ўйин автоматларидан, давлатга қарашли бўлмаган органлар ўтказадиган лотерея ўйинларидан, оммавий концерт-томоша тадбирларини ўтказишдан олинадиган даромадларга - 60 фоиз солиқ солинади;

3) устав фондида чет эл капиталининг улуши 50 фоиз ва бундан ортиқ бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг фойдасига, устав фондининг миқдорига қараб:

300 мингдан 1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган суммага 20 фоиз солиқ солинади;

1 миллион АҚШ долларига тенг ва бундан ортиқ бўлган суммага 16 фоиз солиқ солинади.

Устав фондида чет эл капитали бўлган қўшма корхоналар хорижий қатнашчиларининг даромадлари чет элга ўтказилаётганда, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, уларга 10 фоиз миқдорда солиқ солиниши керак.

Даромадлар чет элга қайси валютада ўтказилаётган бўлса солиқ суммаси шу валютада тўланади.

4) ажнабий юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳамда манбаи Ўзбекистон Республикасида бўлган дивидендлардан, фоизлардан, муаллифлик ҳуқуқларидан олган даромадларига, башарти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ўзгача тартиб белгиланмаган бўлса, - доимий ваколатхоналар орқали 20 фоиз (фрахтдан тушадиган даромадлардан ташқари) солиқ солинади;

5) халқаро ташиш ишларини амалга оширганлиги учун ажнабий юридик шахсларга тўланадиган фрахт даромадлари суммасига - 6 фоиз солиқ солинади;

6) корхонанинг акциялардан келадиган дивидендлар бўйича даромадларига ҳамда ўзга корхоналарнинг устав фондига киритган капиталдан оладиган бошқа даромадларига, рента тўловларига (роялтига) - 15 фоиз солиқ солинади".



7-модда. Солиқ ставкаларини ўзгартириш

Солиқ ставкаларининг миқдори, шунингдек солиқ имтиёзларининг таркиби ва бу имтиёзларни бериш тартибига Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши келгуси молиявий йил учун бюджет тасдиқланаётганида аниқлик киритиши мумкин.



8-модда. Солиқ тўловларини бюджетга ўтказиш

Солиқ тўловларининг суммаси ҳар йили қонуний тартибда белгиланадиган нормативлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг бюджетига, Қорақалпоғистон Республикасининг бюджетига, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва бошқа маҳаллий бюджетларга ўтказилади.



II БОБ. КОРХОНАЛАР ФОЙДАСИГА (ДАРОМАДИГА)

СОЛИНАДИГАН СОЛИҚЛАР БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР

9-модда. Солиқдан озод этиш

Қуйидаги корхоналар фойдага (даромадларга) солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади:

1) ходимларининг умумий сонида ўрта мактабларнинг ва ҳунар-техника билим юртларининг ўқувчилари камида 75 фоиз бўлган;

2) ногиронлар учун протез-ортопедия буюмлари, анжомлари ишлаб чиқаришга, шунингдек хизматлар кўрсатишга ихтисослашган;

3) ишлаётганларнинг камида 50 фоизини уруш ва меҳнат ногиронлари, ветеранлари ташкил этувчи;

4) даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш устахоналари бўлмиш;

5) ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасаларининг;

6) шаҳар пассажир транспорти (таксидан, маршрутли таксидан ташқари) корхоналари, пассажирлар ташиш билан боғлиқ хизматлар юзасидан;

7) тарих ва маданият ёдгорликларини таъмирлаш ҳамда тиклаш ишларини амалга оширишдан келган фойдалари бўйича;

8) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш ва қуриш ишларини амалга оширишдан келган фойдалари бўйича;

9) почта алоқаси;

9-1) "Тошкентуйжойжамғармабанк" билан шартнома тузган корхоналар, ўз ходимлари учун уй-жой сотиб олишга ишлатиладиган фойда бўйича;

9-2) "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси ва "Маҳаллий саноат" корпорацияси тизимларида амал қилаётган, устав фондида хорижий инвестор улуши 50 фоиздан кам бўлмаган корхоналар, агар улар солиқнинг барча суммасини халқ истеъмоли товарлари, биринчи навбатда болаларга мўлжалланган ассортиментдаги товарлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ва кенгайтиришга реинвестиция қилса;

10) нотижорат корхоналар;

11) устав фондида чет эл капиталининг улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган чет эл инвестициялари иштирокида ишлаб чиқариш корхоналари ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтиришга йўлланадиган фойдаси (даромади) бўйича.

Қонун ҳужжатларида белгиланган шартларида жавоб берадиган ва устав фаолиятида ўз ишлаб чиқариш ва (ёки) ишлаб чиқараётган маҳсулотга кўрсатилаётган сервис хизматининг улуши хўжалик фаолиятидан келадиган тушум умумий ҳажмининг 60 фоизидан ортиғи тўғри келадиган корхоналар чет эл инвестициялари иштирокида ишлаб чиқариш корхоналари жумласига киради.

Қуйидагилар нотижорат корхоналари ҳисобланади:

фақатгина давлат бюджети маблағлари ҳисобидан пул билан таъминланадиган, харажатларини қоплаш учун тасдиқланган сметалар доирасида бюджетдан дотациялар оладиган корхоналар ва ташкилотлар;

ҳайрия бирлашмалари, уюшмалари ва жамғармалари, халқаро ҳайрия ташкилотлари, диний бирлашмалар ва бошқа ташкилотлар, агар улар:

а) ижтимоий-ҳайрия мақсадларида ёки таъсис ҳужжатларида айтиб ўтилган тадбиркорлик фаолиятидан даромад олишни назарда тутмайдиган бошқа мақсадларда тузилган бўлса;

б) молиявий ва ўзга маблағларни ушбу ташкилот ходимларининг ёки аъзоларининг шахсий манфаатлари учун тақсимламайдиган ва инвестицияламайдиган (Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнати учун мукофотлаш бундан мустасно) бўлса.

Фойдага (даромадга) солинадиган солиқдан, шунингдек, Марказий банк ва унинг муассасалари озод қилинади.


10-модда. Янги тузилган корхоналар учун имтиёзлар

Янги ташкил этилган корхоналар (биржалар, тайёрлов, улгуржи, таъминловчи-сотувчи, воситачи ва савдо-тижорат корхоналаридан ташқари) ташкил топган (рўйхатдан ўтказилган) пайтдан эътиборан биринчи йили белгиланган ставканинг 25 фоизи миқдорида ва иккинчи йили 50 фоизи миқдорида солиқ тўлайдилар.

Ушбу имтиёз аввал амал қилиб турган корхоналар, уларнинг филиаллари ва тармоқ бўлинмалари асосида тузилган корхоналар учун, шунингдек корxоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар ҳузурида тузилган бўлиб, улардан ижарага олинган ускуналар ёрдамида ишлаётган корхоналарга тааллуқли эмас.

Корхона фаолияти уч йиллик муддат ўтмай туриб тўхтатилган тақдирда солиқ суммаси унинг бутун фаолият даври учун тўла миқдорда ҳисобланади.

Самарқанд, Бухоро, Xива ва Тошкент шаҳарларида туристик фаолият билан шуғулланувчи янги ташкил этилган юридик шахслар, ташкил этилган пайтдан бошлаб дастлабки фойда олгунга қадар бўлган даврда, аммо давлат рўйхатидан ўтган пайтидан эътиборан узоғи билан уч йил муддатга даромад (фойда) солиғини тўлашдан озод этиладилар.

Самарқанд, Бухоро, Xива ва Тошкент шаҳарларида туристик фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар даромад (фойда) олинган биринчи йили даромад (фойда) солиғининг 50 фоизини, иккинчи йили - 75 фоизини, учинчи йилидан бошлаб - 100 фоизини тўлайдилар.

Давлат-акционерлик ипотека банки рўйхатдан ўтган пайтидан эътиборан беш йил мобайнида даромад (фойда) солиғини тўлашдан озод қилинади;

Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳамда Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди улар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан эътиборан беш йил давомида даромад (фойда) солиғини тўлашдан озод этиладилар.


11-модда. Солиқдан вақтинча озод этиш

Қуйидагилар:

1) юридик шахс бўлмиш:

а) патент эгасининг (лицензиарнинг) саноат мулки объектларидан ўз ишлаб чиқаришида фойдаланишдан, шунингдек улар учун лицензия сотишдан олинадиган даромадларига, шу жумладан валюта тушумларига қуйидагиларни қўллаш бошланган санадан эътиборан уларнинг амал қилиш муддати доирасида:

патент бўйича ихтирони - 5 йил давомида;

дастлабки патент бўйича ихтирони - 3 йил давомида;

патент бўйича саноат намунасини - 3 йил давомида;

дастлабки патент бўйича саноат намунасини - 2 йил давомида;

гувоҳнома бўйича фойдали моделни - 2 йил давомида;

б) лицензиатнинг (лицензия шартномаси предметидан фойдаланишдан оладиган даромадларига, шу жумладан валюта тушумларига қуйидагиларни қўллаш бошланган санадан эътиборан:

патент бўйича ихтирони - 5 йил давомида;

дастлабки патент бўйича ихтирони - 3 йил давомида;

патент бўйича саноат намунасини - 3 йил давомида;

дастлабки патент бўйича саноат намунасини - 2 йил давомида;

гувоҳнома бўйича фойдали моделни - 2 йил давомида;

маҳсулот белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгиси -1 йил давомида (лицензиарнинг маҳсулотини ишлаб чиқарганда).

2) хорижий қатнашчининг устав фондидаги улуши 30 фоиздан ортиқ бўлган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаб чиқаришга (узум винолари ва мева-резавор винолар, маст қилувчи ичимликлар тайёрлашдан ташқари); халқ истеъмоли моллари ва бинокорлик материаллари ишлаб чиқаришга; тиббиёт ускуналар, қишлоқ хўжалиги, енгил ва озиқ-овқат саноати учун машиналар ва ускуналар ишлаб чиқаришга; иккиламчи хом ашёни ва рўзғор чиқиндиларини тайёрлаш, қайта ишлашга ихтисослашган қўшма корxоналар, уларнинг филиаллари ва шўъбалари рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб икки йил давомида солиқ солишдан озод этиладилар.

3) деҳқон (фермер) хўжаликлари ва хусусий корхоналар қишлоқ xўжалик маҳсулотларини етиштириш ҳамда қайта ишлаш, халқ истеъмоли моллари чиқариш ва бинокорлик материаллари ишлаб чиқариш бўйича - рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб дастлабки икки йил давомида солиқ солишдан озод қилинади.

4) Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларга капитал маблағлар ажратаётган чет эл инвестициялари иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари ўз ишининг дастлабки етти йилида.

5) экспортга мўлжалланган ва импортнинг ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи, чет эл инвестициялари иштирокидаги янги ташкил қилинаётган ишлаб чиқариш корхоналари:

ишлаб чиқариш бошланган пайтдан эътиборан 5 йил муддатга, агар ишлаб чиқариш ҳажмида болаларга мўлжалланган товарлар ассортименти 25 фоиздан зиёдни ташкил этса. Кейинги йилларда бу корхоналарнинг фойдасига солинадиган солиқ амалдагига нисбатан икки баравар камайтирилган ставка бўйича олинади;

Агар чет эл капиталининг улуши корхонанинг устав фондида 50 фоизни ва бундан ортиқни ташкил этса, ишлаб чиқариш бошланган пайтдан эътиборан икки йил муддатга.

Фойдага солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинган, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона имтиёзли давр белгиланганидан сўнг бир йил ўтмай тугатилган тақдирда, солиқ суммаси унинг бутун фаолият даври учун тўлиқ миқдорда ундириб олинади;

6) хусусий тижорат банклари ташкил этилган пайтдан эътиборан дастлабки икки йилда, бўшатиб олинаётган маблағларини ўз моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ва инфраструктурани ривожлантиришга йўналтирилган ҳолда.


12-модда. Солиқ солинадиган базани камайтириш

Солиқ солиш базаси қуйидаги суммага камайтирилади:

ижтимоий соҳа объектларини сақлаш бўйича маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан тасдиқланган нормативларга (сметаларга) мувофиқ амалга ошириладиган харажатлар суммасига;

табиатни қўриқлаш тадбирларини амалга оширишга қилинаётган харажатларнинг 30 фоизига:

экология, соғломлаштириш ва ўзга ҳайрия жамғармаларига киритилган бадаллар, ижтимоий соҳа муассасалари ва ташкилотларига қилинадиган ажратмалар суммасига, лекин солиқ солинадиган фойданинг (даромаднинг) кўпи билан 1 фоизига;

диний ва жамоат бирлашмаларининг (касаба уюшмалари, сиёсий партиялар ва ҳаракатлардан ташқари), ҳайрия жамғармаларининг мулки бўлган корхоналар фойдасидан ана шу ташкилотлар устав фаолиятини амалга оширишга қаратиладиган ажратмалар суммасига;

корхоналар инвестицияларга йўллайдиган, шунингдек инвестицияларни амалга ошириш учун олинган кредитларни узишга сарфлайдиган маблағлар суммасига.

Ушбу моддага мувофиқ бериладиган солиққа доир имтиёзларни эътиборга олган ҳолда фойдага (даромадга) солинадиган солиқнинг умумий суммаси имтиёзларни ҳисобга олмасдан ҳисоблаб чиқарилган ҳисоб-китоб суммасининг 50 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.



13-модда. Ажнабий шерикларга имтиёзлар бериш тартиби

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган, устав фондида чет эл капитали бўлган қўшма корхонанинг Ўзбекистон Республикаси тузган халқаро шартномага мувофиқ тақсимот тартибига кўра ўзига тегишли даромаддан солиқ тўлашдан бутунлай ёки қисман озод бўлиш ҳуқуқига эга бўлган хорижий қатнашчиси солиқни камайтириш ёки бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ариза тақдим этади. Агар ариза даромад чет элга ўтказилганидан кейин берилса, у даромад ўтказилган кундан бошлаб календарь йили ичида тақдим этилиши лозим. Бир йил муддат ўтиб кетгач берилган аризалар қараб чиқилмайди.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасига биноан Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан оладиган даромадидан солиқ тўлашдан бутунлай ёки қисман озод этилиш ҳуқуқига эга бўлган ажнабий юридик шахслар ушбу ҳуқуқдан мазкур модданинг 1-бандида баён этилган тартибда фойдаланадилар.


15-модда. Давлатнинг қимматли қоғозларидан

келадиган даромадларга солиқ солиш

Давлат облигациялари ва давлатнинг бошқа қимматли қоғозлари бўйича олинадиган фоизлар ва дивидендлар солиқ солишдан озод қилинади.



III БОБ. ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ

Қўшилган қийматга солинадиган солиқ товарларни сотиш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнида янги ҳосил қилинган қийматга асосланган ҳолда соф даромаднинг бир қисмини бюджет даромадига олиб қўйишнинг бир шаклидир.



16-модда. Солиқ тўловчилар

Мулкчиликнинг барча шаклларига кирувчи корxоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар, ушбу Қонуннинг 1-моддасида санаб ўтилган уларнинг мустақил бўлинмалари ва филиаллари солиқ тўловчилардир, банклар ва суғурта ташкилотлари бундан истисно.


17-модда. Солиқ солиш объекти

Маҳсулот, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларни реализация қилиш оборотлари солиқ солиш объектларидир.

Ўзи ишлаб чиқарган товарларни ҳам, четдан сотиб олинган ва четда тайёрланган товарларни ҳам сотиш оборотларига солиқ солиниши керак.

Қуйидагилар ҳам солиқ солиш объектлари бўлади:

корхонанинг ичида ўз истеъмоли учун амалга оширилиб, харажатларини маҳсулот (ишлар, xизматлар) таннархига киритмайдиган ҳолда, шу жумладан ўз ходимларига товарлар ва хизматларни реализация қилиш оборотлари;

товарларни бевосита пул тўламасдан бошқа товарлар (xизматлар)га айирбошлаш йўли билан сотиш оборотлари;

товарларни бошқа корхоналар ёки шахсларга текинга бериш ёки қисман ҳақ олиб бериш бўйича оборотлар, бюджетда турадиган муассасаларга ва бошқа ташкилотларга ҳайрия мақсадларида бериш ҳоллари бундан мустасно;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида импорт товарларини (ишларини, хизматларини) ва товарларни (ишларни, хизматларни) чет эл валютасида реализация қилиш оборотлари.

Акцизларга тенглаштирилган товарлар бўйича қўшилган қийматга солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқишда акцизлар суммаси солиқ солинаётган оборотга қўшилади.


18-модда. Солиқ ставкалари

Қўшилган қийматга солиқ 17 фоиз ставка бўйича тўланади.



19-модда. Солиқ имтиёзлари

Қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадилар:

1) шаҳар пассажир транспорти (таксидан, маршрутли таксидан ташқари) хизматлари, шунингдек шаҳар атрофига қатнайдиган темир йўл ва автомобиль транспортида пассажирлар ташиш хизматлари;

2) аҳолига кўрсатиладиган уй-жой коммунал хизмати ва уй-жойдан фойдаланиш хизмати (бунга ижара ҳақи ва ётоқхоналарда яшаганлик учун тўланадиган ҳақ ҳам киради);

3) хусусийлаштирилиб олинаётган давлат мол-мулкининг қиймати;

4) суғурта ва қайта суғурта юмушлари, шу жумладан суғурта бўйича воситачилар ва агентлар амалга оширган ана шундай юмушлар билан боғлиқ xизматлар;

5) ссуда бериш ва ссуда ўтказиш;

6) пул жамғармалари, жорий счётлар, пул тўловлари, пул ўтказиш, чеклар ва бошқа қимматли қоғозларга тааллуқли юмушлар;

7) қонунга кўра тўлов воситалари ҳисобланмиш валюталар, пуллар ва банкнотлар муомаласига тааллуқли юмушлар, нумизматика мақсадларида фойдаланиладиган валюталар, пуллар ва банкнотлар бундан мустасно;

8) қимматли қоғозлар: акциялар, облигациялар, сертификатлар, векселлар, чеклар, лотерея билетлари муомаласига тааллуқли юмушлар, қимматли қоғозлар тайёрлаш ва сақлашга доир юмушлар бундан мустасно;

9) почта маркалари (коллекция учун мўлжалланганларидан ташқари), маркаси бор откриткалар, конвертлар сотиш;

10) махсус вакил қилинган идораларнинг кўрсатган хизмати учун давлат пошлинаси ундириб олинадиган ишлари;

12) мактабгача тарбия муассасаларида болалар таъминоти юзасидан, беморлар ва кексаларни боқиш ҳамда парваришлаш юзасидан кўрсатилган хизматлар;

13) дафн бюролари, қабристон ва крематорийларда кўрсатиладиган маросим xизматлари;

14) халқ таълими соҳасида ўқув-ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ хизматлар;

15) ҳақини бевосита аҳолининг ўзи тўлайдиган курслар, тўгараклар, секциялар, студия ёки дарслар;

16) интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқини олганлик учун патент божи рўйхатдан ўтказиш йиғими ва лицензия тўлови;

17) адвокатлар ҳайъатлари аъзоларининг одил судлов соҳасида кўрсатадиган xизматлари;

18) диний ташкилотлар томонидан ўтказиладиган расм-русм ва маросимлар;

19) пенсия ва нафақалар тўлашга доир алоқа хизматлари;

20) гидрометерология ва аэрология ишлари;

21) геология ва топография ишлари;

22) умумий фойдаланишдаги йўлларни ишлатиш ва уларни таъмир этиш юзасидан бажарилган ишлар ҳажмидан тушган пул;

23) якка тартибда кийим тикиш, кийимларни, трикотаж буюмларни, пойабзални, мураккаб маиший техникани, соатлар, мебелни таъмирлаш, буюмларни ижарага бериш, болалар учун трикотаж буюмлари тайёрлаш ва уларни таъмирлаш, кийимларни кимёвий тозалаш бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматлар, сартарошхона хизматлари, ҳаммомлар ва кир ювиш корхоналарининг аҳолига кўрсатадиган хизматлари;

24) санаторий-курорт ва соғломлаштириш, туристик-экскурсия xизматлари, жисмоний-тарбия ва спорт муассасалари, пионер лагерлари xизматлари;

25) протез-ортопедия буюмлари ва ногиронлар учун ашёлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарнинг маҳсулоти ва ногиронларга ортопедик протезлаш хизмати кўрсатиш, даволаш-ишлаб чиқариш (меҳнат) устахоналарининг маҳсулотлари.

26) нашриётлар, рўзномалар ва ойномаларнинг муҳарририятлари, матбаа ва китоб савдоси корхоналари, Давлат телерадиоэшиттириш компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги чиқарадиган маҳсулотлар ва кўрсатадиган хизматлар;

27) Ўзбекистон Республикаси Қизил Ярим ой ва "Ёдгорлик" жамиятлари, Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси, "Соғлом авлод учун" Халқаро ҳайрия жамғармаси корхоналарининг маҳсулотлари ва хизматлари - солиқдан озод қилинган маблағлар жамиятлар, уюшма ва жамғармаларнинг устав вазифаларини бажаришга ишлатилиши шарти билан;

28) стенография хизматлари;

29) ваколатли давлат ташкилотлари ўтказадиган экологик экспертиза хизматлари;

31) экспорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар), Ўзбекистон Республикасига товарларни (ишлар, хизматларни) экспорт қилишга нисбатан солиқ солиш тартибини қўллаётган давлатларга товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш бундан мустасно;

32) экспорт қилинадиган молларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб ўтиладиган чет эл юкларини (транзит юкларни) ташиш, ортиш, тушириш, қайта юклаш юзасидан кўрсатилган хизматлари;

34) архив ҳужжатларига илмий-техникавий ишлов бериш, уларни таъмирлаш, муқовалаш ва улардан фойдаланиш, иш юритишни такомиллаштириш юзасидан кўрсатиладиган пулли хизматлар.

36) давлат тилини ўқитиш ва иш қоғозларини давлат тилида юритишга ўргатиш борасидаги хизматлар.

37) республикада ишлаб чиқариладиган ҳамда якка тартибда уй қурувчиларга ва уй-жой қурилиши кооперативларига сотиладиган бинокорлик материаллари;

38) хусусий ва кооператив уй-жой қурилишида бинокорлик ҳамда махсус монтаж ишларини амалга оширувчи, мулкчилик шаклидан қатъи назар, пудратчи, ремонт-қурилиш, махсус монтаж ташкилотларининг бажарган иш ҳажми.

39) ўз ихтиёридаги ердан фойдаланиб етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари.

40) Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳамда Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди, улар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан эътиборан беш йил давомида.

41) "Тошкентуйжойжамғармабанк" томонидан жисмоний ва юридик шахслар билан тузилган шартномаларга мувофиқ уй-жой қурилишида бажарилган ишлар ҳажми.

42) Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги товарлари етиштирувчиларга етказиб берилаётган минерал ўғитлар ва ёнилғи-мойлаш материаллари.

Солиқ ставкаларининг миқдори ва солиқ имтиёзлари таркиби ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан келгуси молиявий йил учун бюджетни тасдиқлаш вақтида аниқлаштирилиши мумкин.



IV БОБ. АКЦИЗ СОЛИҒИ

20-модда. Солиқ солиш объекти

Акциз солиғи солинадиган, ишлаб чиқарилган ва сотилган айрим турдаги товарларнинг (шу жумладан четдан келтириладиган товарларнинг) ҳажми солиқ солиш объекти бўлади, бундай товарларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб қўйилади.



21-модда. Солиқ тўловчилар

Акциз солиғи солинадиган товарларни ишлаб чиқарувчи, импорт қилувчи корхоналар солиқ тўловчилардир.



22-модда. Солиқ ставкалари

Акциз солиғи солинадиган товарлар рўйхатини, акциз солиғи ставкаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.



23-модда. Солиқ бўйича имтиёзлар

Ўзи ишлаб чиқарган молларни ва Қизил Ярим Ой жамиятининг корхоналари билан ташкилотлари ишлаб чиқараётган моллар, башарти бу маблағлар, жамиятнинг уставда белгилаб қўйилган вазифаларини бажаришда ишлатилган тақдирда чет элларга етказиб берилганда акциз олинмайди.


24-модда. Солиқ суммасини аниқлаш ва уни тўлаш тартиби

Акцизларнинг суммасини солиқ тўловчи сотилган товарлар рўйхати ва ҳажми ҳамда ана шу товарлар юзасидан белгиланган акциз ставкаларига қараб мустақил белгилайди".


V БОБ. РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИДАН ТАШҚАРИГА ОЛИБ

ЧИҚИБ КЕТИЛАЁТГАН ХОМ АШЁ РЕСУРСЛАРИ

ВА МАҲСУЛОТГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ

25-модда. Солиқ тўловчилар

Ўзбекистон Республикасидан ташқарига хом ашё ресурслари ва маҳсулотлар реализация қилувчи корхоналар солиқ тўловчилар ҳисобланади.


26-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби

Республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқиб кетилаётган хом ашё ресурслари ва маҳсулотларга солинадиган солиқ моллар айрим турлари баҳосига қўшиладиган ҳамда сотиш чоғида қўшилган қиймат солиғига қўшимча тарзда истеъмолчилардан олинадиган соф даромаднинг бир қисмини олиб қўйишдан иборатдир.


27-модда. Солиқни тўлаш ва бюджетга ўтказиш тартиби

Ташқарига олиб чиқиб кетилаётгани учун солиқ ундириладиган хом ашё ресурсларининг ва маҳсулотларнинг рўйхати, қўшимча харажатлар таркиби, шунингдек солиқ ставкаси, уни тўлаш, бюджетга ўтказиш ва тақсимлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети томонидан аниқланади.


VI БОБ. ЖАМОА ХЎЖАЛИГИ АЪЗОЛАРИНИНГ МЕҲНАТ

ҲАҚИ ФОНДИДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ

28-модда. Солиқ тўловчилар

Ўзбекистон Республикасидан ташқарига хом ашё ресурслари ва маҳсулотлар реализация қилувчи корхоналар солиқ тўловчилар ҳисобланади.



29-модда. Солиқ солиш объекти

Жамоа хўжалиги аъзолари меҳнат ҳақи фондининг жамоа хўжалигида ишлайдиган ҳар бир аъзога бир ойда 16 сўм ҳисобидаги солиқ солинмайдиган миқдордан ортиқ қисмига солиқ солинади.

Жамоа хўжалиги аъзоларининг меҳнат ҳақи фондидан солиқ солинадиган қисмини ҳисоблаб чиқариш чоғида жамоа хўжалиги аъзоларига тўланиши керак бўлган ҳамма ҳақлар, шу жумладан қўшимча ҳақлар, мукофотларнинг барча турлари, шунингдек натура тарзидаги тўловлар ҳам ҳисобга олинади.

Меҳнат ҳақи эвазига бериладиган маҳсулот унинг таннархи бўйича баҳоланади.



30-модда. Солиқ ставкаси ва уни бюджетга ўтказиш

Солиқни барча жамоа хўжаликлари аъзолари меҳнат ҳақи фондининг солиқ солинадиган қисмидан 15 фоиз миқдорида тўлайдилар.

Солиқ суммалари маҳаллий бюджетларга ўтказилади.



31-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш

тартиби ва уни тўлаш муддатлари

Жамоа хўжалиги аъзолари меҳнат ҳақи фондининг солиқ солинадиган қисми хўжаликнинг барча тармоқларида ҳисоблаб ёзилган жамоа хўжалиги аъзолари меҳнат ҳақи умумий фонди асосида, шу жумладан жамоа хўжалиги аъзоларининг меҳнат ҳақи ҳисобига харид нархлари баҳосида бериладиган натура ҳолидаги маҳсулот қиймати ҳам қўшиб ҳисоблаб чиқарилади.

Жамоа хўжалиги аъзолари меҳнат ҳақи фондининг солиқ солинадиган қисми жамоа хўжалиги аъзолари меҳнат ҳақи учун ҳисоблаб ёзилган пул суммаси, шу жумладан натура ҳолидаги маҳсулот қиймати (харид нархлари баҳосида) билан меҳнат ҳақи фондининг солиқ солинадиган қисми ўртасидаги фарқ тарзида аниқланади, солиқ солинмайдиган қисми белгилаб қўйилган солиқ солинмайдиган ўртача энг оз ойлик маош тарзида ҳисоблаб чиқарилади.

Йилнинг I, II ва III чораклари учун тўланадиган солиқ миқдорлари меҳнат ҳақи бўйича йил бошидан буён жамоа хўжалиги аъзолари меҳнатига тўлаш учун фоиз тарзида ҳисобланган ҳақнинг умумий фонди миқдоридан жамоа хўжалиги аъзолари билан қилинган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги бухгалтерия ҳисоб ва ҳисоботи маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқарилади. Мазкур фоиз жамоа хўжалиги аъзоларининг ўтган йилги меҳнат ҳақи фонди солиқ солинадиган қисмидан олинадиган даромад солиғи суммасининг ўша даврдаги умумий фонд суммасига нисбати тарзида белгиланади. Бунда жорий йилнинг ўтган даврида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси ҳисобга олинади.

Жамоа хўжалиги аъзоларининг йилнинг IV чорагида тўланиши лозим бўлган меҳнат ҳақи фондига солинадиган солиқ суммаси йил учун кутилаётган жамоа хўжалиги аъзолари меҳнат ҳақи фондидан I, II ва III чоракларидаги солиқни ҳисоблаб чиқариш учун белгиланган фоиз бўйича аввалги чораклардаги тўловларни эътиборга олиб ҳисоблаб чиқарилади. Жамоа хўжалиги аъзолари меҳнат ҳақи фондининг солиқ солинадиган қисми бўйича узил-кесил ҳисоб-китоб жамоа хўжалигининг йиллик ҳисоботи маълумотлари бўйича йил давомида жамоа хўжалиги аъзоларига амалда ҳисобланган меҳнат ҳақи фонди ҳамда жамоа хўжалигида ишлаган жамоа хўжалиги аъзоларининг йиллик ўртача сони асосида амалга оширилади.

Жамоа хўжалиги аъзоларининг меҳнат ҳақи фондидан даромад солиғини жамоа хўжаликлари йил чораги тугагандан кейинги ҳар ойнинг 25-кунигача, жамоа хўжалиги аъзолари меҳнат ҳақи фондидан тегишли чорак ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган миқдорда тўлайдилар.



VII БОБ. КОРХОНАЛАРНИНГ МОЛ-

МУЛКИГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ

32-модда. Солиқ тўловчилар

Мулкчиликнинг барча шаклидаги юридик шахслар, шунингдек корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг юридик шахс бўлмаса-да, ўз мустақил балансига эга бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа алоҳида бўлинмалари корхона мол-мулки учун солиқ тўловчилар ҳисобланади.


33-модда. Солиқ солиш объекти ва солиқни

ҳисоблаб чиқариш тартиби

Асосий ишлаб чиқариш фондларининг қиймати корхоналар мулкига солиқ солиш объекти ҳисобланади.

Солиқ солинадиган база:

солиқ тўловчининг балансида бутунлай ёки қисман турадиган уй-жой, коммунал ва ижтимоий-маданий соҳа объектларининг;

табиатни муҳофаза қилиш, санитария-тозалаш ва ёнғинга қарши мақсадларда фойдаланиладиган объектларнинг;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва селекцияси учун, балиқ боқиш, овлаш ва қайта ишлаш учун фойдаланиладиган мол-мулкнинг;

озиқ-овқат узаткичлар, йўллар (шу жумладан автомобиль йўллари), алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек уларга туташ ерларнинг, ушбу объектларни фойдаланишга яроқли ҳолда сақлаб туриш мақсадларида ишга тушириладиган иншоотларнинг;

корхоналар автотранспорт воситаларининг;

алоқа йўлдошларининг;

республика Ҳукуматининг қарорларига биноан тўхтатиб қўйилган асосий ишлаб чиқариш фондларининг баланс қийматига камайтирилади.

Банклар, суғурта ташкилотлари, биржалар, шунингдек халқ хўжалигининг баъзи тармоқларига солиқ солиш хусусиятларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.


34-модда. Солиқ ставкалари

Корхоналарнинг мол-мулкига 2 фоиз ставка бўйича солиқ солинади.


35-модда. Солиқ имтиёзлари

1. Корхоналар мол-мулкига солинадиган солиқ қуйидаги мол-мулкларга солинмайди:

а) бюджет ташкилотлари ва муассасаларининг давлат бошқаруви идораларининг мол-мулкига;

б) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва чорвачилик маҳсулотларини етиштириш, селекциялаш ва сақлаш, балиқ етиштириш, овлаш ва қайта ишлаш соҳасидаги корхоналарнинг мол-мулкига;

в) халқ таълими ва маданият муассасаларининг эҳтиёжлари учун ишлатиладиган мол-мулкка;

г) "Соғлом авлод учун" халқаро ҳайрия жамғармаси, Қизил Ярим ой жамияти ва улар таъсис этган корхоналар ва ташкилотлар мол-мулкига, ушбу маблағлар жамғарма ва жамиятнинг устав вазифаларини бажаришга ишлатилиши шарти билан; диний бирлашмалар ва ташкилотлар мол-мулкига;

д) умуман фуқароларга мўлжалланган уй-жой, коммунал ва шаҳар xўжалигидаги ўзга мол-мулкка;

е) янги очилган корхоналарнинг мол-мулкига рўйхатга олинган кундан бошлаб дастлабки икки йил давомида;

ж) Самарқанд, Бухоро, Xива ва Тошкент шаҳарларида туристик фаолият билан шуғулланувчи янги ташкил этилган юридик шахсларга, ташкил этилган пайтдан бошлаб дастлабки фойда олгунга қадар бўлган даврда, аммо давлат рўйхатидан ўтган пайтидан эътиборан узоғи билан уч йил муддатга.

з) Марказий банк ва унинг муассасалари мол-мулкига;

и) Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳамда Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фондининг мол-мулкига улар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан эътиборан беш йил давомида.

к) устав фондида чет эл капиталининг улуши камида 500 минг АҚШ доллари бўлган корхоналар мол-мулкига.

"е" кичик бандида кўрсатилган солиқ имтиёзи тугатилган (қайта ташкил этилган корxоналарнинг, улар филиаллари ва тармоқ бўлинмалари асосида тузилган корхоналарга, шунингдек корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар ҳузурида тузилган корхоналарга (башарти, улар ана шу корхоналардан ижарага олинган ускуналар билан ишласа) тааллуқли эмас.

Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари мол-мулки ўз ҳудудларида жойлашган солиқ тўловчиларга қўшимча имтиёзлар беришлари мумкин.



36-модда. Тўловларни бюджетга киритиш

Мол-мулкка солинган солиқ маҳаллий бюджетга киритилади.



VII-1. ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК

УЧУН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ

36-1-модда. Солиқ тўловчилар

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдали қазилмаларни қазиб олишни амалга ошираётган ёки ер ости бойликларидан ўзгача тарзда фойдаланаётган мулкчиликнинг барча шаклларига мансуб корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилардир.



36-2-модда. Солиқ объекти

Қазиб олинган минерал хом ашёнинг ҳажми ёки ер ости бойликларидан минерал хом ашё қазиб олиш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзгача тарзда фойдаланиш солиқ солиш объекти ҳисобланади.

Ер ости бойликларидан фойдаланувчилар қазиб олган ҳамма минерал хом ашё учун - асосий фойдали қазилма учун ҳам уларга қўшилиб чиқадиган фойдали қазилмалар ва компонентлар учун ҳам солиқ тўлайдилар.



36-3-модда. Солиқ ставкалари ва имтиёзлар

Минерал хом ашё турлари бўйича солиқ ставкаларининг миқдорларини, ер ости бойликларидан фойдаланувчиларнинг айрим тоифалари учун қўшимча имтиёзларни, солиқни тўлаш ва бюджетга киритиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.


VIII БОБ. МАХСУС ҚОИДАЛАР

37-модда. Ажнабий юридик шахсларга солиқ

солишнинг ўзига хос хусусиятлари

1. Агар СССР ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ушбу Қонундаги қоидалардан бошқача қоидалар белгилаб қўйилган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

Ушбу Қонуннинг қоидалари халқаро ҳуқуқнинг умумий нормаларида ҳамда СССР ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан тузган махсус битимларида белгилаб қўйилган солиқ соҳасидаги имтиёзларга тегишли бўлмайди.


2. Ажнабий юридик шахсларнинг даромадларидан солиқ олиш тегишли чет давлатда худди шундай ёки шунга ўхшаш солиқлар юзасидан совет юридик шахсларига нисбатан айнан шундай чора-тадбирлар амалга ошириш белгиланган ҳолларда ўзаро келишув асосида тўхтатилиши ёки чекланиши мумкин, бу ҳол ушбу давлатнинг солиқ идоралари томонидан тасдиқланган бўлиши керак.


3. Ажнабий фирмалар билан тижорат битимларини тузиш чоғида даромад тўлаётган корхона, муассаса ёки ташкилот ажнабий юридик шахсларнинг даромадидан солиқ тўлаш борасидаги харажатларни ўз зиммасига олиши ҳақидаги солиқ шартларини шартномага қўшишга рухсат берилмайди.



38-модда. Икки томонлама солиқ солинишини бартараф этиш

Чет элда олинган даромад суммаси Ўзбекистон Республикасида солиқ солиниши керак бўлган даромаднинг умумий суммасига киритилади ҳамда солиқ миқдорини белгилаш чоғида ҳисобга олинади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида олинган даромаддан чет мамлакатлар қонунларига мувофиқ чет элдаги корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар тўлаган солиқ суммаси улар Ўзбекистон Республикасида даромаддан солиқ тўлаётган пайтларида ҳисобга олинади. Бунда ҳисобга олинадиган маблағларнинг миқдори чет элда олинган даромадга нисбатан Ўзбекистон Республикасида тўланиши керак бўлган даромадга солинган солиқ ҳажмидан ошиб кетмаслиги лозим.



IX БОБ. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТ

ҲАМДА МАСЪУЛИЯТЛАРИ ВА СОЛИҚЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

ҚОНУНЛАРГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

39-модда. Солиқ тўловчиларнинг вазифалари

1. Ушбу Қонунда кўзда тутилган солиқларни тўловчилар:

а) молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида белгилаб қўйилган тартибда бухгалтерлик ҳисобини ва ҳисоботларини юритишлари ҳамда молия идораларига бухгалтерлик ҳисоботлари ва балансларини, солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни ҳамда солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа зарур ҳужжатлар ва маълумотларни беришлари;

б) республика ҳудудидаги банкларда валюта счётлари очилганликлари тўғрисидаги ахборотни бир ҳафта муддат ичида тақдим этишлари;

в) солиқлар соҳасида имтиёзларга эга бўлиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатларни кўрсатишлари, тегишли ҳолларда эса топширишлари;

г) тўланиши керак бўлган солиқ суммаларини ўз вақтида ва тўла-тўкис тўлаб туришлари;

д) молия идораларининг мансабдор шахсларига даромадлар олиш билан ёки солиқ солинадиган объектларни сақлаш билан боғлиқ бўлган биноларни текшириб чиқиш учун, шунингдек солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш масалалари юзасидан текширишлар ўтказиш учун имконият яратиб беришлари шарт.


2. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва тегишли мансабдор шахслари солиқ идораси ўтказган текшириш ҳақидаги ҳужжатни имзолашлари, ҳужжатда баён этилган фактларга рози бўлмаганлари тақдирда эса рози бўлмаслик сабаблари ҳақида ёзма тушунтириш тақдим этишлари шарт. Улар солиқ идорасининг солиқлар тўғрисидаги қонунлар борасида аниқланган бузилишларни бартараф этиш ҳақидаги талабларини бажаришга ҳам мажбурдирлар.


3. Ўзбекистон Республикаси қонунларида солиқларга оид бухгалтерия ҳисоботларини ва балансларини, солиқларга оид ҳисоб-китобларни ёки даромадлар тўғрисидаги декларацияларни солиқ идораларига тақдим этиш мажбурияти белгилаб қўйилган солиқ тўловчилар уларни молиявий фаолиятни текширув хўжалик ҳисобидаги ташкилот текширгач ҳисобот йилидан кейинги бир йил давомида солиқ идорасига текшириш ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишлари шарт.

Мазкур ҳужжатларни тақдим этмаган солиқ тўловчиларга ушбу Қонуннинг 40-моддасида кўзда тутилган чоралар қўлланилади. Башарти, текшириш солиқ тўловчи айбдор бўлмаган ҳолда белгиланган муддатларда ўтказилмаган бўлса, мазкур чоралар қўлланилмайди.

4. Маҳсулотларни чет эл валютасида сотишдан (чет эл валютасида ишлар бажаришдан, хизматлар кўрсатишдан), сотувдан бўлак операциялар натижасида, шунингдек ўзга тадбиркорлик фаолиятидан келган тушум Ўзбекистон Республикасининг, чет эллик шериклари билан ҳисоб-китоб ишларини олиб борадиган, ваколатли банкларидаги счётларга ўтказилиши шарт, башарти Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўзгача йўл тутишга рухсат бермаган бўлса.


40-модда. Тўловчиларнинг жавобгарлиги

Солиқларни тўғри ҳисоблаб чиқариш, уларни бюджетга тўлиқ ва ўз вақтида тўлаш, солиқ солишга доир амалдаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш учун жавобгарлик солиқ тўловчилар ва уларнинг мансабдор шахслари зиммасига юклатилади.

Ушбу Қонунда назарда тутилган, солиқ тўлаш учун ўрнатилган муддатда тегишли ҳисобот даври учун белгилаб қўйилган шаклда бухгалтерлик ҳисоботлари ва балансларига, солиқлар бўйича ҳисоб-китобларига эга бўлмаган солиқ тўловчилар олдинги ҳисобот даври учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг 110 фоизи миқдорида солиқ тўлайдилар.

Айтиб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин, амалда олинган фойдага (даромадга), солиқ солинадиган оборотга ва солиқ солишнинг бошқа объектларига асосланиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий жазолар ва маъмурий жарималар қўлланилган ҳолда солиқ қайтадан ҳисоблаб чиқарилади.

Солиқ тўловчилар, мансабдор шахслар даромад ёки солиқ солинадиган бошқа объектларнинг ҳисоби йўқлиги, бундай ҳисоб белгиланган тартибни бузиб олиб борилганлиги, шунингдек солиқ органларига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун керакли ҳисоботларни, ҳисоб-китобларни ҳамда бошқа ҳужжатларни умуман ёки ўз вақтида тақдим этмаганлик, фойдани (даромадни) ёки бошқа солиқ солиш объектларини яширганлик (камайтириб кўрсатганлик) учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

Солиқ тўловчи солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг суммалари бюджетга умуман ёки тўлиқ тўланмаганлигига сабаб бўлган хатоларни солиқ органи текширгунга қадар мустақил аниқлаб, бухгалтерлик ҳисоботлари ҳамда солиқлар ва тўловлар бўйича ҳисоб-китобларга белгиланган тартибда тузатишлар киритган тақдирда, молиявий жазолар қўлланилмайди.


41-модда. Нотўғри тўланган солиқларни бюджетга ундириб

олиш ва бюджетдан қайтариб бериш тартиби

1. Белгиланган муддатларда тўланмаган солиқларнинг суммалари, шунингдек яширилган (камайтириб кўрсатилган) даромад солиғи суммалари ёки солиқ солинадиган бошқа яширилган объект учун солиқ суммаси ҳамда даромадни яширганлик (камайтириб кўрсатганлик) ва солиқ солинадиган объектни яширганлик учун жарима солиқлар тўлашдан бош тортиб юрилган бутун давр учун солиқ идораларининг кўрсатмасига мувофиқ қатъий тарзда ундириб олинади.

Ўз вақтида тўланмаган солиқ суммаси кечиктирилган ҳар бир кун (тўланган кунни ҳам қўшиб ҳисобланганда) учун тўланмаган қарз суммасига 0,2 фоиз миқдорида пеня қўшиб ҳисоблаб, бюджетдан қарздор бўлинган бутун давр учун ундириб олинади.

1-1. Хўжалик юритувчи субъектнинг жорий ҳисобварағида бюджет олдидаги кредиторлик қарзини узиши учун пул маблағлари бўлмагани тақдирда солиқ органлари солиқлар ва бюджетга тўловлар бўйича ундирувчи қарздор корхона мол-мулкига қаратиш ҳуқуқига эгалар.

2. Ушбу Қонуннинг 37 ва 38-моддаларида кўрсатиб ўтилган ажнабий юридик шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммаси даромадларни тўлайдиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бюджетга ўтказилмаган тақдирда ажнабий даромад олувчига қайси давр учун даромад тўлаганлигидан қатъи назар, бюджет билан ҳисоб-китоб қилингандан кейин ана шу корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ихтиёрида қоладиган маблағлардан қатъий тарзда ундириб олинади.


3. Солиқлар нотўғри ҳисоблаб чиқилиши ёки ундириб олиш соҳасида белгилаб қўйилган тартиб бузилиши натижасида ортиқча тушган солиқлар бўйича тўловлар суммаси қайтариб берилиши ёки, улар тушган кундан бошлаб бир йил муддат ўтмаган бўлса, солиқ тўловчидан олиниши керак бўлган бошқа тўловлар ўрнига ўтказилиши керак.

Ортиқча тушган суммани қайтариб бериш ҳақида ариза топшириш мазкур муддат ўтишини тўхтатиб қўяди.

Нотўғри тўланган солиқларни бюджетдан қайтариб бериш нотўғри тўлов аниқлангандан аввалги кўпи билан 1 йил учун амалга оширилади.



42-модда. Солиқ идораларининг назорати

Солиқ тўғрисидаги қонунларнинг тўғри қўлланилиши устидан назоратни солиқ идоралари Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ амалга оширадилар.

Корхоналар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари солиқ идоралари ҳамда уларнинг ўз хизмат бурчларини бажариб турган мансабдор шахсларнинг ушбу Қонундан келиб чиқадиган талаблари, кўрсатмалари ва фармойишларини бажармаслиги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.



43-модда. Солиқ идоралари мансабдор шахсларининг

хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш

1. Солиқ идоралари мансабдор шахсларининг солиқларни ундириш чоғидаги хатти-ҳаракатлари устидан шикоятлар ана шу шахслар бевосита бўйсунадиган идорага берилади. Шикоятлар шикоят тушган пайтдан бошлаб кечи билан 30 кун муддат ичида кўриб чиқилади ва улар юзасидан қарорлар қабул қилинади.

Шикоятлар юзасидан чиқарилган қарорлар хусусида бир ой муддат ичида юқори солиқ идорасига шикоят қилиниши мумкин.


2. Солиқ идоралари мансабдор шахсларининг маъмурий жазо бериш борасидаги хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш Ўзбекистон Республикасининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қонунларига мувофиқ амалга оширилади.


3. Шикоят берилиши солиқларнинг ундириб олинишини тўхтатиб қўймайди. Шикоятни кўраётган идора шикоят ҳал қилингунга қадар солиқнинг тегишли суммасини ундириб олишни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.



44-модда. Ушбу Қонунни қўллашга оид йўриқномалар

Ушбу Қонунни татбиқ этишга доир йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош давлат солиқ бошқармаси томонидан биргаликда чиқарилади.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов



-------------------------

*) Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 30 сентябрдаги 364-XII-сон  Қонунига асосан "Ўзбекистон ССР" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси" деган сўзлар билан алмаштирилган.



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 4-сон, 86-модда; 8-сон, 191-модда; 1992 й., 1-сон, 49-модда; 4-сон, 177-модда; 9-сон, 337-модда; 1993 й., 6-сон, 266-модда; 6-сон, 240-модда; 1994 й., 5-сон, 159-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда; 1997 й., 9-сон, 241-модда














































Время: 0.2084
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск