ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.2009 й. 150-сон "Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.2009 й.

N 150



ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛИНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт потенциалини кўпайтириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар, шаҳарлар ва қишлоқлар истеъмолчилари томонидан электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекэнерго" ДАК томонидан:

"Ўзбекэнерго" ДАК корхоналарида, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида ва Тошкент шаҳрининг айрим туманларида Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини синаб кўриш бўйича бошланғич лойиҳалар амалга оширилаётганлиги;

"Ўзбекэнерго" ДАКда Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш" инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, шунингдек бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ҳар йили аниқ муддатларини, молиялаштириш манбаларини ва масъул шахсларни кўрсатган ҳолда, электр энергиясини ҳисобга олишнинг электрон приборлари ва аппарат комплексларини жорий этишнинг ҳудудий ҳамда тармоқ жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

4. Қуйидагиларга:

"Ўзбекэнерго" ДАК ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раислари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси, вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари зиммасига - Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электрон ҳисобга олиш приборларини ўрнатишнинг тасдиқланган жадваллари сўзсиз бажарилиши юзасидан;

"Ўзбекэнерго" ДАК раиси зиммасига - Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини кўрсаткичларнинг нотўғри ҳисобланишидан ва ахборотлардан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан шахсан жавобгарлик юклансин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган ҳақ доирасида электр таъминоти бўйича икки томонлама шартнома асосида амалга оширилади.


6. "Ўзбекэнерго" ДАК Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда 2009 йил 1 июлдан бошлаб барпо этилган қурилиш объектларининг улар электр энергиясини ҳисобга олишнинг замонавий электрон приборлари ва аппарат комплекслари билан жиҳозланган тақдирда қабул қилиб олинишини таъминласин.


7. "Ўзбекэнерго" ДАК, вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар 2009 йил 1 июлдан бошлаб:

2009-2010 йилларда янгидан барпо этилаётган объектларнинг Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган электр энергиясини ҳисобга олишнинг электрон приборлари билан жиҳозланишини ҳамда 750 кВА ва ундан юқори қувватга уланган ишлаётган электр таъминоти объектларида кўп функцияли электрон ҳисоблаш приборлари жорий этилишини;

2009-2011 йилларда янгидан барпо этилаётган объектларнинг Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозланишини ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаётган электр таъминоти объектларида электр энергиясини ҳисобга олишнинг электрон приборлари жорий этилишини;

Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини кўрсаткичларнинг нотўғри ҳисобланишидан ва ахборотлардан рухсатсиз фойдаланишдан комплекс ҳимоя қилишни таъминласинлар, бунда инсон омили таъсири мумкин қадар камайтирилишини назарда тутсинлар.


8. "Ўзбекэнерго" ДАК:

2009 йил 1 июлгача бўлган муддатда "Ўзбекэнерго" ДАКда Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш" инвестиция лойиҳасини аниқ техник-иқтисодий параметрлар ҳамда электр энергиясини ҳисобга олишнинг электрон приборларига ва аппарат комплексларига нисбатан зарур талаблар билан бирга ишлаб чиқиш тугалланишини таъминласин;

жорий этилаётган Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими доирасида маълумотларни узатиш, йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш тартиботлари бирхиллаштирилишини таъминласин;

мамлакатимиздаги ва хорижий етакчи экспертларни Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини кўрсаткичларнинг нотўғри ҳисобланишидан ва рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш бўйича комплекс ечимларни ишлаб чиқиш учун жалб этсин;

"Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш" инвестиция дастурини бир босқичда, уларни турли тоифадаги объектларда қўлланиш учун намунавий ечимларни ишлаб чиққан ҳолда амалга оширсин;

2018 йил 1 январдан бошлаб, белгиланган талабларга мувофиқ бўлган электр энергиясини ҳисобга олишнинг электрон приборлари ва аппарат комплексларини ўрнатмаган истеъмолчиларга - хўжалик юритувчи субъектларга электр энергияси етказиб бермасин.

9. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги "Ўзбекэнерго" ДАК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарор қоидаларининг амалга оширилишини оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ёритиб борсинлар.


10. "Ўзбекэнерго" ДАК, Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шаисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



*) 1-3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 24-сон, 268-модда.






















































Время: 0.1392
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск