ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2009 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.2009 й. 153-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.2009 й.

N 153



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага

бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори)



Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорининг 8-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 5 июндаги

153-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори 5-бандининг бешинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"бюджет ташкилоти балансида бўлган давлат мулкини ижарага беришдан қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган маблағларнинг бир қисми".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Шарқ" нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2000 йил 23 октябрдаги 411-сон қарори 5-бандининг иккинчи ва учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 24-сон, 270-модда.





















































Время: 0.1845
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск