ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар / 2009 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.06.2009 й. ПҚ-1132-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.06.2009 й.

N ПҚ-1132


ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхоналарини Россия Федерациясида ва Россия Федерацияси ваколатхоналарини Ўзбекистон Республикасида жойлаштириш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш шартлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 2009 йил 23 январь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонасини жойлаштириш учун Россия Федерациясига мулк қилиб берилган бинолар ва иншоотларнинг мулкка эгалик ҳуқуқига давлат ордери берилишини таъминласин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонасини жойлаштириш учун тегишли ер участкасини ижарага бериш тўғрисида шартнома тузилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тақдим этилган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар асосида ушбу қарорнинг 3 ва 4-бандларида кўрсатиб ўтилган объектларга эгалик ҳуқуқи ҳамда узоқ муддатли ижара ҳуқуқини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 25-сон, 283-модда.

















































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск