ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2009 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2009 й. 164-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.2009 й.

N 164



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш

ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий

йўналишлари тўғрисида" 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармони

ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика тиббиёт

муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 2 октябрдаги

ПҚ-700-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 15 июндаги

164-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлиқни сақлаш тизимида экспериментни тугаллаш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 53-модда):

а) Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларининг (1-илова) 1-бандига "Фармонига" сўзидан кейин "ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонига" сўзлари қўшилсин;

б) Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш тартибида (2-илова):

1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ушбу тартибнинг амал қилиши фақат:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган Марказларга;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида қайд этилган Фармонига 2-иловада келтирилган, замонавий, юқори технологияли ташхис ва даволаш асбоб-анжомлари қўлланилган ҳолда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахсларга;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган марказларга ва ушбу Марказлар тўғрисидаги низомларда кўрсатилган имтиёзли тоифадаги шахсларга татбиқ этилади";

2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан йилнинг ҳар чорагида мавжуд ўринлар фондининг, унинг айланишининг ва поликлиникаларнинг беморларни қабул қилиш қувватининг қуйидаги миқдорида имтиёзли бепул тиббий хизматлар кўрсатишга квоталар белгиланади:

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари учун - 20 фоизигача;

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази учун - 20 фоизигача;

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази учун ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази учун - 30 фоизигача;

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази учун - катта ёшдагилар бўлимлари бўйича - 20 фоизигача ва болалар бўлимлари бўйича - 100 фоизигача;

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази учун - 100 фоизигача.

Квоталарни минтақалар бўйича тақсимлаш Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлашни бошқариш органларининг буюртманомаларини кўриб чиқиш йўли билан амалга оширилади";

16-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"имтиёзли тоифага кирувчи беморлар поликлиникаларнинг мавжуд ўринлар фонди, унинг айланиши ва беморларни қабул қилиш қувватининг ушбу Марказ учун қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли ҳажмда бўлиши";

18, 20 ва 23-бандларнинг иккинчи хатбошидаги "20 фоизига қадар ҳажмда" сўзлари "ушбу Марказ учун қонун ҳужжатларида белгиланган ҳажмда" сўзлари билан алмаштирилсин;

19-банднинг тўртинчи хатбошидаги "сеткаси" сўзидан кейин "(Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тариф сеткаси)" сўзлари қўшилсин;

в) Шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни шифохонага ётқизиш тўғрисидаги низомда (3-илова):

5-бандга қуйидаги мазмундаги олтинчи - саккизинчи хатбоши қўшилсин:

"Эндокринология маркази бўйича - 15 фоиз;

Акушерлик ва гинекология маркази бўйича - 10 фоиз;

Терапия ва тиббий реабилитация маркази бўйича - 2 фоиз";

олтинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

Шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни шифохонага ётқизиш тўғрисидаги низомга иловада:

илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига ва Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига шошилинч ётқизилиши талаб қилинадиган беморларнинг ҳолатлари рўйхати";

қуйидаги мазмундаги V, VI ва VII бўлимлар қўшилсин:


"V. Республика ихтисослаштирилган эндокринология

илмий-амалий тиббиёт маркази:


1. Гипертоник криз, миокард инфаркти, мияда қон айланишининг кучли бузилиши билан боғлиқ қандли диабет.

2. Қандли диабет асоратлари: кома, прекома, кетоацидоз, кетоз, сурункали буйрак етишмовчилиги анурия билан, йирингли асоратлар.

3. Аралаш-заҳарли буқоқнинг оғир асорати, заҳарли буқоқнинг, аутоиммун тиреодитнинг тугунли шакллари (тиретоксик юрак, офтальмопатиянинг оғир шакллари).

4. Ўта оғир тиреодит, мураккаблашган гипертиреознинг оғир шакли.

5. Оғир йирингли струмит.

6. Кўплаб патологик синиқли гиперпаратиреоз.

7. Гипертоник кризис ҳолатли, инсулинома (оғир гипогликемик ҳолат) буйрак усти безлари ўсмалари (феохромацитома, Иценко-Кушинг синдроми).

8. Қандсиз диабет ҳолатидаги оғир аҳвол ҳамда гипопитуитаризмнинг турли шакллари.

9. Буйрак усти безлари пардасининг сурункали етишмовчилиги ҳолатидаги оғир эндокрин етишмовчилик.

10. Гипотиреоз оғир юрак-қон томирлари бузилишлари билан.


VI. Республика ихтисослаштирилган акушерлик

ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази:


1. Геморрагик шок ҳолатдаги жинсий йўллардан қон кетиши.

2. Геморрагик шок ҳолатдаги бачадондан ташқари ҳомиланинг тўхтатилиши.

3. Гинекологиядаги оғир қорин оғриғи.


VII. Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий

реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази:


1. Мураккаблашган астматик мақомдаги бронхиал астма.

2. Нафас етишмовчилиги акс этган (II-III даражаси) оғир кучайиш давридаги ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК).

3. Ўткир пневмония оғир кечиш асоратлари билан.

4. Юрак ишемик касаллиги: миокарднинг оғир инфаркти, оғир коронар синдроми.

5. Гипертоник криз.

6. Юрак фаолияти ритмининг гемодинамик сезиларли ва ҳаёт учун хавфли бузилишлари.

7. Оғир чап меъда етишмовчилиги (юрак астмаси, ўпка шиши)";

г) Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва улар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомда (4-илова):

4-банддаги "Марказларнинг 2008 йилдан кечикмай" сўзлари "Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси ва кардиология марказлари 2007 йилда, Республика ихтисослаштирилган урология маркази 2008 йилда ҳамда Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази 2011 йилда" сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банднинг иккинчи хатбошидаги "20 фоизига қадар ҳажмда" сўзлари "ҳар бир Марказ учун қонун ҳужжатларида белгиланган ҳажмларда" сўзлари билан алмаштирилсин;


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 28 сентябрдаги 217-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 51-модда):

а) Бошланғич тиббий-санитария ёрдами (БТСЁ) қишлоқ муассасаларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (2-илова) 10-бандидаги "белгиланган тартибда" сўзларидан кейин "туманлар молия органларига ва" сўзлари қўшилсин;

б) Бошланғич тиббий-санитария ёрдами (БТСЁ) шаҳар экспериментал муассасаларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомда (3-илова):

9-банддаги "уларга" сўзи "туманлар (шаҳарлар) молия органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. БТСЁ ШЭ муассасаларини молиялаштириш Фарғона, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари тегишли туманлари (шаҳарлари) ҳамда Тошкент шаҳар молия органлари томонидан тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ ҳар ойда битта суммада (харажатлар гуруҳларига бўлмасдан) амалга оширилади. Соғлиқни сақлаш бюджетини ажратишда маҳаллий молия органлари биринчи навбатда БТСЁ муассасалари учун молиявий маблағлар ажратилишини таъминлаши лозим".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фан ва технологиялар ривожлантирилишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сон қарори)" 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 73-модда) 2-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 25-сон, 285-модда.

















































Время: 0.1870
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск