ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.2009 й. 166-сон "Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.2009 й.

N 166



СОТИБ ОЛИНГАН РЕАБИЛИТАЦИЯ ТЕХНИК

ВОСИТАСИ ЁКИ КЎРСАТИЛГАН ХИЗМАТЛАР

УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


" Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш йўли билан ногиронларга ижтимоий ёрдам бериш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича 2-иловага мувофиқ таркибда махсус комиссия (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб аталади) ташкил этилсин.

Махсус комиссия (Хаитов) икки ҳафта муддатда Махсус комиссиянинг иш регламентини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 17 июндаги

166-сон қарорига

2-ИЛОВА



Сотиб олинган реабилитация қилишнинг техник воситаси

ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш

масалаларини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиянинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Лавозимга кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, Махсус комиссия раиси

Лавозимга кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосари

Лавозимга кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси раиси

Лавозимга кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бош ҳисобчиси, Махсус комиссия котиби

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 25-сон, 286-модда.















































Время: 0.2004
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск