ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.06.2009 й. 166-сон Қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 17 июндаги

166-сон қарорига

1-ИЛОВА



Сотиб олинган реабилитация техник воситаси

ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация

тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бепул берилиши керак бўлган, улар томонидан ўз ҳисобига сотиб олинган реабилитация қилишнинг техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури - тиббий-ижтимоий экспертиза асосида ишлаб чиқилган, ногиронлиги бўлган шахс учун мақбул реабилитация чоралари мажмуи бўлиб, ушбу чоралар организмнинг бузилган ёки йўқолган функцияларини, шунингдек ногиронлиги бўлган шахс меҳнат фаолиятининг муайян турларини бажариш қобилиятини тиклашга, компенсация қилишга қаратилган тиббий, ижтимоий, касбий ва жисмоний реабилитация чораларини амалга оширишнинг айрим турлари, шакллари, ҳажмлари, муддатлари ҳамда тартибини ўз ичига олган чора-тадбирлари комплекси;


компенсация - ногиронлиги бўлган шахсга (ёки унинг қонуний вакилига) пул шаклида тўланадиган, ногиронлиги бўлган шахс томонидан ўз маблағлари ҳисобига сотиб олинган ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилган реабилитация қилишнинг техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар қийматини қоплаш.

3. Сотиб олинганлиги учун компенсация тўлаш назарда тутиладиган реабилитация техник воситалари ёки кўрсатилган хизматларга қуйидагилар киради:

кресло-аравачалар;

кичик габаритли аравачалар;

эшитиш мосламалари;

ҳассалар ва қўлтиқтаёқлар;

реабилитация техник воситасини жорий таъмирлаш харажатлари.


4. Ўз маблағлари ҳисобига:

ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилган реабилитация қилишнинг техник воситасини сотиб олган;

ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилган реабилитация техник воситасини жорий таъмирлаш бўйича хизматларга ҳақ тўлаган ногиронлиги бўлган шахслар компенсация олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

5. Компенсация Сотиб олинган реабилитация қилишнинг техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиянинг (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб аталади) қарорига мувофиқ тўланади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) Махсус комиссиянинг ишчи органи (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) ҳисобланади.


II. СОТИБ ОЛИНГАН РЕАБИЛИТАЦИЯ ТЕХНИК

ВОСИТАСИ ЁХУД КЎРСАТИЛГАН ХИЗМАТЛАР

УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


6. Ногиронлиги бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили (кейинги ўринларда ариза берувчи деб аталади) компенсация олиш учун ҳудудий бошқармаларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

Махсус комиссия томонидан белгиланадиган шакл бўйича компенсация тўлаш тўғрисида ариза;

ногиронлиги бўлган шахсни тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси;

ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури нусхаси;

туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг белгиланган тартибда реабилитация қилишнинг техник воситаси билан таъминлаш учун ногиронлиги бўлган шахс ҳисобга қўйилган сана тўғрисидаги маълумотномаси;

реабилитация қилишнинг техник воситаси сотиб олинганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқлайдиган чек, квитанция, талон, чипта ва уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатнинг нусхаси;

реабилитация қилишнинг техник воситасининг техник паспорти нусхаси.

7. Ариза берувчи томонидан ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар беш кун мобайнида ҳудудий бошқармалар томонидан компенсация тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга киритади.

9. Ҳужжатлар ҳудудий бошқармалардан тушган санадан бошлаб, икки ҳафта муддатда Махсус комиссия тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ногиронлиги бўлган шахс ўз маблағлари ҳисобига сотиб олган реабилитация қилишнинг техник воситаси ёхуд кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш ёхуд компенсация тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

10. Махсус комиссия, агар унинг мажлисида Махсус комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Махсус комиссиянинг қарорлари унинг ушбу мажлисда ҳозир бўлган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Махсус комиссия раҳбарининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.


11. Компенсация тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарор:

реабилитация қилишнинг техник воситаси ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилмаган;

ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган ҳолларда қабул қилинади.


12. Махсус комиссия томонидан компенсация тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ҳудудий бошқарма тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 иш куни мобайнида ариза берувчига рад этишнинг асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма жавоб юборади.

13. Компенсация тўлашни рад этиш учун асос бўлган тегишли сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, ариза берувчи Махсус комиссияга такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Компенсация тўғрисидаги ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда рад этиш тўғрисидаги қарорда назарда тутилмаган янги талаблар қўйилишига йўл қўйилмайди.


14. Ариза берувчи компенсация тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.



III. КОМПЕНСАЦИЯ МИҚДОРИ

ВА УНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


15. Компенсация реабилитация қилишнинг техник воситаси ёхуд кўрсатилган хизматларнинг ўртача қийматидан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланади.

16. Компенсация республика бюджетида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида тўланади.


17. Реабилитация қилишнинг техник воситасининг ўртача қиймати Ҳудудий бошқармалар томонидан жорий йилда белгиланган тартибда ўтказиладиган тендер савдолари асосида буюртмалар жойлаштирилган тегишли реабилитация қилишнинг техник воситаси нархига тенг бўлган суммада белгиланади.

Хизматларнинг ўртача қиймати жорий йилда ушбу воситаларни ишлаб чиқарувчилар томонидан белгиланган реабилитация қилишнинг техник воситаларини таъмирлашга тарифлар ва баҳолар асосида белгиланади.

18. Компенсация тўлаш учун пул маблағлари Махсус комиссиянинг қарори асосида ҳудудий бошқармаларнинг ҳисоб рақамидан ўтказилади.

Компенсация белгиланган тартибда ногиронлиги бўлган шахс яшайдиган жойдаги Халқ банки бўлими орқали амалга оширилади.

19. Ҳудудий бошқармалар ногиронлиги бўлган шахсларга компенсация тўлаш учун тушган маблағлар ҳисобини белгиланган тартибда Молия вазирлиги Ғазначилигининг бўлимларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида юритадилар.

20. Компенсация Махсус комиссия томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида тўланади.


21. Ишчи орган йилнинг ҳар чорагида белгиланган муддатларда Молия вазирлигига туманлар (шаҳарлар) бўйича ногиронлиги бўлган шахсларга сотиб олинган реабилитация қилишнинг техник воситаси ёхуд кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўланганлиги тўғрисидаги ҳисоботни белгиланган тартибда тақдим этади.


IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 25-сон, 286-модда.























































Время: 0.1564
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск