Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.2009 й. 167-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ҳузурида Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 2 мартдаги 76-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.2009 й.

N 167



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ БОШ БОШҚАРМАСИ ҲУЗУРИДА

МАНЗАРАЛИ БОҒДОРЧИЛИК ВА ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ

РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА" 2005 ЙИЛ 2 МАРТДАГИ

76-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ҳузуридаги Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш марказини молиялаштириш манбаларини аниқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ҳузурида Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 2 мартдаги 76-сон қарорининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳамда унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг фаолияти хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар, ўрмон хўжалиги тадбирларига бюджетдан ажратилган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 25-сон, 287-модда.












































Время: 0.1454
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск