Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.2009 й. 169-сон "2009-2012 йилларда чарм-пойабзал саноати корхоналарини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш ҳамда тайёр чарм товарлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.2009 й.

N 169



2009-2012 ЙИЛЛАРДА ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ

САНОАТИ   КОРХОНАЛАРИНИ   ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ҲАМДА ТАЙЁР ЧАРМ ТОВАРЛАР

ИШЛАБ     ЧИҚАРИШ     ҲАЖМЛАРИНИ

КЎПАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Тайёр чарм-пойабзал товарлари ишлаб чиқариш, аҳолининг ўсиб бораётган талабларини биринчи навбатда мамлакатимизда ишлаб чиқариш ҳажмларини сезиларли даражада кўпайтириш ҳисобига қондириш, кўн-чарм хом ашёсини самарали қайта ишлаш, тармоқ корхоналарида замонавий технология асбоб-ускуналарини жорий этиш ва шу асосда рақобатбардошли кўн-чарм ва пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек чарм-пойабзал корхоналари билан биргаликда ишлаб чиқилган:

2009-2012 йиллар даврида чарм-пойабзал маҳсулотларининг асосий турларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг мақсадли параметрлари 1, 1а, 1б-иловаларга* мувофиқ;

2009-2012 йиллар даврида республика чарм-пойабзал корхоналарини модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2-иловага киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишларини фаоллаштирсинлар.


2. "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси раиси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, корхоналар раҳбарлари билан биргаликда 2-иловага киритилган лойиҳаларининг ТИА ўз вақтида ва сифатли тайёрланишини ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминласинлар.

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплекси ушбу бандни қатъий назоратга олсин ва бажарилишини ташкил этиш юзасидан тезкор чора-тадбирлар кўрсин.


3. "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти билан биргаликда 2010 йил 1 январгача Пойабзал дизайни марказини ташкил этиш чора-тадбирларини кўрсин, унга қуйидаги асосий вазифаларни юкласин:

пойабзал дизайни ва уни ишлаб чиқариш, чарм-галантерея, аксессуарлар соҳасидаги жаҳон модалар тенденцияларини ўрганиш ва истиқболда моделлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

пойабзал ва чарм-галантерея саноати корхоналари ва турдош тармоқлар мутахассислари учун пойабзал ва чарм-галантерея маҳсулотларини моделлаштириш ва уларнинг конструкцияси масалалари бўйича методик семинарлар ва йиғилишлар ташкил этиш;

замонавий пойабзал технологияси, дизайни, уларни конструкциялаш ва ишлаб чиқариш бўйича чарм-пойабзал тармоғи ва алоҳида жисмоний шахслар учун кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича курслар ташкил этиш ҳамда ихтисослаштирилган методик қўлланмалар ишлаб чиқиш;

халқаро ташкилотлар ва институтлар, пойабзал ва чарм-галантерея маҳсулотларини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш соҳасига ихтисослашган хорижий модалар уйлари ва компаниялар билан ҳамкорликни кенгайтириш.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси билан биргаликда Пойабзал дизайни марказини жойлаштириш учун бино ажратиш масаласини бир ой муддатда белгиланган тартибда ҳал қилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2009 йилда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида" 2009 йил 27 январдаги ПҚ-1048-сон қарорига мувофиқ жорий йилда пойабзал ва чарм-галантерея ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бутловчи материаллар ва фурнитура ишлаб чиқаришни ташкил этиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси билан биргаликда уч ой муддатда фурнитура ишлаб чиқаришга ихтисослашган потенциал инвесторларни жалб қилган ҳолда пойабзал ва чарм-галантерея ишлаб чиқариши учун фурнитура ишлаб чиқариш бўйича қўшимча қувватларни яратиш юзасидан таклифлар киритсинлар.

6. "Ўзстандарт" агентлиги "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси билан биргаликда

чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга талаб қилинадиган халқаро даражани ҳисобга олган ҳолда стандартларни ишлаб чиқишда, шунингдек ушбу корхоналарда сифатни бошқариш тизимини жадал жорий этишда кўмаклашсин;

бир ой муддатда чарм-пойабзал тармоғи корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати устидан таъсирчан назоратни таъминлайдиган қўшимча чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мол сўйишда ва тери хом ашёсини республиканинг тайёрлов ва терини қайта ишлаш корхоналарига топширишда қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни кучайтирсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 25-сон, 289-модда.



















































Время: 0.1851
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск