ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 29.08.1996 й. 257-I-сон "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.1996 й.

N 257-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛИК КОДЕКСИНИ АМАЛГА

КИРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг биринчи қисми ва иккинчи қисми (бундан буён Кодекс деб юритилади) 1997 йилнинг 1 мартидан амалга киритилсин.


2. Бундан буён қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари Кодексга мувофиқлаштирилгунига қадар уларнинг Кодексга зид келмайдиган қисмлари қўлланилади.


3. Кодекс у амалга киритилганидан кейин юзага келган фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қўлланилади.

Кодекс амалга киритилгунга қадар юзага келган фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар бўйича у амалга киритилганидан кейин юзага келадиган ҳуқуқлар ва мажбуриятларга нисбатан қўлланилади.


4. Кодексдаги битимлар ҳақиқий эмаслигининг асослари ва оқибатлари тўғрисидаги нормалар (109, 112-128-моддалар), тегишли битимлар қачон тузилганидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари тўғрисидаги талабномани суд 1997 йилнинг 1 мартидан кейин кўриб чиқадиган битимларга нисбатан қўлланилади.


5. Кодексда белгиланган даъво муддатининг ўтиши аввал амалда бўлган қонун ҳужжатларида назарда тутилган, муддатлари 1997 йилнинг 1 мартига қадар ўтиб кетмаган даъволарга нисбатан қўлланилади.


6. Кодекс 187-моддасининг қоидалари (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат) мулкка эгалик қилиш 1997 йилнинг 1 мартига қадар бошланган ва Кодекс амалга киритилаётган вақтда давом этаётган ҳолларга ҳам татбиқ этилади.


7. Кодекснинг 27-бобида белгиланган шартномалар тузиш тартиби 1997 йилнинг 1 мартидан кейин киритилган таклифларга биноан тузиладиган шартномаларга нисбатан қўлланилади.


8. Кодекснинг айрим турдаги шартномаларни тузиш тартиби ва шакли тўғрисидаги, шунингдек уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги нормалари Кодекс амалга киритилганидан кейин йўлланган таклифларга биноан тузиладиган шартномаларга нисбатан қўлланилади. 1997 йилнинг 1 мартига қадар йўлланган таклифларга биноан 1997 йилнинг 31 мартидан кейин тузилган шартномаларга нисбатан Кодекснинг айрим турдаги шартномаларнинг шакли тўғрисидаги, шунингдек уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги нормалари қўлланилади.

Кодекснинг айрим турдаги шартномалар мазмунини белгилаб берувчи нормалари Кодекс амалга киритилганидан кейин тузилган шартномаларга нисбатан татбиқ этилади.


9. Айрим турдаги шартномаларни бекор қилишнинг шартномадаги тарафлар учун шарт бўлган асослари тўғрисидаги, оқибатлари ҳақидаги ва тартиби тўғрисидаги Кодекс нормалари, улар қачон тузилганлигидан қатъи назар, Кодекс амалга киритилганидан кейин амал қилаётган шартномаларга нисбатан ҳам қўлланилади.

Кодекснинг шартномадаги тарафлар учун шарт бўлган шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги нормалари тегишли қоидабузарликларга Кодекс амалга киритилганидан кейин йўл қўйилган бўлса қўлланилади. 1997 йилнинг 1 мартига қадар тузилган шартномаларга бундай қоидабузарликлар учун бошқа жавобгарлик назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


10. Кодекс 760-моддаси иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларининг қоидалари омонатларга пул маблағларини жалб этиш билан боғлиқ муносабатлар Кодекс амалга киритилгунга қадар юзага келган ҳолларга ҳам татбиқ этилади ва Кодекс амалга киритилган вақтда сақлаб қолинади.


11. Кодекс 990 ва 991-моддаларининг қоидалари агар жабрланувчига зиён етказиш 1997 йилнинг 1 мартига қадар, аммо узоғи билан 1994 йилнинг 1 мартигача юз бериб, етказилган зиён ўрни қопланмай қолган ҳолларга ҳам татбиқ этилади.

Кодекс 1005-1016-моддаларининг қоидалари фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига зиён етказиш 1997 йилнинг 1 мартига қадар, аммо узоғи билан 1994 йилнинг 1 мартигача юз бериб, етказилган зиён ўрни қопланмай қолган ҳолларга ҳам татбиқ этилади.


12. Кодекс 1112-1157-моддаларининг қоидалари Кодекс амалга киритилгунга қадар очилган бўлиб, аммо 1997 йилнинг 1 мартига қадар меросхўрларнинг ҳеч бири томонидан қабул қилиб олинмаган ва мерос ҳуқуқи бўйича давлат ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига ўтказилмаган меросга нисбатан ҳам татбиқ этилади.


13. Кодекснинг ер участкалари билан боғлиқ битимларга оид нормалари ерга доир қонун ҳужжатларида уларнинг татбиқ этилишга йўл қўйилган даражада қўлланилади.


14. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари иловага мувофиқ 1997 йилнинг 1 мартидан эътиборан тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

уч ойлик муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг қонунларини Кодексга мувофиқлаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига таклифлар тақдим этсин;

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорларини Кодексга мувофиқлаштирсин;

республика вазирликлари ва идоралари Кодексга зид келадиган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ойлик муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси нашр этилишини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                                Э. Халилов






Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг

1996 йил 29 августдаги

257-I-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг ўз кучини тўла

ёки қисман йўқотган қонун ҳужжатларининг

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикасининг 1963 йил 23 мартда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1963 йил, N 9, 30-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1963 йил 25 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодекси ва Гражданлик-процессуал кодекси амалга киритилиши билан боғлиқ бўлган тадбирлар тўғрисида"ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1963 йил, N 9, 33-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1963 йил 25 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик ва Гражданлик-процессуал кодексларини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги Фармонининг Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексига доир қисми (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1963 йил, N 36, 2-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1966 йил 22 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексининг 326-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1966 йил, N 12, 8-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси 1966 йил 24 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексининг 326-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги Фармонини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1966 йил, N 12, 19-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1969 йил 29 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони ( Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1969 йил, N 15, 128-модда).


7. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1969 йил 29 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексининг 292-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1969 йил, N 15, 129-модда).


8. Ўзбекистон Республикасининг 1969 йил 6 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги Фармонларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1969 йил, N 16, 146-модда).


9. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1970 йил 26 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1970 йил, N 33, 399-модда).


10. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1970 йил 21 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексининг 406-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1970 йил, N 36, 422-модда).


11. Ўзбекистон Республикасининг 1970 йил 23 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги Фармонларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1970 йил, N 36, 429-модда).


12. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1972 йил 5 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексининг 178-моддасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1972 йил, N 28, 286-модда).


13. Ўзбекистон Республикасининг 1972 йил 27 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексининг 178-моддасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1972 йил, N 36, 371-модда).


14. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1973 йил 27 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексининг 492-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1973 йил, N 19, 253-модда).


15. Ўзбекистон Республикасининг 1973 йил 29 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексининг 492-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1973 йил, N 19, 268-модда).


16. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1974 йил 30 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1974 йил, N 15, 147-модда).


17. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1974 йил 27 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексининг 493-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1974 йил, N 18, 194-модда).


18. Ўзбекистон Республикасининг 1974 йил 7 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги Фармонларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1974 йил, N 22, 253-модда).


19. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1975 йил 29 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1975 йил, N 16, 217-модда).


20. Ўзбекистон Республикасининг 1975 йил 2 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1975 йил, N 19, 279-модда).


21. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1977 йил 27 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1977 йил, N 30, 443-модда).


22. Ўзбекистон Республикасининг 1977 йил 21 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1977 йил, N 35, 567-модда).


23. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1978 йил 15 апрелдаги "Гражданлар ўзбошимчалик билан уй-жой, дача, хўжалик ва маиший иморат ҳамда бинолар қурганликлари учун жавобгарлик тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1978 йил, N 12, 174-модда).


24. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1978 йил 15 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1978 йил, 175-модда).


25. Ўзбекистон Республикасининг 1978 йил 26 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1978 йил, N 22, 373-модда).


26. Ўзбекистон Республикасининг 1978 йил 26 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Гражданлар ўзбошимчалик билан уй-жой, дача, хўжалик ва маиший иморат ҳамда бинолар қурганликлари учун жавобгарлик тўғрисида"ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1978 йил, N 22, 377-модда).


27. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1983 йил 28 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1983 йил, N 7, 114-модда).


28. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1983 йил 28 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик ва Гражданлик-процессуал кодексларини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги Фармонига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1983 йил, N 7, 115-модда).


29. Ўзбекистон Республикасининг 1983 йил 5 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикасининг баъзи кодексларига ва бошқа қонун актларига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Фармонларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонунининг ўн учинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1983 йил, N 19, 321-модда).


30. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1983 йил 19 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг Гражданлик кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1983 йил, N 36, 543-модда).


31. Ўзбекистон Республикасининг 1983 йил 20 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикаси Министрлар Совети тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг баъзи кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги фармонларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қонунининг еттинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1983 йил, N 36, 556-модда).


32. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1985 йил 29 апрелдаги "Вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш тартибига баъзи ўзгартишлар киритиш тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Никоҳ ва оила, Гражданлик, Гражданлик-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Фармони II бўлимининг 2-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, N 13, 142-модда).


33. Ўзбекистон Республикасининг 1985 йил 13 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг баъзи қонунбузарликлар учун жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг айрим кодексларига ва бошқа қонун актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни учинчи хатбошисининг Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексига доир қисми (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, N 35, 414-модда).


34. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1986 йил 26 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармонининг V бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1986 йил, N 19. 217-модда).


35. Ўзбекистон Республикасининг 1986 йил 5 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида чиқарган фармонларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни олтинчи хатбошисининг Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексига доир қисми (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1986 йил, N 19, 237-модда).


36. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1988 йил 28 январдаги "Давлат корхонаси (бирлашмаси) тўғрисида"ги СССР қонуни муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун актларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Фармонининг 1-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1988 йил, N 4, 56-модда).


37. Ўзбекистон Республикасининг 1988 йил 10 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни бешинчи хатбошисининг Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексига доир қисми (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1988 йил, N 11, 139-модда).


38. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1988 йил 18 июлдаги "Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой ва Гражданлик кодексларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармонининг II бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1988 йил, N 21, 239-модда).


39. Ўзбекистон Республикасининг 1988 йил 19 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни олтинчи хатбошисининг Ўзбекистон Республикасининг Гражданлик кодексига доир қисми (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1988 йил, N 32-33, 389-модда).


40. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1989 йил 29 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодексининг 119- моддасига ўзгартишлар киритиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун актлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармонининг 1-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1989 йил, N 9, 56-модда).


41. Ўзбекистон Республикасининг 1989 йил 21 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун актларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Фармонларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонунининг учинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1989 йил, N 26-28, 463-модда).


42. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг IV бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 8, 198-модда).


43. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 20 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик" тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун ҳужжатларини ўзгартириш ва айримлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида"ги Қонунининг 1-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 52-модда).


44. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 20 ноябрда қабул қилинган "Экологик ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг II бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 2, 85-модда).


45. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган "Айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг IV бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 266-модда).


46. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг IV бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 11-12, 285-модда).


47. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 6 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг I бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда).



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 11-12-cон




























Время: 0.1765
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск