Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикасининг 20.11.1991 й. 439-XII-сон "Ер тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

20.11.1991 й.

N 439-XII



"ЕР ТЎҒРИСИДАГИ" ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1990 йил 20 июнда қабул қилган "Ер тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ведомостлари, 1990 йил, 16-18-сонлар, 294-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. 1-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасида ер муносабатлари ушбу Қонун билан ва Ўзбекистон Республикасининг ер тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солиб борилади".


2. 2-модданинг 2-қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ерга эгалик ҳуқуқини Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши амалга оширади, у ушбу Қонунга мувофиқ ер муносабатларини тартибга солишга доир баъзи масалаларда ҳуқуқларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига ва халқ депутатлари маҳаллий Советларининг ижроия қўмиталарига беради".


3. 4, 5, 6, 7, 8 ва 9-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"4-модда. Халқ депутатлари қишлоқ Советларининг ва уларнинг

ижроия қўмиталарининг ер муносабатларини тартибга солиш

соҳасидаги ваколатлари


Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар халқ депутатлари қишлоқ Советларининг ихтиёрида бўлади:

1) шахсий ёрдамчи хўжаликни юритиш учун бериладиган ер участкалари катта-кичиклигининг меъёрларини тасдиқлаш;

2) қишлоқларнинг ҳудудидаги ерлардан фойдаланишни ва уларни муҳофаза этишни назорат қилиш.

Халқ депутатлари қишлоқ Советлари ўз ихтиёрларига берилган ер муносабатларини тартибга солишга доир ҳар қандай масалани кўриб чиқиш ва ҳал этишга ҳақлидир.

Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар халқ депутатлари қишлоқ Советларининг ижроия қўмиталари ихтиёрида бўлади:

1) ўз ихтиёрларига берилган ер захираларини тасарруф этиш;

2) қишлоқ аҳоли пунктлари доирасидаги жамоа ва давлат хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалик ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари таркибида бўлмаган ерларни, ер участкасининг катта-кичиклигидан қатъи назар, бериш ва олиб қўйиш;

3) ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқларини, шунингдек ерларни ижарага олиш шартномаларини рўйхатга олиш;

4) шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш, турар жой қуриш ва ободонлаштириш, шунингдек ўт ўриш ва мол боқиш учун фуқароларга бериб қўйилган ер учун ҳақ олиш;

5) ушбу ижроия қўмиталаридан ер олган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг ерга эгалик қилиш ҳамда ундан фойдаланиш ҳуқуқларини тўхтатиш.


5-модда. Халқ депутатлари шаҳар ва посёлка Советларининг ҳамда

уларнинг ижроия қўмиталарининг ер муносабатларини

тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари


Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида шаҳар (посёлка) доирасида ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни назорат этиш халқ депутатлари шаҳар ва посёлка Советларининг ихтиёрида бўлади.

Халқ депутатлари шаҳар ва посёлка Советлари ўз ихтиёрларига берилган ер муносабатларини тартибга солишга доир ҳар қандай масалани кўриб чиқиш ва ҳал этишга ҳақлидир.

Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар халқ депутатлари шаҳар ва посёлка Советларининг ижроия қўмиталари ихтиёрида бўлади:

1) ер участкасининг катта-кичиклигидан қатъи назар, шаҳар (посёлка) доирасидаги ерларни бериш ва олиб қўйиш, жамоа ва давлат хўжаликларининг, бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ерлари бундан мустаснодир;

2) ерга эгалик қилиш, ердан фойдаланиш ҳуқуқларини, шунингдек ерларни ижарага олиш шартномаларини рўйхатга олиш;

3) шаҳар (посёлка) доирасида фуқароларга, давлат, ширкат ва жамоат корхоналарига, муассасаларига ва ташкилотларига бериб қўйилган ер учун ер солиғи ва ижара ҳақи ундириб олиш;

4) ушбу модданинг 1-бандида белгилаб қўйилган тартибда ер олган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг ерга эгалик қилиш ҳамда ундан фойдаланиш ҳуқуқларини тўхтатиш.


6-модда. Халқ депутатлари ноҳия Советларининг ва уларнинг

ижроия қўмиталарининг ер муносабатларини тартибга солиш

соҳасидаги ваколатлари


Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни назорат этиш халқ депутатлари ноҳия Советлари ихтиёрида бўлади.

Халқ депутатлари ноҳия Советлари ўз ихтиёрларига берилган ер муносабатларини тартибга солишга доир ҳар қандай масалани кўриб чиқиш ва ҳал этишга ҳақлидир.

Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар халқ депутатлари ноҳия Советларининг ижроия қўмиталари ихтиёрида бўлади:

1) фуқароларга, корхоналарга, муассасаларга, ташкилотларга эгалик қилиш учун, фойдаланиш учун ҳамда ижарага бериш, шунингдек тубдан яхшилаш ишлари амалга оширилган суғориладиган ерлар, пичанзорлар ва яйловлардан ташқари қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан; биринчи гуруҳга кирувчи ўрмонлар билан қопланган ерлардан ташқари ўрмон фонди ерларидан; саноат, транспорт, алоқа, мудофаа объектлари ва бошқа объектлар эгаллаб турган ерлардан; сув фонди ерларидан чегириб олиш - битта ер эгасига ва ердан фойдаланувчига 10 гектаригача миқдорда;

фуқароларга, корхоналарга, муассасаларга ва ташкилотларга захира ерлардан, ер участкасининг катта-кичиклигидан қатъи назар, эгалик қилиш, фойдаланиш учун ҳамда ижарага ер бериш;

2) ушбу Қонуннинг 13-моддасида белгиланган эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларини тўхтатиш сабаблари белгиланган тартибда тасдиқланганидан кейин ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқларини тўхтатиб қўйиш, халқ депутатлари қишлоқ, посёлка ва шаҳар Советлари ижроия қўмиталарининг ваколат доирасига кирувчи ҳоллар бундан мустасно;

3) ерга эгалик қилиш, ердан фойдаланиш ҳуқуқларини, шунингдек ерларни ижарага олиш шартномаларини рўйхатга олиш;

жамоа хўжаликлари тузилган, ташкил этилган ва тугатилган ҳолларда уларнинг ерга эгалик қилиши масалаларини ҳал этиш;

4) ер-кадастр ҳужжатларини юритишни ташкил этиш;

5) ер тузиш ишларини ташкил этиш;

6) фуқароларга жамоат боғдорчилиги ва узумчилиги учун, давлат, ширкат, жамоат корхоналарига, муассасаларига ва ташкилотларига, шунингдек диний ташкилотларга бериб қўйилган ер учун ер солиғи солиш ва ижара ҳақи ундириш.


7-модда. Халқ депутатлари вилоят Советларининг ва уларнинг

ижроия қўмиталарининг ер муносабатларини

тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари


Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни назорат этиш халқ депутатлари вилоят Советларининг ихтиёрида бўлади.

Халқ депутатлари вилоят Совети ўз ихтиёрига берилган ер муносабатларини тартибга солишга доир ҳар қандай масалани кўриб чиқиш ва ҳал этишга ҳақлидир.

Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар халқ депутатлари вилоят Советларининг ижроия қўмиталари ихтиёрида бўлади:

1) қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун, давлат ва жамоатнинг бошқа эҳтиёжлари учун жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари ва бошқа корхоналарга, муассасалар ва ташкилотларга эгалик қилиш учун, фойдаланиш учун ва ижарага ушбу модданинг 2-бандида баён этилган шартларга риоя қилган ҳолда ер бериш;

2) барча ерлардан катта-кичиклигидан қатъи назар, алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳамда тарихий-маданий объектлар эгаллаб турган ерларни, шаҳар атрофи зоналари ва яшил зоналар ерларни, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва ўқув юртларининг тажриба майдонларини, биринчи гуруҳ ўрмон ерларини чегириб олиш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан белгиланадиган рўйхатга оид чегириб олинадиган ерлар бундан мустаснодир;

3) ер-кадастр ҳужжатларини юритишни ташкил этиш;

4) ер тузиш ишларини ташкил этиш.


8-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг ва

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ер

муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари


Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари билан белгилаб қўйилади.


9-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ва Ўзбекистон

Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг

ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари


Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ихтиёрида бўлади:

1) Ўзбекистон Республикасининг ер тўғрисидаги қонунларини ишлаб чиқиш ва тақсимлаштириш;

2) ер учун ҳақ тўлаш тартибини ҳамда унинг энг кўп ва оз миқдорларини, шунингдек ер учун ҳақ ундириш соҳасидаги имтиёзларни белгилаб қўйиш;

3) ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонунларнинг бажарилишини назорат этишни уйғунлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши республика ҳудудида ер муносабатларини тартибга солишга доир ҳар қандай масалани кўриб чиқиш ва ҳал этишга ҳақлидир.

Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ихтиёрида бўлади:

1) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ерларни халқ депутатлари қишлоқ, посёлка, ноҳия, шаҳар ва вилоят Советларининг ижроия қўмиталари билан, шунингдек ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчилар билан келишилган ҳолда тасарруф этиш;

2) ерлардан оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, табиатни қўриқлаш соҳасидаги бошқа тадбирлар билан комплекс тарзда ер ресурсларини муҳофаза қилиш юзасидан халқ депутатлари маҳаллий Советлари ижроия қўмиталари билан биргаликда республика дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни бажариш;

3) ер тузишни ҳамда Давлат ер кадастрини юритишни ташкил этиш.


4. 11-модда биринчи қисмининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси фуқароларига - халқ депутатлари посёлка, ноҳия ва шаҳар Советларининг ижроия қўмиталари беради:

муайян маъмурий ноҳиядаги жамоа хўжаликларига, давлат хўжаликларига ва бошқа давлат, ширкат, жамоат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига - халқ депутатлари ноҳия Советларининг ижроия қўмиталари, бошқа ноҳиялардан келган худди шу хилдаги ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчиларга эса халқ депутатлари вилоят Советларининг ижроия қўмиталари беради;

республика ҳамда чет эл юридик шахслари иштирокидаги қўшма корхоналарга, халқаро бирлашмаларга ва ташкилотларга, шунингдек хорижий давлатларга, халқаро ташкилотларга, ажнабий юридик шахслар ва фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси беради".


5. 12-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ер участкаларини ажратиб бериш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Советлари ижроия қўмиталарининг қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйиладиган тартибда амалга оширилади".

12-модданинг бешинчи қисми чиқариб ташлансин.


6. 13-модданинг биринчи қисми биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Халқ депутатлари тегишли Советининг ижроия қўмитаси ўз ваколатлари доирасидаги қарори билан қуйидаги ҳолларда барча ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқини ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб қўяди:"


7. 14-моддада:

биринчи қисмда "Халқ депутатлари Советларининг ўзларига бериб қўйилган ваколатларга мувофиқ чиқарган қарорига кўра" сўзлари "Халқ депутатлари Советлари ижроия қўмиталарининг ўзларига бериб қўйилган ваколатларга мувофиқ чиқарган қарорига кўра" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмда "тегишли халқ депутатлари маҳаллий Советларининг қарорлари" сўзлари "халқ депутатлари тегишли маҳаллий Советлари ижроия қўмиталарининг қарорлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Муайян вилоят учун кадастр баҳоси даражасига мувофиқ белгиланадиган алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ва тарихий-маданий объектлар эгаллаб турган ерларнинг қишлоқ хўжалигига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилишига алоҳида ҳолларда, фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ йўл қўйилади. Бундай ерларнинг турлари ва рўйхати Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйилади";

бешинчи қисмда "халқ депутатлари маҳаллий Советлари" сўзлари "халқ депутатлари маҳаллий Советларининг ижроия қўмиталари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 15-модданинг иккинчи қисмида "тегишли суратда халқ депутатлари область Советлари, бошқа ерларда эса халқ депутатлари район ёки шаҳар Советлари узоғи билан бир йилга берадилар" сўзлари "тегишли суратда халқ депутатлари вилоят Советларининг ижроия қўмиталари, бошқа ерларда эса халқ депутатлари ноҳия ёки шаҳар Советларининг ижроия қўмиталари узоғи билан бир йилга берадилар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 16-моддада:

биринчи қисмда "халқ депутатлари Советлари ерни ижарага берган ҳолларда" сўзлари "халқ депутатлари Советларининг ижроия қўмиталари ерни ижарага берган ҳолларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3-банднинг тўртинчи қисми қуйидагича таҳрирда берилсин:

"қишлоқ хўжалик йўналишидаги илмий-тадқиқот муассасалари ва ўқув юртларининг тажриба далалари, мол ҳайдаб бориладиган йўллар, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт муассасалари, дам олиш ва соғломлаштириш иншоотлари, гидрометеорология станциялари ва постлари эгалигидаги ҳамда фойдаланишидаги ерлар - бу ташкилотларга ёрдамчи қишлоқ хўжалик ишлари олиб бориш учун бериб қўйилган ерлардан ташқари";


10. 18-моддада:

3-банднинг биринчи қисмида "ер берган халқ депутатлари Советининг розилиги билан" деган сўзлари "Ер берган халқ депутатлари Совети ижроия қўмитасининг розилиги билан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисмда "давлат ҳакамлиги идоралари" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг ҳакамлик судлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 19-модданинг биринчи қисмида "уларнинг хоҳишига кўра халқ депутатлари район ёки шаҳар Совети томонидан аввалги ери билан айнан бир хил бўлган ер участкаси ажратилгач" сўзлари "уларнинг хоҳишига кўра халқ депутатлари ноҳия ёки шаҳар Совети ижроия қўмитаси томонидан аввалги ери билан айнан бир хил бўлган ер участкаси ажратилгач" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 21-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

Ўзларига қарашли айрим аҳоли пунктлари шаҳар ҳудуди таркибига қўшиб юборилган жамоа хўжаликлари ва давлат хўжаликларида узлуксиз беш йилдан ортиқ ишлаган ва ҳамон ишлаб кетаётган колхозчиларнинг, давлат хўжаликлари ишчи ва хизматчиларининг, шунингдек ўқитувчилар, шифокорлар ва бошқа мутахассисларнинг оилаларига умрбод мерос қилиб қолдириладиган эгалик қилиш ҳуқуқи билан уларнинг иш жойидан ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун шу хўжаликда белгилаб қўйилган миқдорда томорқа ери берилади (бинолар ва ҳовлилар эгаллаган майдон ҳам шу жумлага киради)".

Модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.


13. 25-модданинг учинчи қисмида "улардаги сув ресурслари ва лимитларнинг мавжудлигини эътиборга олиб халқ депутатлари область Советлари" сўзлари "улардаги сув ресурслари ва лимитларининг мавжудлигини эътиборга олиб халқ депутатлари вилоят Советларининг ижроия қўмиталари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 28-моддада:

биринчи қисмда "халқ депутатлари тегишли вилоят Советларининг қарорига мувофиқ" сўзлари "халқ депутатлари тегишли вилоят Советларининг ижроия қўмиталари қарорларига мувофиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмда "халқ депутатлари тегишли вилоят Советларининг қарорларига биноан" сўзлари "халқ депутатлари тегишли вилоят Советларининг ижроия қарорларига биноан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. 30-моддада "халқ депутатлари тегишли область Советларининг қарорларига биноан" сўзлари "халқ депутатлари тегишли вилоят Советлари ижроия қўмиталарининг қарорига биноан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 34-моддада:

биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларда "халқ депутатлари шаҳар ва посёлка Советларининг қарорларига асосан", "халқ депутатлари шаҳар (посёлка) Советининг қарорига мувофиқ", "халқ депутатлари шаҳар ёки посёлка Советининг қарори асосида" сўзлари тегишли йўсинда "халқ депутатлари шаҳар ва посёлка Советлари ижроия қўмиталарининг қарорларига асосан", "халқ депутатлари шаҳар (посёлка) Совети ижроия қўмитасининг қарорига мувофиқ", "халқ депутатлари шаҳар ёки посёлка Совети ижроия қўмитасининг қарори асосида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмда "халқ депутатлари тегишли посёлка, район, область ва Тошкент шаҳар Советларининг қарорлари билан тасдиқланади" сўзлари "халқ депутатлари тегишли посёлка, ноҳия, вилоят ва Тошкент шаҳар Советлари ижроия қўмиталарининг қарорлари билан тасдиқланади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмда "халқ депутатлари область, Тошкент шаҳар Советларининг қарори асосида" сўзлар "халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Советлари ижроия қўмитасининг қарори асосида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. 36-модданинг бешинчи қисмида "халқ депутатлари шаҳар ёки посёлка Советининг қарорига мувофиқ" сўзлари "халқ депутатлари шаҳар ёки посёлка Советининг ижроия қўмитаси қарорига мувофиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. 37-модданинг иккинчи қисмида "халқ депутатлари шаҳар ёки посёлка Советлари билан келишилган ҳолда жойлаштирадилар" сўзлари "халқ депутатлари шаҳар ёки посёлка Советлари ижроия қўмиталари билан келишилган ҳолда жойлаштирадилар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. 39-модданинг иккинчи қисмида "халқ депутатлари шаҳар ёки посёлка Советлари ана шу ишларни амалга ошириш учун қўшимча қарор қабул қилганидан кейин жойлаштирилади" сўзлари "халқ депутатлари шаҳар ёки посёлка Советининг ижроия қўмитаси ана шу ишларни амалга ошириш учун қўшимча қарор қабул қилганидан кейин жойлаштирилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


20. 40-модда иккинчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) қишлоқ аҳоли пунктларининг халқ депутатлари қишлоқ Советлари ихтиёридаги ерларидан. Ана шу аҳоли пунктларининг чегаралари доирасида халқ депутатлари қишлоқ Советларининг ижроия қўмиталари эгалик қилиш, фойдаланиш учун ва ижарага ер участкалари бериш тўғрисида қарорлар қабул қилади;"


21. 42-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа йўналишдаги ер корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга фойдаланишга ер бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланади";

иккинчи қисмидаги "халқ депутатлари район ва шаҳар Советларининг қарорига мувофиқ" деган сўзлар "халқ депутатлари ноҳия ва шаҳар Советлари ижроия қўмиталарининг қарорига мувофиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


22. 47-модданинг учинчи қисмида "Халқ депутатлари район Советлари" сўзлари "Халқ депутатлари ноҳия Советларининг ижроия қўмиталари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


23. 50-модданинг учинчи қисмида "давлат ҳакамлиги идоралари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси ҳакамлик судлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


24. 52-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Халқ депутатлари вилоят Советлари ижроия қўмиталарининг қарорига мувофиқ бу маблағлардан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириш йўлида ҳам фойдаланиш мумкин".


25. 55-модданинг иккинчи хатбошидаги "учун" сўзидан кейинги "иттифоқ" сўзи чиқариб ташлансин.


26. 57-модданинг "СССР Министрлар Совети" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


27. 58-модданинг:

биринчи қисми "халқ депутатлари Советларини" деган сўзлардан сўнг "ва уларнинг ижроия қўмиталарини" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи қисмидаги "мамлакат" деган сўз "республика" деган сўз билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмда "СССР Министрлар Совети" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


28. 60-модданинг:

биринчи қисми "халқ депутатлари Советларининг" деган сўзлардан сўнг "ва уларнинг ижроия қўмиталарининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмидаги "Ер тузиш халқ депутатлари Советларининг қарорига" деган сўзлар "Ер тузиш халқ депутатлари Советлари ижроия қўмиталарининг қарорига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


29. 61-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хўжаликлараро ер тузиш ҳамда қишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига ер ажратиб бериш лойиҳалари халқ депутатлари тегишли вилоят Советлари ижроия қўмиталари томонидан тасдиқланади.

Хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳалари халқ депутатлари ноҳия Советларининг ижроия қўмиталари томонидан тасдиқланади".


30. 62-модданинг:

биринчи қисмидаги "халқ депутатлари Советлари", "давлат ҳакамлиги идоралари" деган сўзлар тегишли йўсинда "халқ депутатлари Советларининг ижроия қўмиталари", "Ўзбекистон Республикасининг ҳакамлик судлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "давлат ҳакамлиги идоралари" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг ҳакамлик судлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "халқ депутатлари тегишли қишлоқ (овул) ва посёлка Советлари томонидан" деган сўзлар "халқ депутатлари тегишли қишлоқ ва посёлка Советлари ижроия қўмиталари томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлардаги "халқ депутатлари шаҳар Советлари", "халқ депутатлари район Советлари", "халқ депутатлари область Советлари" деган сўзлар тегишди йўсинда "халқ депутатлари шаҳар Советларининг ижроия қўмиталари", "халқ депутатлари ноҳия Советларининг ижроия қўмиталари", "халқ депутатлари вилоят Советларининг ижроия қўмиталари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи қисмидаги "иттифоқдош" сўзи "суверен" сўзи билан алмаштирилсин. Башарти, комиссия ўзаро бир қарорга келолмаса, мазкур масалалар хусусидаги низолар ССР Иттифоқи қонунларида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши лозим" деган гап чиқариб ташлансин.


31. 63-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Халқ депутатлари маҳаллий Совети ижроия қўмитасининг ер хусусидаги низо юзасидан чиқарган қарорига томонларнинг бири норози бўлган тақдирда қарор устидан томонларнинг бири фуқаро, жамоа хўжалиги, бошқа ширкат ёхуд жамоат корхонаси, муассасаси ва ташкилоти, қўшма корхоналар, бошқа ажнабий юридик ва жисмоний шахслар бўлганида судга, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ўртасида ер хусусида низолар чиққанида эса Ўзбекистон Республикасининг ҳакамлик судларига ҳам шикоят қилиниши мумкин".


32. 64-модданинг:

бешинчи қисмидаги "халқ депутатлари тегишли қишлоқ (овул), посёлка, район ёки шаҳар Советининг" деган сўзлар "халқ депутатлари тегишли қишлоқ, посёлка, ноҳия ёки шаҳар Совети ижроия қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмидаги "халқ депутатлари Советлари томонидан уларнинг ваколатларига мувофиқ олиб қўйилиши" деган сўзлар "халқ депутатлари Советлари ижроия қўмиталари томонидан уларнинг ваколатларига мувофиқ олиб қўйилиши" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


33. 65-модда. Қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Башарти, Ўзбекистон Республикасининг бошқа суверен давлатлар билан шартномаларида "Ер тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида кўзда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартноманинг қоидалари қўлланилади".


34. 1, 2, 3, 9-18, 20-25, 28, 30-34, 40-48, 50-56, 60-62 ва 64-моддалардаги "Қорақалпоғистон АССР Олий Совети", "Қорақалпоғистон АССР Министрлар Совети", "ва Қорақалпоғистон АССР", "Қорақалпоғистон Олий Советининг қарорлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.

1, 7, 9, 10, 12, 18, 24, 25, 41-48, 50, 54-56 ва 60-моддалардаги "ССР Иттифоқи" деган сўзлар чиқариб ташлансин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 2-сон, 84-модда
























































Время: 0.1614
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск