Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 14.01.1992 й. 516-XII-сон "Корхоналар (ташкилотлар) фақат махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг рўйхати ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.1992 й.

N 516-XII



КОРХОНАЛАР (ТАШКИЛОТЛАР) ФАҚАТ

МАХСУС РУХСАТНОМАЛАР (ЛИЦЕНЗИЯЛАР)

АСОСИДАГИНА ШУҒУЛЛАНИШГА ҲАҚЛИ

БЎЛГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИНИНГ

РЎЙХАТИ ҲАҚИДА


"Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида"ги Қонуннинг 1 ва 8-моддаларига ҳамда "Ўзбекистон Республикасида кооперация тўғрисида"ги Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган корхоналар (ташкилотлар) фақат махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турлари илова қилинаётган рўйхатга мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, корхоналар (ташкилотлар)га махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган низом билан белгиланади.


2. Мазкур рўйхатда кўрсатиб ўтилган фаолият турлари билан тегишли рухсатномасиз (лицензиясиз) шуғулланган тақдирда корхона (ташкилот) маҳаллий бюджетга ана шу фаолиятдан олинадиган барча даромадни ҳамда қонунсиз олинган даромад миқдорида жарима тўлаши белгилаб қўйилсин. Бундай корхонанинг (ташкилотнинг) фаолияти ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан тўхтатиб қўйилиши мумкин.


3. "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кооператив ва якка тартибдаги меҳнат фаолиятининг баъзи турларини тақиқлаб қўйиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 1989 йил 27 сентябрдаги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ведомостлари, 1989 йил, N 25, 376-модда) 1-бандидаги бешинчи, ўн биринчи, йигирма саккизинчи, йигирма тўққизинчи хатбошилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига бир ойлик муддат ичида амалдаги қонунларига мувофиқ кооперативлар шуғулланиши ман этилган ва улар фақат махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турлари рўйхатларига аниқлик киритиш топширилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                                 Ш. Йўлдошев






ЎзР Олий Кенгашининг

1992 йил 14 январдаги

516-XII-сонли қарорига

ИЛОВА


Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар (ташкилотлар),

шу жумладан чет эл корхоналари ва қўшма корхоналар фақат

махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланишга

ҳақли бўлган фаолият турларининг

РЎЙХАТИ


Қурол-аслаҳалар ва уларга ўқ-дорилар, ҳимоя воситалари, ҳарбий техника, агар бошқа тармоқларда ишлатилмаса, уларга эҳтиёт қисмлар, жиҳозловчи элементлар ва асбоблар, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва махсус ускуналар яратиш, ишлаб чиқариш, уларни таъмирлаш ва сотиш.

Портловчи моддалар ҳамда уларни қўллаган ҳолда бошқа буюмлар яратиш, ишлаб чиқариш ва уларни сотиш.

Заҳарловчи жанговар моддалар ҳамда улардан ҳимояланиш воситалари ишлаб чиқариш ва уларни сотиш.

Ракета-космик комплекслар, алоқа тизимлари ва уларни бошқариш учун воситалар яратиш, ишлаб чиқариш, уларни таъмирлаш ва сотиш.

Уран ва бошқа парчаланувчи материалларни, шунингдек улардан ясалган маҳсулотларни қазиб чиқариш, ишлаб чиқариш, ташиш, қайта ишлаш, кўмиб ташлаш ва сотиш.

Ягона энергетика тизимига уланадиган стационар электростанцияларида электр энергияси ҳосил қилиш.

Бўшатиб олинган ҳарбий-техникавий воситаларни тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, улардан хом ашё сифатида бошқа ишларда фойдаланиш, уларни кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш.

Ҳарбий маҳсулотни намойиш ва тарғиб қилиш.

Ов ва спортга мўлжалланган ўқотар қурол ва унга ўқ-дорилар, шунингдек тиғли қуроллар (пичоқларнинг миллий турларидан ташқари) ишлаб чиқариш, уларни таъмирлаш ва сотиш.

Нефть, нефть маҳсулотлари ва газ қазиб чиқариш, уларни қайта ишлаш ва сотиш.

Қимматбаҳо ва ерда кам учрайдиган металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб чиқариш.

Таркибида қимматбаҳо металлар ва тошлар бўлган иккиламчи ресурслар ва чиқитларни тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш.

Рентген ускуналари, радиоактив моддалар ва изотоплардан фойдаланиладиган асбоблар ва ускуналар яратиш, ишлаб чиқариш ҳамда уларни сотиш.

Атом энергетикаси объектлари, магистрал трубопроводлар ва кўприклар, тоннеллар, шунингдек мудофаа объектларига (қурилмалари, ускуналари, тизимлари ва асбобларига) доир лойиҳа қурилиш монтаж ишларини бажариш, бундай объектларни ишлатиш ва таъмирлаш.

Таваккалчилик даражаси юқори бўлган объектларни ҳамда хавф-хатар туғдирадиган ишлаб чиқаришларни қуриш ва ишлатиш, улар учун ускуналар, назорат ва аварияга қарши ҳимоя тизимларини тайёрлаш.

Хазина ва банк билетлари, тангалар, қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар ва ҳ. к), нишонлар, медаллар ва почта тўловлари белгилари ишлаб чиқариш.

Тиббий ёрдам кўрсатиш.

Таркибида наркотик моддалар бўлган экинлари экиш, етиштириш ва сотиш.

Наркотик моддалар ишлаб чиқариш ва сотиш.

Фармокология препаратлари ишлаб чиқариш ва сотиш.

Қиморхоналар ташкил этиш, лотереялар ўтказиш ва ҳоказо.

Ёнғинга қарши автоматик воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан дарак берувчи сигнализацияларни лойиҳалаш, таъмирлаш, монтаж қилиш, созлаш, уларга техника хизмати кўрсатиш.

Темир йўл, денгиз, ҳаво транспортида йўловчилар ва юклар ташиш.

Бадиий ва хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, тасвирий, мультипликацион кино ва видео фильмлар ҳамда дастурлар яратиш.

Кино ва видео дастурларни кўпайтириш, таржима қилиш, сотиш.

Кино ва видео маҳсулотларни ижарага бериш, намойиш этиш ва кўрсатиш.

Кино ва видеога олиш ҳамда шу фаолиятнинг бошқа турларини ташкил этиш юзасидан хизматлар кўрсатиш, шу жумладан воситачилик хизматлари кўрсатиш.

Магистрал ва халқаро алоқа йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва ишлатиш.

Шифрловчи техника ишлаб чиқариш, уни таъмирлаш, сотиш ва ишлатиш.

Метрология ускуналари ишлаб чиқариш ва уларни сотиш.

Топография-геодезия ва картография ишларини амалга ошириш.

Воситачилик фаолияти, шу жумладан биржа, савдо воситачилиги ва савдо-харид фаолияти.

Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш.

Баландликларда саноат альпинизми услубида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишлари бажариш.

Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш.

Аудиторлик фаолияти.

Қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш.

Парфюмерия ва косметика буюмлари, турмушда ишлатиладиган кимёвий моддалар тайёрлаш.

Туризм соҳасида фаолият.

Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш.

Тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда бадиий (концерт) хизмат кўрсатиш.

Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ёзиб олиш, кўпайтириш ва сотиш.

Ноширлик фаолияти.

Бадиий ва мусиқали аудиоёзувлар ишлаб чиқариш.

Аудиокассеталар прокати.

Аудиоёзувларни ва аудиофаолиятнинг бошқа турларини ташкил этиш бўйича хизматлар, шу жумладан бу борада воситачилик хизматлари кўрсатиш.

Ичимлик спирти, ароқ ҳамда бошқа алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш.


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 4-сон, 182-модда












































Время: 0.1445
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск