Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2009 й. 171-сон "Халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.06.2009 й.

N 171


ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАРГА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАДАЛЛАРИНИ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 январдаги 6-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 19 июндаги

171-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 январдаги 6-сон

қарори билан тасдиқланган Халқаро ташкилотларга

Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 5-банднинг биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Халқаро ташкилотларга бадаллар тўловчи вазирликлар ва идоралар келгуси молия йилида бадалларни тўлаш юзасидан буюртманомаларни аъзолик ҳақидаги ҳужжатлар нусхаларини, келгусида халқаро ташкилотда қатнашишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги асословчи материалларни илова қилган ҳолда, аъзоликдан олинадиган иқтисодий ва бошқа фойдаларни, тўловлар бўйича қарзни ва бошланадиган молия йилидаги тўловлар суммасини кўрсатиб, 1 сентябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ва Молия вазирлигига киритадилар".


2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 15 сентябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига халқаро ташкилотларга аъзолик бадаллари тўловлари бўйича таклифлар юзасидан ахборотни тўловлар суммаси бўйича асослашлар билан, ташкилотда қатнашишнинг мақсадга мувофиқлигини, аъзоликдан олинадиган иқтисодий ва бошқа фойдани, мавжуд қарздорликнинг оқибатларини кўрсатган ҳолда тақдим этади.

Бошланган молиявий йилда бадал тўланиши зарур бўлган халқаро ташкилотлар рўйхати (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда бадаллар тўлаш асослари, уларни тўлаш манбалари, тўловлар суммаси, тўлаш муддатлари, бадал тўловчи вазирликлар ва идоралар кўрсатилган, шунингдек бюджет ажратмалари ёки ўз манбалари суммаси Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ҳамда хорижий валютага конвертация қилиш эҳтиёжи аниқланган ҳолда тузилади".


3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси молия йилида тўлов валютасида ва АҚШ долларидаги эквивалентда бадал тўлаш ҳажми ва маблағ билан таъминлаш манбалари юзасидан умумлаштирилган Рўйхат тузади".


4. 9-банддаги "20 августгача" сўзлари "1 октябргача" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 10-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 26-сон, 296-модда.









































Время: 0.0256
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск