Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 23.05.2009 й. 16/1-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 20.06.2009 й. 1948-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.06.2009 й.

N 1948-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

23.05.2009 й.

N 16/1


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган

банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


(2009 йил 30 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг 7 ва 51-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага (2009 йил 27 апрель, рўйхат рақами 1948 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 18-сон, 229-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                               Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк

ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 8-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тадбиркорлик субъектларига банкларда ҳисобварақлар очиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баробари, қишлоқ жойларда эса энг кам ойлик иш ҳақининг 0,1 баробари миқдорида ҳақ олинади.".


2. 10-банддаги "асосий ва иккиламчи ҳисобварақлар очилганлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати органларига ва" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан асосий ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банкда жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақларини очиш учун мазкур Йўриқноманинг иловаларида келтирилган тегишли шаклдаги ариза тақдим қилинади.

Жисмоний шахслар томонидан жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақларини очиш учун мазкур Йўриқноманинг иловаларида келтирилган тегишли шаклдаги ариза ва қўшимча равишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат шахсан тақдим қилинади.".


4. 19-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар бошқа банкларда иккиламчи талаб қилиб олингунча, муддатли, жамғарма депозит ҳисобварақларини очишда ҳам асосий ҳисобварақ очиш учун тақдим этиладиган барча ҳужжатларни тақдим этишлари шарт.".


5. 31-банднинг "а" кичик бандидаги "3-илова" сўзлари "2-илова" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 55-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) тугатиш ишлари тугалланганлиги тўғрисида махсус комиссия томонидан расмийлаштирилган баённома;".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 26-сон, 300-модда.
















































Время: 0.1851
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск