ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Алоҳида тадбиркорлик тузилмаларидаги суғурта /

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифлари, уларнинг чекланган даражалари, тузилмаси ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти суммасини аниқлашда уларнинг суғурталовчи томонидан қўлланилиши Тартиби (ЎзР ВМ 24.06.2009 й. 177-сон Қарори 1-иловасига 9-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Иш берувчининг фуқаролик

жавобгарлигини мажбурий

суғурта қилиш Қоидаларига

9-ИЛОВА


Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини

мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифлари,

уларнинг  чекланган  даражалари,  тузилмаси  ва  иш

берувчининг  фуқаролик  жавобгарлигини  мажбурий

суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти

суммасини аниқлашда уларнинг суғурталовчи

томонидан қўлланилиши

ТАРТИБИ


I. ИШ БЕРУВЧИНИНГ ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИНИ

МАЖБУРИЙ СУҒУРТА ҚИЛИШ БЎЙИЧА СУҒУРТА ТАРИФЛАРИ


1. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифининг йиллик базавий ставкаси миқдори Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта суммасининг йиллик (ТБ) 0,1 фоизи миқдорида белгиланади ҳамда барча иш берувчилар ва суғурталовчилар учун ягона ҳисобланади.


2. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифлари коэффициентлари иш берувчи томонидан амалга ошириладиган фаолият турларининг хавфлилик даражасига қараб белгиланади.


3. Иш берувчи фаолияти турларининг хавфлилиги даражаси иш берувчининг фаолияти турлари хавфлилиги даражалари таснифига мувофиқ белгиланади.


Иш берувчининг фаолияти турлари хавфлилиги

даражалари таснифи ва иш берувчининг фуқаролик

жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича

суғурта тарифлари коэффициентлари

Т/р

Касбий таваккалчилик класслари бўйича

иқтисодиёт тармоқлари (кичик тармоқлар)


Суғурта тарифи

коэффициенти

КСТ


01 КЛАСС

1.

Бинолар ва иншоотлар қуриш ва уларни мукаммал таъмирлаш хизматлари кўрсатиш бўйича лойиҳа, архитектура-лойиҳа, лойиҳа-қидирув ва қидирув ташкилотлари. Лойиҳа-смета архитектура-режалаштириш идоралари, устахоналар, бюролар, бўлимлар ва бошқалар.


0,571

2.

Республика, вилоят, туман, ва шаҳар улгуржи савдо базалари, туманлараро базалар, тақсимлаш совутгичлари.


3.

Халқ истеъмол товарлари олди-сотдиси ва маданий-маиший мақсаддаги буюмларни ижарага (прокатга) топшириш бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган товар биржалари, брокерлик, маклерлик, дилерлик идоралари, агентликлар, савдо уйлари, тижорат марказлари ва бошқалар.


4.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг идоравий мансуб ташкилотлари.

5.

Ташқи иқтисодий фаолиятда брокерлик хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатадиган нодавлат ташқи савдо ташкилотлари (экспорт-импорт битимларини, шу жумладан, бартер битимларини амалга оширадиган ташкилотлар).


6.

Асбоб-ускуналар ва машиналар олди-сотдиси ва уларни ижарага (прокатга) топшириш бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган товар ва товар-хом ашё биржалари, брокерлик, маклерлик, дилерлик идоралари ва агентликлар, савдо уйлари, тижорат марказлари ва бошқалар.


7.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари олди-сотдисида воситачилик хизматлари кўрсатадиган товар ва товар-хом ашё биржалари, брокерлик, маклерлик, дилерлик идоралари ва агентликлар.


8.

Интернет ва компьютер тармоғи бўйича хизматлар кўрсатиш, машина ҳисоблаш станциялари, марказлаштирилган бухгалтериялар, компьютер техникаси базасида бошқа корхоналар ва ташкилотларга ахборот-ҳисоблаш хизматлари кўрсатадиган ҳисоблаш марказлари ва бошқалар.


9.

Ишлаб чиқариш-техника ва ноишлаб чиқариш мақсадидаги кўчмас мулкни сотадиган ва фойдаланишга (ижарага) берадиган ташкилотлар (мулкдорлар).


10.

Ишлаб чиқариш-техника ва ноишлаб чиқариш мақсадидаги кўчмас мулкнинг олди-сотдиси ва уларни фойдаланишга (ижарага) топширишда воситачилик хизматлари кўрсатадиган риэлторлик ташкилотлари ва агентликлар.

11.

Товарлар, қимматли қоғозлар, валютани сотадиган ва аниқ ифодаланган ихтисослашувисиз уларни ёллашга, ижарага (прокатга) топширадиган универсал (товар-фонд ва бошқалар) биржалар, брокерлик идоралари ва агентликлар.


12.

Транспорт, уй-жой-коммунал хўжалик, маиший хизмат кўрсатиш, таълим, маданият ва соғлиқни сақлаш, фан соҳасида воситачилик хизматлари кўрсатадиган ташкилотлар.


13.

Реклама (мижозларнинг рекламаларини яратиш ва уларни оммавий ахборот воситалари, радио ва телевидениеда жойлаштириш, реклама материалларини тарқатиш ва ёпиштириш ва ҳоказолар), кўргазмалар ташкил этиш соҳасида хизматлар кўрсатадиган ташкилотлар ва ҳоказолар.


14.

Аудиторлик ташкилотлари (тафтиш, бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳисобга олиш-ҳисобот ҳужжатларини тузиш ва уларни текшириш бўйича хизматлар).


15.

Бошқариш, молия ва тижорат фаолияти (харид, сотиш), қимматли қоғозларни жойлаштириш, аҳолига агентлик, воситачилик хизматлари кўрсатиш, мол-мулкни баҳолаш масалалари бўйича талабни, бозор конъюнктурасини ва ҳоказоларни ўрганиш ва маслаҳат бериш билан шуғулланадиган ташкилотлар ва бошқалар.


16.

Участка, туман, марказий туман, шаҳар, марказий шаҳар, вилоят, республика касалхоналари. Стационарга эга бўлган тиббиёт-санитария қисмлари, даволаш-профилактика муассасалари ва махсус типдаги даволаш-профилактика муассасалари.


17.

Тиббиёт-жисмоний тарбия, тери-таносил онкологик, силга қарши, психоневрологик, трахоматоз, буқоққа қарши, кардиология, наркология диспансерлари.


18.

Шаҳар, марказий туман поликлиникалари (стоматология ва физиотерапевтик поликлиникалар ҳам шу жумлага киради). Стационарга эга бўлмаган тиббий-санитария қисмлари, қишлоқ-врачлик поликлиникалари ва амбулаториялар, мустақил соғлиқни сақлаш пунктлари ва хоналар.


19.

Жисмоний тарбия-соғломлаштириш комплекслари, ўқув-машқ марказлари ва базалар, стадионлар, спорт саройлари, ихтисослаштирилган ва комплекс спорт заллари, манежлар, велотреклар, сунъий сув бассейнлари ва муз учиш майдонлари, отиш майдони, тирлар (стендлар) ва бошқалар.


20.

Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиялари (ТИЭК), кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлар.

21.

Тамомлагандан кейин олий маълумот, шу жумладан, олий ўқув юртидан кейинги маълумот берадиган академиялар (ўқув), университетлар, институтлар (бакалавриат, магистратура), консерваториялар, бошқа ўқув юртларнинг олий мактаблари (сиртқи олий мактаблар ҳам шу жумлага киради).


22.

Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари, тиббиёт, педагогика, мусиқа, театр, хореография мактаблари ва бошқа ўқув юртлари (сиртқилар ҳам шу жумлага киради).


23.

Касб-ҳунар-техника ва техник автомобиль мактаблари, бизнес-мактаблар. Усталар тайёрлаш мактаблари, усталар-ишбошиларнинг қурилиш мактаблари, денгизда сузиш мактаблари, ғоввослар мактаблари, мелиорация кадрлари, от заводлари мактаблари ва катта ёшдагилар учун бошқа мактаблар.


24.

Ақлий ва жисмоний ривожланишида нуқсонлар бўлган болалар учун умумтаълим мактаблари, мактаб-интернатлар, санаторий-мактаблар, мусиқа, бадиий ва хореография мактаблари, санъат мактаблари, мактаб-интернатлар, кечки (сменали) умумтаълим мактаблари.


25.

Болалар боғчалари, яслилар ва бошқа мактабгача муассасалар. Етим болалар ва ота-оналарининг васийлигисиз қолган болалар учун болалар уйлари, меҳрибонлик уйлари, мактаб-интернатлар.


26.

Кутубхоналар, кутубхона-қироатхоналар, мустақил кўчма кутубхона фондлари, китоб палаталари (шу жумладан, илмий иш олиб борадиган кутубхоналар ва китоб палаталари).


27.

Республика, вилоят, туман ва хусусий фильмотекалари ва фонотекалари.


28.

Музейлар (шу жумладан, илмий иш олиб борадиган музейлар): архитектура, маиший, геология, табиий, илмий, ўлкашунослик, тарихий-инқилобий, тарихий, санъатшунослик (бадиий, тасвирий санъат, адабий, картина, галерея), хотира, тармоқ музейлари ва бошқа музейлар. Саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, бадиий ва бошқа кўргазмалар.


29.

Маданият марказлари. Меъмор, актёр, врач, журналист, кино, адабиётчи, бастакор, олим, турист, халқ ижодиёти уйлари ва бошқалар.

30.

Мактаб ўқувчилари саройлари ва уйлари, болаларни бадиий тарбиялаш уйлари, ёш техниклар ва ёш табиатшунослар станциялари ҳамда бошқа болалар мактабдан ташқари муассасалари. Болалар мусиқа, бадиий ва хореография мактаблари.


31.

Маданият ва дам олиш, истироҳат боғлари, аттракционларнинг кўчма шаҳарчалари.


32.

Қўриқхоналар, ботаника, зоология истироҳат боғлари ва боғлари, доимий ва кўчма ҳайвонотхоналар.


33.

Телевидение ва радио эшиттириш таҳририятлари, телевидение ва радио эшиттириш бўйича вилоят қўмиталари (бадиий ва мусиқали жамоаларсиз), радио эшиттириш вилоят ва шаҳар таҳририятлари, радио-теле марказлар, телевизион техник марказлар ва бошқалар.


34.

Опера ва балет, мусиқали комедия (оперетта) театрлари (доимий ва кўчма), мусиқали-драматик, драматик, болалар, ёш томошабинлар, қўғирчоқ ва халқ театрлари.


35.

Кинотеатрлар ва бошқа доимий кино қурилмалар, кўчма кино.


36.

Филармониялар, концерт бирлашмалари, оркестрлар, эстрада жамоалари, хорлар, капеллалар. Рақс, ашула ансамбллари; мюзик-холлар, халқ мусиқа жамоалари. Радиоэшиттириш ва телевидениенинг бадиий ва мусиқа жамоалари.


37.

Тасвирий санъатнинг доимий студиялари ва устахоналари, халқ тасвирий санъат студиялари. Бадиий-безак ташкилотлари.


38.

Киностудиялар, овоз ёзиш, кинофильмлар тайёрлаш (шу жумладан, ҳаваскорлик кинофильмлари) студиялари, овоз ёзиш, овоз ёзиш хизматлари, кинофильмлар прокати.


39.

Томоша кўрсатадиган корхоналарни бошқариш ташкилотлари, театр кассалари бирлашмаси, кинотеатрлар дирекциялари бирлашмалари.


40.

Фанлар академиялари (шу жумладан, тармоқ академиялари), уларнинг филиаллари ва бўлинмалари, илмий марказлар, илмий-тадқиқот институтлари (шу жумладан, илмий ва техник ахборот институтлари ва олий ўқув юртлари тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари) уларнинг филиаллари ва бўлинмалари, обсерваториялар ва бошқа илмий муассасалар. Вазирликлар ва идораларнинг мустақил илмий-тадқиқот лабораториялари.


41.

Тасдиқланган режа бўйича лойиҳа-конструкторлик ва илмий-тадқиқот ишларини бажарадиган мустақил конструкторлик ташкилотлари.


42.

Илмий ва тажриба станциялари, шу жумладан, комплекс ва тармоқ, тажриба-зонал, селекция, тажриба қишлоқ хўжалиги, ветеринария, тажриба-мелиоратив, гидротехник станциялар ва бошқалар.


43.

Давлат ва нодавлат архивлари, шу жумладан, илмий иш олиб борадиган архивлар.


44.

Четга саноат маҳсулоти ишлаб чиқармайдиган тажриба заводлари. Венчур (таваккалчилик) ва бошқа жорий этиш корхоналари ва ташкилотлари.


45.

Тажриба-техника лабораториялари, қурилиш материалларини синаш бўйича мустақил лабораториялар, норматив-тадқиқот станциялари, машина синаш станциялари, техник ахборот марказий бюролари, илмий ташкилотларнинг ҳисоблаш марказлари ва бошқалар.


46.

Марказий банк, тижорат банклари ва уларнинг муассасалари (бўлимлар, филиаллар, мини банклар, жамғарма кассалари ва бошқалар).


47.

Молия корпорациялари, молиявий фондлар, инвестиция ташкилотлари (шу жумладан, инновация ва молиявий лизингни амалга оширадиган молия корпорациялари). Лизинг компаниялари. Ҳайрия, ҳомийлик жамғармалари.


48.

Суғурта ташкилотлари, суғурта хизматлари бозорининг профессионал қатнашчилари (суғурта агентлари, суғурта брокерлари, қайта суғурталаш компаниялари ва бошқалар).


49.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси.


50.

Фонд, валюта, валюта-фонд биржалари, қимматли қоғозлар ва валюта билан операцияларни амалга оширадиган брокерлик, маклерлик, дилерлик ташкилотлари.


51.

Республика фуқароларига республика ҳудудидан ташқарида бўш иш жойлари тақдим этадиган ва меҳнатчиларни иш жойигача жўнатишга кўмаклашадиган ихтисослаштирилган агентликлар.


52.

Республика фуқароларига республика ҳудудида бўш иш жойларини тақдим этадиган ихтисослаштирилган агентликлар. Вақтинчалик ишни бажариш учун бошқаларни пудрат асосида ёлланма иш кучи билан таъминлаш. Ходимларни излаш, номзодларни танлаш ва исталган вилоятда иш жойлари бўйича тақсимлаш.


53.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси.

54.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳри хўжалик судлари, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар судлари ва Тошкент шаҳар суди, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноий ишлар бўйича туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар ва бошқалар.


55.

Давлат органлари ва уларнинг жойлардаги бўлинмалари.


56.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва бошқалар (шу жумладан, ахборот ва статистика бошқармалари).


57.

Туман ҳокимликлари (шаҳар туманлари ҳокимликлари ҳам шу жумлага киради). Шаҳар ҳокимликлари ва бошқалар.


58.

Посёлка, қишлоқ, овул, фуқаролар йиғинлари, шаҳар маҳаллалари, маҳалла қўмиталари ва бошқалар.


59.

Адвокатлик тузилмалари.


60.

Hотариал идоралар.


61.

Жамоат тартибини сақлаш, хавфсизлик ва мудофаа органлари.


62.

Сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, ёшларнинг сиёсий ташкилотлари, юртдошлик, хорижий мамлакатлар халқлари билан дўстлик жамиятлари.


63.

Тижорат фаолияти соҳалари бўйича жамоат бирлашмалари (тадбиркорлар, кооператорлар бирлашмалари, савдо-саноат палаталари ва бошқалар).


64.

Касаба уюшмалари, касаба уюшмалари федерациялари, конфедерациялари.


65.

Ижодий, илмий-техник ва маданий-маърифий жамоат бирлашмалари (ёзувчилар, журналистлар, рассомлар, архитекторлар, артистлар уюшмалари ҳамда бошқа илмий, илмий-техник жамиятлар, ихтирочилар ва рационализаторлар жамиятлари ва бошқалар).


66.

Спорт, мудофаа-спорт, овчилар, автоҳаваскорлар, соғломлаштириш жамоат бирлашмалари ва бошқа бирлашмалар.


67.

Хотин-қизлар, талабалар, болалар, фахрийлар бирлашмалари, ногиронлиги бўлган шахслар жамияти, Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой жамияти, сувда қутқариш жамиятлари, жамоат жамғармалари ва бошқалар.

68.

Диний ташкилотлар ва уларнинг бирлашмалари.


02 КЛАСС

69.

Стандартлаштириш ва метрология марказлари, стандартлар ва ўлчов техникаси устидан давлат назорати лабораториялари, стандартлаштириш ва метрология идоравий лабораториялари.


0,857

70.

Импорт-экспорт юкларнинг юк божхона декларацияларини расмийлаштириш бўйича хизматлар кўрсатадиган корхоналар ва ташкилотлар.


71.

Почтамтлар, бирлашган почта-телеграф алоқа корхоналари, алоқа узеллари, шу жумладан, почтани ташиш ишлаб чиқариш-техник, тармоқ ва фойдаланиш-техник бошқармалари ва бўлимлари, таржималарни назорат қилиш бюролари.


72.

Курьерлик махсус алоқани ва фельд алоқани таъминлайдиган корхоналар.


73.

Телеграф, телефон, телевизион алоқа, радио алоқа, овозли симли ва электр алоқасининг бошқа турлари корхоналари: телеграфлар, халқаро телефон станциялари, шаҳар ва қишлоқ телефон станциялари (тармоқлар, узеллар) ва бошқалар.


74.

Дорихоналар, дори дўконлари, киоскалар, назорат-таҳлилий лабораториялар, дорихона омборлари (шу жумладан, ветеринария дорихона омборлари).


75.

Сотиш ёки устун даражада сотишгина функциялари ҳисобланадиган базалар ва омборлар, дўкон-салонлар, идоралар ва бўлимлар, энергияни сотиш, газни сотиш.


76.

Газеталар, журналлар, луғатлар ва бошқа нашрлар таҳририятлари. Газета, журнал, китоб, почта, нота, бланка нашриётлари, суратлар нашриётлари.


77.

Коммунал хўжалик, ободонлаштириш объектлари, меҳмонхона ва сув-канализация хўжаликлари, санитария жиҳатидан тозалаш, дов-дарахтлар, теплофикация, йўл ва кўприк хўжалиги ташкилотлари ва бошқалар.


78.

Ҳаммомлар, душ павильонлари, жамоат ҳожатхоналари, сартарошхоналар. Квартираларни ва бошқа биноларни йиғиштириш, пол артиш, деразаларни артиш, маълумотномалар бериш, топшириқларни, таржималарни бажариш, матнларни қайта кўчириш бўйича ташкилотлар. Ломбардлар. Дафн маросимлари бюролари, қабристонлар ва бошқалар.


79.

Тез ёрдам ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам станциялари, қон қуйиш станциялари.


80.

Туғруқхоналар, акушерлик-гинекология комплекслари, перинатал марказлар, скрининг марказлар, чақалоқлар уйлари, сут ошхоналари.


81.

Санаторийлар, санаторий-профилакторийлар, даволайдиган пансионатлар, курорт поликлиникалари, касалликни даволайдиган даволаш масканлари, балчиқ билан даволайдиган даволаш масканлари, йил бўйи ишлайдиган ихтисослаштирилган санаторий оромгоҳлари.


82.

Фельдшерлик-акушерлик пунктлари.


83.

Дезинфекция станциялари (вилоят, шаҳар, туман).


84.

Шаҳар, вилоят, республика, туман санитария-эпидемиология станциялари, ўлатга қарши станциялар. Фуқаро авиацияси санитарий-эпидемиология станциялари, сув транспортида санитарий-эпидемиология станциялари (бассейн, порт, линияли).


85.

Санитария маърифати уйлари (саломатлик марказлари).


86.

Суд-тиббий экспертиза бюролари, патология-анатомия бюролари.


87.

Касалхоналар ва даволовчи врачлар томонидан амалга оширилмайдиган инсон соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича фаолият. Беморларга қараш соҳасида юридик ваколатли паратиббий ходимлар фаолияти киритилади.


88.

Даволамайдиган болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, дам олиш уйлари, пансионатлар ва бошқа дам олиш муассасалари.


89.

Аттракционлар боғлари фаолияти, ижтимоий-маданий мақсадли буюмлар прокати, бильярд клублари, компьютер ўйинлари ва бошқа ўйинлар ташкилотлари ва бошқалар.


90.

Туристик меҳмонхоналар, туристик базалар, мотеллар, кемпинглар, экскурсия бюролари ва саёҳатлар бюроси, халқаро туризмни ташкил этиш муассасалари.


03 КЛАСС

91.

Ҳисоблаш техникаларини техник ва дастурий жиҳатдан таъмирлаш, фойдаланишга топшириш ва комплекс марказлаштирилган хизмат кўрсатиш бўйича корхоналар.


1,143

92.

Пиво ва солод ишлаб чиқариш корхоналари.



93.

Чизмачилик ва идора анжомлари, кўргазмали қўлланмалар ишлаб чиқарадиган корхоналар. Протезлар, пар ва патдан буюмлар, момиқ, чипта, жун, алафдан матраслар ишлаб чиқарадиган корхоналар.



94.

Транспортда техник назорат қилиш (кемачилик инспекциялари, дарё ва кўл регистри инспекциялари, кам ўлчамли кемалар бўйича инспекциялар ва ҳоказолар), транспорт фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш.



95.

Кенг истеъмол қилинадиган ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш.



96.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш.



97.

Цемент, қум, шағал, ғишт, қурилиш ойнаси, лок, бўёқ ва бошқа қурилиш материаллари билан чакана савдо қилиш.



98.

Мева ва сабзавотлар, сут маҳсулотлари, тухум, озиқ-овқат мойлари ва ёғлари, гўшт, балиқ маҳсулотлари, шакар, қандолатчилик ва нон-булка маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ва ҳоказолар.



99.

Чакана савдо бозорлари.



100.

Бошқа чакана савдолар.



101.

Ошхона-фабрикалар, тайёрлаш фабрикалари, ресторанлар, ошхоналар, кафе, буфетлар, газакхоналар, кафетериялар, чойхоналар ва умумий овқатланишнинг бошқа корхоналари, шунингдек барча типдаги мустақил умумий овқатланиш корхоналари ва бошқалар.



102.

Металл парчаларини йиғиш, қайта ишлаш ва чиқиндиларни кўмиш.



104.

Давлат буюртмаси ва ҳукуматлараро битимлар бўйича маҳсулот етказиб берувчи корхоналар.



105.

Меҳмонхоналар, четдан келганлар учун ётоқхоналар.



04 КЛАСС

106.

Йўловчилар, юк, махсус касалхона лифтлари ишлаб чиқариш корхоналари.


1,429

107.

Тиббий ва мактаб асбоб-ускуналари, кино қурилмалар, коммунал ускуналар ва маданий-маиший мақсаддаги бошқа ускуналарни таъминлайдиган ихтисослаштирилган корхоналар.


108.

Енгил автомобиллар, мотоцикллар, мотороллерларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар.


109.

Эфир мойлари ва синтетик хушбўй моддалар, пардоз-андоз буюмлари ва атир совун ишлаб чиқарувчи корхоналар.


110.

Тамаки ферментациялаш корхоналари.


111.

Папирос, сигарет, тамаки, сигара ва махорка ишлаб чиқарадиган корхоналар.


112.

Матбаа комбинатлари ва фабрикалари, босмахоналар, босмахона-литографиялар, литографиялар, цинкографиялар, китоб, китоб-журнал фабрикалари, китоб фабрикалари, офсет рангли нотали босиш фабрикалари, ҳарф териш фабрикалари, сурат териш марказлари, фоторепродукция марказлари ва бошқалар.


113.

Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва таъмирлаш корхоналари.


114.

Шиша, чинни ва пластик массалардан тиббиёт буюмлари, тиш материаллари, шу жумладан, протезлар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


115.

Ишлаб чиқариш фотобирлашмалари, фотокомбинатлар, фотоишлар фабрикалари, фотокинолабораториялар.


116.

Умумий фойдаланиладиган қувурлар. Газ қувурлари ва улардан ажратмалар:

нефть, нефть маҳсулотлари, газ конденсати, кенг фракция ва енгил углеводородлар, газ, сув, кўмир ва бошқа юкларни узатиш учун қувурлар;

насос, компрессор ва тақсимлаш станциялари, хизмат кўрсатиш шохобчалари.


117.

Монтаж қилинган асбоб-ускуналарни ишга туширадиган ва созлайдиган ташкилотлар.


118.

Кенг истеъмол қилинадиган ноозиқ-овқат товарлари билан улгуржи савдо қилиш.


119.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, пахта ва дон бундан мустасно харид қилиш ва сотиш бўйича улгуржи қишлоқ хўжалиги бозорлари.


120.

Цемент, қум, шағал, ғишт, қурилиш ойнаси, локлар ва бўёқлар ва бошқа қурилиш материаллари билан улгуржи савдо қилиш.


121.

Мевалар ва сабзавотлар, сут маҳсулотлари, тухум, озиқ-овқат мойлари ва ёғлари, гўшт, балиқ маҳсулотлари, шакар, қандолатчилик ва нон-булка маҳсулотлари ва ҳоказолар билан улгуржи савдо қилиш.


122.

Бирор-бир аниқ ихтисослашувсиз товарларнинг кенг турлари билан улгуржи савдо қилиш.



123.

Савдо марказлари, универмаглар, универсамлар, дўконлар, шохобчалар, автодўконлар, павильонлар, харид қилиш пунктлари, товар омборлари, савдо қилувчи ташкилотларнинг базалари, аҳолига ёқилғи ва суюлтирилган газ сотиш бўйича савдо корхоналари, картошка сақлаш жойлари ва бошқалар.


124.

Ишлаб чиқариш-техника мақсадидаги асбоб-ускуналар ва машиналарни ёллашга (ижарага) топширишга ихтисослашган корхоналар, ташкилотлар.


125.

Топография-геодезия ишларини бажарадиган корхоналар ва ташкилотлар.


126.

Гидрометмарказлар, гидрометстанциялар, гидрометхизмат бошқармаси, гидрометобсерватория, об-ҳаво бюролари, гидрометбюро, радиометмарказлар, авиаметстанциялар, коинотдан ахборот қилувчи пунктлар, атмосферани ракетадан мўлжаллаш станцияси, отрядлар ва экспедициялар ва бошқалар.


127.

Сув ва ҳаво софлиги билан боғлиқ ўлчашлар, радиоактивликни ўлчаш, тутун ва оқова сувлар сингари ифлослантиришнинг потенциал манбаларини тадқиқ этиш, озиқ-овқат маҳсулотлари сифати соҳасидаги тадқиқотлар ва ҳоказолар.


128.

Ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг уй-жой-коммунал идоралари, уй-жойлар ва ётоқхоналарнинг комендатуралари (четдан келувчилар учун ётоқхоналардан ташқари). Чорбоғлар ва уй-жой ширкатлари.


129.

Олий ўқув юртлари, коллежлар, лицейлар, техникумлар, билим юртлари, мактаб-интернатлар ва бошқа ўқув юртларининг ётоқхоналари.


130.

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари.


131.

Шаҳарлар ва посёлкалар, хўжаликлар, шаҳар йўллари, кўприклар, йўл ўтказгичлар ва ўтиш жойлари, қирғоқ бўйини санитария жиҳатдан тозалаш ва йиғиштириш ташкилотлари, муҳандислик ҳимояси (тирговуч деворлар, дамбалар, қирғоқни мустаҳкамлаш ва ҳоказолар), шаҳарлар ва шаҳар типидаги посёлкаларни кўкаламзорлаштириш ташкилотлари, шаҳарларнинг муҳандислик иншоотлари.


132.

Ташқи ёритишдан фойдаланиш бўйича ташкилотлар.


133.

Ичимлик сувини тақсимлаш тармоқларини ишлатиш ҳамда коммунал-маиший эҳтиёжлар ва аҳолига сувни тақсимлаш ташкилотлари, коммунал-маиший эҳтиёжлар учун канализация тармоқларидан (тозалаш иншоотлари билан бирга) фойдаланиш ташкилотлари.


05 КЛАСС

134.

Ахборотнинг техник манбаларини ишлаб чиқариш корхоналари.


1,714

135.

Юк автомобиллари ва автобусларни таъмирлаш корхоналари.


136.

Ишлаб чиқариш мақсадидаги савдо ускуналари, ёнғинга қарши ускуналар ва бошқа асбоб-ускуналарни таъмирлаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар. Алоқа ускуналарини таъмирлаш корхоналари.


137.

Маиший радиоэлектрон аппаратлар, маиший машиналар, хўжаликда ишлатиладиган приборлар ва металл буюмлар (радиоприёмниклар, телевизорлар, магнитофонлар ва бошқалар)га ишлаб чиқариш-техника, техносавдо хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар.


138.

Оммавий тикиладиган тикув буюмлари, эркаклар, аёллар ва болалар уст кийимининг барча турларини (мўйна ва чарм кийимлардан ташқари) формалик кийим, махсус кийим, ички кийимлар, ўрин чойшаблари, техник тикув буюмлари ишлаб чиқарадиган корхоналар (шу жумладан, моделлар уйлари).


139.

Барча турдаги қандолатчилик маҳсулотлари, какао-кукун, ҳолва, шарқ ширинликлари, сунъий асал, шакар қиёмга бостирилган мевалар ва ундан қилинган қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари.


140.

Этил хом ашё спирти, спирт-ректификат ишлаб чиқариш корхоналари.


141.

Ароқ ва ликер-ароқ ишлаб чиқариш корхоналари.


142.

Вино материаллари, мусаллас, шампан виноси, коньяк, хўл ва резавор мева винолари ишлаб чиқариш ва қуйиш корхоналари.


143.

Буғдойдан тайёрланган квас, морс, бражки, мевали сувлар, газлаштирилган сувлар, алкоголсиз мусалласлар (концентратлар) ишлаб чиқариш ва минерал сувлар қуйиш корхоналари.


144.

Балиқ урчитиш ва балиқларни акклиматизация қилиш (балиқ етиштирадиган заводлар, ҳовуз ва кўл хўжаликлари ва бошқалар, балиқ мелиорация станциялари, балиқ урчитиш материали ишлаб чиқарадиган корхоналар).


145.

Йўналишли трамвай хизматлари (парклар, деполар, участкалар, авария пунктлари ва ҳоказолар), трамвай бошқармалари, идоралар.


146.

Йўналишли метрополитен хизматлари (парклар, деполар, участкалар, авария пунктлари ва ҳоказолар), метрополитен бошқармалари.


147.

Йўналишли троллейбус хизматлари (парклар, деполар, участкалар, авария пунктлари ва ҳоказолар), троллейбус транспорти бошқармалари.


148.

Конвейер, трубогидравлик потокли-контейнер, трубопневмоконтейнер, трубопневматик ва осма арқонли, бир рельсли транспорт ва транспортнинг бошқа турлари: кўтариш йўлларининг йўналишли хизматлари (парклар, депо, участкалар, авария пунктлари).


149.

Газ тақсимлаш тармоқларидан фойдаланиш ҳамда коммунал маиший эҳтиёжлар ва аҳолига газни тақсимлаш ташкилотлари.


150.

Иссиқликни коммунал-маиший эҳтиёжлар ва аҳолига тақсимлаш учун иссиқлик тақсимлаш тармоқларидан фойдаланиш ташкилотлари.


151.

Хизмат биноларидан фойдаланиш ва уларни хўжалик жиҳатидан бошқариш.


152.

Кўнгилли ёнғин жамиятлари, ёнғинга қарши хавфсизлик бўйича хизматлар кўрсатадиган ташкилотлар.


06 КЛАСС

153.

Гидроэлектр станциялари, уларга тегишли барча иншоотлар билан биргаликда.


2,00

154.

Синтетик аммиак, азот кислотаси, азотли ўғитлар ва табиий ва кокс газини комплекс қайта ишлаш йўли билан олинадиган бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган корхоналар.


155.

Кимёвий усул билан олинадиган кальцийлаштирилган сода, натрий бикарбонат, каустик сода, натрий сульфат ишлаб чиқарадиган корхоналар.


156.

Табиий ва сунъий чармдан йўл ва галантерея буюмлари (жомадонлар, портфеллар, ранецлар, қўлқоплар, ҳамёнлар, кармонлар, камарлар, тасмалар қўлқоплар), спорт буюмлари (спорт тўплари, покришкалар, қўлқоплар ва ҳоказолар) ишлаб чиқарадиган корхоналар.


157.

Нон ва нон-булка маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар.


158.

Ўсимлик мойи ишлаб чиқариш, ёғларни гидрогенизациялаш, маргарин маҳсулотлари, саломас, майонез, олеин, стеарин, шамлар ва табиий олиф ишлаб чиқариш корхоналари.


159.

Мол ёғи, қаймоғи олинмаган сут маҳсулотлари, пишлоқ, бринза, музқаймоқ, казеин, қуруқ сут ва бошқа сут маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар.


160.

Синтетик кимёвий фармацевтик дори препаратлари, шунингдек ўсимлик хом ашёсидан дори-дармонлар, витаминлар, ферментлар ва коферментлар, ҳайвондан олинадиган эндокрин препаратлар, антибиотиклар ва қоннинг ўрнини босувчилар ва бошқаларни ишлаб чиқарадиган корхоналар.


161.

Ветеринария амбулаториялари, поликлиникалари, шифохоналари, участкалари, пунктлари, қўриқлаш-карантин ветеринария пунктлари, ветеринария-бактериология лабораториялари, ветеринария инспекциялари, ветеринария, ветеринария-санитария станциялари ва отрядлари.


162.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш корхоналарини хўжалик жиҳатидан бошқариш ташкилотлари.


163.

Темир йўлларни ташкил этиш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш корхоналари, йўловчиларга хизмат кўрсатадиган темир йўл вокзаллари, станциялар, локомотив, электровагон ва дизель-поезд деполари, вагон деполари, йўл масофаси вагон участкалари ва бошқалар.


164.

Юкларни ортиш-тушириш корхоналари, пунктлар, ортиш-тушириш ишларининг механизациялаштирилган масофалари ва участкалари, узатиш базалари, ўраш идоралари, транспорт-экспедиция идоралари, контейнер майдончалари, уларнинг базалари ва омборлари ва бошқалар.


165.

Аҳоли ва корхоналарнинг буюртмаларини бажарадиган транспорт-экспедиция корхоналари.


166.

Нефть, газ ва термал сувларнинг фойдаланиш қудуқларини қурадиган ташкилотлар.


07 КЛАСС

167.

Полимер плёнкалар, термопластлардан листлар ва қувурлар (полиолефин, полихлорвинил, полиамид, лавсан, полистирол бошқа термопластлар) ишлаб чиқарадиган корхоналар.


2,286

168.

Маиший совутгичлар ва музлатгичлар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


169.

Поллар учун керамик плиткалар, қоплама сирланган плиткалар, биноларнинг олд томонини қоплаш учун керамик буюмлар, керамик канализация ва дренаж қувурлари, керамик кислотага чидамли буюмлар ва бошқа буюмларни ишлаб чиқарадиган корхоналар.


170.

Трикотаж полотно, шу жумладан, техник трикотаж полотно, шунингдек бўяш учун бошқа корхоналарга бериладиган носки буюмлари ишлаб чиқарадиган корхоналар (шу жумладан, моделлар уйлари). Носки буюмлари ишлаб чиқарадиган корхоналар ва бошқалар. Аҳолининг буюртмалари бўйича трикотаж буюмлар тайёрланадиган корхоналар.


171.

Умумий фойдаланиладиган шоссе йўлларни ва улардаги иншоотларни таъмирлаш ва сақлаш корхоналари ва ташкилотлари, коммунал хўжаликка тегишли бўлган шаҳардаги йўллардан ташқари, йўл-фойдаланиш ва кўприк участкалари ва йўл бўлимлари бошқармалари ва ҳоказолар.


08 КЛАСС

172.

Қаттиқ, суюқ ва газсимон ёқилғида ишлайдиган буғқувур, газқувур, дизель ва бошқа электр станциялари.


2,571

173.

Мустақил электр тармоқлари (туман энергия тизимларининг электр узатиш линиялари ва электр кичик станциялари ҳамда мустақил балансда турувчи бошқа электр тармоқлари).


174.

Мустақил иссиқлик тармоқлари (туман энергия тизимларининг иссиқлик тармоқлари ва мустақил балансликда турувчи бошқа иссиқлик тармоқлари).


175.

Мустақил балансда турувчи туман буғқозонлари ва бошқа буғқозонлар.


176.

Нефть ва қўшилиб чиқадиган газни қазиб олиш корхоналари ҳамда озокерит қазиш корхоналари.


177.

Нефтни қайта ишлаш ва нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари (қурумсиз заводлар).


178.

Табиий (ёнадиган) газ ва газ конденсати қазиб оладиган корхоналар.


179.

Табиий (ёнадиган) газни қайта ишлайдиган корхоналар, гелий ишлаб чиқарадиган корхоналар.


180.

Сиқилган ва суюлтирилган газлар, кислород, водород, аргон, криптон, ксенон ишлаб чиқарадиган корхоналар. Калий ўғитлари ва бошқа кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш. Афтоген корхоналар.


181.

Пластмассадан қутилар, лотоклар, бочкалар ва қоплар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


182.

Газламадан тайёрланган буюмларни оқартирадиган, ним кўкартирадиган ва крахмаллайдиган воситалар, доғни кетказадиган, тозалайдиган, сирлайдиган воситалар, чарм ва замшдан тайёрланадиган буюмларни парвариш қилиш воситалари, елимлайдиган воситалар, парвариш қилиш воситалари ишлаб чиқариладиган ихтисослаштирилган корхоналар.


183.

Тупроққа ишлов берадиган ва экиш машиналари (шу жумладан, ўғит сепгичлар), донни ўриш, қуритиш ва йиғиб олгандан кейин қайта ишлаш учун машиналар, техника экинлари учун машиналар, агрегатлар, узеллар, деталлар, эҳтиёт қисмлар ва технологик жиҳозлар.


184.

Цемент саноати ва оҳактош материаллар саноати учун технология асбоб-ускуналари ишлаб чиқарадиган корхоналар: йиғма темир-бетон, асбоцемент буюмлар, иссиқликни изоляция қиладиган материаллар заводлари ва бошқалар.


185.

Тўқимачилик саноати (шу жумладан, пахта тозалаш, бўяш, безаш ускуналари) кигиз-намат ва тўқимачилик галантерея саноати учун технология асбоб-ускуналари ишлаб чиқарадиган корхоналар ва бошқалар.


186.

Тикув ва трикотаж саноати учун технология асбоб-ускуналари ишлаб чиқарадиган корхоналар. Ниналар ва тикув ва трикотаж саноати учун бошқа оммавий деталлар ишлаб чиқарадиган ихтисослаштирилган корхоналар.


187.

Асфальт-бетон ва бошқа битум-минерал аралашмалар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


188.

Ўсимлик ва синтетик дубил экстрактлар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


189.

Ош тузи қазиб оладиган ва майдалайдиган корхоналар.


190.

Табиий чойни қадоқлайдиган ва пресслайдиган корхоналар (шу жумладан, тош чойни пресслаш).


191.

Ўсимлик хом ашёси, этил спирти, фурфурол ва унинг ҳосилаларидан, кўп атомли спиртлар, ёғоч ва қишлоқ хўжалиги ўсимликлари чиқиндиларидан гидролиз усулида олинадиган бошқа маҳсулотлардан озуқа хамиртурушлари ишлаб чиқарадиган корхоналар.


192.

Тиббиёт инструментлари, приборлар, аппаратлар ва ускуналар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


193.

Ноишлаб чиқариш мақсадидаги бинолар ва иншоотларни таъмирлайдиган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари (бинолар ва иншоотларни таъмирлаш ва қайта қуриш идоралари).


194.

Аҳоли буюртмалари бўйича уй-жойлар (квартиралар)ни таъмирлайдиган ва қурадиган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари.


195.

Тайёрлов (йўналишли, пристан, чуқур) пунктлари, бўлимлар, сотиш ва узатиш базалари, элеваторлар, уруғни тозалайдиган ва донни қуритиш корхоналари ва пунктлари, ўсимлик ва чорвачилик маҳсулотлари тайёрлаш идоралари.

Соф бошқарув ёки устун даражада бошқарув функцияларига эга бўлган тайёрлаш ташкилотлари, тайёрлаш идоралари ҳам шу жумлага киради.


09 КЛАСС

196.

Пластмассадан прессли, қуйилган, пневмо- ва вакуум-шаклли ва бошқа буюмлар ишлаб чиқарадиган корхоналар, маданий, маиший буюмлар ва хўжаликда ишлатиладиган буюмлар, шунингдек пресслаш усули билан олинадиган қатламли пластиклар (қоғоздан ясалган ва бошқа).


2,857

197.

Локлар, бўёқлар (матбаа бўёқлари ҳам шу жумлага киради) ва улар учун минерал пигментлар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


198.

Парда-нафис тўр парда буюмлари, тўрлар, жияк буюмлари (тасмалар, чийратма иплар ва ҳоказолар) ленталар, соябонлар, батик буюмлари (шарфлар, учбурчакли рўмолчалар, сўзаналар ва ҳоказолар) галстуклар, эркаклар ва болалар боғлагичлари, фитиллар, байроқчалар, байроқлар, вимпеллар ва бошқаларни ишлаб чиқарадиган корхоналар.


199.

Шакар ва рафинад ишлаб чиқарадиган корхоналар.


200.

Ун ишлаб чиқарадиган корхоналар.


201.

Ўрма ишлаб чиқарадиган корхоналар.


202.

Омихта ем ва оқсил-витамин қўшимчалари ишлаб чиқарадиган корхоналар, маккажўхорининг гибрид ва навли уруғларига қайта ишлов берадиган корхоналар.


203.

Папье-машедан, мастикадан, целлулоид, пластмасса ва бошқа материаллардан металл, ёғоч, енгил эгиладиган, ўймакорлик ўйинчоқлари ишлаб чиқарадиган корхоналар, арча безакларини, болалар мусиқали ўйинчоқларини ишлаб чиқарадиган корхоналар ва бошқалар.


204.

Умумий фойдаланилмайдиган темир йўл транспорти корхоналари (бирлашган темир йўл, темир йўл-автомобиль, темир йўл-сув хўжалиги, темир йўллар, локомотив ва вагон деполари, транспорт бошқармалари) ва уларнинг бўлимлари ва бошқалар.


205.

Пароходчилик, йўлларнинг ҳавза бошқармалари, кемалар сузадиган каналлар бошқармаси, пароходчиликнинг туман бошқармалари, пароходчиликнинг фойдаланиш участкалари, йўловчилар агентликлари ва вокзаллар, гидротехника иншоотлари, туманлари, гидроузеллар йўлларнинг техник участкалари ва бошқалар.


206.

Фуқаро авиациясидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш корхоналари ва ташкилотлари: бирлашмалар (аэропортлар билан) фуқаро авиациясининг ишлаб чиқариш бирлашмалари ва бошқармалари, авиаотрядлар, мустақил авиаотрядлар (аэропортлар билан бирлашган) ва бошқалар.


207.

Ишлаб чиқариш мақсадидаги бинолар ва иншоотларни мукаммал таъмирлайдиган ташкилотлар, шунингдек ер ости муҳандислик коллекторлари ва иншоотларини мукаммал таъмирлаш.


10 КЛАСС

208.

Рангли металлар парчалари ва чиқиндиларига дастлабки ишлов берадиган ва иккиламчи рангли металлар қуядиган корхоналар.


3,143

209.

Синтетик смола ва пластик массалар ишлаб чиқарадиган ихтисослаштирилган корхоналар.


210.

Ҳисоблаш комплекслари ва машиналари, уларнинг марказий ва маҳаллий қурилмаларини, тизимлараро алоқа қурилмаларини, аналог ва анолог-рақамли машиналарни дастурий бошқариш қурилмаларни сервис тарзида ишлаб чиқарадиган корхоналар ва бошқалар.


211.

Автомобиль, трактор ва мотоциклет электр ускуналари ва приборлар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


212.

Ҳар хил мақсаддаги алоқа воситалари ишлаб чиқарадиган корхоналар ва ташкилотлар. Маданий-маиший мақсаддаги радио аппаратлари ишлаб чиқарадиган корхоналар: кенг эшиттирадиган радиоприёмниклар, радиолалар, телевизорлар, магнитофонлар, электрофонлар ва бошқалар.


213.

Металл банкалар, газ балонлари, қутилар ва бошқа қаттиқ ўраш материаллари, пойабзал инструменти, металл полотно ва чит, мебель ўраш пружиналари, техник ва хўжалик мақсадидаги занжирлар, лангарлар, металл фурнитура ишлаб чиқарадиган корхоналар.


214.

Саноатнинг барча тармоқлари куч ва ишлаб чиқариш ускуналарини таъминлайдиган ихтисослаштирилган корхоналар (металл қирқадиган ва ёғочга ишлов берадиган станокларни, тахта тилиш рамалар, темирчилик-пресслаш ва қуйиш ускуналарини таъмирлаш бундан мустасно).


215.

Локомотивлар, вагонлар ва темир йўллар ва йўл машиналарининг бошқа ҳаракатланадиган таркибини таъмирлайдиган ихтисослаштирилган корхоналар.


216.

Денгиз, кўл ва дарё кемаларини, кема ускуналари, механизмлари ва приборларини таъмирлайдиган ихтисослаштирилган корхоналар. Махсус кемалар ва кемаларни таъмирлайдиган корхоналар.


217.

Қурилиш ва йўл машиналарини таъмирлайдиган корхоналар.


218.

Фуқаро самолётлари, вертолётлари, уларнинг асбоб-ускуналари ва авиация двигателларини таъмирлайдиган ихтисослаштирилган корхоналар.


219.

Целлюлоза, ярим целлюлоза, ёғоч массаси, қоғоз, картон, шунга ўхшаш целлюла-қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар.


220.

Қоғоз ва картондан ишлаб чиқариш мақсадидаги ҳар хил буюмлар (калька, пергамент, фибрин, картондан пойабзалнинг ички деталлари ва ҳоказолар) ишлаб чиқарадиган корхоналар. Барча турдаги қоғоз ва картон идишлар, гулқоғозлар, дафтарлар, қоғоз товарлари (альбомлар ва бошқалар) ишлаб чиқарадиган корхоналар.


221.

Юмшоқ том устига ёпиладиган (рубероид, пергамин, қора қоғоз ва бошқалар) ва гидроизоляция (пороизол, изол ва бошқалар) материалларнинг барча турларини ишлаб чиқарадиган корхоналар.


222.

Чарм пойабзал, тўқимачилик, комбинациялаштирилган, спорт, миллий, ортопедик ва чарм таглик ва чармнинг ўрнини босадиган таглик, бошқа пойабзал ишлаб чиқарадиган корхоналар (моделлар уйлари ҳам шу жумлага киради).


223.

Гўшт, зотдор парранда учун паррандаларни кўпайтириш. Паррандачилик (гўшт-тухум) бирлашмалари.


224.

Автомобиль хўжалигидан фойдаланадиган ва унга хизмат кўрсатадиган корхоналар ва ташкилотлар: бирлашмалар, ихтисослаштирилган бошқармалар, автомобиль хўжаликлари, автомобиль корхоналари, автобус ва таксомотор парклари, автотранспорт идоралари ва бошқалар.


225.

Қурилиш-монтаж ишлари ва бошқа ишларни бажарадиган умумқурилиш ва ихтисослаштирилган ташкилотлар.


226.

Ер юзаси ва жаҳон океани тубининг биологик таркибини суратга оладиган ва ер қаърини чуқур ўрганадиган корхоналар ва ташкилотлар.


227.

Нефть ва газ конларини геофизик усуллар билан қидирадиган корхоналар ва ташкилотлар.


228.

Чуқур бурғулашни қўллаган ҳолда нефть ва газ конларини излайдиган ва разведка қиладиган, шунингдек қудуқларда саноат-геофизика тадқиқотлари олиб борадиган, қудуқларни маҳсулдорлигига кўра синовдан ўтказадиган ва бурғулаш билан боғлиқ бошқа ишларни бажарадиган корхоналар ва ташкилотлар.


229.

Қаттиқ фойдали бойликлар, чучук сув, минерал ва термал ер ости сувлари конларини қидирадиган ва разведка қиладиган корхоналар ва ташкилотлар.


230.

Махсус ишларни амалга оширадиган ва алоҳида геологик вазифаларни, мавзули ва тажриба-методология ишларини, минерал хом ашёдан технологик тадқиқотларни бажарадиган корхоналар, ташкилотлар ва бошқалар.


11 КЛАСС

231.

Қаттиқ қотишмалар, қийин эрийдиган, кукун материаллар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


3,429

232.

Фосфат ўғитлар, фосфор ва фосфат тузлари, олтингугурт ва фосфор кислотаси, хром бирикмалари ва бошқа ноорганик маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


233.

Тола, кимёвий иплар ва кимёвий иплардан корд мато ишлаб чиқарадиган корхоналар.


234.

Бошқа кимёвий (активлаштирилган кўмир, карбюризаторлар, кимёвий шимадиган моддалар, кремний органик бирикмалар ва бошқалар) маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган ихтисослаштирилган корхоналар.


235.

Автомобилларнинг барча турларини (шу жумладан, енгил ва ихтисослаштирилган автомобиллар), автобуслар, автошатаклар, автомобиль ва трактор тиркамалари, трейлерлар, троллейбуслар ишлаб чиқарадиган корхоналар. Автомобилларнинг кам литражли ва қайиқларнинг двигателлари, агрегатлар, карбюраторлар.


236.

Гараж асбоб-ускуналарини ишлаб чиқарадиган корхоналар (ювиш, назорат-синаш, оптик ва бошқа стендлар) ҳайдовчи анжомлар (қўл домкратлари ва бошқалар) ва ҳоказолар.


237.

Электрон техника буюмлари ишлаб чиқарадиган (интеграл микросхемалар, вакуум ва ярим ўтказгич приборлари, синтетик пьезокварц ва ундан тайёрланган буюмлар, радио деталлари ва радио компонентлари ва бошқалар).


238.

Пойабзал ва галантерея саноати учун фурнитура ва метизлар ва бошқа буюмлар ишлаб чиқарадиган ихтисослаштирилган корхоналар.


239.

Мева-сабзавот саноати. Мева-сабзавот консервалари, шу жумладан, гўшт-ўсимлик ва дуккакли ўсимликлар консервалари ишлаб чиқарадиган корхоналар.


240.

Гўшт, колбаса, дудланган балиқ ва бошқа гўшт маҳсулотлари, гўшт консервалари ишлаб чиқарадиган корхоналар. Парранда гўштини қайта ишлайдиган корхоналар.


241.

Балиқ овлаш, денгиз маҳсулотларини қазиб олиш ва ушбу хом ашёни қайта ишлайдиган корхоналар; балиқ кулинарияси ва балиқ консервалари комбинатлари ва корхоналари, балиқ саноати совутгичлари, заводлар, аэробалиқ қидириш.


242.

Суғориш, сув чиқариш ва қуритиш тизимларидан фойдаланиш (ички хўжалик фойдаланилиши бунга кирмайди), шу жумладан, сув омборлари платиналари, гидроузеллар, насос станциялари ва бошқа сув хўжалиги иншоотлари.


243.

Ўрмонларни кўпайтириш, ўрмонларни тиклаш, ўрмонни парвариш қилиш, ўрмонни зарарли ҳашаротлар ва касалликлардан ҳимоя қилиш. Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ўрмонларни бериш ва ўрмон фондини ҳисобга олиш. Барча ўрмондан фойдаланиладиганларни ҳисобга олиш ва ташкил этиш, ёввойи ҳайвонлар ва ҳайвонларни қўриқлаш.


244.

Ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар, қайин шарбати, мевалар, қўзиқоринлар, ёнғоқлар, резавор мевалар, олмалар, уруғлик, доривор ўтларни тўплаш ва уларга дастлабки ишлов бериш.


245.

Ер ишларини бажаришга ихтисослашган қурилиш ташкилотлари.


246.

Бинолар ва иншоотлар ҳамда бошқа объектлар қуриш билан боғлиқ бурғулаш ва бурғулаш-портлатиш ишларига ихтисослашган қурилиш ташкилотлари.


247.

Бинолар ва иншоотларнинг бетон, темир-бетон ва металл конструкцияларини монтаж қилишга ихтисослашган ташкилотлар.


248.

Сувоқ, бўяш, қоплаш ва безаш ишларининг бошқа турларини бажарадиган ташкилотлар.


249.

Қурилиш конструкциялари, тикланадиган иншоотлар, ўрнатилган асбоб-ускуналар ва технологик қувурларни изоляциялаш, антисептирлаш ва бўяш, буғ қозонлари, печлар ва бошқа агрегатларни қоплаш, футерлаш ишларини бажарадиган ташкилотлар.


250.

Водопроводлар, канализациялар, газлаштириш, теплофикация ва марказий иситиш (иситиш буғ қозонлари, радиаторлар, калориферлар, бойлерлар ва ҳоказолар)нинг ички санитария-техника ускуналари ва қурилмаларини монтаж қиладиган ташкилотлар.


251.

Ирригация-мелиорация бўйича махсус қурилиш ишларини бажарадиган ташкилотлар (суғориш, қуритиш).


252.

Ташқи коммуникациялар (водопроводлар, канализациялар, теплофикациялар ва бошқалар)ни ётқизадиган, магистраль нефть-газ маҳсулотлари қувурларини ётқизадиган ташкилотлар). Темир йўллар ва автомобиль йўллари қуриш. Шаҳар йўллари қуриш ва бошқалар.


253.

Дарёларда сув ости-техник, ғоввослик, тубни чуқурлаштириш, қирғоқни мустаҳкамлаш, бошқариш ишларини, тупроқни ювиш ишларини (асосий фаолият учун қум ва бошқа норуда хом ашёни гидро ювиш бўйича ишлар билан боғлиқ бўлмаган) бажарадиган ташкилотлар.


254.

Уй қурадиган ихтисослаштирилган ташкилотлар.


255.

Бошқа ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари.


256.

Қурилишда техника назоратини амалга оширадиган ташкилотлар.


12 КЛАСС

257.

Қора металл парчалари ва чиқиндиларига ишлов берадиган заводлар.


3,714

258.

Никель ва кобальт ишлаб чиқарадиган корхоналар.


259.

Электр двигателлар ва электр генераторлар, электр ўзгартириш қурилмалари (трансформаторлар, мотор-генераторлар, куч тўғрилагичлари), юқори вольтли ва паст вольтли электр аппаратлари, конденсаторлар, электр ускуналари ва бошқаларни ишлаб чиқарадиган корхоналар.


260.

Кучли ва кучсиз токнинг кабеллари ва симларини, ўраш симларини, шнурлар ва кабель маҳсулотларининг бошқа турларини ишлаб чиқарадиган корхоналар.


261.

Қўрғошинли ва ишқорли аккумуляторлар, гальваник элементлар ва батареялар, электр бурчак буюмлари ишлаб чиқарадиган корхоналар.


262.

Пайвандлаш узеллари ва буюмлари тайёрлашда йиғиш-пайвандлаш операцияларини бажариш учун автоматик, ярим автоматик поток-механизиялаштирилган линиялар, универсал ва электр пайвандлаш ускуналари ва бошқаларни ишлаб чиқарадиган корхоналар.


263.

Кимё саноати ва саноатнинг бошқа тармоқлари кимёвий жараёнлари учун технология асбоб-ускуналари ва аппаратуралар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


264.

Нефть-саноат ва бурғулаш геология-қидирув ускуналари ишлаб чиқарадиган корхоналар.


265.

Компрессор ускуналари ишлаб чиқарадиган корхоналар.


266.

Вакуум насослари ва агрегатлар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


267.

Насослар ишлаб чиқарадиган корхоналар: саноатда умумий қўлланиладиган марказдан қочиш, узатма ва буғ поршенли насослар.


268.

Рангли металлар, кулранг ва осон болғаланадиган чўян, пўлат, нометалл материаллардан қувур саноат арматураси ишлаб чиқарадиган корхоналар. Лўкидон ишлаб чиқарадиган корхоналар ва бошқалар.


269.

Суюқликлар ва газларнинг ҳарорати, босими, кескинлиги ва даражасини, сарфи ва миқдорини, моддаларнинг таркиби ва хоссаларини ўлчаш ва бошқариш учун приборлар, иккиламчи приборлар, регуляторлар ва ижро механизмлари ва бошқаларни ишлаб чиқарадиган корхоналар.


270.

Ток, кучланиш, қаршилик, қувват, частота, фазани ўлчаш учун электр ўлчаш приборлари, штитлар, лаборатория ва кўчма стрелочниклар ишлаб чиқарадиган корхоналар. Рақамли приборлар ва аналог-рақамли ўзгартиргичлар.


271.

Назорат-ўлчаш, геодезия, астрономия приборлари ишлаб чиқарадиган корхоналар. Фотоаппаратлар, фотокинообъективлар, киноаппаратлар. Моддаларнинг таркиби ва хоссаларини ўрганиш учун оптик ва оптик-механик приборлар.


272.

Метеорология ва аэрология, гидрология, геофизика ва геология приборлари ва аппаратлари ишлаб чиқарадиган корхоналар.


273.

Техника хавфсизлиги учун асбоб-ускуналар, ветеринария учун тиббиёт инструментлари, аппаратлар ва ускуналари ишлаб чиқарадиган корхоналар.


274.

Қувур узеллари, электромонтаж, санитария-техник заготовкалар, шунингдек назорат-ўлчов приборлари учун монтаж буюмлари ва автомат буюмлар тайёрлайдиган корхоналар.


275.

Катакли ва тиғиз силикато бетондан йирик блоклар, йирик ва майда деворбоп бетон блоклари, шағал-бетон блоклар, табиий тошдан блоклар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


276.

Куйдирилган ва селикат қуйдириш ғишти, керамика блоклари ва панеллар, ғиштдан блоклар ва панеллар, керамик черепица ишлаб чиқарадиган корхоналар.


277.

Табиий тошлар (блоклар): гранит, мармар, оҳактош ва бошқаларни қазиб оладиган конлар. Оҳактош ва гипсли тош ва шағал қазиб оладиган корхоналар.


278.

Титилган зиғир, калава, ип, хом мато ва тайёр газламалар (шу жумладан, тикув станокларида ишлаб чиқарилган донали буюмлар), брезент ва бошқа техник ва ўраш учун газламалар, ёнғин қўлқопларининг узатма тасмалари ва бошқаларни ишлаб чиқарадиган корхоналар.


279.

Отчилик, буғучилик, туячилик, ҳайвонотчилик, асаларичилик, ипакчилик ва бошқалар.


280.

Ўсимликлар ва дов-дарахтларни ҳимоя қилишни, бошоқли дон экинларини тозалаш ва уларга кимёвий ишлов беришни ташкил этиш. Биостанциялар, биолабораториялар, карантин инспекциялари, сув ресурсларини тақсимлаш инспекциялари.


281.

Машина-трактор парклари.


13 КЛАСС

282.

Пўлат ва чўян (босимли) сув қувурлари (қувурлар) ва уларга фасонлар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


4,00

283.

Автомобиллар, тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналари учун қўлқоплар, тасмалар, транспортёр ленталари, пластинлар, деталлар ҳамда бошқа резинотехника буюмлари, резинали моторлар, улардан тайёрланган буюмлар, латекс ва регинаратдан буюмлар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


284.

Резина пойабзал ишлаб чиқарадиган ва уларни таъмирлайдиган корхоналар.


285.

Автомобиль, пневмоғилдиракли гусеницали миноралар, минорали кранлар, мачта ва юк ва йўловчиларни кўтарадиган кўтаргичлар, конвейерлар, лентали лебедкалар, қурилиш юклагичлари ва бошқаларни ишлаб чиқарадиган корхоналар.


286.

Шарикли ва роликли подшипниклар ва уларга деталлар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


287.

Бинолар ва иншоотлар, кўприклар, ангарлар, электр узатиш линиялари учун қурилиш-пўлат конструкциялар, шунингдек бошқа қурилиш-металл конструкциялари ишлаб чиқарадиган корхоналар.


288.

Тузилмавий маконли ва рамали конструкциялар ва биноларнинг каркасларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар.


289.

Қурилиш деталлари (дераза ва эшик блоклари, паркет ва бошқалар), ёғоч толали, ёғоч қириндисили ва ёғоч-цемент плиталар, дурадгорлик плиталари ва ёғоч конструкциялар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


290.

Мебель (шу жумладан, плетень мебель), мебель деталлари, пружинали матраслар, металл каркасдаги мебеллар, мактаб ва болалар мебели, кутубхоналар, музейлар, дорихоналар учун махсус мебель ва ҳоказолар) ишлаб чиқарадиган корхоналар.


291.

Цемент, майдалаш қурилмалари ишлаб чиқарадиган корхоналар.


292.

Асбестоцемент листлар (шиферлар), конструктив элементлар ва деталлар, асбестоцемент қувурлар ва бошқа асбестоцемент буюмлар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


293.

Шиша саноати учун бирламчи хом ашёни қазиб олиш.


294.

Дераза ойнаси, сирланган, архитектура-қурилиш ва техник шиша, пеношиша, силикат-глиба, тошдан ясалган маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналар. Шиша қувурлар ва блоклар, қурилиш, иссиқликни изоляция қиладиган шиша тола ва улардан тайёрланган буюмларни ишлаб чиқарадиган корхоналар.


295.

Шиша, консерва ва пардоз-андоз учун шиша идиш ишлаб чиқарадиган корхоналар.


296.

Навли ва хўжалик идиши, ойналар, термослар, лампалар ва фонарлар учун шиша, шишадан бадиий буюмлар, биллур буюмлар ва бошқа хўжалик-маиший буюмларни ишлаб чиқарадиган корхоналар.


297.

Пойабзалнинг устки қисми учун сунъий юмшоқ чарм, қоплаш мақсадида тикув ва галантерея буюмлари ва маиший мақсаддаги бошқа товарларни ишлаб чиқарадиган корхоналар. Таглик резина, пойабзалнинг ички деталлари учун сунъий қаттиқ чарм ва бошқалар.


298.

Бошоқли ва дуккакли экинлар етиштириш, шу жумладан, уруғчилик.


299.

Хўл мева, резавор мева ва узум, хўл мева, резавор мева ва узумнинг экиш материаллари етиштириш.


300.

Пахта хом ашёси етиштириш.


301.

Каноп, чой, эфир мойи, полиз маҳсулотлари, хмель, гуллар, декоратив ва доривор ўсимликлар, ўсимлик маҳсулотларининг бошқа турларини, шу жумладан, кўчат материали ва уруғлик етиштириш.


302.

Аэрофото ўрмон қурилиши, ўрмон мелиорацияси, ўрмон тузиш корхоналари ва экспедициялар, ўрмонларни авиация воситасида муҳофаза қилиш базалари, ўрмон уруғларининг назорат станциялари, тупроқ ва норматив-тадқиқот лабораториялари, ўрмонларнинг инспекциялари.


14 КЛАСС

303.

Чўян, домна печи ферроқотишмалари, пўлат, қора металлар прокати, қора металларнинг кейинчалик ишланадиган ва металл кукунларини ишлаб чиқарадиган корхоналар.


4,286

304.

Пўлат ва оддий сифатли пўлат арқонлар, михлар, маҳкамлаш буюмлари (гайкалар билан больтлар, шуруплар, винтлар ва бошқалар) пайвандлаш электродлари, металл тўрлар ва бошқаларни ишлаб чиқарадиган корхоналар.


305.

Бокситлар ва таркибида алюминий мавжуд бўлган бошқа хом ашёни қазиб оладиган, шунингдек эритилган шпатни қазиб оладиган ва бойитадиган корхоналар.


306.

Рангли металллар ва қотишмаларга ишлов бериш корхоналари.


307.

Умуммашинасозлик узеллари ва деталлари (редукторлар, гидроприводлар ва гидроавтоматика, пневматик ускуналар ва пневматик аппаратуралар, мойлаш ускуналари, фильтрлайдиган қурилмалар, тишли ғилдираклар ва бошқалар) ишлаб чиқарадиган ихтисослаштирилган корхоналар.


308.

Қопловчи қум (шу жумладан, қуруқ бойитилган, бентонит гил (шу жумладан, кукунда), қолипловчи гил (шу жумладан, кукунда), қоплама қилинадиган қопловчи қум, табиий ва сунъий оловда пиширилган оқ лой ва бошқаларни ишлаб чиқарадиган корхоналар.


309.

Иситиш қозонлари, приборлар (радиаторлар, қовурғали қувурлар, иссиқлик панеллари), иситиш-вентиляция ускуналари, (умумий вазифали вентиляторлар, калориферлар, газ агрегатларидан ташқари), уй буюмлари ва бошқаларни ишлаб чиқарадиган корхоналар.


310.

Автоматлаштирилган саноат газ ёнадиган қурилмалар, газ калориферлари, рекуператорлар, ҳар хил иситгичлар, саноат горелкалари учун пуфланган воситалар, пропорционализаторлар, маиший плиталар, газда ишлайдиган сув иситгичлар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


311.

Авиация техникасини ишлаб чиқарадиган корхоналар.


312.

Метро вагонлари, трамвайлар ва троллейбусларни таъмирлайдиган ихтисослаштирилган корхоналар.


313.

Ипак хом ашёси етиштирадиган корхоналар.


314.

Тикув ва трикотаж ишлаб чиқариши учун калава, жун газламалар (шу жумладан, хом мато, техник газламалар) ва донали буюмлар (одеяллар, рўмоллар, гиламлар ва гилам буюмлари ва бошқалар) ишлаб чиқарадиган корхоналар


315.

Гиламлар ва гилам буюмларини тайёрлайдиган ва таъмирлайдиган корхоналар.


316.

Толаларнинг ҳар хил турларидан газлама ва ногазлама ватин типидаги ногазлама материаллар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


317.

Мўйначилик. Ёввойи паррандалар тухумлари, буғу, косуль шохлари ва ҳоказоларни йиғиш. Илвасинни кўпайтириш ва унинг селекцияси. Ёввойи ҳайвонлар, қушлар ва бошқаларни овлаш.


318.

Цирклар (доимий ва кўчма), халқ цирк жамоалари.


15 КЛАСС

319.

Хлор саноати. Электролиз усули билан олинадиган каустик сода, хлор, ацетилин асосида хлорорганик синтез маҳсулотлари ва органик маҳсулотлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари ишлаб чиқарадиган корхоналар.


4,571

320.

Механизациялаштирилган маҳкамлагичлар, ўйма комплекслар ва агрегатлар, шахта электровозлари, вагонеткалар, шахта кўтариш машиналари, тозалаш ва ўтиш ишлари учун комбайнлар, кўмир қазиш учун стругак қурилмалар, қайта юклагичлар ва бошқаларни ишлаб чиқарадиган корхоналар.


321.

Металлдан жисмоний тарбия ва спорт учун буюмлар (қуроллар, балиқ овлаш анжомлари, ов анжомлари, конькилар) ишлаб чиқарадиган корхоналар. Болалар майдончалари учун ускуналар (зинапоялар, арғимчоқлар, каруселлар) ва бошқалар.


322.

Тракторлар, қишлоқ хўжалик машиналарини ва инвентарни таъмирлайдиган ихтисослаштирилган корхоналар.


323.

Йиғма темир-бетон ва бетон (деворбоп материаллардан ташқари) конструкциялар, арматура билан мустаҳкамлаш ҳам шу жумлага киради ва цементли ва цементсиз бетонлардан буюмлар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


324.

Линолеумнинг ҳар хил турлари, уни елимлаш учун мастиклар, қурилиш, пенополистил буюмлар ва полимер хом ашёдан қурилиш учун бошқа буюмлар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


325.

Қурилиш тоши, тошқол, қум-тош аралашма ва қурилиш қуми қазиб олиш, майдалаш ва бойитиш корхоналари.


326.

Тикув ва трикотаж ишлаб чиқариши учун иплар, хом мато ва тайёр ип-газламалар, шу жумладан, техник газламалар (бельтинг, узатма тасмалар, ёнғин қўлқоплари ва ҳоказолар), момиқ, ип-газлама ватин, иплар ва бошқа буюмлар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


327.

Калава, ипак, иплар, барча турдаги хом мато ва тайёр ипак газламалар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


16 КЛАСС

328.

Аппатит-нефелин ва фосфорит рудалар, табиий калийли тузлар, таркибида олтингугурт, бўр, маргумиш ва барит бор бўлган табиий рудаларни қазиб олиш ва бойитиш корхоналари.


4,857

329.

Темир йўл ва ҳаракатланадиган умумий мақсадли ва махсус металл, портал, козлов, контейнер, бир блокли (кран-тўсин) электр кўприк кранлари, кран-штабелер, остликлар, қўлда бошқариладиган кранлар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


330.

Чорвачилик ва паррандачиликни механизациялаштириш учун озуқа тайёрлаш ва озуқа етиштириш учун машиналар уларга асбоб-ускуналар, узеллар, деталлар ва уларга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


331.

Экскаваторлар, зовур ва тупроқ қазгичлар, землесослар, грейдерлар, бульдозерлар, скреперлар, сирмангичлар, қор ортиладиган машиналар, йўл созлагичлар ва бошқаларни ишлаб чиқарадиган корхоналар. Қувурлар (қувур ётқизгичлар, қурилиш учун махсус машиналар) ишлаб чиқарадиган корхоналар.


332.

Тракторлар, тракторларнинг барча турларини, трактор ва комбайн двигателларини, агрегатлар, узеллар, деталлар ҳамда тракторлар ва кўрсатиб ўтилган двигателларга қисмлар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


333.

Каноп толаси, жут ва толали ўсимликлар етиштирадиган корхоналар.


17 КЛАСС

334.

Таркибида қимматбаҳо металлар бор бўлган рудалар ва қумларни қазиб ва қайта ишлаш корхоналари.


5,143

335.

Буғ қозонлари, энергетика атом реакторлари ва қозонхона-ёрдамчи ускуналари ишлаб чиқарадиган корхоналар.


336.

Ёғочга ишлов бериш станоклари, тахта тиладиган рамалар, ёғочга ишлов бериш саноати учун автоматик ва ярим автоматик линиялар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


337.

Хўжалик мақсадида чинни ва фаянс идиш ва бадиий чинни ишлаб чиқарадиган корхоналар.


18 КЛАСС

338.

Кўмирни очиқ усулда қазиб оладиган корхоналар.


5,714

339.

Қуйиш ускуналари ишлаб чиқариши. Аралашма тайёрлагич, қолиплагич ва стержень, тозалаш ва уриб чиқариш машиналари автоматик ва ярим автоматик поток линиялари, қуйиш машиналари ишлаб чиқарадиган корхоналар.


19 КЛАСС

340.

Нометалл рудаларни қазиб олиш. Каолин, тальк, пегматит, слюда хом ашёси қазиб олиш ва бойитиш корхоналари.


6,00

341.

Пахта тозалаш саноати. Пахта толаси ишлаб чиқарадиган корхоналар.


342.

Шахта қурилиши, шахталарни қуритиш бўйича махсус ишларни ва бошқа кон ковлаш ишларини, шу жумладан, метрополитен қурилишини амалга оширадиган ташкилотлар.


20 КЛАСС

343.

Кўмирни ер ости усулида қазиб оладиган корхоналар.


7,714

344.

Вольфрам-молибден рудасини қазиб оладиган ва бойитадиган корхоналар.


4. Иш берувчи фаолиятининг барча турлари профессионал таваккалчилик даражасига қараб классларга бўлинади.


5. Профессионал таваккалчилик даражаси иш берувчилар фаолияти турлари бўйича шаклланадиган ишлаб чиқариш жароҳати, касб касаллиги ва ижтимоий таъминлашга харажатлар даражасини ҳисобга оладиган профессионал таваккалчиликнинг интеграл кўрсаткичи миқдори асосида белгиланади.


6. Агар иш берувчи таснифлашда келтирилмаган фаолият турини амалга оширган тақдирда, фаолиятнинг ушбу турига нисбатан профессионал таваккалчилик даражалари бўйича 3,400 миқдорида суғурта тарифларининг ўртача қийматига тенг бўлган суғурта тарифи коэффициенти қўлланилади.



II. СУҒУРТА ТАРИФИНИНГ ТАРКИБИ

Кўрсаткичлар


%


Суғурта мукофотининг брутто-ставкаси


100

Нетто-ставка (иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари бўйича жорий суғурта тўловларини таъминлашга мўлжалланган брутто-ставканинг бир қисми)


70

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш харажатлари

30

шу жумладан, суғурта ҳодисалари бошланишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича захирага ажратмалар


5

Изоҳ. Олдини олиш тадбирлари захираси маблағларидан суғурталовчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланадиган огоҳлантириш тадбирлари захираси тўғрисидаги низомда назарда тутилган мақсадларда фойдаланилади.



III. СУҒУРТА МУКОФОТИ СУММАСИНИ АНИҚЛАШДА

СУҒУРТАЛОВЧИЛАР ТОМОНИДАН МАЖБУРИЙ

СУҒУРТА ҚИЛИШ БЎЙИЧА СУҒУРТА ТАРИФЛАРИ

КОЭФФИЦИЕНТЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


1. Бир йил муддатга мажбурий суғурта шартномасини тузишда ушбу шартнома бўйича тўланиши керак бўлган суғурта мукофоти миқдори (ПР) Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ушбу илованинг I бўлимида келтирилган суғурта суммаси (СС), йиллик базавий ставка (ТБ) ва суғурта тарифининг тегишли тарифини (КСТ) кўпайтириш йўли билан қуйида кўрсатилган формула бўйича аниқланади:


ПР = СС х ТБ х КСТ / 100


2. Бир йилдан кам муддатга мажбурий суғурта шартномасини тузишда ушбу шартнома бўйича тўланиши керак бўлган суғурта мукофоти миқдори (ПР) Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ушбу илованинг I бўлимида келтирилган суғурта суммаси (СС), йиллик базавий ставка (ТБ) ва суғурта тарифининг тегишли тарифини (КСТ) ва мажбурий суғурта шартномаси тузиладиган кунлар сонини (Д) кўпайтириш йўли билан қуйида кўрсатилган формула бўйича аниқланади:


ПР = СС х ТБ х КСТ / 100 / 365 х Д



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 26-сон, 299-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2009 йил, 6-сон, 51-модда.














































Время: 0.1508
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск