Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.07.2009 й. ПҚ-1144-сон "2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.2009 й.

N ПҚ-1144



2009-2013 ЙИЛЛАРДА АҲОЛИНИНГ РЕПРОДУКТИВ

САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ, СОҒЛОМ БОЛА

ТУҒИЛИШИ, ЖИСМОНИЙ ВА МАЪНАВИЙ БАРКАМОЛ

АВЛОДНИ ВОЯГА ЕТКАЗИШ БОРАСИДАГИ ИШЛАРНИ

ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши ва уни тарбиялаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, жисмоний ва маънавий баркамол ёш авлодни вояга етказиш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги "Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1096-сон қарорини бажариш юзасидан:


1. 2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури иловага* мувофиқ маъқуллансин. У қуйидагиларга йўналтирилгандир:

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш тизимини такомиллаштириш, соғлом бола туғилиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

туғруққа ёрдам кўрсатиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари ҳамда оналар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатувчи соғлиқни сақлаш бирламчи бўғини муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш;

аҳоли ўртасида соғлом болалар туғилиши ва уларни тарбиялаш, ёшларда соғлом ва аҳил оила қуришга, соғлом турмуш тарзини олиб боришга интилишни шакллантириш бўйича тушунтириш ишларини кучайтириш;

болалар ва ўсмирларни жисмоний жиҳатдан бекаму кўст ҳамда уйғун камол топтириш, жисмонан бақувват ва маънан баркамол ёш авлодни шакллантириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш;

оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини яхшилаш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги ПҚ-1096-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Ҳукумат комиссияси зиммасига Дастур бажарилиши мониторинги ва уни ташкил қилиш вазифаси юклансин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда, туман ва шаҳарларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар, туман ва шаҳарларнинг ҳокимлари бошчилигидаги тегишли ҳудудий комиссиялар тузилсин, уларнинг зиммасига Дастурда кўзда тутилган тадбирлар республика минтақаларида тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда сўзсиз бажарилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.


3. Ҳукумат комиссияси (Ш.М. Мирзиёев):

икки ҳафта муддатда манфаатдор республика давлат бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш бўйича ҳудудий ҳамда тармоқ дастурлари ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишини таъминласин;

Дастурдаги тадбирлар тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши бўйича республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари даражасидаги ишларнинг мувофиқлаштирилишини ташкил қилсин, Дастурга киритилган тадбирларнинг амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин;

Ҳар бир чорак якунлари бўйича тасдиқланган тадбирлар Дастурининг бажарилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб турсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

икки ҳафта муддатда, айниқса республиканинг олис туманларида, фертил ёшдаги аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш сифатини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

бир ой муддатда, хусусан туғилиш, оналар ва чақалоқлар ўлими юқори даражада бўлган туманларда акушер-гинекологлар, неонатологлар, педиатрлар, болалар гинекологлари билан таъминланганлик ҳолатини таҳлил қилсин ва Ҳукумат комиссиясининг кўриб чиқиши учун тегишли таклифларни киритсин;

аҳолининг репродуктив саломатлиги мустаҳкамланишини, оналар ва болалар саломатлиги муҳофаза қилинишини таъминлаш борасидаги иш натижаларига кўра ҳар йили ҳудудий соғлиқни сақлаш органларининг раҳбарлари ва бош мутахассисларини аттестациядан ўтказиб турсин.


5. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" жамғармаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати бир ой муддатда аҳоли орасида, айниқса хотин-қизлар ва никоҳдан ўтувчи ёшлар орасида соғлом оила қуриш, соғлом болалар туғиш ва тарбиялаш масалалари юзасидан тизимли асосда тушунтириш ишларини ташкил қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар қўшма тадбирини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Миллий телерадиокомпанияси, оммавий ахборот воситалари тасдиқланган тадбирлар Дастурининг мақсад ва вазифалари кенг кўламда тушунтириб борилишини, унинг амалга оширилиши, тадбирлар Дастурида назарда тутилган туғруққа ёрдам кўрсатиш муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлиги муҳофаза қилинишини, жисмонан соғлом ҳамда маънан баркамол ёш авлоднинг туғилиши ва тарбияланишини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилишига тегишли республика бошқарув органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг аниқ ҳиссаси мунтазам ёритиб борилишини таъминласинлар.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 27-сон, 311-модда.














































Время: 0.2063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск