ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Умумий қоидалар /

Маҳсулот тақсимотига оид битимлар ва геология-қидирув ишлари олиб бориш тўғрисидаги битимлар доирасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишда танловлар ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.06.2009 й. 178-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 25 июндаги

178-сон қарорига

ИЛОВА



Маҳсулот тақсимотига оид битимлар

ва геология-қидирув ишлари олиб бориш

тўғрисидаги битимлар доирасида товарлар,

ишлар ва хизматларни харид қилишда

танловлар ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом нефть-газ операцияларини олиб бориш жараёнида, шу жумладан нефть ва газ саноати соҳасида маҳсулот тақсимоти ва геология-қидирув ишларини олиб бориш тўғрисидаги битимлар (кейинги ўринларда "битимлар" деб аталади) доирасида геология-қидирув ишларини олиб бориш жараёнида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишдаги асосий талабларни белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


буюртмачи - :

товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишни режалаштирган;

товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш талабини берган;

техник шартларни тайёрлаган;

товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш муддатларини белгилаган;

танлов савдолари ўтказиш бўйича ташкилий-техник ишларни бажарган оператор ёки инвестор томонидан вакил қилинган бошқа шахс;


тижорат таклифлари сўрови - танлов бўйича танлаш мавзуси ҳисобланган товарлар, ишлар ва хизматларга қўйилган талаблар мавжуд бўлган ҳужжатлар туркуми ва пудратчи (етказиб берувчи)нинг техник, тижорат, ташкилий имкониятларига қўйиладиган талаблар;


инвестор - ўз маблағларини, қарз олинган ёки жалб қилинган маблағларни (мол-мулк) ва (ёки мулкий ҳуқуқларни) углеводородларни излаш, қидирув ва қазиш учун киритилаётган инвестиция фаолияти субъекти, шунингдек унинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарийлари;


малака танлови - танлов савдоларида қатнашишга рухсат этиш учун талабгорлар буюртмачининг малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида талабгорларни танлаш. Малака танлови пудратчилар (етказиб берувчилар)ни олдиндан малака танлови шаклида ёхуд танлов савдоларининг биринчи босқичи билан бирга ўтказилиши мумкин;


контракт - барча иловалар ва қўшимчалар билан биргаликда буюртмачи билан пудратчилар (етказиб берувчилар) ўртасида эришилган ва ёзма шаклда қайд этилган, тарафлар имзолаган битим (шартнома);


рақобат варақаси - танлов қатнашчилари тақдим этган нархларнинг қиёсий жадваллари ва шарт-шароитлар мавжуд бўлган ҳужжат. Ушбу ҳужжат олинган танлов ёки тижорат таклифлари асосида эксперт комиссияси томонидан тузилади;


танлов - танлов бўйича танлаш ёки танлов савдолари йўли билан товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш учун пудратчини (етказиб берувчини) танлаш тартиб-қоидаси;


танлов бўйича танлаш - буюртмачининг тегишли талабларини ҳисобга олган ҳолда танлов бўйича танлаш қатнашчилари томонидан тақдим этилган тижорат таклифлари қиёсланишини назарда тутадиган тижорат таклифлари сўровида баён қилинган талаблар ва шартларга мувофиқ товарнинг мақбул пудратчисини (етказиб берувчисини), ишлар ва хизматларни бажарувчини танлаш тартиб-қоидаси;


танлов савдолари - танлов ҳужжатларида назарда тутилган мезонлар ва шартларга мувофиқ товарнинг мақбул пудратчисини (етказиб берувчисини) ишлар ва хизматларни бажарувчини танлаш тартиб-қоидаси;


танлов буюртманомаси - танлов таклифи таркибидаги тижорат ҳужжатларида ёки тижорат таклифлари сўровида белгиланган талабларга мувофиқ танловнинг аниқ предметига нисбатан танлов қатнашчиси томонидан тақдим этилган товарлар, ишлар ва хизматлар қийматини ва бажариш ёки етказиб бериш муддатларини белгилайдиган ҳужжат;


танлов ҳужжатлари - танлов савдолари предмети ҳисобланган товарлар, ишлар ва хизматларга, пудратчининг (етказиб берувчининг) техник, молиявий ва ташкилий имкониятларига, шунингдек танлов савдоларини ўтказиш шартлари ва тартиб-қоидаси тўғрисидаги ахборотга қўйиладиган талаблар мавжуд бўлган ҳужжатлар туркуми;


танлов комиссияси - битим доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харидлари бўйича танловларни ташкил этиш, ўтказиш ва танлов натижалари бўйича тегишли қарорни қабул қилиш мақсадида буюртмачи томонидан ташкил этиладиган доимий ишлайдиган комиссия бўлиб, унинг таркибига битимни амалга ошириш бўйича ваколатли органнинг ва инвесторнинг вакиллари ҳам киритилади. Агар танлов комиссияси мажлисида унинг рўйхатдаги таркибининг 70 фоизи ва ундан ортиғи қатнашса танлов комиссияси мажлиси ҳуқуқий ваколатли ҳисобланади. Танлов комиссиясининг қарори мажлисда қатнашганларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади;


танлов таклифи - пудратчи (етказиб берувчи) томонидан танлов ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ тақдим этилган танлов савдоларининг предметига ва пудратчи (етказиб берувчи)нинг имкониятларига нисбатан ҳужжатлар туркуми;


баҳолаш мезонлари - танлов қатнашчиларини танлаш, танлов ёки тижорат таклифини баҳолаш ва савдолар ғолибини танлаш учун фойдаланиладиган кўрсаткичлар;


йирик ёки мураккаб товарлар, ишлар ва хизматлар - харидларга бўлган эҳтиёжларни қондириш учун энг мақбул қарорни аниқлаш учун батафсил тавсифларни шакллантиришнинг мураккаблиги билан фарқ қиладиган товарлар, ишлар ва хизматлар;


маҳаллий пудратчи (етказиб берувчи) - Ўзбекистон Республикасининг ишлар ёхуд хизматларни бажариш бўйича товарларни етказиб берувчи сифатида ёки пудратчи сифатида буюртмачи томонидан жалб қилинадиган юридик ёки жисмоний шахслари;


пудратчи - ишлар ёхуд хизматларни бажарадиган ташкилот;


етказиб берувчи - товарларни етказиб берадиган ташкилот;


иш - натижалари ашёвий шаклга эга бўлган ҳамда ташкилотлар ва (ёки) жисмоний шахсларнинг эҳтиёжларини қондириши мумкин бўлган фаолият;


таклифнинг ҳисобланган нархи - эксперт комиссияси томонидан танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ танлов қатнашчилари танлов буюртманомасига киритишлари керак бўлган ортиқча нарх ва нархни ҳисобга оладиган танлов буюртманомасига тузатиш киритиш йўли билан ҳисоблаб чиқиладиган нарх;


товар - сотиладиган ёхуд сотиш учун мўлжалланган ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан буюмлар, конструкциялар, асбоб-ускуналарга бутловчи буюмлар, қаттиқ, суюқ ва газсимон ҳолатдаги предметлар, энергиянинг барча турлари, шунингдек етказиб бериладиган товарларга қўшимча хизматлар, агар уларнинг қиймати товарнинг ўз қийматидан ортиқ бўлмаса;


товарлар, ишлар ва хизматлар харидига қўйиладиган талаб (талаб) - буюртмачи томонидан расмийлаштирилган, унинг товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишга эҳтиёжини акс эттирадиган расмий ҳужжат;


ваколатли орган - давлат бошқаруви органи ёки давлат корхонаси, ёхуд давлат улуши эллик бир фоиздан кам бўлмаган корхона, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси номидан битимларни бажариш бўйича ваколатли орган сифатида белгиланган орган;


бошқарувчи қўмита - битим тарафларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайдиган битим доирасидаги бошқарувнинг махсус ташкил этилган юқори органи, қўмита тегишли битимлар доирасида харидларни амалга оширишда танловлар ўтказиш бўйича ички ҳужжатларни тасдиқлайди;


хизматлар - натижалари ашёвий шаклга эга бўлмаган фаолият, ушбу фаолиятни амалга ошириш жараёнида амалга оширилади ва истеъмол қилинади;


танлов қатнашчиси - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ёхуд у давлат рўйхатидан ўтказилган мамлакат қонун ҳужжатлари билан танловларда қатнашиши тақиқланмаган танлов ёки тижорат таклифини тақдим этган юридик ёки жисмоний шахс;


таклиф нархи - товарлар, ишлар ва хизматлар учун пудратчи (етказиб берувчи)нинг танлов буюртманомасида таклиф қилинган нарх;


эксперт комиссияси - тегишли равишда танлов ёки тижорат таклифларини батафсил баҳолаш учун ҳар бир танлов бўйича танлов комиссияси ёки буюртмачи томонидан ташкил этиладиган орган. Эксперт комиссияси таркибига зарурият бўлганда жалб этилган экспертлар киритилиши мумкин.


3. Ҳар хил тушунилишига йўл қўймаслик учун ушбу Низомда, битимларда ва битимларни амалга ошириш учун қабул қилинган бошқа ҳужжатларда қўлланиладиган барча атамалар ва тушунчалардан бир хил тарзда фойдаланилиши керак.


4. Ушбу Низом инвесторга, шунингдек операторга ёки инвестор томонидан вакил қилинган бошқа шахсга (кейинги ўринларда буюртмачи деб аталади) жорий этилади ва буюртмачига пудратчиларни (етказиб берувчиларни) танлашда ва контрактлар тузишда фақат танловларнинг малака, техник ва иқтисодий натижаларига асосланиб холисона қарорлар қабул қилиш имкониятини беради, бу танловнинг инвестор ва (ёки) буюртмачини талаб этиладиган товарлар, ишлар ва хизматлар билан таъминлашга қодир бўлган ҳар бир иштирокчисига танловда қатнашиш учун тенг имконият беради.


5. Инвестор ва (ёки) буюртмачи товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишга танловларни ўтказишда қуйидаги асос бўлувчи шартларга амал қилади:


таклифларнинг кўп вариантлилиги - бир неча пудратчилардан (етказиб берувчилардан) таклифларнинг бир вақтда олиниши ва қиёсланиши;


адолатли бозор нархи - шу жумладан, фойдаланиш харажатлари қийматини (истеъмол қилинадиган қиймат, энергия ресурслари қиймати, техник хизмат кўрсатиш, эҳтиёт қисмлар ва бошқалар) ўз ичига оладиган контрактларнинг муқобил бозор нархини таъминлаш;


товарлар, ишлар ва хизматлар сифати - белгиланган техник топшириқлар ёки товарлар, ишлар ва хизматлар етказиб берилишига қўйиладиган талаблар билан белгиланган сифат ва техник параметрларга мувофиқ товарлар, ишлар ва хизматларни сотиб олиш товар қиймати қўшимча равишда кўпайтирилиши ҳисобига инвестор ва буюртмачи томонидан тақдим этиладиган талаблардан ортиқ бўлган таклифлар танлов шартларига мувофиқ сифатида қаралиши мумкин эмас;


фойдаланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналар билан мослик - сотиб олинадиган товарлар, ишлар ва хизматлар имкони борича уларни жорий этиш ва улардан фойдаланиш харажатларини пасайтириш мақсадида инвестор ва буюртмачи томонидан фойдаланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналар билан мос бўлиши керак;


техника хавфсизлиги, соғлиқни ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш - товарлар, ишлар ва хизматларнинг индивидуал тавсифлари инвестор ва буюртмачининг нефть ва газ саноати соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, саноат хавфсизлигини таъминлаш халқаро амалиётда қўлланиладиган техник регламентларга ёки стандартларга, техника хавфсизлигига, соғлиқ ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга асосланадиган талабларга тўлиқ ҳажмда мувофиқ бўлиши керак. Бунда товарларнинг қийматини пасайтириш ёки сотиб олиш муддатларини камайтириш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш товарлар, ишлар ва хизматлар тавсифларини техник регламентлар ёки стандартлар талабларидан паст бўлган пасайтириш ҳисобига амалга оширмаслиги керак;

суғурта - Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва битимлар доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харидини амалга ошириш жараёнида инвестор ва буюртмачининг мулкий манфаатларини ва бошқа манфаатларини суғурта қилиш;


қонун ҳужжатларига риоя қилиш - инвестор ва буюртмачининг товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишга контрактларни тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича фаолияти битимлар ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари доирасида амалга оширилиши керак;


танлов қатнашчисининг ишончлилиги - пудратчилар (етказиб берувчилар) амалий нуфуз, иш тажрибаси, контракт мажбуриятларини бажариш ва уларни тавсифлайдиган бошқа фазилатларга нисбатан инвестор ва буюртмачининг талабларига мувофиқ бўлиши шарт;


маҳаллий пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг қатнашиши - инвестор ва буюртмачи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларини ва зарур товарлар, ишлар ва хизматларни етказиб беришга пудратчилар (етказиб берувчилар) сифатида Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларини жалб этиш бўйича битимларни бажариши шарт;


очиқлик - инвестор ва буюртмачи Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари талабларига ва битимларга мувофиқ қатнашиш учун танловнинг барча қатнашчиларига тенг шарт-шароитлар яратган ҳолда товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишга танловларни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича ўз фаолияти очиқлигини таъминлайдилар;


самарадорлик - инвестор ва буюртмачи товарлар, ишлар ва хизматлар харидининг максимал даражада тежамкорлиги ва самарадорлигини таъминлайдилар.



II. ХАРИД ЭҲТИЁЖЛАРИНИ

БЕЛГИЛАШ ҲАМДА ТОВАРЛАР, ИШЛАР

ВА ХИЗМАТЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШГА

ТАЛАБЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


6. Товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш учун буюртмачи харид эҳтиёжларини белгилайди.

Агар бунда инвестор ва буюртмачи:

бу давр мобайнида харид қилинадиган товарлар, ишлар ва хизматлардан фойдаланиладиган (бажариладиган) вақт даврини белгилаш;

бундай товарлар, ишлар ва хизматлар спецификациясини тузиш;

харид қилинадиган товарлар, ишлар ва хизматлар ҳажмини физик миқдорларда белгилаш;

товар етказиб бериш жадвалларини ёки ишлар ва хизматларни бажариш жадвалларини тузиш;

харид қилинадиган товарларнинг техник ва фойдаланиш тавсифларини бериш ёки бажариладиган ишлар ва хизматларнинг батафсил баёни ва хусусиятини кўрсатиш имкониятига эга бўлса инвестор ва буюртмачининг товарлар, ишлар ва хизматларга бўлган эҳтиёжи молиялаштириш билан таъминланганлиги харид эҳтиёжлари ҳисобланади.

Ой, йил чораги, ярим йиллик ва бир йил тавсия этиладиган вақт даврлари ҳисобланади. Бунда буюртмачи бу даврда юқорида санаб ўтилган позицияларни белгилаш имконияти мавжуд бўлган узоқроқ вақт даврига устунлик бериши керак.

Технологиялар ўзгариши (масалан, офис техникаси, дастурий таъминлаш сингари) муносабати билан ривожланиш ва модернизация қилишнинг юқори суръатлари билан боғлиқ бўлган товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича, шунингдек қиймати пудратчи (етказиб берувчи)га боғлиқ бўлмаган сабаблар билан ўзгарган товарлар, ишлар ва хизматларни сотиб олишда қисқароқ вақт даврларини қабул қилиш тавсия этилади.

Харид эҳтиёжлари ушбу Низомнинг III ва IV бўлимларида кўрсатилган тузиладиган контрактлар қийматининг энг паст бўлган чегараларини камайтириш мақсадида бўлиниши мумкин эмас. Ушбу талаб товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишнинг барча шаклларига, шу жумладан, харид қилишга, бўлиб-бўлиб харид қилишга, ижарага, лизингга ва ҳоказоларга чекланмасдан жорий этилади.


7. Бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган йиллик иш дастурига ва бюджетга киритилган харид эҳтиёжларига мувофиқ буюртмачи товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишга талабни тайёрлайди.

Талаб буюртмачининг белгиланган намунавий шакли бўйича расмийлаштирилади ва буюртмачининг раҳбари томонидан тасдиқланади.


8. Талабда қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак:

талабнинг тартиб рақами (буюртмачи томонидан берилади);

унинг учун талаб ёзиладиган объектнинг номи ва унинг бухгалтерия шифри;

буюртмачининг бўлинмаси номи;

товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишнинг мўлжалланаётган санаси;

товарнинг зарур сони ёки ишлар ва хизматлар ҳажми;

товарларни етказиб бериш, ишлар ва хизматларни бажариш жойи;

товарнинг зарур истеъмол хоссалари тавсифи ва номи, шунингдек техник регламентларга ёки стандартларга, ТИФ ТН кодига ва ҳоказоларга ҳавола қилган ҳолда, ишларни, хизматларни бажаришга қўйиладиган талаблар;

ишлар ва хизматларни бажариш учун зарур бўлган товарларнинг тўлиқ тавсифи (зарур бўлганда);

ишлар ва хизматларни амалга ошириш учун зарур бўлган бирликнинг смета қиймати, шунингдек ҳар қайси позиция бўйича умумий қиймат (мавжуд бўлганда);

буюртмачининг бюджети бўйича товарлар, ишлар ва хизматлар қиймати тавсифи (мавжуд бўлганда);

буюртмачининг тегишли таркибий бўлинмаси раҳбарининг номи ва имзоси, талабни тайёрлаш санаси;

талабни тасдиқлаган буюртмачи раҳбарининг номи ва имзоси, тасдиқлаш санаси;

бошқа исталган зарур ахборот (буюртмачининг потенциал пудратчиларга (етказиб берувчиларга) талаби, ишларни бажариш учун буюртмачининг асбоб-ускуналарга қўядиган талаби, бундай товарлар, ишлар ва хизматларга олдинги талаблар, лойиҳалар ва чизмалар, товар унга мўлжалланган ёки ишлар бажариладиган туманнинг иқлим хусусиятлари ва ҳоказолар).


9. Буюртмачи ушбу Низомга мувофиқ талаб асосида зарур товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишни ташкил этиш ишларини бошлайди.



III. ТАНЛОВ БЎЙИЧА ТАНЛАШ

НАТИЖАЛАРИГА КЎРА ТОВАРЛАР,

ИШЛАР ВА ХИЗМАТЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШ


10. Битта контракт бўйича 100 млн.сўмдан кўп бўлмаган суммадаги товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш буюртмачи томонидан танлов ўтказмасдан амалга оширилади.

11. Контрактнинг мўлжалланаётган умумий суммаси эквивалентда 100 млн сўмдан ортиқ бўлган, лекин 400 млн сўмдан кўп бўлмаган ортиқ бўлмаган товарлар, ишлар ва хизматларни сотиб олиш билан боғлиқ харидлар танлов бўйича танлаш натижаларига кўра буюртмачи томонидан контракт олинишига камида уч талабгорга (улар мавжуд бўлган тақдирда) тижорат таклифлари сўровини юбориш ва камида икки нафар талабгордан тижорат таклифларини ўрганиб чиқиш буюртмачи томонидан ўтказилган маркетинг тадқиқотлари асосида амалга оширилади, ушбу Низомнинг VI бўлимида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бунда контрактларни пудратчиларга (етказиб берувчиларга) бериш танлов комиссияси томонидан тасдиқланади.

Товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишга талаблар асосида тайёрланган тижорат таклифлари сўровида қуйидагилар бўлиши керак:

а) умумий маълумотлар, шу жумладан:

улар бўйича контракт тузилиши зарур бўлган товарнинг, ишлар ва хизматлар турининг тавсифи, шу жумладан товарнинг ёки ишлар ва хизматлар турининг зарур техник тавсифлари, уларнинг тавсифи ва сифатини акс эттирувчи стандартлар;

товарнинг талаб қилинадиган миқдори ёки ишлар ва хизматлар ҳажми;

етказиб бериладиган пунктнинг батафсил номи;

тўлов шартлари (агар тўлов шартлари буюртмачи томонидан белгиланса);

талаб қилинадиган сертификация;

товар қачон олиниши, ишлар ва хизматлар бажарилиши кўрсатилган жадвал;

ишга учинчи томонларни (субпудратчиларни) жалб этиш зарурлиги ва шартлари;

менежмент ва назоратнинг афзал методи;

исталган бошқа зарур ахборот (пудратчига (етказиб берувчига) қўйиладиган талаблар, ишларни бажариш учун асбоб-ускуналарга қўйиладиган талаблар, лойиҳалар ва чизмалар; товарлар унга мўлжалланган ва ишлар бажариладиган туманнинг иқлим хусусиятлари ва ҳоказолар);

тижорат таклифини тақдим этиш зарур бўлган муддат;

б) етказиб бериш шартларини сўраш, шу жумладан:

товарлар, ишлар ва хизматларнинг умумий суммаси;

товарлар, ишлар ва хизматлар бирлиги нархи;

транспортда ташиш нархи;

суғурта қиймати;

тўлов валютаси;

тўлов шартлари (агар тўлов шартлари буюртмачи томонидан белгиланмаса);

ИНКОТЕРМСга мувофиқ етказиб бериш базиси;

етказиб бериш муддати;

исталган бошқа зарур ахборот (фойдаланишнинг талаб қилинадиган шартлари, товарлар ва ишларга кафолатли муддат, товарларнинг хизмат қилиш муддати, истеъмол қилинадиган қувват (ёки бошқа фойдаланиш харажатлари) эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш бўйича омборхона мавжудлиги, буюртмачи фаолият кўрсатадиган минтақада товарга кафолатли ва кафолат давридан кейин хизмат кўрсатиш бўйича сервис марказлари, ўраб-жойлаш шакли, товарнинг габаритлари, оғирлиги ва ҳоказолар);

тижорат таклифининг амал қилиш муддати.


12. Тижорат таклифлари сўрови фақат кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқ товарларни етказиб беришга, ишларни бажаришга ва хизматлар кўрсатишга қодир бўлган потенциал пудратчиларга (етказиб берувчиларга) юборилади.


13. Потенциал пудратчилар (етказиб берувчилар) тижорат таклифлари сўровига мувофиқ ахборот мавжуд бўлган тижорат таклифларини расмийлаштирадилар ва буюртмачига юборадилар.

Тижорат таклифларини бериш муддати тамом бўлган пайтдан бошлаб беш календарь кун мобайнида буюртмачи эксперт комиссиясини ташкил этади. Эксперт комиссияси тушган тижорат таклифларини кўриб чиқади ва тижорат варақаси тузади, унга:

етказиб бериш муддатлари;

тўлов шартлари;

кафолат муддатлари;

техник-иқтисодий параметрлардаги фарқлар;

етказиб бериш базиси;

бошқа кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда баҳолаш баллари киритилади.

Кўриб чиқиш якунлари эксперт комиссияси мажлисининг протоколи билан расмийлаштирилади. Протоколга рақобат варағи қўшиб қўйилади. Эксперт комиссияси мажлисининг протоколида пудратчини (етказиб берувчини) танлаш бўйича ишлаб чиқилган асосланган тавсиялар акс эттирилади. Назорат варағи ва эксперт комиссияси мажлисининг протоколи комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади.

Эксперт комиссияси мажлисининг протоколини, шунингдек пудратчилар (етказиб берувчиларнинг) тижорат таклифлари нусхаларини ўз ичига олган тайёрланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун танлов комиссиясига тақдим этилади. Танлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб эксперт комиссиясининг ғолиб чиққан тижорат таклифини эътироф этиш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш ёки тасдиқламаслик тўғрисида қарор қабул қилади ёхуд бошқа қарорни қабул қилади, бу ҳақда танлов комиссияси мажлисининг протоколи тузилади. Протокол танлов комиссиясининг мажлисда ҳозир бўлган аъзолари томонидан имзоланади. Бунда контракт энг кўп баҳолаш бали олган пудратчига (етказиб берувчига) берилади. Бир неча пудратчилар (етказиб берувчилар) таклифларининг баҳолаш баллари тенг бўлган тақдирда контракт маҳаллий пудратчига (етказиб берувчига) берилади. Танлов комиссиясининг пудратчини (етказиб берувчини) танлашни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлган протоколи буюртмачи учун контракт лойиҳасини тайёрлаш ва пудратчилар (етказиб берувчилар) билан музокаралар олиб боришга асос бўлиб хизмат қилади. Контрактни имзолаш битимга ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ буюртмачи томонидан тасдиқланадиган шартномаларни тайёрлаш, келишиш, рўйхатга олиш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


14. Қуйидаги ҳолларда, агар:

тижорат таклифларини бериш муддати тамом бўлиш вақтига келиб иккитадан кам таклиф тушса, танлов бўйича танлаш ғолибни позициялар бўйича аниқлаган ҳолда ўтказилган тақдирда фақат улар бўйича иккитадан кам тижорат таклифи тушган позицияларга нисбатан;

тушган барча тижорат таклифлари тижорат таклифлари сўрови шартларига мувофиқ бўлмаса танлов бўйича танлаш ўтказилмаган деб эълон қилинади.


15. Буюртмачи танлов бўйича танлаш қатнашчиларига танлов комиссияси томонидан тасдиқланган танлов бўйича танлаш натижаларини, тижорат таклифларидан четга чиқиш ва контракт танлов бўйича танлаш ғолибига берилиши сабабларини тушунтиришга мажбур эмас.



IV. ТАНЛОВ САВДОЛАРИ НАТИЖАЛАРИ

БЎЙИЧА ТОВАРЛАР, ИШЛАР ВА

ХИЗМАТЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШ


16. Мўлжалланаётган умумий қиймати 400 млн. сўмдан ортиқ бўлган товарлар, ишлар ва хизматларни сотиб олишга контрактлар танлов комиссияси томонидан танлов савдолари натижалари бўйича берилади, ушбу Низомнинг VI бўлимида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

17. Танлов савдоларини тайёрлашда буюртмачи танлов савдоларини ўтказиш шакли тўғрисида қарор қабул қилади.

Танлов савдолари:

очиқ шаклда (оммавий ахборот воситаларида эълон қилган ҳолда);

ёпиқ шаклда (оммавий ахборот воситаларида эълон қилмасдан) ўтказилиши мумкин.

Ёпиқ танлов савдолари товарлар, ишлар ва хизматлар юқори даражада мураккаблиги (ёки тор ихтисослашуви) билан фарқланган ва фақат пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг чекланган сонига етказиб берилиши ёки бажарилиши мумкин бўлган ҳолларда ўтказилиши мумкин. Ёпиқ танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги қарор ваколатли органга (нусхаси - инвесторга) юборилган ва танлов савдолари қатнашчиларининг тахмин қилинаётган рўйхати мавжуд бўлган хат асосида ваколатли орган билан келишган ҳолда буюртмачи томонидан қабул қилинади. Агар ваколатли орган бундай хат олинган санадан бошлаб ўн календарь кун мобайнида эътироз билдирмаса, ёпиқ танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги қарор ваколатли орган билан келишилган деб ҳисобланади. Ваколатли орган ва инвестор бундай ёпиқ танлов савдоларининг тахмин қилинаётган қатнашчилари рўйхатини тўлдириш ҳуқуқига эга. Ваколатли орган ёпиқ танлов савдолари ўтказилишига эътироз билдирган тақдирда ёпиқ танлов савдолари ўтказилмайди.

Очиқ ёки ёпиқ танлов савдолари:

а) ўтказилган дастлабки малака танлови ёки дастлабки малака танловисиз;

б) бир босқичда ёки икки босқичда;

в) лотларга бўлиб ёки лотларга бўлмасдан;

г) ошкора (танлов савдолари натижаларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилган ҳолда) ёки ноошкора (оммавий ахборот воситаларида эълон қилмаган ҳолда) ўтказилиши мумкин.


18. Танлов савдолари ўтказишда товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишга қўйиладиган талаблар асосида тайёрланган товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилишга танлов ҳужжатлари ушбу Низом асосида буюртмачи томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Танлов ҳужжатлари умумий, техник ва тижорат қисмларидан ва контрактнинг шаклидан иборат бўлади.

Умумий қисм:

а) танлов савдоларида қатнашишга таклифномани;

б) танлов савдолари қатнашчиларига йўриқномани ўз ичига олади, унда қуйидагилар мавжуд бўлади:

танлов савдолари ўтказилишига нисбатан тушунтириш олиш мумкин бўлган танлов комиссияси ишчи органи вакилининг манзили ва у билан алоқа боғланадиган телефонлар;

танлов комиссиясининг номига юбориладиган танлов таклифлари нусхалари сони ҳақидаги кўрсатма;

танлов таклифини расмийлаштириш тартиби ва уни визалашга қўйиладиган талаблар;

танлов таклифи танлов комиссияси қатнашчиларига тақдим этилгандан кейин танлов таклифига ўзгартиришларни киритиш ва расмийлаштириш тартиби;

нарх ва валютани тақдим этиш бўйича кўрсатма;

танлов таклифини танлов комиссиясига бериш тартиб-қоидасига қўйиладиган талаблар;

қайд этилган вақт даври мобайнида танлов савдолари қатнашчисининг танлов таклифига жавоб берилмаслигини кафолатлайдиган танлов таклифини таъминлаш миқдори, киритиш ва қайтариш тартиби;

буюртмачининг хоҳиши бўйича - танлов савдолари натижалари бўйича тузилган контракт бажарилишини таъминлаш миқдори, киритиш ва қайтариш тартиби;

танлов ҳужжатлари талабларига асосланган таклиф билан биргаликда танлов савдолари қатнашчиларига қарама-қарши таклифлар тақдим этиш имкони тўғрисидаги маълумотлар;

танлов савдолари қатнашчисининг далилланган илтимоси мавжуд бўлган тақдирда танлов савдоларини ёпиш санасини кўчириш имконияти ҳақидаги кўрсатма;

ўтказиладиган танлов савдолари доирасида тузиладиган исталган ҳужжатларнинг маҳфийлигига ҳавола;

таклифлар билдирилган конвертларни очиш тартиб-қоидаси баёни ва танлов комиссияси ғолибини аниқлаш муддати.

Техник қисм танлов савдолари предметига (қуриш, реконструкция қилиш, лойиҳалаштириш, материаллар, конструкциялар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш ва ҳоказолар) боғлиқ равишда ишлаб чиқилади.

Тижорат қисми қуйидагилардан иборат бўлади:

танлов савдолари предмети нархи, уни аниқлаш тартиби;

ишлар (хизматлар)ни бажариш ва (ёки) товарни етказиб бериш шартлари;

молиялаштириш манбалари шартлари;

танлов савдолари предметини сотиш муддати.

Танлов савдолари предметига боғлиқ равишда танлов ҳужжатларининг тижорат қисмига тузатишлар киритилиши мумкин.

Контрактнинг шакли қуйидагилар юзасидан:

контрактнинг халқаро савдо ҳуқуқининг қабул қилинган нормаларига мувофиқлиги;

контрактнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан контрактларга қўйиладиган талабларга жавоб бериши керак.


19. Очиқ танлов савдолари ўтказиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон берилгунгача ёки якуний рўйхатга кирган танлов савдолари қатнашчиларига танлов савдоларида қатнашиш учун таклифномалар жўнатилгунга қадар буюртмачи томонидан баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади ва у танлов комиссияси томонидан тасдиқланади.


20. Қоидага кўра, танлов савдолари қатнашчисининг буюртмачининг товарлар, ишлар ва хизматларни етказиб бериш билан боғлиқ талабларини қондириш имкониятини тавсифлайдиган танлов савдолари қатнашчисининг профессионал яроқлилиги, шу жумладан:

танлов савдолари қатнашчисининг молиявий аҳволи;

халқаро иш тажрибасига эга эканлиги;

техника билан жиҳозланганлиги (таъминланганлиги);

минтақавий инфратузилма мавжудлиги;

буюртмачи учун ишларни бажарадиган пудратчи (етказиб берувчи) ва (ёки) унинг субпудратчилари ходимларининг касбий даражаси;

саноат хавфсизлиги нормаларига, меҳнатни ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга риоя қилиш;

тақдим этиладиган товарлар, ишлар ва хизматларнинг сертификацияси ва сифати техник баҳолашнинг мезони бўлиб хизмат қилади.


21. Қоидага кўра:

товарлар, ишлар ва хизматлар қиймати ва уларнинг асосланганлиги;

товарларни етказиб бериш, ишлар ва хизматларни тақдим этиш жадвали;

тўловлар шартлари ва жадвали;

фойдаланиш харажатларини пасайтириш бўйича муқобил таклиф;

танлов савдоларининг ушбу қатнашчиси таклифи қабул қилинган тақдирда ишларни лойиҳалаштириш ва бажариш давомида буюртмачининг қўшимча чиқимлари тижоратга оид баҳолаш мезонлари ҳисобланади.


22. Объектларни қуриш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун пудратчиларни аниқлаш бўйича танлов савдолари фақат ушбу объектлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат экспертизасининг ижобий хулосасини олган лойиҳа-смета ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда ўтказилиши мумкин.

Агар объектларни қуриш бўйича қурилиш-монтаж ишларини олиб боришга танлов савдолари ўтказиш доирасида дастлабки малака танлови амалга оширилган тақдирда, буюртмачи лойиҳа-смета ҳужжатларига мажбурий давлат экспертизасининг ижобий хулосаси олингунга қадар дастлабки малака танловини ўтказиш ҳуқуқига эга.


23. Танлов савдоларини олдиндан тайёрлаш босқичида буюртмачи томонидан вақтнинг ушбу даврида буюртмачининг танлов савдолари предмети ҳисобланган товарлар, ишлар ва хизматларни етказиб бериш бўйича талабларини қондириш учун потенциал пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг реал техник ва молиявий имкониятларини аниқлаш мақсадида бозор маркетинг жиҳатидан тадқиқ этилади ва потенциал пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг имкониятлари баҳоланади.

Буюртмачи потенциал пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг имкониятларини баҳолашни пудратчи (етказиб берувчи) тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар асосида амалга оширади:

хўжалик фаолияти тури (саноат, савдо, транспорт-экспедиторлик, инжиниринг ва ҳоказо);

акциядорлик капиталининг миқдори, унинг акциялар мулкдорлари ўртасида тақсимланиши, акциялар назорат пакетининг тегишлилиги;

бизнеснинг жорий ҳолати: активлар миқдори, айланма маблағлар, ходимлар сони, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва ҳоказолар;

ишлаб чиқариладиган ёки сотиладиган товарлар, ишлар ва хизматлар турлари, ихтисослашув йўналишлари ва ҳоказолар;

буюртмаларга давлат ва банк кафолатлари олиш имконияти;

нуфузи ва халқаро бозордаги иш тажрибаси;

молиявий ҳолати;

маҳсулот сифатини текшириш усуллари;

техник асбоб-ускуналарнинг ҳолати;

энергия ресурслари, хом ашё ва материаллар билан таъминлаш;

омборга жойлаштириш, ўраш-жойлаш, сақлашни ташкил этиш;

квоталар, лицензиялар;

ўзаро ҳисоб-китобларни эркин муомаладаги валютада амалга ошириш учун банкларда валюта ҳисоб рақамлари мавжудлиги.

Юқорида санаб ўтилган маълумотлар олингандан ва ўрганиб чиқилгандан кейин буюртмачи танлов комиссияси учун аниқ пудратчиларни (етказиб берувчиларни) танлов савдоларида қатнашишга жалб этишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги бўйича тавсияларни шакллантиради. Буюртмачи тегишли малака талабларига мувофиқ бўлган пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг энг кўп сони танловда қатнашиш учун жалб қилинишига интилиши керак.


24. Бозорнинг маркетинг тадқиқотлари натижалари, потенциал пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг реал техник ва молиявий имкониятларини, буюртмачи ва инвесторларнинг ўзаро дахлдор компанияларнинг ушбу пудратчилар (етказиб берувчилар) иш тажрибасини ўрганиш бўйича уларнинг товарлар, ишлар ва хизматлар аниқ турларини бажариш ва етказиб бериш бўйича имкониятлари, етказиб бериладиган товарлар, ишлар ва хизматлар сифати ҳамда контракт мажбуриятларини бажариш интизоми кўрсатилган ҳолда потенциал пудратчилар (етказиб берувчилар) бўйича маълумотларнинг холисона базаси тузилади.

Танлов комиссияси малака танлови босқичида, агар маълумотлар базаси асосида танлов савдолари қатнашчиси буюртмачи томонидан танлов савдоси қатнашчисига қўйиладиган талабларга жавоб бермайдиган сифатида аниқланган бўлса, танлов савдолари қатнашчисининг танлов таклифини рад этиш ҳуқуқига эга.


25. Танлов савдоларида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ёхуд уни рўйхатдан ўтказган мамлакат қонунчилигида танлов савдоларида қатнашиши тақиқланмаган ва танлов ҳужжатларида кўрсатилган буюртмачининг талабларини қониқтирадиган юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин.


26. Танлов савдоларида алоҳида ташкилот ёки икки ёки ундан ортиқ шериклардан иборат бўлган консорциум, агар у қуйидаги талабларни бажарса, қатнашиши мумкин:

а) танлов ҳужжатларида назарда тутилган барча шерикларга татбиқан ҳужжатларни, шу жумладан, консорциум шериклари ўртасидаги битимни тақдим этади;

б) консорциум аъзоларидан бирини етакчи шерик этиб тайинлайди, у барча ваколатларга, шу жумладан, контрактлар тузиш ваколатига эга бўлиши, мажбуриятлар олиши ва исталган шерикнинг ва биргаликда барча шерикларнинг топшириғи бўйича улар номидан ва топшириғи бўйича кўрсатма олиши керак;

в) барча шериклар биргаликда ва алоҳида контракт шартларига мувофиқ контракт бажарилиши учун жавоб беради, бунда контракт бажарилиши учун умуман етакчи шерик жавоб беради;

г) контрактни бажариш бўйича барча хатти-ҳаракатлар, шу жумладан, тўлов ва контрактни бажариш чоғида пайдо бўладиган низоларни ҳал этиш фақат етакчи шерик томонидан содир этилади;

д) консорциум шериклари ўртасидаги битим шундай тузилиши керакки, унда қуйидагилар аниқ кўрсатилган бўлиши лозим:

контракт бажарилиши учун шерикларнинг жамоавий ва якка тартибдаги жавобгарлиги қабул қилиниши бўйича мажбуриятлар;

консорциум хатти-ҳаракатини тартибга соладиган барча чекловлар;

ҳар бир қатнашчи томонидан бажарилган ишлар ҳажми ва турлари;

контрактни бажаришда шериклар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларга тегишли барча масалаларнинг тартибга солинганлиги;

етакчи шерикка консорциум номидан иш кўриш ваколатлари берилиши.


27. Танлов савдолари мақсадлари учун пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг малака танлови ўтказилиши мумкин. Малака танлови пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг дастлабки малака танлови шаклида ўтказилиши мумкин, ёхуд танлов савдоларининг биринчи босқичига қўшиб ўтказилиши мумкин.


28. Очиқ танлов савдолари ўтказилган тақдирда дастлабки малака танлови тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида берилади. Эълон чиққан сана бундай очиқ танловлар эълон қилинган сана ҳисобланади.


29. Агар буюртмачи томонидан ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган тартибда ваколатли орган билан келишув бўйича ёпиқ танлов савдолари ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинса, у ҳолда буюртмачи томонидан маълумотлар базаси ва бозорнинг маркетинг тадқиқотлари асосида ушбу Низомнинг 23 - 25-бандларида назарда тутилган тартибда дастлабки малака танловини ўтказиш учун талабгорлар рўйхати тайёрланади ва тасдиқланади. Талабгорлар рўйхати тузилгандан ва танлов комиссияси тасдиқлагандан кейин буюртмачи барча талабгорларга дастлабки малака танловида қатнашиш тўғрисидаги таклифномани, тўлдириш учун белгиланган намунадаги зарур шаклларни ва танлов комиссиясига тақдим этиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхатини юборади.


30. Буюртмачи томонидан бундай дастлабки малака танловида қатнашиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва материаллар дастлабки малака танлови қатнашчилари томонидан тайёрланиши ва тақдим этилиши учун ажратиладиган муддат зарур маълумотларни тайёрлаш учун етарли бўлиши, бироқ ўттиз календарь кундан кам бўлмаслиги керак.


31. Талабгорлар дастлабки малака танловида қатнашиш учун юборилган таклифномада белгиланган муддат мобайнида буюртмачига тўлдирилган шаклларни ва малака танловида қатнашиш учун юборилган таклифномада мавжуд бўлган рўйхат бўйича ҳужжатларнинг нусхаларини юборадилар.


32. Талабгорлардан дастлабки малака танлови учун олинган ҳужжатларни таҳлил қилиш ва ўрганишни танлов комиссияси томонидан тайинланган эксперт комиссияси амалга оширади. Бунда танлов предмети ҳисобланган буюртмаларни бажаришда пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг ваколатларини, тажрибаси ва ишончлилигини тасдиқлайдиган қуйидаги ҳужжатлар ва кўрсаткичларни ўрганиш ва текширишга алоҳида эътибор берилади:

пудратчи (етказиб берувчи)нинг молиявий аҳволи;

пудратчи (етказиб берувчи)да амалга оширилишига лицензиялар, рухсатномалар, йўл қўйишлар, сертификатлар талаб қилинадиган ишлар турларига ана шундай лицензиялар, рухсатномалар, ижозатномалар, сертификатлар ва ҳоказолар мавжудлиги;

пудратчи (етказиб берувчи)нинг халқаро бозордаги иш тажрибаси;

пудратчи (етказиб берувчи) томонидан танловга қўйилган контрактларга ўхшаш контрактлар бўйича бажарилган етказиб беришлар ва ишлари ҳажми;

пудратчи (етказиб берувчи)нинг товарлари, ишлари ва хизматлари истеъмолчилари рўйхати, шунга ўхшаш контрактлар бўйича уларнинг реквизитлари кўрсатилган ҳолда;

товарларни тайёрлаш ва ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш учун фойдаланиладиган технологик асбоб-ускуналарнинг ҳолати;

пудратчи (етказиб берувчи) ва (ёки) унинг субпудратчилари ходимларининг малакаси;

пудратчи (етказиб берувчи)нинг буюртмачини қониқтирадиган сифат ва муддатларда товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш лаёқати;

маҳсулот ва ишлар сифатини назорат қилиш учун пудратчилар (етказиб берувчилар) томонидан фойдаланиладиган усуллар, технологиялар ва асбоб-ускуналар;

пудратчилар (етказиб берувчилар) томонидан контрактлар бажарилишини таъминлаш сифатида буюртмачи учун мақбул бўлган кафолатлар берилиши имконияти;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя қилишга тайёрлик;

Ўзбекистон Республикасидаги иш тажрибаси;

ишга маҳаллий пудратчилар (етказиб берувчилар)ни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жалб этишга ва уларнинг малакасини оширишга тайёрлик;

саноат хавфсизлиги, меҳнатни ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида техник регламентлар ёки стандартлар талабларига ва талабларга риоя этиш;

бошқа ҳужжатлар ва кўрсаткичлар.


33. Танловда қатнашишга қайта ташкил этиш (қўшиш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиш, қайта ўзгартириш), тугатиш ёки тўловга қобилиятсизлик жараёнида турган потенциал пудратчилар (етказиб берувчилар) қўйилмайди.

34. Танлов савдолари қатнашчилари манфаатлар низоси мавжудлиги аниқланган тақдирда улар танловдан чиқарилиши мумкин.

Агар танлов савдоларининг айрим қатнашчилари қуйида санаб ўтилган шартларнинг биттасига ёки бир нечтасига жавоб берган тақдирда, манфаатлар низоси мавжудлиги белгиланган деб ҳисобланади:

а) ушбу қатнашчиларнинг назорат пакетларига эгалик қиладиган умумий акциядорлар мавжуд;

б) қатнашчиларнинг исталган биридан тўғридан-тўғри ёки билвосита пул маблағлари оладилар ёки олдилар;

в) танлов савдолари маълумотлари бўйича айни бир вакилга эга;

г) бир-бирлари билан уларни улар бошқа қатнашчининг танлов таклифи тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган ёки бундай таклифга таъсир кўрсатиши ёки ушбу танлов савдолари билан боғлиқ буюртмачининг қарорига таъсир кўрсатиши мумкин бўладиган ҳолатга тушириб қўядиган ўзаро муносабатларга, тўғридан-тўғри ёки умумий учинчи томон орқали муносабатларга эга.

Қатнашчи фақат битта танлов таклифи бериши мумкин. Агар у биттадан ортиқ танлов таклифи берса ёки бир нечта танлов таклифларида қатнашса (субпудрат бундан мустасно), унинг иштирокидаги барча танлов таклифлари рад этилади.


35. Талабгорларни баҳолашнинг якуний ҳужжати танлов қатнашчилари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш бўйича эксперт комиссияси мажлисининг протоколи шаклида тузилади ва у қуйидаги умумлашмаларни ўз ичига олади:

потенциал пудратчилар (етказиб берувчилар) тўғрисидаги маълумотлар;

пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг жавобларини баҳолашнинг йиғма жадвали;

танлов қатнашчилари рўйхатига киритиш учун тавсия қилинадиган потенциал пудратчилар (етказиб берувчилар) ва танлашга таъсир кўрсатган омиллар;

танлов қатнашчилари рўйхатига кирмаган потенциал пудратчилар (етказиб берувчилар) рад этилиши сабабларини асослаш;


36. Эксперт комиссиясининг дастлабки малакали танлов тўғрисидаги протоколи ва танлов қатнашчилари рўйхати танлов комиссияси мажлисида тасдиқланади.


37. Дастлабки малака танловида қатнашган барча талабгорларга унинг натижалари тўғрисидаги билдиришнома юборилади.


38. Буюртмачи потенциал пудратчиларга (етказиб берувчиларга) уларнинг дастлабки малака танловидан ўтмаганлик сабабларини тушунтириб беришга мажбур эмас.


39. Малака танлови танлов савдоларининг биринчи босқичи билан бирга ўтказилган тақдирда танлов қатнашчилари малакасини баҳолаш натижаларини ўрганиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва тасдиқлаш ушбу Низомнинг 32 - 38-бандларида назарда тутилган тартибга ўхшаш тарзда амалга оширилади.


40. Танлов савдолари пудратчини (етказиб берувчини) танлаш бўйича қарор қабул қилиш учун асос ҳисобланади. Танлов савдолари қатнашчилари сони икки нафардан кам бўлиши мумкин эмас. Уларнинг ҳаммаси буюртмачининг талабига жавоб бериши ҳамда танлов савдоларида қатнашишга ҳам, контрактни бажаришга ҳам тайёр эканлигини намоён қилишлари керак. Танлов савдолари қатнашчиларининг якуний рўйхати малакали танлаб олиш натижалари бўйича шакллантирилади ва танлов комиссияси томонидан тасдиқланади. Бунда танлов савдолари қатнашчиларининг якуний рўйхатига фақат шундай малакали танлаб олишдан ўтган талабгорлар киритилиши керак.


41. Буюртмачи томонидан танлов савдолари қатнашчиларига танлов таклифларини тайёрлашга ва беришга ажратиладиган муддат эълон чоп этилган ёки товарлар, ишлар ва хизматларни сотиб олиш юзасидан танловда қатнашишга таклифнома жўнатилган (ёпиқ танлов савдолари ўтказилган ҳолларда) кундан бошлаб камида ўттиз календарь кунни ташкил қилиши керак. Йирик ёки мураккаб товарлар, ишлар ва хизматларга нисбатан ушбу муддатлар буюртмачи томонидан тўқсон ва ундан кўп календарь кунгача узайтирилиши мумкин.


42. Танлов таклифларининг амал қилиш муддатлари ва буюртмачи томонидан белгиланадиган сотиб олиш муддатларидан танлов ҳар қандай қатнашчисига нисбатан камситиш мақсадларида фойдаланилмаслиги керак. Фавқулодда ҳоллардагина танлов комиссияси танлов қатнашчиларига улар берган танлов таклифларининг амал қилиш муддатини муайян даврга узайтиришни тавсия этиши мумкин. Ўз таклифининг амал қилиш муддатини узайтиришга рози бўлган танлов қатнашчиси ўз танлов таклифининг мазмунига ва моҳиятига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга эмас, лекин танлов таклифи таъминланишининг амал қилиш муддатини узайтириши керак. Ўз таклифининг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этган танлов қатнашчиси танлов таклифи бўйича берилган таъминлаш ҳуқуқини йўқотмайди.


43. Қатнашчидан очиқ танлов савдоларида қатнашиш юзасидан буюртманома олингандан кейин, дастлабки малака танлови ўтказилган тақдирда эса - танлов савдолари қатнашчиларининг якуний рўйхати тасдиқлангандан кейин буюртмачи уларга танлов савдоларида қатнашишга таклифномани ва танлов ҳужжатлари пакетини юборади. Танлов савдолари қатнашчилари танлов ҳужжатларида кўрсатилган муддат мобайнида ўзининг танлов таклифларини танлов ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда тайёрлайди ва буюртмачига юборади.


44. Ёпиқ танлов савдолари ўтказилган тақдирда буюртмачи аниқ талабгорларни танлов савдоларида қатнашишга таклифномани юбормаслик ёки қайтариб олиш тўғрисидаги асосланган қарорни танлов таклифлари бериш учун танлов ҳужжатларида белгиланган вақтнинг ярми ўтишидан кеч бўлмаган муддатда қабул қилишга ҳақлидир. Бунда ваколатли органнинг тавсиясига кўра бундай танлов савдоларининг мўлжалланаётган қатнашчилари варақасига киритилган талабгорларнинг танлов савдоларида қатнашишга таклифномани ваколатли орган билан олдиндан келишиб олмасдан юбормаслигига ёки қайтариб олишига йўл қўйилмайди.


45. Буюртмачи танлов таклифларини бериш муддати ўтгунгача танлов ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчаларни, улар тўғрисида танлов қатнашчиларини дарҳол хабардор қилган ҳолда, зарурият бўлганда, танлов қатнашчилари томонидан ўзларининг танлов таклифларига тузатишлар киритиши учун етарли бўлган вақтга танлов таклифлари бериш муддатини узайтирган ҳолда киритишга ҳақлидир.


46. Танлов савдолари қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб эълон қилинади:

танлов таклифларини бериш муддати тугайдиган вақтгача иккитадан кам танлов таклифи тушган тақдирда. Агар танлов савдолари лотларга тақсимлаган ҳолда ўтказилса, танлов савдолари улар бўйича иккитадан кам танлов таклифи тушган лотларга нисбатангина ўтказилмаган деб эълон қилинади;

тушган барча танлов таклифлари танлов ҳужжатлари шартларига мувофиқ бўлмаган тақдирда;

танлов комиссияси томонидан асосланган бошқа вазиятлар пайдо бўлган тақдирда.


47. Танлов савдоларининг ўтказилмаган деб эълон қилиниши қатнашчилардан биронтасининг ҳам мулкий ёки бошқача тусдаги жавобгарлигига олиб келмайди.


48. Агар танлов савдолари ўтказилмаган деб эълон қилинса, такрорий танлов савдолари ўтказилади, бунда танлов ҳужжатлари шартларининг қайта кўриб чиқилишига йўл қўйилади ёки ваколатли орган билан келишилган ҳолда товарлар, ишлар ва хизматлар танлов ўтказмасдан, ушбу Низомнинг VI бўлимида назарда тутилган тартибда сотиб олинади.


49. Танлов ҳужжатлари бўйича бирон-бир тушунтириш олиши, шу жумладан, танлов таклифларини бериш муддатини узайтириш тўғрисида илтимос қилиши зарур бўлган танлов савдолари қатнашчиси танлов таклифларини бериш муддати тугашидан беш календарь кундан кеч бўлмаган муддатда бундай тушунтиришлар олиш учун танлов ҳужжатларида кўрсатилган манзиллар бўйича буюртмачига ёзма шаклда (хат, телеграмма, факс ёки электрон почта бўйича) мурожаат қилиши мумкин.

Буюртмачи кўрсатиб ўтилган муддатдан кечикмай олинган сўровларни кўриб чиқади ва сўров муаллифи кўрсатилмаган ҳолда танловнинг барча қатнашчиларига жўнатиладиган ёзма жавоб беради.


50. Танлов савдолари қатнашчилари танлов савдолари предмети ёки унга йўриқномалар бўйича пайдо бўлиши мумкин бўлган саволларга тушунтиришлар ва жавоблар олиш мақсадида дастлабки учрашувга таклиф этилиши мумкин (агар бундай тартиб танлов ҳужжатлари шартларида назарда тутилган бўлса). Бундай учрашувлар бўйича мажбурий равишда протокол расмийлаштирилиши керак.

Танлов савдолари қатнашчилари, имкониятга қараб, ўзларининг барча саволларини буюртмачи уларни белгиланган учрашувгача бир ҳафтадан кечикмай олиши учун ёзма равишда юбориши керак.

Берилган саволларнинг ва олинган жавобларнинг, шунингдек учрашувдан кейин тайёрланган барча жавобларнинг матнлари танлов савдоларининг танлов савдоларида қатнашишга таклифнома олган барча қатнашчиларига тақдим этилади. Танлов ҳужжатларига ўтказилган учрашув натижаларида пайдо бўладиган тузатишлар киритишга буюртмачи томонидан савдолар қатнашчиларига албатта жўнатиш йўли билан йўл қўйилиши мумкин.

Оғзаки ёки бошқача шаклда амалга оширилган, лекин савдолар қатнашчиларига билдиришнома тарзида юборилмаган аниқлаштиришлар, ўзгартиришлар, йўриқномалар юридик кучга эга бўлмайди ва танлов қатнашчиларининг эътирозлари учун асос бўлиши мумкин эмас.


51. Танлов савдолари қатнашчисининг дастлабки учрашувга келмаслиги унинг танлов савдосидан чиқарилишига сабаб бўлиши мумкин эмас.


52. Танловни ўтказиш муддатлари ўзгарган тақдирда буюртмачи танловнинг барча қатнашчиларига ёзма шаклда тегишли билдиришнома юборади. Танлов қатнашчиси танлов таклифини муддатни бундай узайтириш буюртмачи томонидан эълон қилингунгача берган тақдирда у таклифни қайта кўриб чиқиш учун қайтариб олишга ҳақлидир.


53. Танлов таклифлари танлов қатнашчилари томонидан танлов ҳужжатларида кўрсатилган манзил бўйича, танлов таклифларини қабул қилиб олиш тугайдиган сана ва вақтдан кечикмай юборилиши керак. Танлов таклифларини қабул қилиб олишнинг тугаши ва уларни очиш ўртасидаги вақт бир соатдан ошмаслиги керак. Танлов таклифларини беришнинг белгиланган муддатидан кечикиб тушган танлов таклифлари танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилмайди. Потенциал пудратчи (етказиб берувчи) танлов таклифлари таркибида танлов ҳужжатларида кўрсатилган миқдорда, лекин унинг танлов буюртманомасида кўрсатилган нархнинг икки фоизидан кўп бўлмаган миқдорда танлов таклифи таъминланишини тақдим этади. Бунда таъминланишнинг амал қилиш муддати танлов таклифи амал қиладиган муддатдан кам бўлиши мумкин эмас.


54. Танлов савдолари қатнашчиларидан олинган танлов таклифлари буюртмачи томонидан улар олинган санани ва вақтни кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтказилиши керак. Танлов таклифини тақдим этиш санаси буюртмачининг почта жўнатмасини топшириш тўғрисидаги билдиришномасидаги ёзуви бўйича ёки чопарнинг тилхати (юк хати)да кўрсатилган вақт бўйича ёки ҳужжатларни қабул қилиб олиш реестрида кўрсатилган сана бўйича танлов савдолари қатнашчиси вакилининг имзоси мавжуд бўлганда - танлов таклифи бевосита етказиб берилган тақдирда аниқланади. Танлов таклифлари танлов ҳужжатларида кўрсатилган уларни очиш санасигача очилмаган ҳолда сақланади ва танлов савдоларини қабул қилиб олиш ва рўйхатдан ўтказиш учун жавоб берадиган буюртмачининг ходимидан ташқари ҳар қандай шахснинг ундан фойдаланишга йўл қўйилмайдиган жойда сақланади.


55. Ичида танлов таклифлари мавжуд бўлган конвертлар очилгандан кейин уларнинг сақланиши учун танлов комиссиясининг котиби ёки комиссия вакил қилган бошқа шахс жавоб беради.


56. Тушган танлов таклифлари пакетлари танлов комиссияси котиби томонидан танлов комиссияси аъзолари, буюртмачи иштирокида очилади ва танлов савдолари қатнашчиларининг ваколатли вакиллари томонидан ушбу очиб кўришда қатнашишни хоҳловчилар иштирокида, улар томонидан маҳфийлик талабларига риоя қилиш ва ўз иштирокини рўйхатдан ўтказиш дафтарида рўйхатдан ўтказиш шарти билан очилади. Тушган танлов таклифлари пакетларини очиш танлов ҳужжатларида белгиланган жойда ва вақтда амалга оширилади. Ҳар бир танлов таклифини очишда буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг танлов таклифида қатнашчи томонидан кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатига мувофиқлиги ўқиб чиқилади ва текширилади.

Таклифларни очишда бирорта ҳам таклиф рад этилиши мумкин эмас, кечикиб берилган таклифлар бундан мустасно, бундай таклифлар савдолар қатнашчисига очилмаган ҳолда қайтарилади.


57. Конвертларни очиш натижалари бўйича, ҳар бир танлов таклифининг белгиланган вақтда, санада олинганини ва танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилганини расмий равишда тасдиқлаш учун танлов комиссияси мажлисининг протоколи тузилади.


58. Танлов комиссиясининг қатнашган барча аъзолари танлов таклифларини очиш тўғрисидаги протоколни имзолаши керак. Бундай протоколнинг асл нусхаси сақлаш учун танлов савдолари буюртмачисига берилади.


59. Танлов таклифларини баҳолаш жараёни шундай тарзда амалга оширилиши керакки, бунда танлов савдолари қатнашчиларининг таклифларидан танлов савдолари шартларига ва буюртмачининг талабларига энг кўп жавоб берадиган таклифни аниқлаш мумкин бўлиши лозим. Танлов ҳужжатларида талаб қилинган ахборотларни тўлиқ тақдим этмаслик ёки танлов ҳужжатлари талабларига тўлиқ жавоб бермайдиган танлов таклифини бериш танлов комиссиясига танлов таклифини рад этиш ҳуқуқини беради. Танлов таклифларини баҳолаш таркиби танлов комиссияси томонидан тасдиқланадиган эксперт комиссияси томонидан амалга оширилади. Танлов таклифларини баҳолаш икки босқичда ўтказилади.

Биринчи босқичда танлов савдолари қатнашчилари танлов таклифининг умумий ва техник қисми, шу жумладан:

тақдим этилган ахборотларнинг танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ тўлиқлиги ва танлов таклифининг тасдиқланган баҳолаш мезонларига мувофиқлиги;

танлов таклифи таркибида келишилган вақт даври мобайнида танлов савдолари қатнашчиси танлов таклифининг қайтариб олинмаслигини кафолатлайдиган танлов таклифи таъминланишининг мавжудлиги баҳоланади.

Баҳолашнинг биринчи босқичи натижалари бўйича танлов таклифлари фақат уларнинг танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ эмаслиги ёхуд танлов комиссияси томонидан тасдиқланган баҳолаш мезонларига жавоб бермаслиги сабаби бўйича рад қилиниши мумкин.

Баҳолашнинг биринчи босқичи натижалари бўйича эксперт комиссияси томонидан протокол тузилади, унда қуйидагилар акс эттирилган бўлиши керак:

танлов таклифлари рад этилган танлов савдолари қатнашчисининг рўйхати ва ушбу танлов савдолари қатнашчилари танлов таклифларининг рад қилинганлик сабаблари;

танлов таклифлари баҳолашнинг иккинчи босқичига қўйилган танлов савдолари қатнашчиларининг рўйхати;

баҳолашнинг иккинчи босқичига қўйилган танлов савдолари биринчи босқичи баҳоларининг натижалари.

Иккинчи босқичда танлов савдолари қатнашчилари танлов таклифлари тижорат қисмининг баҳолаш мезонларига мувофиқлиги баҳоланади.

Баҳолашнинг иккинчи босқичи натижалари бўйича эксперт комиссияси томонидан протокол тузилади, унда танлов савдолари қатнашчилари танлов таклифининг тижорат қисмини баҳолаш натижалари акс эттирилган бўлиши керак.


60. Танлов таклифларини баҳолаш учун буюртмачининг экспертлари ёки ташқи мустақил экспертлар жалб қилиниши мумкин. Ахлоқ нормаларига ва қатъий маҳфийликка риоя этиш ишга жалб этиладиган экспертлар учун мажбурий талаб ҳисобланади.


61. Танлов таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш даврида эксперт комиссияси ва танлов комиссияси аъзоларининг ахлоқ нормаларига ва қатъий маҳфийликка риоя этиши мажбурий ҳисобланади.


62. Танлов қатнашчисини ғолиб деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор танлов комиссияси томонидан, танлов савдолари қатнашчиларининг танлов таклифларини баҳолашнинг биринчи ва иккинчи босқичлари натижалари асосида қабул қилинади. Энг кўп баҳолаш бали олган таклиф ғолиб деб эътироф этилади. Танлов таклифларини баҳолаш алоҳида ажратилган хонада ўтказилади, унга эксперт комиссияси ва танлов комиссияси ишлаётган вақтда бегона кишиларнинг кириши қатъиян тақиқланиши керак.


63. Танлов таклифларини очиш вақтидан бошлаб танлов савдолари ғолиби тўғрисида қарор қабул қилинадиган вақтгача эксперт комиссияси ва танлов комиссияси аъзолари танлов савдолари қатнашчиларидан биттасига устунлик бермаслик, кўриб чиқилаётган таклифларни баҳолашнинг холислигига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаслик учун танлов савдолари қатнашчилари билан мулоқотда бўлмаслиги керак.


64. Эксперт комиссияси ва танлов комиссиясининг танлов савдолари қатнашчилари билан барча мулоқотлари танлов савдолари эълон қилинган вақтдан бошлаб танлов комиссияси томонидан контракт бериш тўғрисида қарор қабул қилингунгача фақат ёзма шаклда амалга оширилади, танлов савдолари қатнашчиларидан уларнинг ушбу Низомнинг 65-бандига мувофиқ ўтказиладиган танлов таклифлари моҳияти бўйича тушунтиришлар олиш юзасидан мулоқотлар бундан мустасно.


65. Танлов таклифи билан танишиш натижалари бўйича унинг айрим жиҳатлари тушунарли бўлмаган ва танлов савдолари қатнашчиси томонидан тушунтиришларни талаб қиладиган масалалар, ҳисоб-китоблардаги аниқ хатоликлар, ноаниқ атамалар ва аниқлаштиришни талаб қиладиган бошқа деталлар пайдо бўлган тақдирда эксперт комиссияси ва танлов комиссияси аъзолари буюртмачининг вакиллари иштирокида ёзма сўров юборишлари ёки бундай танлов таклифи берган танлов савдолари қатнашчиси билан кенгаш ўтказишлари мумкин. Бундай мулоқотларда қатнашиш учун танлов қатнашчисининг вакили ўзининг ваколатларини ёзма равишда тасдиқлайдиган, бундай танлов қатнашчисининг танлов таклифини имзолаган шахс томонидан имзоланган ёзма тасдиқномага эга бўлиши керак. Эксперт ёки танлов комиссияси танлов қатнашчисини бундай кенгашнинг вақти ва кун тартиби тўғрисида хабардор қилади ҳамда кенгашга раислик қилади, бунда танлов буюртманомаси мазмунини ўзгартирадиган тушунтиришларга, шу жумладан, бажаришнинг нархи ёки муддати ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.

Қатнашчига ёки унинг ваколатли вакилига барча саволлар ва саволларга жавоблар ёзма шаклда қайд этилиши керак.


66. Танлов таклифларини баҳолаш тугаллангандан кейин эксперт комиссияси контракт бериш бўйича протоколни тавсияномалар билан бирга расмийлаштиради ва имзолайди. Контракт бериш бўйича протокол тавсияномалар билан бирга баҳолашнинг биринчи ва иккинчи босқичлари протоколлари ҳамда қатнашчиларнинг танлов буюртманомалари нусхалари билан биргаликда танлов комиссиясига берилади.


67. Битимлар талабларини ҳисобга олган ҳолда пудратчиларни (етказиб берувчиларни) танлаш бўйича қарорлар қуйидаги тарзда келишилади:

а) умумий қиймати 60 млрд. сўмдан ошмайдиган товарлар, ишлар ва хизматларни сотиб олиш юзасидан танлов савдолари ўтказиш натижалари тўғрисидаги танлов комиссияси протоколлари келишиш учун маълум қилиш тартибида ваколатли органга юборилади. Агар ваколатли орган танлов комиссияси мажлисининг протоколлари олинган санадан бошлаб ўн календарь кун мобайнида буюртмачи томонидан танлов савдолари ўтказиш шартлари бузилганлиги асосланган рад этишларни тақдим этмаса протокол билан тасдиқланган контракт бериш тўғрисидаги қарор ваколатли орган билан келишилган деб ҳисобланади;

б) умумий қиймати 60 млрд. сўмдан ортиқ бўлган товарлар, ишлар ва хизматларни сотиб олиш юзасидан танлов савдолари ўтказиш натижалари тўғрисидаги танлов комиссияси протоколлари келишиш учун бошқарувчи қўмитага киритилади.

68. Танлов савдолари натижаларини ваколатли орган ёки бошқарувчи қўмита билан келишганлик буюртмачи учун:

буюртмачининг бюджетига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритиш;

танлов савдолари ғолиби бўлган қатнашчига контракт бериш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш ва унинг билан бундай контрактни тузиш учун асос ҳисобланади.

Ваколатли орган ёки бошқарувчи қўмитанинг танлов савдолари натижаларини келишишни рад этиши буюртмачи томонидан танлов савдолари натижаларини бекор қилиш учун асос ҳисобланади.


69. Буюртмачи танлов таклифлари амал қиладиган муддат ўтгунгача, лекин пудратчини (етказиб берувчини) танлаш бўйича қарор қабул қилингандан ва танлов савдолари натижалари келишилгандан кейин беш банк кунидан кечикмай танлов савдолари ғолибига уни ғолиб деб эътироф этиш тўғрисидаги ёзма билдиришномани юборади.


70. Танлов савдолари ғолиби бўлган қатнашчи банк кафолати тарзида ёки буюртмачи учун мақбул бўлган бошқа исталган тарзда контрактни бажариш таъминланишини тақдим қилгандан кейин буюртмачи дарҳол танлов савдоларида ютқазган қатнашчиларга уларнинг таклифлари рад этилганлиги тўғрисида билдиришнома юборади ва уларнинг танлов таклифлари таъминланишини беради.


71. Буюртмачи танлов савдолари қатнашчиларига танлов савдоларининг танлов комиссияси томонидан тасдиқланган натижаларини, танлов таклифлари рад этилганлиги сабабларини ва танлов савдолари ғолибига контракт берилишини изоҳлашга мажбур эмас.



V. ТАНЛОВ БЎЙИЧА ТАНЛАШ ВА ТАНЛОВ

САВДОЛАРИНИ ЎТКАЗИШ  ЯКУНЛАРИГА

БИНОАН КОНТРАКТНИ ИМЗОЛАШ


72. Буюртмачи танлов қатнашчисини уни ғолиб деб эътироф этиш тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда танловнинг бундай қатнашчисига буюртмачининг раҳбари имзолаган контрактни икки нусхада юборади.


73. Танлов қатнашчиси ғолиб деб эътироф этиш тўғрисидаги билдиришнома олинган вақтдан бошлаб ўн календарь кун мобайнида контрактни имзолаши, унга сана қўйиши ва бир нусхасини буюртмачига қайтариши керак. Контрактнинг охирги варианти томонлар ўртасидаги музокаралар йўли билан шакллантирилиши мумкин.


74. Умумий қиймати 60 млрд. сўмдан ортиқ бўлган тузилган контрактлар битим талабларига мувофиқ, тасдиқлаш учун бошқарувчи қўмитага киритилади. Бунда мазкур контрактлар фақат улар бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.

75. Контракт уни иккала томон имзолаган вақтдан бошлаб тузилган ҳисобланади ва у ушбу Низомда ва битимларда белгиланган тартибда келишилгандан ёки тасдиқлангандан ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли тартиботлардан ўтгандан кейин кучга киради.


76. Танлов қатнашчиси ғолиб деб эътироф этган вақтдан бошлаб ўн календарь кун мобайнида ғолиб контракт шартларига мувофиқ, банк кафолати шаклида (шакл сотиб олиш турига кўра танлов ҳужжатида мавжуд бўлади) ёки буюртмачи учун мақбул бўлган бошқача турда контрактни бажаришнинг таъминланишини тақдим этиши керак.


77. Агар танлов ғолиби ушбу Низомнинг 73 ва 76-бандларида назарда тутилган шартларни бажара олмаса, у ҳолда бу буюртмачининг контрактни рад этиши ва танлов таклифи таъминланишини ушлаб қолиши учун етарли асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бу ҳолда буюртмачи танловда танлов таклифи ютган деб эътироф этилган танлов қатнашчисидан кейинги ўринни эгаллаган танлов қатнашчиси билан контракт тузиш ёки янги танловни эълон қилиш ҳуқуқига эга бўлади.


78. Контрактни бажаришнинг таъминланиши миқдори контракт баҳосининг ўн фоизидан ошмаслиги керак.



VI. ТАНЛОВЛАР ЎТКАЗИЛМАСЛИГИГА

САБАБ БЎЛАДИГАН ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТЛАР


79. Қуйидаги фавқулодда ҳолатларда буюртмачи ваколатли орган билан келишган ҳолда товарлар, ишлар ва хизматларни сотиб олишни танлов ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан амалга ошириши мумкин:

а) товарлар, ишлар ва (ёки) хизматлар қуйидаги сабабларга кўра фақат битта пудратчи (етказиб берувчи) томонидан етказиб берилиши (бажарилиши) мумкин:

унинг мутлақ имкониятлари ва ҳуқуқлари;

сотиб олинаётган асбоб-ускуналарни ёки эҳтиёт қисмларни илгари сотиб олинган асбоб-ускуналарга мослиги ва унификация қилинишининг муҳимлиги;

амалга оширилиши (сотиб олиниши) керак бўлган товарлар, ишлар ва хизматларнинг буюртмачи томонидан илгари сотиб олинган (фойдаланилаётган)ларга қўшимча ҳисобланиши ва (ёки) илгари бошланган ёки давом этаётган ишлар (хизматлар)нинг табиий равишда кенгайтирилиши ҳисобланиши ҳамда битта ва айнан шу пудратчини (етказиб берувчини) жалб этиш тежамлироқ бўлишини ва товарнинг ҳамда бажарилаётган ишлар (хизматлар)нинг сифатига нисбатан натижаларнинг ўзаро мослигини таъминлашининг аниқлиги;

б) контракт майдони участкаларида ишларни ташкил этиш учун буюртмачининг назарида энг қулай бўлган ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш объектлари билан шартномалар тузилиши;

в) буюртмачи назарида буюртмачи томонидан амалга оширилаётган ишлар талабларига энг тўлиқ жавоб берадиган ва буюртмачига инвесторнинг компаниялар гуруҳи билан ягона ахборот маконига эга бўлиш имконини берадиган ахборот тизимлари ва идоравий дастурий таъминотини (ва унга лицензияларни) жорий этиш ҳамда бирга қўшиб олиб бориш юзасидан хизматларни сотиб олиш ва амалга ошириш бўйича шартномалар тузилиши;

г) техника, материаллар ва асбоб-ускуналарни тезкорлик билан сотиб олишни талаб қиладиган форс-мажор вазиятларида ва техноген тусдаги аварияларда;

д) ушбу Низомга мувофиқ ўтказилган танловлар ғолибнинг аниқланишига олиб келмаганда;

е) лойиҳанинг ишлаб чиқувчиси томонидан муаллифлик назорати бўйича ишларни амалга ошириш;

ж) буюртмачи ходимини ўқитиш юзасидан шартномалар тузиш;

з) инвесторнинг ходимини ишлаш учун буюртмачига хизмат сафарига юбориш бўйича хизматларни харид қилиш.


80. Буюртмачи ушбу Низомнинг 81-83-бандларига мувофиқ, танлов ўтказмасдан амалдаги контрактларга қўшимча битимлар тузиши мумкин.


81. Амалдаги контрактларга қўшимча битимлар ваколатли орган билан келишмасдан тузилиши мумкин, агар бу:

а) ушбу Низомнинг III бўлимига мувофиқ тузилган амалдаги контрактга қўшимча битимлар ана шундай тусдаги қўшимча товарлар, ишлар ва хизматлар юзасидан тузилган бўлса, агар контрактнинг умумий суммаси амалдаги контрактга тузилган барча қўшимча битимлар бўйича амалга ошириладиган тегишли ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда 400 млн. сўмдан ошмаса;

б) ушбу Низомнинг IV бўлимига мувофиқ тузилган амалдаги контрактга қўшимча битимлар бўлса, агар ана шундай тусдаги қўшимча товарлар, ишлар ва хизматлар юзасидан тузилаётган қўшимча битимлар суммаси 400 млн. сўмдан ошмаса ва амалдаги ана шундай контракт умумий суммасининг ўттиз фоизидан ошмаса.

82. Амалдаги контрактларга қўшимча битимлар ваколатли орган билан келишган ҳолда тузилади, агар бу:

а) ушбу Низомнинг III бўлимига мувофиқ тузилган амалдаги контрактга қўшимча битимлар ана шундай тусдаги қўшимча товарлар, ишлар ва хизматлар юзасидан тузилган бўлса, агар контрактнинг умумий суммаси амалдаги контрактга тавсия қилинаётган қўшимча битимлар бўйича амалга оширилган тегишли ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда 400 млн. сўмдан ошса, бу ҳолда шундай тусдаги қўшимча товарлар, ишлар ва хизматлар юзасидан қўшимча битимлар суммаси амалдаги ана шундай контракт умумий суммасининг ўттиз фоизи доирасида бўлиши керак;

б) ушбу Низомнинг IV бўлимига мувофиқ тузилган амалдаги контрактга тузилган барча қўшимча битимлар бўйича амалга ошириладиган тегишли ўзгартиришларнинг умумий суммаси 400 млн.сўмдан ошса, лекин 4 млрд сўмдан ортиқ бўлмаса ва амалдаги ана шундай контракт умумий суммасининг ўттиз фоизидан ошмаса.

83. Амалдаги контрактларга қўшимча битимлар бошқарувчи қўмита қарорига кўра тузилади, агар амалдаги контрактга барча тузилган қўшимча битимлар бўйича амалга ошириладиган тегишли ўзгартиришларнинг умумий суммаси 4 млрд. сўмдан ва/ёки амалдаги ана шундай контракт умумий суммасининг 30 фоизидан ортиқ бўлса.


VII. ТАНЛОВ ҚАТНАШЧИЛАРИ, БУЮРТМАЧИ

ВА ТАНЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


84. Танловда қатнашишнинг белгиланган қоидаларини бузган танлов қатнашчилари танловда қатнашишдан четлаштирилиши керак.

Танлов ғолиби деб эълон қилинган танлов қатнашчиси:

физик, сифат ва техник параметрлар бўйича контракт шартларининг шартномада назарда тутилган муддатларда бажарилмаганлиги;

танлов шартларини бажариш мониторинги натижалари бузилганлиги;

танлов шартлари ва контрактнинг бошқача тарзда бузилганлиги учун жавоб беради.


85. Буюртмачи:

танлов комиссиясини шакллантириш вақтида унинг таркибига нисбатан қўйилган талабларга риоя этилиши;

бундай харид эҳтиёжи учун назарда тутилмаган шаклларда харидни амалга оширишга имкон берадиган, унинг қийматини камайтириш мақсадида харид эҳтиёжининг бўлиб юборилиши;

танлов таклифларини тақдим этиш муддати тугагунгача танлов ҳужжатларини сотиб олган талабгорларни ўз вақтида хабардор қилмасдан ва танлов таклифларини тақдим этиш муддатини уларга тузатиш киритиш учун етарли бўлган вақтга узайтирмасдан танлов ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши;

танловда қатнашиш юзасидан буюртманомаларни ҳамда тижорат ёки танлов таклифларини қабул қилиб олишнинг рад этилиши, уларнинг ҳисобга олиниши, маҳфийлиги ва очилгунгача сақланиши таъминланмаганлиги;

танлов савдолари ғолиби билан контракт тузиш муддатининг бузилганлиги;

физик, сифат ва техник параметрлар бўйича контракт шартларининг шартномада белгиланган муддатларда бажарилмаганлиги;

ахборотларнинг ошкор қилинганлиги, ўзаро ёки жалб этилган мутахассислар ўртасида танлов қатнашчилари билан тил бириктиришга йўл қўйилганлиги, совғалар ва пул мукофотлари (ҳар қандай шаклларда) олганлик ва бошқа қонунга қарши хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги;

танлов шартларини бажариш мониторинги учун нотўғри ахборотлар тақдим этилганлиги;

танлов савдолари ўтказиш тартиботларининг бошқача тарзда бузилишлари учун жавоб беради.


86. Танлов комиссияси:

танлов савдоларини ўтказиш тартиботи босқичлари бўйича кам овоз билан ва (ёки) танлов таклифларини баҳолаш мезонларини ҳисобга олмасдан қарор қабул қилинганлиги;

талабгорларнинг ўз интеллектуал мулки ёки тижорат сири сақланиши юзасидан ҳуқуқларининг бузилганлиги;

талабгорларнинг (танлов савдолари қатнашчиларининг) танлов ҳужжатларида назарда тутилмаган малака маълумотларига нисбатан мезонлар ва талаблар белгиланганлиги;

талабгорнинг (танлов қатнашчисининг) танлов тартиботида қатнашишдан асоссиз равишда четлатилганлиги;

тижорат ва танлов таклифлари мазмунини ўзгартирадиган тушунтиришлар ва тузатишларга, шу жумладан, нархларнинг ёки бажариш муддатининг ўзгартирилишига йўл қўйилганлиги;

танлов савдолари қатнашчиси томонидан танлов таклифининг мазмунини уни танлов комиссияси мажлисида кўриб чиқиш вақтида тушунтириб берилишига асоссиз равишда йўл қўйилганлиги;

ахборотларнинг ошкор қилинганлиги, ўзаро ёки жалб этилган мутахассислар ўртасида танлов қатнашчилари билан тил бириктиришга йўл қўйилганлиги, совғалар ва пул мукофотлари (ҳар қандай шаклларда) олганлик ва бошқа қонунга қарши хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги;

танлов савдолари ғолибини белгилаш ва эълон қилиш тартиботининг бузилганлиги;

танлов савдолари тартиботларининг бошқача тарздаги бузилишлари учун жавоб беради.


87. Танлов бўйича танлаш ёки танлов савдолари тартиботларидан юзага келган келишмовчиликлар ва низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 27-сон, 313-модда.





















































Время: 0.1383
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск