Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2009 й. 181-сон "Ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб қилишга қаратилган узлуксиз республика спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.2009 й.

N 181




ЎҚУВЧИ ВА ТАЛАБА ЁШЛАРНИ СПОРТГА

ЖАЛБ ҚИЛИШГА ҚАРАТИЛГАН УЗЛУКСИЗ

РЕСПУБЛИКА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИНИ

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларидан келиб чиқиб жорий этилган уч босқичли ягона спорт ўйинлари тизими - "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" мусобақалари ёш авлодни соғлом турмуш тарзи тамойиллари асосида тарбиялаш, уларнинг спортга қизиқишини, миллий ғурур ва ифтихор туйғусини ошириш борасида беқиёс аҳамият касб этмоқда.

Ўтган давр мобайнида бу мусобақалар ёшларимиз ҳаётининг ажралмас қисмига айланди ҳамда улар учун тажриба ва маҳорат мактаби бўлиб хизмат қилмоқда.

Бу спорт ўйинларининг аниқ дастур асосида юртимизнинг барча ҳудудларида мунтазам ўтказиб келинаётганлиги, жойларда замон талабларига жавоб берадиган, янгича қиёфадаги муҳташам спорт масканлари, стадионлар, сузиш ҳавзаларининг барпо этилиши қишлоқ ва шаҳарларнинг янада обод бўлишида алоҳида аҳамият касб этаётганлигини қайд этиш лозим.

Ёшларда спортга бўлган ҳавас ва интилишни, жамиятимизда соғлом турмуш тарзи тамойилларини кучайтириш, ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб этиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг "Умид ниҳоллари", академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг "Баркамол авлод" ҳамда олий таълим муассасалари талабаларининг "Универсиада" республика спорт мусобақаларининг финал босқичини даврий равишда ўтказиш тизими шаклланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан шакллантирилган "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" республика спорт мусобақаларининг финал босқичларини ўтказиш режаси 1-иловага, ушбу мусобақаларни ўтказиш бўйича ташкилий қўмиталар таркиблари 2 - 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмиталарга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур спорт мусобақаларини ўтказиш юзасидан алоҳида дастурлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклансин.

Ушбу дастурларда қуйидагилар назарда тутилсин:

спорт мусобақалари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига спорт ва жисмоний тарбия тадбирларига ажратиладиган маблағлар доирасида, шунингдек ҳомийларнинг маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағларни жалб этган ҳолда ўтказилиши;

спорт мусобақаларининг республика финал босқичлари бўлиб ўтадиган ҳудудлар ва у ерда жойлашган инфратузилма объектларини талаб даражасида тайёрлаш ва замонавий асосда жиҳозлаш;

спорт мусобақалари давомида ҳар қайси иштирокчининг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини камол топтириш, буюк аждодларимизнинг мардлик ва жасурлик анъаналарини муносиб давом эттиришга қодир инсонлар бўлиб етишишига хизмат қиладиган маданий-маърифий тадбирлар дастурини амалга ошириш.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматига спорт мусобақалари, маданий-маърифий тадбирлар ўтадиган ҳамда қатнашчилар яшайдиган жойларда жамоат ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш вазифаси юклансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги спорт мусобақалари иштирокчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш ва мусобақалар даврида тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этсин, спортчиларнинг дам олиш, овқатланиш жойларида санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминласин.


6. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси Ташкилий қўмиталар буюртмасига биноан спорт мусобақалари иштирокчилари ва ижодий гуруҳ аъзоларини имтиёзли тарифлар асосида чипталар билан таъминласин.


7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мазкур спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёнини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 29 июндаги

181-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўқувчи ва талаба ёшларнинг "Умид ниҳоллари",

"Баркамол авлод"  ва  "Универсиада" спорт

мусобақаларининг ҳудудларда республика

финал босқичларини ўтказиш

РЕЖАСИ

Йиллар

"Умид ниҳоллари"

"Баркамол авлод"

"Универсиада"

2012

Навоий вилояти



2013



Бухоро вилояти

2014


Наманган вилояти


2015

Хоразм вилояти



2016



Фарғона вилояти

2017


Жиззах вилояти


2018

Тошкент вилояти



2019



Самарқанд вилояти

2020


Қашқадарё вилояти


2021

Қорақалпоғистон Республикаси 



2022



Тошкент шаҳри

  

2023


Сирдарё вилояти


2024

Сурхондарё вилояти



2025



Андижон вилояти





Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 29 июндаги

181-сон қарорига

2-ИЛОВА


"Умид ниҳоллари" спорт мусобақаларининг

республика финал босқичини ўтказиш

бўйича Ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

Шерматов Ш.Х.

-

Халқ таълими вазири, ҳамраис

Қуронбоев К.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

Қосимов О.О.

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари

Ахматджанов У.М.

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси

Рафиқов Қ.М.

-

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Эргашев Р.М.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари

Лавозими бўйича

-

Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

Нуритдинов Х.Б.

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари

Юсупалиев Б.Қ.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Ниязов Р.С.

-

"Ватанпарвар" ташкилоти раиси

Назарбеков О.А.

-

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари

Кўчимов А.К.

-

Миллий ахборот агентлиги бош директори

Ҳусанов У.А.


-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари в.б.

Сагдуллаев Ф.Ф.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари

Иномова С.Т.

-

"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси

Лавозими бўйича

-

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи директори

Жавлонов Ш.С.

-

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

Бакиев З.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг масъул ходими

Баязитов К.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Жисмоний тарбия ва спорт шуъбаси мудири

Тоиров Т.А.

-

Халқ таълими вазирлиги "Ёшлик" кўнгилли спорт жамияти марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, масъул котиб

Изоҳ. "Умид ниҳоллари" спорт мусобақаларининг республика финал босқичи ўтказиладиган минтақаларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари мусобақа Ташкилий қўмитасининг ҳамраиси ҳисобланади.

Ташкилий қўмита таркибига кирувчи шахслар бошқа ишга ўтган тақдирда тегишли лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар Ташкилий қўмита таркибига киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 29 июндаги

181-сон қарорига

3-ИЛОВА


"Баркамол авлод" спорт мусобақаларининг

республика финал босқичини ўтказиш

бўйича Ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

Маджидов И.У.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири, ҳамраис

Холмуҳамедов М.М.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, раис ўринбосари

Қуронбоев К.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

Қосимов О.О.

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари

Ахматджанов У.М.

-

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси

Рафиқов Қ.М.

-

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Эргашев Р.М.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари

Лавозими бўйича

-

Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

Нуритдинов Х.Б.

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари

Юсупалиев Б.Қ.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Ниязов Р.С.

-

"Ватанпарвар" ташкилоти раиси

Назарбеков О.А.

-

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари

Кўчимов А.К.

-

Миллий ахборот агентлиги бош директори

Ҳусанов У.А.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари в.б.

Сагдуллаев Ф.Ф.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари

Иномова С.Т.

-

"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси

Лавозими бўйича

-

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи директори

Бакиев З.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг масъул ходими

Баязитов К.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Жисмоний тарбия ва спорт шуъбаси мудири

Қодиров Э.И.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги "Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси" раисининг биринчи ўринбосари, масъул котиб

Изоҳ. "Баркамол авлод" спорт мусобақаларининг республика финал босқичи ўтказиладиган минтақаларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари мусобақа Ташкилий қўмитасининг ҳамраиси ҳисобланади.

Ташкилий қўмита таркибига кирувчи шахслар бошқа ишга ўтган тақдирда тегишли лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар Ташкилий қўмита таркибига киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 29 июндаги

181-сон қарорига

4-ИЛОВА


"Универсиада" спорт мусобақаларининг

республика финал босқичини ўтказиш

бўйича Ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

Маджидов И.У.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири, ҳамраис

Қуронбоев К.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

Қосимов О.О.

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари

Ахматджанов У.М.

-

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси

Рафиқов Қ.М.

-

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Эргашев Р.М.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари

Лавозими бўйича

-

Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

Нуритдинов Х.Б.

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари

Юсупалиев Б.Қ.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Ниязов Р.С.

-

"Ватанпарвар" ташкилоти раиси

Назарбеков О.А.

-

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари

Кўчимов А.К.

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

Ҳусанов У.А.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари в.б.

Сагдуллаев Ф.Ф.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари

Лавозими бўйича

-

Олий таълим муассасалари ректорлар кенгашининг раиси

Бакиев З.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг масъул ходими

Баязитов К.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Жисмоний тарбия ва спорт шуъбаси мудири

Қодиров Э.И.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги "Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси" раисининг биринчи ўринбосари, масъул котиб

Изоҳ. "Универсиада" спорт мусобақаларининг Республика финал босқичи ўтказиладиган минтақаларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари мусобақа Ташкилий қўмитасининг ҳамраиси ҳисобланади.

Ташкилий қўмита таркибига кирувчи шахслар бошқа ишга ўтган тақдирда тегишли лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар Ташкилий қўмита таркибига киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 27-сон, 315-модда.






















































Время: 0.1484
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск