Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Давлат хизматлари марказлари томонидан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.07.2009 й. 184-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 2 июлдаги

184-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат хизматлари марказлари томонидан

якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни

амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш,

лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг

ўзида келишиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда "марказлар" деб аталади) томонидан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомнинг амал қилиши якка тартибда уй-жой қуришни амалга оширадиган қурувчилар, шунингдек уй-жойни реконструкция қиладиган уй-жой мулкдорларига татбиқ этилади.


3. Марказ белгиланган тартибда пулли хизматлар кўрсатади.

4. Қурувчи ёки уй-жой мулкдори тегишли равишда якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни реконструкция қилишни амалга ошириш учун рухсатномаларни марказга мурожаат қилмасдан мустақил равишда расмийлаштириш, шунингдек лойиҳаларни келишиш ҳуқуқига эга.

5. Зарур ҳолларда, ушбу Низом доирасидаги амалий ҳаракатлар қурувчи ёки уй-жой мулкдори номидан уларнинг вакиллари томонидан амалга оширилиши мумкин.


6. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


уй-жой - инсон яшаши учун яроқли бўлган турар жойлар, жумладан якка тартибдаги уйлар, кўп қаватли уйлардаги квартиралар, шунингдек якка тартибдаги уйларга тегишли бўлган ёрдамчи-хўжалик қурилмалари ва дам олиш ёки шахсий хўжалигини юритиш учун мўлжалланган ҳовлидаги иморатлар;


реконструкция - архитектуравий режалаштирилган ечимларни ўзгартириш, устқурмалар қуриш, қисман бузган ҳолда, ишдан чиққан ва маънавий эскирган конструкциялар ва муҳандислик жиҳозларини, шу жумладан, ташқи тармоқларни (магистраль тармоқлардан ташқари) алмаштирган ҳолда ёнма-ён иморатлар қуриш.



II. УЙ-ЖОЙ ҚУРИШДА РУХСАТНОМАЛАР

ОЛИШ ВА ВАКОЛАТЛИ ОРГАНЛАРДА

ЛОЙИҲАЛАРНИ КЕЛИШИШ ТАРТИБИ


7. Уй-жой қуришга рухсатномалар олиш учун қурувчи ёхуд унинг вакили ҳокимнинг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорининг қабул қилинган рақами ва санасини кўрсатиб ва тегишли лицензияси бўлган лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган уй-жой қуришга лойиҳани илова қилган ҳолда марказга ариза беради.

8. Ариза махсус журналда рўйхатдан ўтказилади ва қурувчи ёхуд унинг вакилига ариза олинган сана кўрсатилган кўчирма берилади.

Қурувчи ёки унинг вакилидан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва келишувлар тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


9. Уй-жой қуришга лойиҳа қуйидагилардан иборат бўлади:

ер усти ва ер ости муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган ер участкаси тарҳи;

пойдеворлар, ертўлалар, қаватлар, уларнинг кесимлари ва бинонинг олд томони тарҳлари;

молиявий смета ҳисоб-китоби (кредит олишга эҳтиёж бўлган тақдирда).


10. Битта ер участкасида бир нечта турар жой қуришга рухсат берилади.


11. Марказ аризани олгандан кейин бир кун муддатда:

туманлар ва шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)га - уй-жой қуришга лойиҳани келишиш учун;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига - ер участкасига эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли буюртманомалар беради.

12. Туманлар ва шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) уч кун муддатда уй-жой қуришга лойиҳани келишади, ундан кейин ҳужжатларни марказга юборади.

13. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига икки кун муддатда тегишли гувоҳномани расмийлаштирган ҳолда ер участкасига эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади, ундан кейин ҳужжатларни марказга юборади.

14. Марказ бир кун муддатда қурувчига ёхуд унинг вакилига келишилган лойиҳа ва бошқа ҳужжатларни беради.

15. Келишилган якка тартибдаги ёки намунавий лойиҳа уй-жой қуриш бўйича қурилиш ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади.



III. УЙ-ЖОЙНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШДА РУХСАТНОМАЛАР ОЛИШ

ВА ВАКОЛАТЛИ ОРГАНЛАРДА

ЛОЙИҲАЛАРНИ КЕЛИШИШ ТАРТИБИ


16. Уй-жойни реконструкция қилишга рухсатномаларни расмийлаштириш учун уй-жой мулкдори ёхуд унинг вакили марказга мўлжалланаётган ишларни баён қилган ҳолда реконструкция қилишга ариза беради.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

уй-жойга мулк ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатлар нусхаси;

тегишли лицензияси бўлган лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган турар жойни реконструкция қилишга лойиҳанинг нусхаси;

лойиҳа ташкилоти томонидан белгиланган тартибда тайёрланган техник хулоса.

17. Ариза махсус журналда рўйхатдан ўтказилади ва мулкдорга ёхуд унинг вакилига ариза олинган сана кўрсатилган кўчирма берилади.

Мулкдор ёки унинг вакилидан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва келишувлар тавқим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


18. Марказ ариза олингандан кейин бир кун муддатда туманлар ва шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)га реконструкция қилиш бўйича ҳужжатларни келишиш учун тегишли буюртманома беради.

19. Туманлар ва шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) буюртманома олингандан кейин уч кун муддатда белгиланган тартибда реконструкция қилиш бўйича ҳужжатларни келишади, кейин уларни марказга юборади.

20. Марказ бир кун муддатда реконструкция қилиш бўйича келишилган ҳужжатларни мулкдорга ёхуд унинг вакилига беради.

21. Реконструкция қилиш бўйича ҳужжатлар келишуви рад этилган тақдирда ариза берувчига унинг аризасини қондириш учун тўсқинлик қилган сабаблар ва ҳолатлар, шунингдек унинг марказга қайта мурожаат қилиши мумкин бўлган шартлар ёзма шаклда тушунтирилади. Рад этиш устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.

22. Келишилган реконструкция лойиҳаси уй-жойни реконструкция қилиш бўйича қурилиш ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади.



IV. ҚУРИЛИШИ (РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ) ТУГАЛЛАНГАН УЙ-ЖОЙНИ

ФОЙДАЛАНИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


23. Уй қуриш ва уй-жойни реконструкция қилиш тугаллангандан кейин қурувчи ёки уй-жой мулкдори ёхуд уларнинг вакиллари уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги ариза билан марказга мурожаат қиладилар. Марказнинг буюртманомасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига ўн кун муддатда уй-жойни техник хатловдан ўтказади. Уй-жойни хатловдан ўтказиш хизматлари қиймати белгиланган тартибда белгиланади.

24. Техник хатловдан ўтказиш ишлари бажарилгандан кейин туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган доимий фаолият кўрсатадиган қабул комиссияси уч кун муддатда жойнинг ўзига чиқиб уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини келишади.

Уй-жой қурувчининг ўз кучи билан қурилаётган (реконструкция қилинаётган) тақдирда битта яшаш хонаси, ошхона, ҳожатхона қурилиши тугалланганда, лойиҳага мувофиқ муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганда алоҳида турган ёрдамчи-хўжалик қурилмалари ва ҳовли иморатларисиз ҳамда ҳудудларни ободонлаштирмасдан, уйнинг бир қисмини қабул қилишга рухсат берилади.


25. Марказ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси тегишли туман (шаҳар)даги филиали ҳамда туманлар ва шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) билан келишган ҳолда уч кун муддатда туман (шаҳар) ҳокимига уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини киритади.

26. Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори тегишли қарор лойиҳаси киритилгандан кейин икки кун муддатда қабул қилинади.


27. Туман (шаҳар) ҳокимининг уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори асосида марказ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига уй-жойга мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилади. Уй-жойга мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш, тегишли гувоҳнома берилган ҳолда, икки иш куни мобайнида амалга оширилади.

28. Тайёрланган ҳужжатлар қурувчи ёки уй-жой мулкдорига ёхуд уларнинг вакилларига бир кун муддатда берилади.



V. УШБУ НИЗОМ ТАЛАБЛАРИ

БУЗИЛГАНЛИГИ УЧУН ҚУРУВЧИЛАР ВА

УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


29. Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни реконструкция қилишни амалга оширадиган қурувчилар ва уй-жой мулкдорлари (жисмоний ва юридик шахслар) шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, уй-жой қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаси, шунингдек ушбу Низом талаблари бузилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 27-сон, 316-модда.















































Время: 0.1370
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск