ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Тўқимачилик ва тери-пойабзал саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2009 й. 182-сон "Чуама" очиқ акциядорлик жамиятини модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.2009 й.

N 182


"ЧУАМА" ОЧИҚ АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА

ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]



"Чуама" очиқ акциядорлик жамиятини модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш жараёнига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Андижон вилоят хўжалик судининг 2008 йил 28 июлдаги қарорига кўра банкрот деб эълон қилинган "Чуама" очиқ акциядорлик жамияти кредиторлари умумий йиғилишининг "Чуама" очиқ акциядорлик жамиятининг Андижон вилояти Избоскан туманидаги Чуама қишлоғида жойлашган мулкий комплексини, унинг негизида пахта толасини қайта ишлаш бўйича хорижий корхона ташкил этган ҳолда, "Nanyang Red Cotton Group" (ХХР) корпорациясининг "Nanyang Red Cotton Angel Textile Co. LTD" компаниясига сотиш тўғрисидаги қарорига розилик берилсин.


2. "Nanyang Red Cotton Angel Textile Co. LTD" компанияси ўзига:

"Чуама" очиқ акциядорлик жамиятининг мўлкий комплексини, сотиб олиш тўловларини иловага мувофиқ жадвалга биноан 10 йил мобайнида тўлаган ҳолда, умумий суммаси 2097,3 млн сўмга сотиб олиш;

2009-2011 йиллар мобайнида 18,0 млн АҚШ доллари миқдорида, шу жумладан биринчи босқичда (2010 йил 1 июнгача) ўз маблағлари хисобига 11 млн АҚШ доллари, иккинчи босқичда (2011 йил 1 январгача) кредит маблағлари ҳисобига 7 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш;

кўрсатиб ўтилган мулкий комплекс негизида қуввати йилига 10 минг тонна калавага тенг бўлган замонавий технология асбоб-ускуналари билан жиҳозланган янги йигирув корхонасини ташкил этиш;

300 та янги иш ўринлари яратиш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг камида 80 фоизини экспорт қилиш мажбуриятини олганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси:

бир ой муддатда "Ўзбекенгилсаноат" Давлат-акциядорлик компанияси ҳамда "Чуама" очиқ акциядорлик жамиятининг тугатувчи бошқарувчиси билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплекси билан келишган ҳолда "Чуама" очиқ акциядорлик жамиятининг мулкий комплексини сотиш юзасидан шартнома тузсинлар, бунда хорижий инвестор томонидан мажбуриятлар қабул қилинишини ва уларни бажариш жадвали тасдиқланишини назарда тутсинлар;

хорижий инвесторнинг ўзига қабул қилган инвестиция мажбуриятлари зарур даражада бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласинлар.


4. Белгилаб қўйилсинки, "Чуама" очиқ акциядорлик жамиятининг мулкий комплексини сотишдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг алоҳида махсус ҳисоб варағига тушади, кейинчалик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда "Чуама" очиқ акциядорлик жамиятининг кредиторлари билан ўзаро ҳисоб-китоб қилинади.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 1 июлдаги

182-сон қарорига

ИЛОВА



"Nanyang Red Cotton Angel Textile Co. LTD" компанияси

томонидан "Чуама" очиқ акциядорлик жамиятининг мулкий

комплекси учун сотиб олиш тўловларини амалга ошириш

ЖАДВАЛИ

Т/р

Тўловни амалга ошириш йили


Тўлов суммаси (млн сўм)


1.

2009 йил


140

2.

2010 йил


140

3.

2011 йил


140

4.

2012 йил


140

5.

2013 йил


140

6.

2014 йил


275

7.

2015 йил


275

8.

2016 йил


275

9.

2017 йил


275

10.

2018 йил


297,3


Жами:


2097,3




























Время: 0.2083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск