Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун тижорат банкларига кредит линияларини очиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.03.2009 й. 61-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 10 мартдаги

61-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва

тараққиёт жамғармаси томонидан инвестиция

лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун

тижорат банкларига кредит линияларини

очиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 16 майдаги ПҚ-350-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) томонидан инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун тижорат банкларига кредит линияларини очиш тартибини, шунингдек очиладиган кредит линиялари доирасида инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш, уларни экспертизадан ўтказиш ва молиялаштириш шартлари ва тартибини белгилайди.


2. Тижорат банкларига Жамғарманинг кредит линияси Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш (кейинги ўринларда тижорат банклари деб юритилади) қарори билан тасдиқланадиган рўйхат бўйича муддатли, ҳақ тўлаш ва қайтариш асосида очилади.

Жамғарма кредит линияни иқтисодиётнинг устувор тармоқлари учун энг муҳим бўлгаи иқтисодий самарали инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун маблағларни мақсадли йўналтириш шартлари билан очади.

Жамғарманинг кредит линиялари маблағлари қоидага кўра, замонавий хорижий технологиялар ва асбоб-ускуналар сотиб олиш учун, экспортга мўлжалланган ва импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришлар учун ишлатилади.


3. Жамғарманинг кредит линияларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳалари деб юритилади) биргаликда молиялаштириш қуйидаги шартларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади:

қарз олувчиларга кредитлар хорижий валютада 7 йилгача муддатга берилади;

инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда қарз олувчининг улуши ўз маблағлари ҳисобига инвестиция лойиҳаси қийматининг камида 25 фоизини ташкил этиши керак;

инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда тижорат банкининг ўз иштироки улуши (кредитни қайта молиялаштириш ҳисобисиз) унинг қийматининг камида 25 фоизини ташкил этиши керак;

инвестиция лойиҳаси тармоқ ёки минтақанинг тасдиқлангани модернизация қилиш/ривожлантириш дастурига киритилган бўлиши керак.

Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш қарорига кўра тижорат банклари билан тузиладиган кредит линиялари очиш тўғрисидаги битимларда инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш бўйича қўшимча шартлар киритилиши мумкин.


4. Жамғарма кредит линиялари ҳисобига тўлиқ ёки қисман молиялаштириладиган импорт контрактлар, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиши лозим.


5. Ушбу Низом қоидалари қуйидаги инвестиция лойиҳаларига татбиқ этилмайди:

а) давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари, айрим тармоқлар ва корхоналарнинг Ҳукумат қарорлари билан ташкил этилган махсус жамғармалари маблағлари, Ўзбекистон Республикаси кафолати остида ёки номидан жалб этиладиган хорижий кредитлар ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари асосида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар бериш назарда тутилаётган инвестиция лойиҳалари;

в) маҳсулот тақсимотига оид битимларга мувофиқ амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари;

г) устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналар томонидан марказлаштирилмаган манбалар ҳисобига амалга ошириладиган, қиймати 10 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлган инвестиция лойиҳалари;

д) молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, стратегик фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлашни назарда тутувчи, қиймати 10 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлган инвестиция лойиҳалари.

Ушбу Низомга мувофиқ Жамғарманинг кредит линиялари ҳисобига биргаликда молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари алоҳида мезонлари Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш қарорига кўра белгиланади ва кредит линиялари очиш тўғрисидаги битимларда акс эттирилади.



II. ТИЖОРАТ БАНКЛАРГА КРЕДИТ

ЛИНИЯЛАРИНИ ОЧИШ ТАРТИБИ


6. Жамғарма кредит линиясини тижорат банкларга уларнинг буюртманомалари бўйича кредит линиялари очиш тўғрисидаги битимлар хулосаси асосида очади.


7. Кредит линияси очиш учун тижорат банки Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига фирма бланкасида расмийлаштирилган ва банк бошқаруви раиси томонидан имзоланган буюртманомани тақдим этади.


8. Тижорат банкнинг кредит линияси очиш учун тақдим этган буюртманомасига қуйидагилар илова қилинади;

қонун ҳужжатларига, банкнинг таъсис ҳужжатлари ва ички тартиботларига мувофиқ расмийлаштирилган, банк бошқарувининг ваколатли органлари томонидан кредит линиясини жалб этиш тўғрисида қабул қилинган қарори нусхаси;

банкнинг таъсис ҳужжатлари, лицензиялари ва кредитларни жалб этиш ҳамда кредит линияларини очиш тартибини тартибга солувчи ички ҳужжатлари нусхалари;

охирги йиллик ҳисоботнинг бир нусхаси ва банкнинг охирги ҳисобот санаси ҳолатига кўра молиявий ҳисоботи нусхаси;

сўралаётган кредит линияси суммасини асослаган ҳолда биргаликда молиялаштиришга таклиф этилаётган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш йўналиши.


9. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси бир ҳафта муддатда кредит линияси очишга тижорат банки томонидан тақдим этилган буюртманома ва ҳужжатлар мажмуасини қуйидаги мақсадлар учун экспертизадан ўтказади;

сўралаётган кредит линияси суммасининг асосланганлиги ва унинг банк молиявий кўрсаткичларига мувофиқлиги;

тижорат банкнинг инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш, амалга ошириш ва мониторингини олиб бориш бўйича тажрибаси мавжудлиги.


10. Экспертиза натижаларига кўра Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси ўз хулосасини ҳамда тижорат банкнинг кредит линияси очиш учун буюртманомасини ва ҳужжатлар мажмуасини таклиф қилинаётган кредит линия суммасини кўрсатган ҳолда Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш кўриб чиқиши учун киритади ёхуд уларни камчиликларни кўрсатган ҳолда пухта ишлаб чиқиш учун тижорат банкига қайтаради.


11. Тижорат банкнинг илгари берилган кредитлар бўйича муддати ўтган қарзи мавжудлиги Жамғарманинг кредит линияси очиш ва буюртманомани кўриб чиқишда тижорат банкига рад этиш учун асос ҳисобланади.


12. Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш икки ҳафта муддатда тижорат банкнинг кредит линияси очишга буюртманомасини ва Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси хулосасини кўриб чиқади ҳамда тижорат банкига кредит линияси очиш ёхуд кредит линияси тақдим этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш карори унинг аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


13. Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашнинг ижобий қарори қабул қилинганда Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси томонидан 5 кун мобайнида тижорат банки билан кредит линияси очиш тўғрисида битим тузади.


14. Кредит линияси очиш тўғрисидаги битимда қуйидагилар акс эттирилади:

кредит линия суммаси ва валютаси;

кредит линиясидан фойдаланиш муддатлари ва маблағларни танлаш шартлари;

фоиз ставкалари, комиссиялар ва жарима санкциялари миқдори;

очилаётган кредит линияси доирасида қайта молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари бўйича тижорат банк маржасининг чекланган миқдори;

кредит линиясининг манзиллиги;

қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бошқа шартлар.


15. Кредит линия валютаси банк буюртманомасига мувофиқ Жамғарма активларида кўрсатилган хорижий валютадаги маблағларнинг етарли даражада мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.


16. Жамғарманинг тижорат банкка бериладиган кредит линиялари бўйича фоиз ставкалари қоидага кўра, 6 ойлик ЛИБОР ставкаси даражасидан келиб чиққан ҳолда тегишли валюта учун йиллик 1 фоиз қўшиб белгиланади.


17. Кредит линиясининг фойдаланиш муддати (тижорат банклари томонидан очилаётган кредит линиялари доирасидаги инвестиция лойиҳалари бўйича биргаликда молиялаштириш очишга буюртманомалар тақдим этиш муддати) кредит линияси очиш тўғрисидаги битим кучга кирган вақтдан бошлаб икки йилдан ошмаслиги керак.



III. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ

ТОМОНИДАН ИНВЕСТИЦИЯ

ЛОЙИҲАЛАРИНИ ТАНЛАШ


18. Тижорат банклари Жамғарманинг кредит линияларидан фойдаланган ҳолда биргаликда молиялаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олади, комплекс баҳолайди ва экспертиза қилади.


19. Инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари тижорат банкига асбоб-ускуналар ва технологиялар етказиб беришга контрактлар ҳамда ушбу Низомга 1-иловага асосан тузилмасига мувофиқ ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари (ТИА)ни илова қилган ҳолда буюртманомаларни тақдим этадилар.


20. Тижорат банкнинг тегишли бўлинмаси инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга тушаётган буюртманомаларни кўриб чиқади ва қуйидагиларни амалга оширади:

ушбу Низом шартларига мувофиқ келадиган инвестиция лойиҳаларини танлаш;

инвестиция лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлиги ва лойиҳалар параметрларига эришиш имкониятлари, лойиҳа ташаббускорларининг кредит тарихларини ўрганиш, пул оқимларини таҳлил қилиш, молиялаштиришда лойиҳанинг мақбул кўрсаткичларига эришишни таъминлайдиган эҳтиёжни аниқлаш бўйича ТИАни экспертизадан ўтказиш;

инвестиция лойиҳаларининг бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарларини, қарз олувчи томонидан қабул қилинган мажбуриятлар қайтаришнинг ишончли манбалари билан таъминланганлигини баҳолаш;

мустақил экспертлар хулосаси асосида тақдим этиладиган гаров таъминотининг ликвидлиги ва қийматини таҳлил қилиш;

инвестиция лойиҳаси доирасида асбоб-ускуналар етказиб бериш контрактларини мустақил экспертизадан ўтказишни таъминлаш.


21. Танлаб олинган инвестиция лойиҳалари расмийлаштирилади ва уларни молиялаштириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиш учун банк кредит қўмитаси кўриб чиқиши учун киритилади.


22. Инвестиция лойиҳаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда инвестиция лойиҳасини молиялаштириш учун қонун ҳужжатларига ёки банкнинг ички ҳужжатларига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ёки банк бошқарувининг қарори талаб этилса, молиялаштиришни маъқуллаш масаласи банк бошқарувининг ушбу органларига кўриб чиқиш учун киритилади.


23. Банкнинг тегишли ваколатли органи кўриб чиқиши учун бир вақтда инвестиция лойиҳасини биргаликда молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг қарз маблағлари жалб этилаётганлиги тўғрисидаги масала ҳам киритилади,


24. Кредит қўмитасининг ва зарур ҳолларда, тижорат банк бошқарув органларининг ижобий қарорлари мавжуд бўлганда тижорат банки лойиҳа ташаббускори билан биргаликда белгиланган тартибда гаров таъминоти ёки кредитни таъминлашнинг бошқа шакллари масаласини ишлаб чиқади.



IV. ИНТЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ

ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ

ВА ТАСДИҚЛАШ


25. Зарур ички тартиботлар амалга оширилгандан кейин тижорат банки Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига Жамғарма кредит линиясидан фойдаланган ҳолда инвестиция лойиҳасини молиялаштиришни очишга буюртманома беради. Буюртманома тижорат банкнинг фирма бланкасида расмийлаштирилади ҳамда банкнинг бошқарув раиси ва бош бухгалтери томонидан имзоланади.


26. Тижорат банкнинг инвестиция лойиҳаси бўйича молиялаштириш очишга буюртманомасига қуйидагилар илова қилинади:

инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари (ТИА);

кредит қўмитасининг ва зарур ҳолларда, банк бошқарув органларининг, банкнинг асосий муҳри билан тасдиқланган қарорлари нусхалари;

лойиҳани экспёртиза қилиш давомида тайёрланган экспертлар хулосалари нусхалари;

қарз олувчининг кредитни қайтариш бўйича тегишли ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда мажбуриятларини таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг биттаси ёки бир нечтаси тақдим этилмаслиги уларни кўриб чиқмасдан қайтариш учун асос ҳисобланади,


27. Инвестиция лойиҳалари Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясида уларнинг асосланганлиги, кредитларни қайтариш кафолатлари ва уларнинг гаров ва кафиллик таъминоти нуқтаи назаридан экспертизадан ўтказилади ва танқидий таҳлил қилинади.

Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси инвестиция лойиҳаси ТИАни ва ҳужжатлар мажмуасини, инвестиция лойиҳаси бўйича барча зарур ҳужжатлар олинган вақтдан бошлаб икки ҳафтадан ошмайдиган муддат мобайнида экспертизадан ўтказади.


28. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси лойиҳани экспертиза қилишда, шунингдек лойиҳанинг қуйидаги мезонларга мувофиқлигини текширади:

лойиҳанинг қопланувчанлиги - кўпи билан 7 йил;

кредитлаш муддати мобайнида лойиҳанинг рентабеллиги ички нормаси - камида йиллик 8 фоиз;

лойиҳа бўйича қарзга хизмат кўрсатиш коэффициенти - ишлаб чиқариш фаолиятининг иккинчи йилидан бошлаб камида 1,5.


29. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси инвестиция лойиҳаси ТИАни экспертизадан ўтказишда бир вақтнинг ўзида лойиҳа ҳужжатлари нусхаларини:

Иқтисодиёт вазирлиги томонидан - лойиҳани амалга оширишнинг умумий иқтисодий мақсадга мувофиқлигини, ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштиришни, тармоқлараро кооперациялашни ривожлантиришни, инвестиция сиёсатини рўёбга чиқаришни, ишлаётган қувватлардан фойдаланишни, шунингдек хом ашё ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бозори конъюнктурасини баҳолаш юзасидан;

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан - тавсия этилаётган меркетинг концепцияси, тайёр маҳсулотни сотиш истиқболлари асосида жаҳон бозори конъюнктураси, шунингдек тавсия этилаётган технологияга мувофиқ асбоб-ускуналарнинг нархларнинг чекланган параметрлари нуқтаи назаридан лойиҳани амалга ошириш имкониятини баҳолаш юзасидан икки ҳафта муддатда кўриб чиқиш учун юборади.


30. Агар саноатнинг базавий тармоқларида (электр энергетикаси, кимё ва оғир саноатда) инвестиция лойиҳаси амалга оширилаётган бўлса, лойиҳа ташаббускори лойиҳанинг ТИАни "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти Илмий-техник кенгаши кўриб чиқиши учун киритади.

31. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси лойиҳа бўйича ҳисоб-китобларда йўл қўйилган хатолар аниқланганда, салбий эксперт хулосалари мавжуд бўлганда ёки зарур ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда тижорат банки томонидан лойиҳа бўйича молиялаштириш очиш учун тақдим этилган буюртманома ва ҳужжатлар мажмуасини пухта ишлаб чиқиш учун қайтариш ҳуқуқига эга.

Инвестиция лойиҳаси ТИАнинг асосий параметрлари ушбу Низомда назарда тутилган шартлар ва мезонларга мос келмаслиги Жамғарманинг кредит линияси доирасидаги лойиҳани молиялаштиришни очишда рад этиш учун асос ҳисобланади.


32. Экспертиза натижаларига кўра Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги хулосалари билан биргаликда тижорат банкига бериладиган эксперт хулосасини тайёрлайди. Тижорат банки олинган хулосалар нусхаларини шу жумладан ўз хулосасини лойиҳа ташаббускорига кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мақкамасига киритиш учун юборади.


33. Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясининг эксперт хулосасини олгандан кейин лойиҳа ташаббускори томонидан лойиҳанинг ТИАни зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментига киритилади.


34. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Ахборот-таҳлил департаменти уч кун муддатда ушбу Низомга 2-иловага асосан шакл бўйича лойиҳанинг ТИАни тасдиқлаш тўғрисида ҳужжат тайёрлайди ҳамда Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари билан икки кун муддатда келишиш учун Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига беради.

35. Лойиҳанинг ТИА уч кун муддатда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекси раҳбари томонидан тасдиқланади.

Тасдиқланган лойиҳа ТИАнинг бир нусхаси лойиҳа ташаббускорига берилади, иккинчиси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментида сақлаш учун қолдирилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган лойиҳа ТИАнинг ҳар бир варағига штемпел билан "Тасдиқланган" 20 ... й. " . . . . . . . . " № . . . " ёзувли мажбурий белги қўйилади.


36. Лойиҳанинг ТИА тасдиқлангандан кейин Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси бир ҳафта муддатда лойиҳа, тижорат банкнинг буюртманомасини тасдиқланган лойиҳа ТИАни илова қилган ҳолда Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш кўриб чиқиши учун киритади.


37. Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш икки ҳафта муддатда Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси хулосасини ҳисобга олган ҳолда тақдим этилган материалларни кўриб чиқади ва унинг бўйича тегишли қарор қабул қилади.

Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш қарори унинг аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади, Овозлар тенг бўлганда Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


38. Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан Жамғарманинг кредит линияси доирасида инвестиция лойиҳасини биргаликда молиялаштиришни маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилинганда Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси икки иш куни мобайнида бу тўғрисида тижорат банкига хабар беради. Лойиҳа ташаббускори тижорат банк билан биргаликда лойиҳа ташаббускорининг гаров мажбуриятларини ёки кредитни таъминлашнинг бошқа шаклларини расмийлаштиришни таъминлайди.



V. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ


39. Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан Жамғарманинг кредит линияси доирасида инвестиция лойиҳасини биргаликда молиялаштиришни маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилинганда Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси беш иш куни мобайнида лойиҳа бўйича молиялаштиришни очади.


40. Банкнинг маблағларни танлашга буюртманомаси келиб тушганда Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси:

танлашга буюртманоманинг битим шартларига мувофиқлигини ҳамда лойиҳа ва кредит линияси бўйича маблағларнинг фойдаланилмаган қолдиқлари мавжудлигини текширади;

тижорат банкнинг тегишли корреспондент ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказади.


41. Маблағларни танлашга буюртманома тижорат банкнинг фирма бланкасида расмийлаштирилади ҳамда банк бошқаруви раиси ва бош бухгалтери томонидан имзоланади.


42. Тижорат банклари томонидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш қарз олувчи билан тузилган кредит шартномалари, кредит линияси очиш тўғрисидаги битимларда назарда тутилган шартларни ҳисобга олган ҳолда таъминотни тақдим этиш тўғрисидаги шартномалар асосида амалга оширилади.


43. Кредит линияси бўйича асосий қарзлар, фоизлар, комиссиялар ва бошқа тўловларни қайтариш тижорат банклари томонидан кредит линияси очиш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ кредит линияси валютасидаги тегишли жадваллар асосида амалга оширилади.

Жамғарманинг кредит линияси бўйича қарзлар қайтарилиши тижорат банклари томонидан кечиктирилганда муддати ўтган тўловлар бўйича қарзлар суммасидан ҳар бир кечиккан кун учун 0,01 фоиз миқдорида, бироқ қарз суммасининг 10 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня ҳисобланади.



VI. МОНИТОРИНГ ВА НАЗОРАТ


44. Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш тижорат банклари томонидан очиладиган Жамғарманинг кредит линиялари маблағларининг мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга оширади.


45. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси тижорат банклари ва қарз олувчиларнинг улар томонидан тижорат банкларида очилган ҳисоб рақамлари ҳолати ва улар бўйича операциялар тўғрисида ҳар қандай ахборотни олиш ҳуқуқи билан Жамғарманинг кредит линиялари ҳисобига берилган кредитлар бўйича ўз мажбуриятларини бажариш масалалари юзасидан фаолиятининг мониторингини амалга оширади. Бунда тижорат банк ва қарз олувчи ўртасида тузиладиган кредит шартномасида Жамғарма томонидан кредитларнинг мақсадли ишлатилиши ва ўз вақтида қайтарилиши мониторингини амалга ошириш тўғрисида шартлар киритилади.


46. Тижорат банклари Жамғарманинг кредит линиялари маблағларидан тўғри ва мақсадли фойдаланиш, шунингдек улар бўйича қарзларнинг ўз вақтида қайтарилиши юзасидан жавоб берадилар.

Тижорат банклари томонидан маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда аниқланган мақсадсиз фойдаланилган барча сумма Жамғарма ва тижорат банк ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган жарима санкцияларини қўллаган ҳолда муддатидан олдин қайтарилиши керак.


47. Тижорат банклари қарз олувчилар томонидан кредит шартномалари шартлари, Жамғарманинг кредит линиялари ҳисобига берилган кредитларнинг самарали ва мақсадли ишлатилиши юзасидан назорат қиладилар, шунингдек қарз олувчилар томонидан асосий қарзни қайтариш, фоизлар, комиссияларни тўлаш, кредит бўйича қўйилган гаров мулки ҳолати ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредит шартномалари бўйича бошқа мажбуриятларни бажариш юзасидан мониторингни амалга оширадилар.


48. Тижорат банклари тизимли равишда лойиҳаларни амалга ошириш ва қарз олувчилар томонидан тасдиқланган ТИА параметрларининг, шу жумладан жойига чиққан ҳолда бажарилиши юзасидан мониторингни амалга оширадилар ҳамда Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига чоракда камида бир марта вақти-вақти билан лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисида ахборотлар тақдим этадилар.






Низомга

1-ИЛОВА


Инвестиция лойиҳасини техник-иқтисодий асослаш (ТИА)нинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Лойиҳанинг мақсади (резюме).


2. Лойиҳанинг буюртмачиси:

2.1. Реквизитлар, мақоми, таркиби;

2.2. Бозордаги аҳвол, мавжуд амалий алоқалар ва амалий нуфуз;

2.3. Мавжуд ва прогноз қилинаётган салоҳият;

2.4. Иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлар.


3. Лойиҳа стратегияси (лойиҳани яратиш тарихи ва шарт-шароитлари).


4. Маркетинг бозори ва концепцияси;

4.1. Талаб ва таклиф;

4.1.1. Бозор тузилмаси ва тавсифи. Маҳсулот тавсифи, унинг бозорда рақобатга бардошлилиги;

4.1.2. Тармоқнинг мавжуд салоҳияти, рақобатчи корхоналар, тармоқни ривожлантириш истиқболлари ва муаммоларини баҳолаш, ҳудудий жойлаштириш, маҳсулот сифати;

4.1.3. Тармоқнинг миллий иқтисодиётдаги роли, унинг устуворликлари ва мақсадлари;

4.1.4. Мавжуд талаб, унинг ўсишини прогноз қилувчи асосий омиллар ва кўрсаткичлар;

4.1.5. Импорт ва унинг келгусидаги тенденциялари, ҳажми ва нархлари;

4.2. Маркетинг концепцияси, сотиш прогнози;

4.2.1. Бозорларнинг жойлашган жойи, бозор сегментацияси;

4.2.2. Мавжуд потенциал маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан кутилаётган рақобат;

4.2.3. Сотиш дастури, сотишни ташкил этиш;

4.3. Фойдаланиладиган савдо маркалари ва маҳсулотнинг патент тозалиги;

4.4. Маркетинг харажатларини баҳолаш.


5. Моддий ресурслар:

5.1. Хом ашё, материаллар, компонентлар таснифи;

5.1.1. Хом ашё базасининг мавжудлиги, хом ашёнинг қидириб топилган захиралари;

5.1.2. Хом ашё сифатига ва уни тайёрлаш усулларига кўйиладиган талаблар, маҳаллий хом ашёнинг технологиялар талабларига мувофиқлиги;

5.2. Лойиҳа бўйича эҳтиёж, материаллар ва компонентларнинг мавжудлиги ва улар билан таъминлаш, уларнинг таснифи, етказиб бериш дастури;

5.3. Энергия ресурслари билан таъминлаш;

5.4. Бўлим бўйича харажатларни баҳолаш.


6. Объектнинг жойлашган жойи:

6.1. Танланган участканинг тавсифи;

6.1.1. Хом ашё бозорларидан узоқлик ва тайёр маҳсулотни сотиш, транспорт коммуникациялари;

6.1.2. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмаии баҳолаш;

6.1.3. Минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш хусусиятларини ҳисобга олиш, афзаллик ва чеклашлар;

6.1.4. Зкология, атроф-муҳитга таъсир (умумий ахборот);

6.2. Асосий позициялар бўйича участкани танлашни асослаш;

6.3. Бўлим бўйича харажатларни баҳолаш.


7. Лойиҳалаштириш ва технология:

7.1. Йиллар бўйича ўзлаштирган ҳолда ишлаб чиқариш куввати;

7.2. Технология ва асбоб-ускуналар;

7.2.1. Технология ва асбоб-ускуналарни, технологик жараён схемаларини танлашни асослаш, афзалликлар ва камчиликлар, асбоб-ускуналарнинг ишончлилиги ва етказиб берувчининг кафолати;

7.2.2. Технологиянинг атроф-муҳитга таъсири;

7.2.3. Асбоб-ускуналарни жойлаштириш схемаси:

ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари;

ёрдамчи асбоб-ускуналар;

сервис асбоб-ускуналари;

зҳтиёт қисмлар, анжомлар;

7.2.4. "Ноу-хау"ни бериш шартлари, ходимларни ўқитиш;

7.2.5. Маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлиги. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 9000 ИСО серияси талабларига мувофиқлигини таъминлаш тадбирлари ҳамда уларни амалга ошириш харажатлари;

7.2.6. Маҳаллийлаштириш истиқболлари (республика ҳудудида бутловчи буюмлар ва компонентларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятлари);

7.3. Қурилиш;

7.3.1. Вазиятли режа;

7.3.2. Бош режа схемаси, бинолар ва корпусларнинг жойлашиши;

7.3.3. Принципиал ҳажмли-режалаштириш ва конструктив ечимлар, уларнинг параметрлари, алоҳида талаблар;

7.3.4. Участкани тайёрлаш ва ўзлаштириш;

7.3.5. Муҳандислик коммуникациялари;

7.3.6. Қурилиш-монтаж ишларининг пул ифодасидаги ҳажми;

7.4. Тугалланмаган қурилишни ҳисобга олган ҳолда харажатларни баҳолаш.


8. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва қўшимча харажатлар:

8.1. Корхонанинг ташкилий тузилмаси;

8.2. Қўшимча харажатлар (умумзавод, маъмурий харажатлар);

8.3. Бўлим бўйича харажатларни баҳолаш.


9. Меҳнат ресурслари:

9.1. Меҳнат ресурсларига эҳтиёж ва уларнинг мавжудлиги;

9.2. Кадрларга қўйиладиган талаблар, уларни ўқитиш зарурияти ва ўқитишни ташкил этиш;

9.3. Бўлим бўйича харажатларни баҳолаш.


10. Лойиҳани амалга ошириш схемалари:

10.1. Лойиҳани амалга ошириш босқичлари;

10.2. Лойиҳани амалга ошириш жадвали;

10.3. Лойиҳани амалга ошириш бюджети.


11. Лойиҳани амалга ошириш вариантларини молиявий баҳолаш:

11.1. Тўлиқ инвестиция харажатлари;

11.2. Лойиҳани молиялаштириш: молиялаштириш механизми ва манбалари;

11.3. Сотилган маҳсулотларга тўлиқ чиқимлар;

11.4. Иқтисодий самарадорликни баҳолаш;

11.5. Қарзга олинган маблағларнинг (улардан фойдаланилган тақдирда) қопланишини вв ўз вақтида қайтарилишини ҳисобга олган ҳолда молиявий самарадорликни баҳолаш, валютанинг қопланиши;

11.6. Лойиҳанинг асосий таваккалчиликларга сезгирлиги:

11.7. Соф жорий қиймат кўрсаткичлари ва капитал қўйилмалар ички қайтарилувчанлигининг иқтисодий нормаси;

11.8. Молиявий натижаларнинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини баҳолаш.


12. Хулосалар:

12.1. Лойиҳанинг асосий афзалликлари ва камчиликлари;

12.2. Қабул қилинган вариантнинг муқобил вариантлардан афзалликлари;

12.3. Ноаниқлик таваккалчиликлари ва жиҳатлари;

12.4. Лойиҳани амалга ошириш имкониятини баҳолаш.


13. "А" илова:

"А" иловада миллий ва хорижий валюта харажатини алоҳида акс эттирган ҳолда эркин шаклда молиявий ва иқтисодий кўрсаткичлар схемалари, шу жумладан қуйидагилар мавжуд бўлиши керак;

13.1. Асосий капиталга инвестициялар;

13.2. Ишлаб чиқаришдан олдинги харажатлар;

13.3. Сотилган маҳсулотларга чиқимлар;

13.4. Соф айланма капиталга эҳтиёж;

13.5. Молиялаштириш манбалари ва режаси;

13.6. Қарзга олинган маблағлардан фойдаланиш ва уларни қайтариш;

13.7. Солиқ солишнинг амалдаги тизимини ва мажбурий тўловларни ҳисобга олган ҳолда мавжуд маблағлар (аниқ пуллар) оқими;

13.8. Мавжуд маблағларнинг дисконтланган оқими;

13.9. Дисконт фойда;

13.10. Фойда ва зарарлар прогнози;

13.11. Прогноз қилинаётган баланс.


14. "Б" илова:

"Б" иловада тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари, шу жумладан қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:

14.1. Юридик ҳужжатлар:

корхона устави ва таъсис шартномаси;

ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи лицензия, агар фаолият тури махсус лицензиялар талаб қилинадиган фаолиятнинг алоҳида турлари рўйхатига кирса;

раҳбарлар, асосий менежерлар, директорлар кенгаши, корхона аниқ мулкдорларининг қисқача биографик маълумотлари;

14.2. Контракт ҳужжатлари:

асбоб-ускуналар етказиб бериш ёки объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш юзасидан контракт;

қурилиш пудрати ва қурилишни моддий таъминлаш шартномаси;

хом ашё, бутловчи буюмлар етказиб бериш ва тайёр маҳсулотларни харид қилиш шартномаси (мўлжаллар протоколи);

лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа шартномалар;

14.3. Смета ҳужжатлари ва молиявий ҳужжатлар:

қурилишнинг смета ҳужжатлари;

корхона (қарз олувчи, инвесторлар, кафиллар, лойиҳа бўйича гарантлар)нинг охирги уч йил учун солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган тўлиқ бухгалтерия (ҳар чораклик) ҳисоботлари;

бошқа банклардаги ҳисоб рақамлари, қарз маблағлари ва уларни қайтариш шартлари тўғрисидаги маълумотнома;

хорижий шериклар (муассислар) тўғрисидаги маълумотлар - охирги икки йил учун халқаро стандартлар бўйича (таниқли аудиторлик компанияси томонидан тасдиқланган) йиллик ҳисобот;

14.4. Эксперт ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар:

танланган технология ва технология асбоб-ускуналари бўйича идорадан ташқари экспертиза ("Давархитектқурилиш" қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси), мустақил консалтинг ташкилотининг хулосалари;

сотиб олинадиган асбоб-ускуналарнинг техник паспортлари ва уларнинг танлов асосида танланишини тасдиқловчи ҳужжатлар;

кадастр (гаровга бериладиган ер ҳамда бино ва иншоотлар кадастри) ва мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;

асосий ишлаб чиқариш биноларининг технология асбоб-ускуналари жойлаштирилган ҳолдаги схемаси;

14.5. Тайёр маҳсулотни сотиш ва хом ашё, материаллар харид қилиш маркетинг тадқиқотлари бўйича ҳужжатлар.





Низомга

2-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Мақкамаси Комплекси раҳбари

200 ... й. " ... "______________


__________________________________________________ лойиҳасини

(лойиҳанинг номи)

техник-иқтисодий асослашнинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов бирлиги


Ҳаммаси


Молиялаштириш манбалари


Ўзбекистон

Республикаси

нинг Тикланиш

ва тараққиёт

жамғармаси


Банк

кредитлар


Ўз

маблағ

лари


1.

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг АҚШ доллари






2.

Капитал қўйилмалар суммаси, ҳаммаси


минг АҚШ доллари







Шу жумладан:








машиналар ва асбоб-ускуналар ЭМВда


минг АҚШ доллари







миллий валютада


минг АҚШ доллари

эквиваленти







қурилиш-монтаж ишлари


минг АҚШ доллари

эквивапенти







инвестиция давридаги молиявий чиқимлар


минг АҚШ доллари

эквиваленти







дастлабки айланма капитал ЭМВда


минг АҚШ доллари







миллий валютада


минг АҚШ доллари

зквиваленти







бошқа харажатлар ЭМВда


минг АҚШ доллари







миллий валютада


минг АҚШ доллари

эквиваленти






3.

Мавжуд асосий фондлар қиймати


минг АҚШ доллари

эквиваленти






4.

Корхона куввати, шу жумладан:




- йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми


Тегишли бирликларда



- мўлжалланаётган йиллик экспорт ҳажми



5.

Иш билан таъминланаётганларнинг мўлжалланаётган сони


киши


6.

Лойиҳанинг ҳисобланган ўзини қоплаши муддати


йил


7.

Инвестиция даври муддати


ой


8.

Яратилаётган ишлаб чиқариш фондлари қиймати


минг доллар (эквивалентда)


9.

Кредитни ва бошқа қарзга олинган маблағларни тақдим этиш муддати


йил



шу жумладан валюта маблағларини қайтариш муддати


йил

“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами”, 2009 й., 3-сон, 19-модда.







Время: 0.1676
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск