ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар / 2009 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.07.2009 й. ПҚ-1150-сон "Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.2009 й.

N ПҚ-1150



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. Қуйидаги, 2008 йил 11 сентябрь куни Боку шаҳрида имзоланган:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги кейинги чора-тадбирлар тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва комбинацияланган ташишларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида маҳфий ахборотларни ўзаро муҳофаза қилиш тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида солиқ соҳасида ҳамкорлик қилиш ва ахборот айирбошлаш тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида гуманитар соҳада ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан Озарбайжон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазирлиги ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан Озарбайжон Республикаси алоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги ўртасида ахборот ҳамда коммуникация технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 28-сон, 325-модда.


















































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск